|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 |
![]()
Сообщений: 589
+ 1,042
486/242
– 0
0/0
![]() |
Байрам кайфиятида давом этамиз. Учта осонроқ савол жамланмасини блитз савол дейишармиди? Диққат саволлар: 1. Қадимда бир подшоҳ бўлган экан. У ошпазларини ўйлашга, антиқа таомлар пиширишга мажбур қилар экан. Янги йил арафасида ошпазларни чақирибди ва дебди: "Менга шундай таом тайёрлангки, унга бир челак туз солиб пиширинг, пишгандан сўнг туз қўшиб ей", дебди. Ошпазлар бу қандай таом бўлдийкин деб роса ўйлашибди. Ва бир ошпаз йўлини топибди. Ошпаз қандай йўл тутган? 2. Купеда кетаётган Жанна ўзига овқат олиб келишларини буюрди. Овқат еб бўлингач, бироздан кейин унинг ҳамроҳи Лиза хоним овқат буюртма қилди. Ҳисоб китоб қилинаётган пайтда икковининг еган таоми бир хил бўлишига қарамасдан, Лиза хоним кўпроқ пул тўлаётганлиги учун жанжал кўтарди. Вазиятни тушунтириб беринг? 3. Менинг тоғам нафақага чиққандан кейин, кўникиши жуда қийин бўлди. Қийналганидан ётоғини Ҳовли этагидаги омборхонага кўчиртирди. Ва энди хотиржам бўлишини айтди. Тоғам қайси касб эгаси бўлган? Кўриб турганингиздек саволлар унчалик қийин эмас. Жавобларни байрамона кайфиятда энг биринчи топган форумдошга мана шу экспресс картанинг коди ЛС орқали юборилади. Омад...
|
|
|
Ответить |
|
|
|