Электрон дарсликлар жуда кўплаб қулайликларга эга, айниқса кўчирмачиликда ёки ўхшатиб реферат ёзишда, бу борада хатто баъзи бир комп. хизмат кўрсатувчилар, талабалар мўмай даромадга эга бўлиб боришмоқда, тўғрида тайёр нарса нима қиласан кутубхонами-кутубхона бориб, китоблани ўқиб ундан керакли жойларини ёзиш, оддийгина электроннийсини кўчир принтердан чиқар бўлди тайёр...
Мен кўпчилик холларда китобларни интернетдан электрон вариантини топаман бу яхши хам тездаб хам осон, лекин улани ўқиб чиққани сабр чидармикин, яхшиси уни принтердан чиқариб уни китоб холига келтираман, энди бунисига нима етсин, бемало, бехотиржам, мазза қилиб ўқийман, бунисига нима етсин...
Юқоридаги гапладан келиб чиқадиган бўлсак хар икки нарсани бир-бирига боғлаган холда ишлатсак бу нарсаларнинг камчиликлари унча кўзга кўринмай қолади, фойдалилик даражаси ошиб боради, хўш яна кимда қанақа фикр бор?
|