07.09.2009 06:50
|
#11
|
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
|
Цитата:
Ёзганларимни миннатга йўймасангиз ва ўзини ҳам бир чеккада мақташга уринибди демасангиз бир ҳодиса хусусида тўхталсам...
Бу ҳодиса шу кунларда деярли ҳар куни такрорланмоқда. Бироз асабий одамман шекилли, эрта саҳардан кайфиятимни расво қилишади.
Ипподромга яқин жойда истиқомат қиламан. Бомдодни ўқиш учун катта йўл ёқалаб масжидга йўл оламан. Биласиз, азондан бошлаб ҳамма ипподромга шошади. Туни билан киракашлик қиладиган ҳайдовчилар ҳам кўпроқ шу атрофда изғишади. Ишонасизми, масжидга томон катта йўл бўйлаб атиги 100-150 метр юраман, холос. Аммо, мана шу қисқа масофани босиб ўтганча орқамдан ўнлаб машиналар сигнал чалиб келаверади. Чўчиб ортимга қарасам, рулдаги хайдовчи қўли билан олдинга имо қилади, ёнимга секинлаб келиб, "ипподромгамасми?" дейди. Жимгина бошимни силкийман. Униси кетган захоти иккинчиси келади..
-Укам, ипподромгамасми?
-Ҳўв, йигит такси керак эмасми?
-Қаёққа? Юринг, обориб қўяман...
Мени эса тинимсиз сигналлар ва киракашларнинг ортиқча мулозаматидан асабим қўзийверади..
Ишонасизми, ҳайдовчиларнинг биронтасидан шу пайтга қадар "Хой, биродар, мабодо масжидга эмасми, юринг бирга борамиз" деган гапни эшитмадим. Эшитмасам ҳам керак...
|
Манбаа
Последний раз редактировалось Husen; 07.09.2009 в 06:54.
|
|
|
Ответить
|