Ассалому алайкум домла.
Домла дейишимдан мақсад, сизнинг асарларингизни ўқиб адабиёт дунёсини ўзимга кашф этдим, десам хато бўлмайди.
Маълум бир давргача рус ёзувчиларининг асарларини ўқиб рус тили жуда гўзал, ўзбек тили унга қараганда камбағалроқ деб юрардим.
Аммо лекин "Дафтар ҳошиясидаги битиклар" бу фикрни умуман тубдан ўзгартирди. Ўзбек тилига янгидан ошиқ бўлдим, десам ҳам бўлади.
"Ҳамма сўзлар ёзиб бўлинган", деб ўйлардим. Аммо ҳали ёзилмаган кўп сатрлар-у, мисралар бор экан.
Шундай моҳирона асарлар ёзиб, биз ўқувчиларингизни мамнун қилганингиз учун, ҳаётнинг эътибор бермаган тарафларимизга эътиборимизни қаратганингиз учун ташаккурлар.
Последний раз редактировалось nanuka; 08.08.2009 в 23:26.
|