Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Учебные заведения
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 25.07.2009 11:09   #11  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:


Ўзбекистонлик ўқувчи-ёшлар 10-22 июл кунлари Германиянинг Бремен шаҳрида бўлиб ўтган математика бўйича 50-халқаро олимпиадада битта кумуш, иккита бронза медални қўлга киритди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда мамлакатимизда малакали кадрлар тайёрлаш, ёшларга пухта билим бериш, уларни миллий қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром руҳида тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгилангани алоҳида таъкидланди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси ишлаб чиқилган «Таълим тўғрисида»ги қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури ўғил-қизларга билим беришни сифат ва мазмун жиҳатдан янги, янада юксак поғонага олиб чиқиш имконини бермоқда. Соҳага кўрсатилаётган эътибор натижасида ўқувчи-ёшлар барча фанлардан чуқур билимга эга бўлиш баробарида халқаро миқёсда ўтказилаётган олимпиадаларда, интеллектуал беллашувларда совринли ўринларни қўлга киритмоқда.

Германияда ўтказилган математика фани бўйича ўқувчи-ёшларнинг халқаро олимпиадасида жаҳоннинг 104 давлатидан олти юз нафардан зиёд ўқувчи иштирок этди. Унда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги академик лицей ўқувчиси, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Диёра Салимова кумуш, Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 1-ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари Аброр Пирнафасов ва Азизхон Назаров бронза медалларига, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги академик лицей ўқувчиси Иброҳимбек Акрамов фахрий дипломга сазовор бўлди. Д.Салимова ҳамда А.Пирнафасов ўтган йили Испаниянинг Мадрид шаҳрида ўтган математика бўйича 49-халқаро фан олимпиадасида бронза медали ва махсус диплом билан тақдирланган эди.
Мамлакатимиз ўқувчилари мазкур халқаро интеллектуал беллашувда 1997 йилдан буён совринли ўринларни қўлга киритиб келмоқда.

– Юртимизда ёшларнинг билим олиши, ўз иқтидорини намойиш этиши, қизиқиши ва ижодий салоҳиятини янада ривожлантириши учун барча шароит ва имкониятлар яратилган, – дейди Д.Салимова. – Буларнинг барчаси биз, ёшларни янада фаолроқ ва изланувчан бўлишга, яратилган шароитнинг қадрига етишга, билдирилган юксак ишончни оқлашга ундайди.

УзА дан олинди
Ответить 
"+" от:
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2026, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх