Йигитлар!
Жуда яхши бошланган эди. Нима учун охирги пайтлар "ухшамай колди". Шунинг учун, катта сифатида аралашишимга тугри келади. Ёзнинг ярми хам утди.
Биз ёшлигимизда, ишхонадагилар билан 35 ёшгача палатка, рюкзак, "надувной матрац", озик-овкатларни олиб "Тошкент-Газалкент" электричкасида Газалкентга бориб, пиёда походга чикар эдик. 45 ёшгача барча кулайликлари булган дам олиш оромгохларига борар эдик. Хозир эса сентябр-октябр ойларида, тинч жойда оилавий дам оламиз. Ёшликда дам олиш хам актив булади. Бир кун яхши дам олган одам, камида бир ой яхши ва унумли ишлайди. Яхши рахбарлар буни билишади. Шунинг учун, сизларга ёз ойларида табиат куйнида, бир кун булса хам дам олиш ташкил килишингизни маслахат бераман.
|