|
Иштирок этинг ва ғалаба қозонинг!
|
|
Эслатиб ўтамиз, ZiyoNET порталида “Сайёра” Интернет-марафони ҳали ҳам давом этмоқда. Иштирокчилар сайтларни қизиқарли ва фойдали контентлар билан бойитишни тўхтатмадилар. Рейтингни қуйи ўринларини банд этган иштирокчиларда фаолликни кутиб қоламиз. Сайтларингиздаги янгиликларни янгилаб туринг, уларни фотосуратлар, видеоматериаллардан кўпроқ фойдаланинг. Айниқса, ўзингизни қизиқтирган мавзулар бўйича муаллифлик мақолалари кўплаб мурожатларга ва шарҳларга сабаб бўлади. Танқидий ва мақтовли шарҳлар ишингизни меваси ҳисобланади. Ёдда тутинг, энг муҳими ғалаба эмас, балки иштирок, сайтингизни мукаммал бўлиши нафақат бизга, балки ўзингизга фойда келтириши мумкин.
Танловимизда қатнашаётган иштирокчилардан Hilola Maksudova (tspi.zn.uz), Елена Югай (urok.zn.uz), Nadejda Stepanova (uzjournal.zn.uz), Марина Рожнова (rojnova.zn.uz) сайтларидаги фойдали ва қизиқарли ахборотларни таъкидлаб ўтиш лозим.
Рейтинг етакчиларига етиб олишга ва улар билан рақобатлашишга интилинг. Мақолаларингизга билдирилган шарҳларга жавоб бериб, мунозарани қўллаб қувватланган. Муаллиф учун энг юқори баҳо унинг ишига билдирилган самимий изоҳ ва шарҳлардир. Марафондаги фаоллигингиз автоматик бахолансада, биз сайтларни доимо кузатиб борамиз. Улардаги қизиқарли ахборотлардан тармоғимизда самарали фойдаланига харакат қиламиз.
Фаол иштирокчиларга яна бир бор ташаккур билдирамиз.
|