|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#11 |
Меҳримдан асар йўқ шода гулларда,
Соҳталик беркиниб ётмиш дилларда, Ҳаётимда шуни англадим, дўстлар: Ватан севилмайди фақат тилларда! Ҳар ким воҳасини гуллатар экан, Ҳар ким соҳасини гуллатар экан, Авлодин манзилга йўллатар экан Ватан севилмайди фақат тилларда! Тугади тўқима эртаклар даври, Бошланди ҳақиқий эркаклар даври, Яъниким фидоий юраклар даври... Ватан севилмайди фақат тилларда! Алданган, мудраган кўзни ёпингчи, Хаёлда саодат асрин топингчи, Бир зумга индамай кетмон чопингчи Ватан севилмайди фақат тилларда! Қўлларни қўлларга тутайлик энди, Ғамни ҳам бир бўлиб ютайлик энди, Амалда исботга ўтайлик энди, Ватан севилмайди фақат тилларда! Дунёга фош қилмай асрий сирингни, Қўриқла мард бўлиб ёвдан ерингни! Дўстим, тўхтатақол энди шеърингни Ватан севилмайди фақат тилларда! Muallif: uff.uz sati foydalanuvchisi Runi8
__________________
http://futbol-klub.uz |
|
|
Ответить |
|