
Мана ҳозир ҳаммамиз 20-05 бўлиши билан экран олдига бутун оиламиз билан тизилиб оламиз. Қани буёғи нима бўлар экан деб... Ҳаммамиз олса бўлар экан-ку деб шукр деб ҳам кўямиз. Баъзилар эса... ха майли буни қўя турайлик. Сериалда ҳар хил тақдирлар... Аммо тўғрисини айтинглар ҳамма ҳозир қайнона ва келин Наргиза можаросини кейин нима бўлар экан деяпти а?
Келин қайнона ўйлагандек "бой" чиқмади. Қайнона бечора энди нима қилиши керак. Келинни ҳайдаб, бойроғини кутиши керакми ёки иккинчи ўғлидан орзу ҳавасни кутиши керакми? Ахир ўзи ҳам эрисиз ёлғиз бола катта қилган-ку. Ёлғиз аёлга қанчалик қийин бўлишини тушунмаса.
Келинни олсак баъзилармиз Наргизани ойисига қараб шу ўлгур яхши мебель, яхши сарпо-суруқларни қарз олиб бўлса ҳам қилса бўлмасмикин дегандир, пул топилади, аммо қизининг бахти топилмайди, ахир орамизда қанча оналар шундай қиляптилар-ку.
Наргиза-чи сал тилини калта қилиб, қайнонаси айтган гапларга парво қилмаса бўладику, турмуш ўртоғи яхши бўлса бўлди-дэ деганлар ҳам бор, айримларимиз эса э бу қайнона ҳам катта одамку, сал ўйлаб гапирса бўлади-ку деймиз
Гапирса гаплар кўп сиз яна нималар дейсиз?