Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova
Балогат даври ўсмирлар хаётидаги энг мураккаб давр хисобланади. Оиласида яхши тарбия олган бола хам ташки таъсир туфайли ўзгариши мумкин...
|
“Мумкин” эмас. Бу аник нарса. Чунки ташки таъсир жуда кучли бўлади. Мен ёзган асарларимда кўпрок шу нарсаларга эътибор бераман. Масалан, “Шайтанат”даги Асадбекни оладиган бўлсак, у ташки таъсир туфайли киморга кириб кетди. Ёки унинг атрофидаги Кесакполвон, Чувринди, Хосил бойваччаларнинг болалик даврини бекорга батафсил тасвирламаганман. Улар болаликларида ёмонлар таъсирига тушиб колишган. Аслида хеч ким жиноятчи бўлиб тугилмайди. Баъзи болалар камокхоналарда тугилади. Агар онасининг жинояти огир бўлиб, у узок муддатга камалган бўлса, бола уч ёшга тўлгач, онасидан ажратиб олиниб, мехрибонлик уйига топширилади. Энди у боланинг ким бўлиши кўпрок атроф-мухитга боглик бўлиб колади. Шунинг учун халкда “Бир болага етти махалла ота-она”, деган гап бежизга айтилмаган.