Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 25.09.2008 15:50   #11  
Offline ID
Аватар для Tohir Malik
Оффлайн
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163  774/218
– 0  0/0

Uzbekistan
Яхши айтдингиз. Биз Ватандан ниманидир талаб қиламиз, оламиз ҳам. Аммо буни юз ҳисса, балки унданда кўп қилиб қайтармоқликни ўйламас эканмиз, бу бизнинг ақлимиз заифлигига, диёнатимиз ожизлигига далолат бўлади. Ватандан олганимиз - қарздир, қарзни эса қайтармоқлик фарздир.
Биз - ҳар биримиз Ватанни севамиз, чунки Ватан - биз нафас олаётган ҳаводир. Дунёда «Ватанни севмак» деган тушунчадан ташқари «Ватан билан ғурурланмак, фахрланмак» деган тушунча ҳам мавжуд. Зеро, бу икки тушунча бир-бирисиз яшай олмайди. «Киши ўзининг етти пуштини (яъни ўтган етти аждодини) билиши жоиз», дейишади. Хоссатан шундай. Омматан эса киши ўз Ватанининг тарихи, улуғлари билан яхши таниш бўлиши, кимларнинг вориси эканини билиши керак. Советлар тузуми даврида тил учида миллий тенглик, амалда эса камситишлар бўлганини унутмагандирмиз? Бизларни саводсиз ўтмишнинг авлодлари, деб қарашларини-чи? Советлар тузуми даврида ҳарбий хизматда бўлганлар бу каби камситишлардан нечоғли руҳий азобда бўлганларини ёддан чиқармаган бўлсалар керак. Ойбек домланинг «Навоий» романлари билан Одил Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси» асарларига қадар бўлган узоқ йиллар мобайнида тарихга мурожаат этиш миллий маҳдудлик, ўтмишни идеаллаштириш тамғаси остида қораланиб, бу мавзуда ижод қилишга йўл берилмади. Кейинчалик ҳам бу сиёсат давом эттирилгани, Пиримқул Қодировнинг «Юлдузли тунлар» романини нашр этишга кўп вақт ижозат берилмагани ҳам тарихий ҳақиқатдир.
Ответить 
"+" от:
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх