Цитата:
Сообщение от haoshen
БУГУНГИ КУННИНГ ЭНГ АСОСИЙ ВА ДОЛЗАРБ МУАММОСИ МИЛЛАТНИ ИЛОЖИ БОРИЧА ЎРТА, ЎРТА МАХСУС ВА ОЛИЙ ТАЪЛИМЛИ ҚИЛИШ.
Агар 100% ўзбеклар нафақат саводхон, балки мутахассис бўлишса, хамма бошқа муаммони еча оламиз.
Бироқ бугунги кундаги таълим сохасидаги барча қилинаётган ва қилинажак ишлар маъсул шахсларнинг бу борада чаласавод, баъзан эса ғирт саводсизлигидан далолат бермоқда.
Сиз билан биз эса ўзбек тилида фикрлайдиган ва ишлайдиган дастурчиларни орзу қилаяпмиз.
Айрим журналистлар эса негадир муаммоларни танқид қилиш ўрнига, хамма нарса зўр, яна бир ё икки қадам қўйсак бундан хам зўр бўлади қабилидаги гаплардан нарига ўтишмаяпти.
Кечирасизлар азизлар, балки биз турли давлатларда туриб турли миллат муаммолари тўғрисида бахслашаётгандирмиз?
|
Асосий камчилигимиз муаммони турли хил карашимиздан келиб чикмокда. Миллатимизга урта, урта махсус ва олий таълим хужжатини берган билан нима узгариши мумкин?!
Мухими хужжат бериш эмас, тадбир ила фикр юритмокликни- укувни ургатмокликдир.