Цитата:
Сообщение от Husen Tangriyev
Шахсий фикрим шуки, Амир ниҳоятда ақлли шахс бўлган. Фақат, уни эзгу мақсадларда ишлатмаган. Биргина Мохи Хоса фикримизнинг ёрқин исботи, биргина шу меъроси учун ҳам уни қадрлашга мажбурмиз.
|
Эхтимол сиз мажбурдирсиз, мен мажбур эмасман.
Цитата:
Сообщение от Husen Tangriyev
Кейин, Швейцария банкидан фойдаланиш нияти ҳам унинг ақллилигидан далолат эмасми?
|
келинг бўлмаса, давлатни, халқни энг кўп ўмарган ўғриларни ҳам Ўзбекистоннинг интеллектуал кишиларига қўшайлик, ахир шунча ўмариш ҳам ҳар кимнинг қўлидан келавермайди...
Цитата:
Сообщение от Husen Tangriyev
Амир Олимхон қаламига мансуб автобиографик асарни (афсус, хозир номи эсимдан чикиб колди) ўқиб чиқишни тавсия қилардим. Шундан сўнг, унинг унчалик ҳам жоҳил, билимсиз ва оми инсон эмаслигига гувох буласиз. Майли, кимдир овоз берар, кимдир йўқ. Лекин, рўйхатда қолгани маъқул.
|
Қўпол чиқса ҳам айтишга мажбурман, манқурт деганда Чингиз Айтматов ўз тарихини, удумларини унутган шахсларни кўзда тутганди, энди назаримда ўз тарихини идеаллаштириш, қонхўр шахсларни улуғлашга интилувчилар учун "тескари манқуртчилик" тушунчасини киритиш лозим.