|
Ижозатингиз билан янги савол:
Мен анча йиллардан бери шахмат уйнаб келаман. Ун ёшли кизчам эса энди-энди шахмат тошларини кандай юришни урганяпти. Якинда икки шахматчи дустим бизникида мехмон булишди. Овкатлангандан сунг уларнинг хар иккиси билан хам шахмат уйнадим. Улар уз пиёдаларининг бир нечтасини бериб, менга юриш учун имконият беришган булса хам мен ютказдим.
Шу пайт хонага кизчам кириб колди ва менинг ютказганимни курибшундай деди:
- Уят, дада! Хатто мен хам бундан яхши уйнай оламан.Келинг, мен улар билан уйнай. Менга хеч кандай имконият хам, уйинни биринчи бошлаш шарти хам керак эмас. Факат бир партияни окларда, бирини кораларда уйнайман. Хатто уларга менга карши бир пайтда уйнаш устунлигини хам бераман...
Улар билан шахмат уйнаган кизчам хакикатанам мендан кура яхши натижага эришди. Кандай килиб?
|