Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 27.09.2018 22:18   #1  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Дин ва армия

РОССИЯ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИНИНГ БОШ БУТХОНАСИ

Россия Федерацияси мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгунинг 2018 йил 4 сентябрь куни ўтказилган селектор йиғилишидаги баёнотига кўра, РФ Мудофаа вазирлиги томонидан Москва яқинидаги «Патриот» боғи ҳудудида Россия қуролли кучларининг бош бутхонасини қуриш ишлари режалаштирилган. Мазкур лойиҳанинг РФ Мудофаа вазирлиги сайтида очилган расмий саҳифасида айтилишича: «Ушбу черков Ватанни ҳимоя қилиш учун шамшир кўтарган ўрис лашкарининг маънавийлигини ифода этган рамзга айланмоғи даркор».

«Бутхона қуриш ғояси Россиянинг кенг жамоатчилиги, давлат ҳокимияти идоралари, ҳарбий бошқарув органлари ва руҳоний раҳбарият томонидан маъқул топилиб, бутхона мажмуаси лойиҳасининг визуал концепциясида ўз ифодасини топди», - деди мудофаа вазири Сергей Шойгу. Унинг сўзларига қараганда, Россия қуролли кучлари бош бутхонаси ўз фаолиятини 2020 йили, яъни Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги арафасида бошлаши лозим.

Ушбу бинонинг бўйи хоч билан бирга қўшиб ҳисоблаганда 95 метрни ташкил қилиб, баландлиги бўйича жаҳон православие черковлари орасида «Нажоткор Исо бутхонаси» (ўрис. «Храм Христа Спасителя», 103 метр) ва «Пайғамбар Исҳоқ черкови»дан кейин (ўрис. «Исаакиевский собор», 101,5 метр) учинчи ўринни эгаллайди. Умумий майдони 11000 метр квадратга етадиган, ўрис меъморчилигининг ўрис-византия услубида қуриладиган ушбу бутхонада 6000 нафар диндор ҳарбий хизматчи бир вақтда ибодат қилиш имконига эга бўлади.

Патриарх кенгашининг маданий масалалар бўйича аъзоси олий мартабали поп (ўрис. протоиерей) Леонид Калининнинг берган маълумотига кўра, ушу йирик ҳарбий бутхонада Россия тарихида бўлиб ўтган урушларга оид маърузалар ўқилиб, ибодат амаллари ҳарбий ҳаракатлар (уруш) майдонига йўлланаётган диндор ҳарбий хизматчилар иштирокида бажарилар экан.

«Қуролли кучларнинг бўлажак бош бутхонасида ҳарбий хизматчиларга оқ фотиҳа берилади, - дейди Л. Калинин. - Ҳар бир қўшин тури ўз илоҳий пирига эга. Александр Невский, Пайғамбар Ал-Ясаъ алайҳиссалом (ўрис. Пророк Илия), адмирал Фёдор Ушаков кабилар шулар жумласига киради ва улар ҳаммамиз учун буюк тарихий шахслар саналади. Муайян пир хотирасига эҳтиром кўрсатиладиган куни тегишли қўшин тури шахсий таркиби, айниқса, ёшлар черков хизматига жалб этилмаган тақдирда ҳам, авваламбор ёш аскарлар учун мўлжалланган ушбу йирик таълим-тарбия марказида ўтказиладиган тадбирларда бевосита иштирок этишади. Қолаверса бу уларнинг юрт тақдирига дахлдорлик туйғусини тарбиялайди».

Шунингдек, Л. Калининнинг айтишича бўлажак бутхонанинг бош руҳонийси мажбуриятини вақтинча бажариш вазифаси Одинцово черковининг бош попи зиммасига юкланган. Бутхона қурилиши эса махсус хайрия жамғармаси орқали молиялаштирилади.

«Ушбу хайрия жамғармасининг вазифаси бутхона қуриш билангина чекланмайди. Бу ерда РФ Мудофаа вазирлигига қарашли ватанпарварлик руҳидаги диний таълим-тарбия маркази қад кўтариб, бутхона ушбу марказнинг асосий таркибий қисми бўлади. Унда олиб бориладиган ибодат хизмати православие мазҳабига эътиқод қиладиган шахсий таркибнинг жанговар руҳини сақлаб боришга қаратилади. Фаолияти ҳамиша маънавийлик билан боғлиқ бўлган лашкаримизда азалдан шундай бўлиб келган», - дейди Л. Калинин.

Бироқ олий мартабали поп ушбу жамғармага маблағ қайси манбалардан келиб тушишига аниқлик киритмади. Руҳонийнинг сўзларига қараганда ихтиёр билдирган ҳар қандай шахс бутхона қурилишига атаб пул эҳсон қилиши мумкин экан.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2026, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх