13.04.2016 07:08
|
#11
|
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360
10,318/4,529
– 37
58/50
|
“Хазонрезги”даги маҳзунлик
|
|
Цитата:
Иккала актёр (Баҳриддин Абдуллаев ва Бахтиёр Раҳимов)лар ижро қилишган Қурбон образи дунёнинг турли синовларига дод-фарёд чекиб ўтирмайдиган шахсдир. У кузатувчанлиги орқали барча ҳатти-ҳаракатларини бажаради, дард-аламга берилмайди, эҳтирослардан йироқ қаҳрамон. Режиссёр ўтмиш ва бугун сюжетларини ёндош-паралел келтириш орқали драматик кўринишларни бир тизимга жойлаган.
Севгисиз ҳаёт – азобли ҳаёт. Аммо шундай кишилар бўладики, бахтсизликнинг овозини ўчириш учун кўникувчанликка мослашишади. Феруза Саидова, Ҳуснора Ҳожимуродова ижро қилишган Лола кўникувчан аёлми? Йўқ, у бахтсизликнинг сукути ҳеч вақт бахт бўла олмаслигини, шу сукут таъминлаган хотиржамлик ҳам аянчли эканлигини идрок қила билган аёлдир. Акс ҳолда Рустам(Шаҳобиддиа Фаёзов)нинг “хоҳласам ураман, хоҳласам...” деган гапларига кўниб, ўз отасига – куёв бўлмишнинг қайнотага қўл кўтаришига қараб ўтирар эди. Рустамнинг кексалик даври Баҳодир Муродов ижросида очилмагандек негадир. Уни фақатгина касалхона “койкаси”да кўрамиз-у, лекин бошқа ижрода - на қарашларини ва на-да, бошқа ҳолатини сезамиз, орқа планда қолиб кетган.
Ўзни алдамаслик-ҳаётдаги бош масала. Инсон ўзини алдашга кўникдими, шуни одат қилдими-демак, у ҳамиша алдашга, алданишга тайёр. Умрида “бирор марта йиғламаган”, “ҳаётида ҳеч бир тўсиққа дуч келмаган”, бирор марта “оч қолмаган” инсон бўлмаса керак?!.. Ҳар бир инсоннинг ўз дарди бор. Фильмда Абдухалил Мингноров ижро қилган Расулбойнинг дарди ичида. Тўғри, кишилар наздида у “ошиғи олчи”, “егани олдида-емагани ортида” кўринишидаги бир инсон. Қаср монанд ҳовлисида ҳатто товуслари ҳам бор. Бироқ хонадондаги ҳаёт ўша “товус”га ўхшаш гўзал кўрингани билан, ниҳоятда ёқимсиз, файз йўқ. Расулбой зўр яшаётгандек кўринади, аммо у мавжудгина, холос, сурати бор-у, сийрати йўқ; бошқаларни эмас, ўзини алдаб яшаётган шахс қиёфаси. Шоир ёзганидек, “...не учун жаҳона келдинг, кайфиятинг баён этиб кет” туйғуси унинг маънисиз қарашларини ифода этиб берган актёр қиёфасида акс этган. Бундай шахслар на меҳрга ва на-да қаҳрга арзийдиган ожиз кишилардир. Расулбой ўз манфаати йўлда ўзгалар тақдирини асло ўйламайди. Дардисар, “пиёниста” ўғли Рустамни Лолага уйлантиришда ҳам қўл остидаги ҳайдовчи Ҳамроқул ака (Жумадилла Раметов)нинг лоқайдлиги туфайли тушиб қолган ночор аҳволидан фойдаланишда; унинг қизини келин қилиб олишда фойдаланади.
Оқ-қора тасвирланган Қурбон ва Лоланинг ўтмишидаги кадрларнинг кетиши ва уларни туташтирувчи нуқталар ҳам ўзига хос. Чуқур нигоҳли қараш ҳамда сўзсиз жим туриб гапириш... Нигоҳлар кинотомошабинни қаҳрамонларнинг ўтмишига етаклайди. Кадрларда “оҳ-воҳ” қилиб “муҳаббат эртаги”ни сўзлаш йўқ. Бир-бирини тушуниш, ардоқлаш, қадрлаш, ўзаро меҳр кўрсатиш бор. Бунинг моҳияти эса, эркак ҳам, аёл ҳам тақдир зарбаларига дуч келиб бўлганлигида. Инсон қийналиб етишган нарсаси ёки инсонининг қадрига етади. Қурбон ва Лоладаги бир-бирини ардоқлаш ҳам балки шундандир?!.. Лола ўзига нисбатан олийжаноблик кўрсатган Қурбоннинг ортидан “дунёни нариги чеккасига кетишга ҳам тайёр”. Ҳатто келинининг “Ойижон, мени ҳам ўттиз йилдан сўнг тайёрлаган таомимни сизники каби суйиб ейишармикан?..” деган саволига “Буниси ўзингизга боғлиқ” дейиши ҳам шундан. Инсон ўзи пиширган ошни айланиб ҳам, ўргилиб ҳам ўзи ейишини Ҳуснора Ҳожимуродова, Феруза Саидова ва Бахтиёр Раҳимовлар бир қатор диалогларда кўрсатиб бера олишди.
|
|
|
Ответить
|