Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 19.07.2013 15:18   #34  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
«Ойижон, мен албатта соғаяман!..» 13 ёшли қизалоқ ёрдамингизга муҳтож!

Интернет саҳифаларини кўздан кечириб туриб, сайтлардан бирида бир мақолага кўзим тушди. Бу мақолани ўқирканман, юрагимда қандайдир бир туйғу пайдо бўлди. Синовли дунёнинг яна бир "аччиқ" синовлари ёшгина оиланинг яккаю ягона қизалоғини ўз синовлари билан имтиҳон этаётгани, муштипар онанинг изтиробли, илтижоли сўзлари акс этган бу мақолани сизларга ҳам илингим келди. Эҳтимол улуг Рўзайи рамазон ойида биз бу муштипар онанинг кўзёшларига мадад бўлаолсак, Аллоҳ йўлига ёрдамимиз тегиб қолса зора....
Цитата:


Бу қизалоқ балиқ мучалида туғилган. Балиқ энг ҳалол жонзот. Маълумки, унга қараб кишиларнинг асаблари тинчланади, ором олади, кўзи қувнайди.

Севарани кўриб ҳам кайфиятингиз кўтарилади, жажжи қизчадан куч оласиз. Камгап қизалоқ суратлар чизишни ёқтиради. Болалигидан келажакда модельер-дизайнер бўлишни истарди. Эндиликда эса гематолог-шифокор бўлишни ният қилган. Токи оққон дардидан ҳеч бир инсон озор чекмасин…
Унинг онаси тилидан ҳикоя қилинган ушбу воқеани ўқиб эса сиз ҳам қизалоқнинг иродасига, сабрига тан берасиз…

— Севара яккаю ягона дилбандимиз. Ўн йил аввал бачадон саратони хасталигига чалиндим. Шу сабаб бачадонимни олиб ташлашди. Натижада бошқа фарзанд кўролмадик. Турмуш ўртоғимга: «Бир фарзанд билан, устига-устак у қиз бола бўлса, яшаб ўтаверасанми? Сенга ҳам изингни босгувчи ўғил керак, аёлинг билан ажрашиб, бошқага уйлан», дея маслаҳат бергувчилар топилди. Аммо эрим доим «Севара ҳам ўғлим, ҳам қизим! Ҳали шунақа қиз бўлсинки, ўнта ўғилнинг ўрнини боссин!» дейди доим. Яна ҳазиллашади: «Мен Севарани узатмайман, уйлантираман». Қизалоғимиз, кўз тегмасин, жуда ақлли, ҳушли. Мактабда ҳам аъло баҳоларга ўқиди. Танловларда қатнашиб, ғолиб чиқарди. Отаси ҳам, мен ҳам фақат шу қизимиз, унинг келажаги учун тиним билмай ҳаракат қилардик. Орада турмуш ўртоғим чет элга ишлаш учун кетди-ю, юрак хуружини бошидан ўтказди. Олти ой хотирасини йўқотиб, ҳатто қизалоғини ҳам таниёлмади. Турмуш ўртоғим ўзига келгунча бир ўлиб-тирилдим. Севара иккаламиз отаси бизнинг кимлигимизни билолмаётганидан пана-паналарда йиғлаб олардик. Худога шукр, дард берган шифосини ҳам берди. Эрим соғайди. Иккаламизнинг ҳам оғир дардни бошдан ўтказганимиз унутилди.
Аммо синовли дунё экан. Севара мучал ёшидан ўтгач, рўзғор юмушларида қанотимга кираётган пайтда бирданига дардга йўлиқди. Яратганнинг сабримизни синаш учун берган синови олдида ўзимизни тамоман йўқотиб қўйдик.
Олдинига нимадир ёқмагандир, шунинг учун мазаси қочиб, қайт қилаётгандир деб ўйладик. Дарров Тўрткўл туманидаги шифохонага чопдик. Аммо жигарбандимнинг аҳволи дақиқалар сайин оғирлашар, гавдасини кўтаролмасди. Туман шифохонаси бизни Урганчга жўнатди. Анализ топширгач, шифокорлариннг ташхисини эшитиб, ҳеч нарсага тушунмадик. Фақат билганимиз Севара оққон деган қанақадир дардга йўлиққани, уни зудлик билан пойтахтга олиб боришимиз кераклиги, болажонимизнинг ҳаёти хавф остидалиги... Шифокор ҳузурида нима бўлаётганини англолмай ўтирганимизда Тошкентда яшайдиган қайнопам қўнғироқ қилиб қолди. У киши шифокорлар билан ўзи гаплашди-ю, бизни тезда чақириб олди. Республика гематология шифохонасида яна шу аҳвол. Боламни шифокорлар у хонадан-бу хонага олиб киришар, текширишар, «Тезроқ ёрдам кўрсатиш керак. Касаллик оғир шаклида», дейишар… Кўзларим эса Севаранинг маъюс нигоҳларинигина кўрарди…


__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)

Последний раз редактировалось albatros; 19.07.2013 в 15:25.
Ответить 
 
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2026, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх