Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Умумий бўлим
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Умумий бўлим Ҳеч қайси бўлимига кирмаган мавзулар...


Результаты опроса: UUA - 2010 муносабати билан бўладиган форумдошлар учрашувига муносабатингиз?
Розиман ва албатта иштирок этаман. 19 65.52%
Натижаларни форум орқали эълон қилишнинг ўзи етарли. Учрашувга ҳожат йўқ. 5 17.24%
Қаршиман. Бу форумдаги бўлинишга олиб келади! 0 0%
Менга фарқи йўқ! 5 17.24%
Голосовавшие: 29. Вы ещё не голосовали в этом опросе

 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 04.12.2010 15:07   #11  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Бундан уч йил муқаддам форум аталмиш кенг ва яйдок адирнинг бир чеккасида унган қизғалдоқдек илк ўзбек мавзулари очила бошлаган кезда уларнинг русийзабон мавзулар соясидан ажралиб чиқиб, кенг илдиз отиб кетишига кўпчилик шубҳа билан қараган эди. (Нақадар шоирона гаплар!!! )
Аммо, шубаҳалар тезда тумандек тарқалди. Ўзбекзабон иштирокчилар ўзларининг аҳиллиги, босиқлиги ва толерантлиги ортидан форумда ўз ўрни, ўз сўзи ва мавқеига эга бўла бошлашди.
Бугунга келиб асосан ўзбек тилида юритиладиган “ZiyoNET” ва “Ижод хусусида сўз” бўлимлари форумнинг забардаст ва энг оммабоп бўлимларига айланиб улгурди ва форум статистикасидаги энг фаол бўлимлар ўнталигидан мустаҳкам ўрин олди.
Албатта бу ўз-ўзидан бўлган эмас! Дастлабки даврда “ZiyoNET” Ресурс Маркази ходимлари томонидан форумдаги жонли муҳитни ҳамиша бирдек ушлаб туришга бўлган интилиш, биргина “Ижод хусусида сўз” бўлимига давлат ва жамоат арбобларининг таклиф этилиши, форум иштирокчиларига улар билан мулоқотга киришиш имкониятининг яратилиши форумнинг “ўзбек”лашувида муҳим роль ўйнади. Натижада ўзбек тилида долзарб мавзуларни ўртага ташлай оладиган, фикрини рад этиб бўлмас факт ва далиллар билан асослай оладиган иштирокчилар гуруҳи секин-асталик билан кириб кела бошлади. Энг муҳими эса бу гуруҳ виртуал бирлик билан кифоялангани йўқ! Мана 1,5 йилдан ошди-ки, форумчиларнинг “ошхўрлиги” анъанавий тус олди! Турли хайрия тадбирларини уюштириш, яхши (ва баъзида ёмон) кунларда бирга бўлиш тобора қатъий қоидага айлана бошлади. (Қалай, маърузам зўрми? )
Лекин, тан олиш керак, форумнинг асосий мақсади, асосий функцияси - бу барибир фикрлар жанги бўлиб қолаверади. Жангга киришиш жангчидан тайёргарлик ва маҳорат талаб этганидек, форум фойдаланувчисидан ҳам маъсулият, изланиш ва жиндек меҳнат талаб қилади. Меҳнат эса ҳеч қачон рағбатсиз қолмаслиги керак!
Шу маънода ташкил этилган Uforum-Uzbek Avards 2010 (қисқаси UUA 2010) нинг мақсади оддий: форумдаги ўзбекона муҳитни шакллантиришга, кучайтиришга хизмат қилган барча иштирокчиларни эътироф этиш, улар орасидан энг яхшиларни аниқлаш ва камтаргина бўлса-да қутлаб қўйишдан иборатдир. Шу аснода форумга бўлган қизиқишни ортириш кўзланган, холос. Менимча, UUA 2010 натижаларини эълон қилиш ва ғолибларни форумда табриклаш билан кифоялансак, бошланган ташаббусни мантиқан якунига етказмаган бўламиз.
Шу сабаб, UUA 2010 ғолибларини қутлаш ва кириб келаётган янги йил муносабати билан тугаётган йилнинг 18 декабри, соат 13.00 да Форумдошлар учрашувини ташкил қилиш таклифини яна бир бор ўртага ташлайман!
Юқоридагилардан келиб чиқиб, қуйидаги масалаларда фикрларни ўртага ташлаш сўралади:
1) Учрашувга муносабатингиз: розимисиз ёки норози? (мумкин бўлса изоҳи билан!)
2) Агарда учрашувга рози бўлсангиз, уни қандай тартибда ўтказишни таклиф қиласиз?
3) Учрашувни қаерда ўтказган маъқул? (Изоҳи билан)
4) UUA ни анъанавий тарзда ўтказишга қандай қарайсиз?
Эътиборларингиз учун ташаккур. Фикр-мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз.
Ответить 
 
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх