|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#22 |
![]() |
Эркаклар нима учун ароқ ичишади? Бу саволга ҳамма ҳар хил жавоб беради, кимдир асабларни тинчлантириш, кайф қилиш учун деса яна кимдир, муаммоларни унутиш, бир оз бўлсада, ўша ғамлардан, аламлардан узоқлашиш, ҳеч нарсани ўйламаслик учун дейди. Баъзилар байрам ёки бирор сабабни баҳона қилади.
Исломда бунга масъулиятдан қочиш, ғам-ғусса устига яна қўшиш деб қаралади. Албатта, биров ароқ ичиб, маст бўлиб, дардларни унутгани билан ҳушига келганида аламлардан қутулиб қолмайди. Балки аввалги муаммоларга ароқхўрлик туфайли келган изтироб қўшилади. Исломда ҳаётнинг зарбаларидан қочиш билан эмас, балки уларга қарши курашиш билан муолажа қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан: «Кайф қилдирувчи нарса — хамр. Ҳар қандай хамр ҳаромдир»,— деган муборак сўзларни ўқиш мумкин. «Хамр— бу ақл-идрокни, тафаккурни тўсувчи нарсадир»,—деганлар ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу. Ҳозирги замон тиббиётида таркибида спирт моддаси бўлган ҳар қандай ичимлик хамр, яъни алкоголь ҳисобланади. «Алкоголь» сўзи аслида арабча бўлиб, ал-куҳл деб талаффуз қилинади. Ароқ, вино сингари ичимликлар қандай кулфатларга олиб келиши, одамни инсонийлик қиёфасидан, инсонийлик қадр-қимматидан мосуво этишини далилловчи мисолларни жуда кўп келтириш мумкин. Спиртли ичимликларнинг зарари хақида жуда кўп гапирилади, аммо бу муаммо халигача ўз ечимини топгани йўқ. Тарихда ҳар бир жамият турли даврларда ароқхўрликка қарши кураш очган, уни таг-томири билан йўқотиш йўлларини излаган. Бироқ барча уринишлар кутилган самарани бермаган. Чунончи, 1929 йили АҚШ конгресси ароқхўрликка қарши курашга дахлдор махсус тадбирлар ишлаб чиққан, ҳатто ароқхўрликка муккасидан кетган ва тузалмас деб топилганлар учун ўлим жазоси ҳам тайинлаган. Бироқ мамлакатда ароқхўрлар сони кўпайса кўпайганки, камаймаган. Шикорларнинг фикрича ичкиликка мукасидан кетганлар ичмайдиган одамлардан ўртача 15-20 йил кам умр қўришар экан. Уларнинг фақат тўртдан бир қисми 50 ёшдан кўпроқ ҳаёт кечириши мумкин. Бу ҳол меҳнатга яроқли аҳоли сонининг кескин камайишига олиб келади. Ичкиликхўрлик жамиятга мисилсиз изтироблар келтиради. Вазият таҳлили кўрсатишича бу уқубатлар ароқхўрнинг атрофидаги кишилар-энг биринчи хотини, болалари, ота-онаси, яқин қарин қариндошларининг чекига тушади. Уларнинг уйида барака, тинчлик бўлмайди, бунинг оқибатида болаларнинг тарбиясига путр етади. Жамият зарар кўради. Ароққа сарфланган пулни боласига ёки аёлига совға олиш учун сарфласа, уларнинг кўнгли қанчалар кўтарилади. Муҳими совға эмас, албатта эътиборда. Бу дунёнинг ғамларини унутишни ўйлаётган одам, боласини, яқинларини қанчалик ғамга кўмаётмаганлигини ўзлари билмасмикан, шу оғу боласидан азизми? Бу каби ёмон одатларни ташлаш ҳар бир инсоннинг ўзига боғлиқ. Фақат бунга озгина ирода ва қаттият керак холос. “Инсон улуғ мавжудот”, деган гап барчага бирдек тегишли эмас. Ўз улуғлигини исбот қила олган инсонгина улуғдир" деган эди Дадъе Барнард. |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#23 | |
|
Цитата:
Бир-бирига соғлиқ тилаб қадаҳ кўтараётган инсонларни хеч тушуна олмайман!(балки менинг ақлим етмас!)
__________________
http://buloq.zn.uz. КУЧ-БИЛИМ ВА ТАФАККУРДА! |
||
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#24 | |
|
Цитата:
__________________
http://buloq.zn.uz. КУЧ-БИЛИМ ВА ТАФАККУРДА! |
||
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#26 |
|
Бирлари айтди "э маза-де, ундан эллик-эллик олиб, фалон-фулонлар билан закуска килиш" деб.
Тунов куни ушани молдек ичиб, эртасига узининг боши огриб, камига бутун бир уйда бирга турадиганларни кунглини бехузур килиб, хамма ёкни нохуш хидларга тулдирганига гувох булдим. "Бу хам мазами?" деб сурасам, "Кайокда маза" дейди. Яна хулоса килмаганига хайрон коласан! |
|
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#27 | |
|
Цитата:
У баъзиларни қўрқоқ қилмайди.У ҳаммани ботир қилади.Спиртнинг қонга етиб бориши натижасида,инсон организмида қон суюлиши юзага келади.Ва қон томирнинг айрим нуқталарида қон қўйилиши натижасида ўтмай қолган қон томирларидан ҳам қон ўта бошлайди.Бу эса айрим ишламай турган,функцияларни ишлатиб юборади.Натижада Юракка қон етиб келиши тезлашади.Шунинг учун юрак бор кучи билан қон ҳайдай бошлайди.Бунинг натижасида юракда ҳапқириш юзага келади.Юраги ҳапқириб турган одамнинг харакатлари ҳар доим ҳам адекватный бўлавермайди.Айниқса у калтафаҳмликка дучор бўлиб,қилаётган ишини оғирини ўйламайди.Юракнинг миядан сигнал бўлишини кутмай,қонни тўҳтамай ҳайдаб туриши,миянинг қонни етарли даражада қабул қила олмай қолишига олиб келади,сабаби,улгурмайди.Айнан мана шу оралиқда,ўзимизнинг қанотли гапимиз юзага келади.Яъни "ТОМИ КЕТДИ" деган.Эртасига эса,инсонда биринчи бўлиб шикаст етадиган мия ҳужайралари,яъни ҳотира учун жавоб берадиган ҳужайраларга бордиган йўл тақа тақ беркилади.Тромб юзага келади.Шунинг эвазига,бўлган воқеаларни эслолмаслик,бош оғриши,кўнгилнинг айниши (ошқозони,жигари чатоқ одамларда)пайдо бўлади.Агар бу ҳолат сурункали давом этса,организм шунга мослашиб қолади ва мунтазам талаб қилиб турадиган бўлиб қолади. Дедим:-Энди мен майи гулгун ичмайман, Май ток қони,энди мен ҳун ичмайман. Кекса ақлим айтди:-Шу гапинг ростми? Дедим:-Ҳазиллашдим,нечун ичмайман. Буюк Умар Ҳайём шу оҳирги қаторида,-Ҳазиллашдим,нечун ичмайман.-деган гапи билан,айнан шу ўрганиб қолишликка шаъма қилган бўлса не ажаб.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
||
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#28 |
![]() |
«Алкоголь бактериянинг ахлати эканлигини кўпчилик билмаса керак»
Сибирь Гуманитар-Экология Институтининг профессори, халқаро психоаналитиклар бирлашмасининг президенти, Россия ХСУК (халқаро сергаклик учун кенгаши) раисининг ўринбосари Жданов Владимир Георгиевичнинг лекциясидан парча. «…Минг афсуски, бу ерда ўтирганларнинг тенгидан кўп қисми вино, водка ва пиво деб аталган оғу билан яхшигина таниш эканлар. Аммо, сизлар бу ичимликларнинг қай тариқа тайёрланишини билмасангиз керак. Мен эса биламан ва буни бажонидил сизларга айтиб бераман. …Ичкиликни қадимдан маълум ва содда йўсинлар билан тубандагича тайёрлайдилар. Авваламбор, катта бордон идишга узум ширасини қуядилар. Бунинг натижасида бордонда шакар, витамин ва ферментлардан иборат жуда ўткир шира пайдо бўлади. Ундан кейин бу ширага чиритувчи бактерияларни аралаштирилади. Бу бактериялар ширинликни шу даражада хуш кўргани сабабли очофатлик билан тўйиб, тўйиб ейишга киришади. Фараз қилингки, биз очофат бактерияни заррабин ёрдамида катталаштириб қараяпмиз: мана унинг кўзлари, оғзи... мана у ширинликни очофатларча егандан кейин...ҳа, албатта, бавл қилаяпти. Яъни, думининг тагидаги чиқариш тешигидан...этил спиртини, бошқача айтганда алкоголь моддасини чиқараяпти. ![]() ...Кўпчилик одамлар, айниқса аёлларимиз ва қизларимиз шампан виносини жуда севиб истеъмол қиладилар. Улар бу винони фавворадек вушшиллаб отилган гази учун ҳам севадилар. Лекин улар бу вино ва унинг гази қандай пайдо бўлишини билмайдилар. Мен эса биламан ва сизларга жоним билан ҳикоя қилиб бераман. …Махсус идишларга сархил узум навларининг ширасини қуядиларда, унинг устига чиритувчи бактерияларни ташлайдилар. Кейин идишларнинг оғзини пўкаклар билан маҳкам беркитадилар ва жуда қоронғи ертўлалардаги махсус токчаларга тизиб, ертўла эшиги устидан қулф солиб қўядилар. Ертўлаларнинг ичидаги ҳарорат ёзин қишин +14 даражада сақланади ва шу бўйича роппа роса икки йилдан кейин, бактериялар шакар моддасини еб битириб, уни ичида “қайта ишлаб” бордонларни ўз ахлатларига яъни спиртга тўлдириб бўлганларида очилади. Ертўла ичига ёруғлиги ҳаддан ташқари кучли бўлган прожекторлардан ўткир нур юборилади. Ўшанда... дафъатан келган бу нурлардан ўтакаси ёрилган бактерияларнинг ичи суюлиб-суюлиб кетади. Суюқ-суюқ “чиқариб” юборишади ва...ўлиб қолишади. Аммо, ўлимлари олдидан ҳаддан ташқари қаттиқ қўрққанлари сабабли орқа тешикларидан бетиним “газ чиқаришиб” ана шу “ноёб фаввора” билан бордонни тўлдиришга улгуришади... Аёллар севиб-севиб, қувониб-қувониб ичадиган шампан виносининг фаввораси мана шу тариқа вужудга келади” http://info.islom.uz/content/view/1780/1003/ |
|
|
Ответить |
| Реклама и уведомления | |
|
|
#29 | |
![]()
Сообщений: 2,785
+ 4,426
3,679/1,480
– 82
66/51
![]() |
Цитата:
Сиз шахсан ишхонада рўмол ўраб, енги узун кўлак ва лозим кийиб юрасизми, ёки.... Яна ақил ўргатишингизни қаранг (((( Оффтоп: Хурматли Махмуд ака, ичимизда энг ёши улуғисиз. Бир саволимга жавоб беришингизни истардим.Хар бир мавзуда динни, Исломни тилга олиш туғри ишми? Ахир дин хар кимнинг дилидаку, тилида эмас! |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|