|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#381 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 243
+ 1,712
447/160
– 4
1/1
![]() |
Буюк адибимизни қутлуғ ёшлари билан табриклайман.
Оллоҳдан сиҳат-саломатлик ва тинчлик-хотиржамлик тилайман. Умрлари узун бўлсин!!!
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#382 |
![]() |
Севимли адибимизни муборак 65 ёшлари билан табриклайман. Илоҳим умрлари узоқ бўлсин! Икки дунё саодати ёр бўлишини тилайман.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#383 |
![]()
Сообщений: 1,253
+ 1,042
1,526/636
– 63
80/43
![]() |
Tohir Malik - o'zbek kitobxonining eng sevimli adiblaridan biri. Darhaqiqat, uning kitoblari kirib bormagan xonadonni yurtimizda topib bo'lmasa kerak. Adibimiz kitobxonlar baxtiga sog'-omon bo'lsin. Umrlariga umr, ijodlariga baraka qo'shilib boraversin!
65 yoshingiz muborak bo'lsin, aziz ustoz! |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#386 |
|
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Tog'risini aytsam qayta-qayta Tohir Malik domlamizning suhbatlariga borsam ham hech zerikmayman Nigora opa. Bilmadim, tasavvufni yaxshi ko'rganim uchunmi, yozuvchimizning sharqona ruhiyatlari, fikrlari manga doim ma'naviy ozuqa beradi. Uforumgayam mana shunday ma'lumotlarni joylab borayotganingiz uchun kirib turaman. O'zi Uforumning haqiqiy negiziyam, asosiyam, userlarini qiziqtirib turgan jihatiyam ma'naviyat va tarbiyaga dahl qiluvchi mavzulari bo'lsa kerak. Fikr.uz, Uforum men uchun Universitetimday qadrli, chunki bu yerda ijodim sayqal topdi, ustozlarimni topdim, ijod kishilari bilan suhbatda bo'ldim. Bu ishlarni tashkillashtirishning o'zi oson emas, faqat buni mehnat va ijodning qadriga yetgan kishigina bilishi mumkin. Sizdan Tohir Malik domlamizning bizga yetkazmoqchi bo'lgan hali ko'p, yangidan-yangi fikrlarini joylashtirishingizni kutib qolaman.
Оффтоп: Xudo nasib etsa, shu mavzuni o'qishga yana kiraman. ![]() Barcha forumdoshlarni hurmat qilaman, hamisha sog' bo'linglar, lekin Nigora opaning o'rinlari inson sifatida man uchun bo'lakcha. Kimnidir bilmay ranjitgan bo'lsam oldindan uzr so'rab qo'yay. Hurmat bilan Kavsar.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#387 | |
|
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
|
Ответить |
|
6 "+" от:
|
|
|
#388 |
|
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети Ўзбек филологияси факультети 3- босқич толибаси Юлдуз Нафасованинг саволларига жавоблар. -Ижод сири, асар яратилиш жараёни, бу борадаги изланишлар, ёзишдан олган маънавий завқ, шунингдек, бадиият қонун-қоидалари ҳақидаги фикрларингизни айтиб ўтсангиз. -Ижод жараёнининг ҳеч қандай ажабтовур сири йўқ. Тўғри, айрим адиблар нима ёзаётганларини олдиндан гапирмайдилар, лекин, агар буни “маҳфийлик” десак, асар нашр этилиши билан бу сир фош бўлади. Ижод жараёни ҳар бир ёзувчида ҳар хил тарзда кечади. Биров тез фикрлайди, тез ёзади. Биров шошилмайди. Биров ярим кечада ёзади, биров кундузи... Айтиш керакки, ўзбек адибларидаги ижод жараёни Европа, хусусан, рус адиблариникига нисбатан қийинроқ кечади. Европаликлар ижод пайтида ҳатто ўз оила аъзолари билан ҳам гаплашмай, таъбир жоиз бўлса, хилватга чекинадилар. Бу пайтда улар учун қўни-қўшни, қариндош-уруғ ҳам йўқ. Бизда аксинча, ёзувчи иш билан банд пайтда қўшни чиқар ё қариндош келиб қолар... Тонгда илҳом билан ёзиш ўрнига тўй ошига бориш, тўй эгаларининг кўнглини олиш мажбурияти ҳам мавжуд. Бизнинг муҳитда “ижод билан банд” деган тушунча йўқ. Энг яқин одамлар ҳам буни ҳис эта олмайдилар. Ҳатто бир ёзувчи иккинчисиникига келганда, ижод билан банд эканини кўрса ҳам, гапини айтиб олмагунича орқасига қайтмайди. “Бандман”, дегудай бўлса, “ўн дақиқа вақтини мендан аяди”, деб аразлайди. Тўғри, суҳбат учун кам вақт кетиши мумкин. Лекин бунинг учун ёзувчи ижод боғидан чиқиши керак, қаҳрамонларидан узоқлашиши лозим. Ўн дақиқалик суҳбатдан сўнг ўша ижод боғига қайтишга хоҳиш бўладими? Фикрлари чалғиб кетмайдими? Шоирона тил билан айтганда, “илҳом париси” учиб кетмайдими? Агар суҳбат дилни хира қиладиган бўлса, ёзувчи бир неча кун, ҳатто ҳафта давомида ёзув столига яқинлаша олмаслиги мумкин. Мен бу ҳолатни қораламоқчи эмасман, фақат... ижод жараёнининг бу оғир томони борлигини айтмоқчиман. Ҳар ҳолда кишини бошқалар йўқлаб тургани яхши. Йўқламай қўйишдан Худо асрасин! Ёзувчиларимизнинг деярли барчалари бирон идорада ишлашади. Демак, асосий ишдан бўш вақтда ижод билан шуғулланилади. Ижод учун шароитни ёзувчига биров тайёрлаб бермайди. Шу сабабли кўпчилик тунни тонгга улаб ижод қилади. Камина ҳам шундайлардан. Бир ёш ёзувчи хотини билан аразлашиб, ҳатто ажрашмоқчи бўлди. Сабабини сўрасам, “ёзаётганимда чой дамлаб бермайди”, дейди. Ажаб, хотин “ёзувчи эрим қачон чой ичар экан”, деб ухламай ўтириши керакми? “Кеннайингиз билан турмуш қурганимизга салкам йирқ йил бўлди, бирон марта кечаси чой дамлаб бермаган”, десам ишонмайди. Ижод жараёни бошқа, оилага муносабат бошқа. Бир ёш шоир “хотиним шеърларимга тушунмайди”, деб аразлабди. Хотин биринчи галда оилавий масалаларга, хусусан, бола тарбиясига яхши тушуниши керак. Шеърга тушунмагани учун уни айблаш инсофдан эмас. Ижод жараёни фақат қўлга қалам олиб ёзишдан иборат эмас. Фикрлар қоғозга тушгунича анча вақт ўтади. Фикр – ер қаъридаги уран рудасига ўхшайди. Уранни қазиб олишингиз билан у қудратли кучга айланмайди. Уни бойитиш, бошқача айтганда, тўйинтириш керак. Фикр ҳам ана шундай тўйинтиришга муҳтож. Хаёлингизга келган фикрни ўша заҳоти қоғозга тўксангиз, муддатидан эрта туғилган заиф чақалоққа ўхшаб қолади. Демак, хаёлда фикр туғилганидан то қоғозга тушиб, сўнг китоб бўлиб нашр этилгунгача бўлган барча ишларни “ижод жараёни” ҳудудига киритишимиз мумкин. Китобнинг намуна нусҳаси чиқиб кўзингизни қувонтирганда ижод жараёнининг асосий босқичи якунига етиб, иккинчи босқич бошланади, яъни китобни ўқиган мухлислар билан бўладиган мулоқот ҳам шу жараённинг давоми ҳисобланади. Сиз айтган маънавий завқ шу босқичда бўлади. Асар ёзилаётган пайтда, кўп ўтирилгани сабабли жисмоний оғриқлар ҳам уйғониб туради. Қалам тутган бармоқлар толади, кўз тинади, бош айланади... Мухлислар билан учрашувда, айниқса, улардан яхши гап эшитилса, ўша барча азоблар унутилади, чарчоқлар кўтарилиб, янги ишларга қувват беради. Бадиият қонун-қоидалари бор, айниқса адабий тил талаблари мавжуд. Лекин барча учун бир хилдаги қонун-қоида йўқ. Ҳар бир ёзувчи ўзининг услубига эга. Агар барча бир қолипда ёзганида эди, асарлар корхона чиқараётган сифатсиз ғиштларга ўхшаб қоларди. Қўшиқчилик санъатида машҳур санъаткорга тақлид қилувчи, ўшандай овозда, ўшандай йўналишда айтувчилар кўп учрайди. Лекин улар санъатда ўсмай қолаверадилар. Тақлид адабиётда кам учраса-да, тақлидчи ёшнинг қисмати ҳам ўзгача бўлмайди. “Чинор сояси бўлма, чинорнинг ўзи бўлишга интил”, деб бежиз айтилмаган. Бадиий адабиётнинг ўзгармас айрим талаблари ҳам бор: асарни юзаки ёзишдан қочиш керак, ўқувчининг ўзини, хусусан, унинг қимматли вақтини ҳурмат қилиш, аяш шарт. Ёзувчи ҳар қанча билимли бўлмасин, ўзини ўқувчидан устун қўймаслиги лозим. Асардан кибр, риё нафаслари уфуриб турмасин. Даврга қараб, адабиётдаги йўналишлар ўзгариб туради: тарихдан биламиз, романтизм, танқидий реализм, социалистик реализм, сюрреализм... Ижодда тажриба ўтказишни яхши кўрадиган ёзувчилар шунақа “изм”ларни яратишади. Бу “изм”ларга вақт ўзининг шафқатсиз баҳосини беради. Ижоддаги изланишларни рад этиш тўғри эмас. Лекин ўқувчига раҳм қилишимиз керак, деймиз. Аммо... ўқувчининг даражаси ҳам бир хил эмас-да! Энг паст даражадаги ўқувчига мосланиш эса бадиий адабиётни саёзлаштириб қўяди.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#389 |
|
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
-“Ҳар кимнинг қалбида ўз халқининг жажжи қиёфаси яшайди”, деган эдилар пурҳикмат бобомиз Имом Аъзам. Бу фикрни адабиётга муқояса қилсак, бадиий асар ҳам ўзига хос бир олам. Тугал яхлитликларни далолатлайди. Шу нуқтаи назардан кузатсак, халқ қиёфасини акс эттиролмаган асарлар ҳозир кўпайиб кетмадими?Бунинг асосий сабаби нимада экан? Қисса талабидаги асарларни “роман”, ҳажми сал каттароқ ҳикояларни “қисса” деб номлаб, нашр қилдиряптилар. Бу жанр талабларининг бузилиши эмасми?
-Жанр талабларининг бузилиши ёш дўстларимизнинг бу масалага енгилроқ қарашлари оқибати бўлса керак. Ёшларимиз ёзган асарларининг жанрини (тарзини) белгилашда асосан унинг ҳажмига қарайдилар шекилли? Аввало, ёзувчи асарининг биринчи жумласини қоғозга туширмасидан олдин, қайси жанр йўлида боришини аниқ билиши керак. Шунга қараб, қамров олинади. Ўқувчига айтадиган гапи “роман” деб аталувчи кенг майдонни қамрай оладими? Шунга яраша гапи бўлмаса, унинг асари чексиз чўлдаги қуриган дарахтга ўхшаб қолади. Ёшларнинг назарида “роман” ёзган одам катта ижодкор ҳисобланади. Ҳолбуки, жанр ёзувчининг мавқеини белгиламайди. Улуғ Рабиндранат Тҳакур ижодига баҳо берилганда, “унинг ҳар бир ҳикояси бир романга тенг”, деб эътироф этишган. Чингиз Айтматов ҳам қиссалари билан дунёга танилган. Қадим Европа адабиётида “роман” дейилганда “ишқий қисса” назарда тутилган. Французлардан тарқалган бу йўналишда 30-40 саҳифали романлар ҳам бўлган. Бу романлар икки ёшнинг муҳаббат можаролари баёни билан чекланган. Қўшиқчилик санъатидаги “романс” ҳам кўпроқ ишқий кечинмаларни баён қилади. Юқорида тилга олганимиз “романтизм” ҳам (романтика) шу маънога яқин. Бизда “сурур” деб юритилган. Эркин, ёқимли фикрлар оқими, дейиш ҳам мумкин. Ёқимли фикр эса кўпроқ муҳаббатга даҳлдор бўлади. Шарқ адабиётида насрий асарлар “ҳикоят”, “ривоят”, “қисса” деб юритилган. Масалан, араб адабиётида ҳозир ҳам, асарнинг ҳажми ёстиқдай бўлса-да, “роман” деб қўйилмайди. Ўзбек адабиётидаги “Ўтган кунлар”, “Меҳробдан чаён” ишқий кечинмалар, тақдирлар баёнидан иборат бўлгани учун “роман” деб тўғри белгиланган. Лекин колхоз раиси билан парткомнинг баҳсларидан ёки чўлни ўзлаштирувчиларнинг фидойиликларини тасвирлашдан иборат асарларни “роман” дейиш ғалати. Шу сабабли ҳам ўтган асрда яратилган романлар орасида ҳозирги ёшларга ҳам тақдим этишга арзийдиган романлар кам. Суҳбатимизни ёш ижодкорлар ҳам ўқиши мумкинлигини инобатга олиб, бу масалани ўхшатиш орқали тушунитиришга уриниб кўрай: қишлоқни ичимлик суви билан таъминлашга доир муаммолар билан туман ёки вилоятнинг бу борадаги муаммолари орасида катта фарқ бор, тўғрими? Агар бир одам қишлоғини “вилоят” деб атаса, нодонлик бўлиб туюлади. “Ҳикоя”ни “қисса”, “қисса”ни “роман” дейиш ҳам шунга ўхшайди. “Ҳикоя”да асосан бир-икки қаҳрамон образи яратилади, баёндаги воқеалар ҳам шу одамларга боғланган бўлади. “Қисса”нинг аҳолиси кўпроқ, “роман”ники унданда кўпроқ. Воқеалар занжирининг уланиши ҳам шунга кўра бўлади. “Романнинг қаҳрамонлари кўпроқ бўлар экан”, деб ёзавериш ҳам тўғри эмас. Бир қаҳрамонни шундай “михлаб” ташлаш керакки, уни “суғириб олиш” мумкин бўлмасин. “Ўтган кунлар”даги Отабек, Кумуш, Зайнаб, Юсуфбек ҳожи, Ўзбек ойим, Ҳомид, Қутидор, уста Олим... булардан биронтасини олиб ташлаш мумкинми? Йўқ! Ҳар бирининг ўз ўрни, ўз вазифаси бор. Ўзимдан мисол келтирсам, 80-йилларда “Алвидо болалик”, деб номланган қисса ёзилган эди. Унда адашган ўсмирлар қисмати баён қилиниб эди. Асрор-Дилфуза-Қамариддин муносабатларида севги ғунчалари борлиги эътибордан тушириб қолдирилганди. Чунки, қамраб олинувчи воқеа, айтилмоқчи бўлган гап шуни талаб қиларди. Бир неча йил муқаддам бу мавзуга яна қайтдим. Қамров кенгроқ олинди ва ёшлар қалбидаги муҳаббат туйғуларига ҳам ўрни берилди. Шу боис “Талваса” асарининг жанри “роман” деб белгиланди. “Шайтанат” ҳам шундай. Аввалги тўрт китоби “қисса” деб белгиланди. Асар ниҳоясига етгани учун бешинчи китобга “роман” деб қўйдик. Бунда чалкашлик йўқ. Аввалги китобларда воқеалар баёни охирига етмагани, тақдирлар ҳам сўнгги нуқтага бормагани сабабли “роман” қамровини ололмаган эди. Энди, назаримизда, шундай қамров бор. Лекин бу борадаги асосий баҳони ўқувчи беради.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#390 |
|
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
-“Одамийлик мулки” китобингизда адабиёт одоблар йиғиндиси... бадиий адабиёт қайси йўналишда ёзилмасин, инсонларни тарбия қилишга хизмат этишини ва бундай талабларга тарихий китоблар жавоб беришини айтгансиз. Сизнингча, ҳозирги адабий жараёнда модернизм (кўр-кўрона тақлид қилиш, аслида модернизм эмас!)да яратилган бадиий асарлар ана шу талабга жавоб берадими?
-Юқорида айтганимдай, барча “изм”ларнинг ҳаками –вақт. Ёшларимиз орасида Лотин Америкаси адабиётига тақлид қилиш ҳолатлари ҳам бор. Майли уриниб кўришсин. Эҳтимол, яхши гап чиқиб қолар, эҳтимол... Мен ўзлари ҳам бекорга уринмасалар, китобхонни ҳам уринтириб қўймасалар, деган мулоҳазадаман. Кейинги йилларда “Алкимёгар”ни тўлиб-тошиб мақташяпти. Назаримда, бу мақтовчилар шарқ адабиётини, хусусан, Мавлоно Румийни билмайдилар. Шу “Алкимёгар”нинг асосий ғояси Румий ҳазратларида бериб қўйилган-ку? Эҳтимол, ёзувчи шу ривоятни ўқиб, ҳаяжонлангандир. Биз ҳам биринчи манбаъни ўқиб ҳаяжонлана қолмаймизми? Бадиий адабиётнинг вазифаси ҳақида ҳам айрим ёшларимиз ўзгача фикрда бўляптилар. Шу боис “Бадиий адабиётнинг асосий вазифаси – тарбиядир!” деган фикрдан чекинмайман. Айни ўринда дидактика- насиҳат китобларини бадиий адабиёт билан чалкаштирмаслик керак. Тўғри, насиҳат китоблари баёнида ҳам бадиийлик мавжуд, лекин уларнинг ўрни бошқа.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|