|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
![]() |
#1 | ||
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
КУШАНДА
Ҳикоя Қишлоқда бирга ўсган Жасур жўрам тўйга айтиб келмаганида шунча ғалва қаёқда эди?.. Миёнқолдан атай келганига яраша Тошкентни ҳам томоша қилмоқчи бўлса керак, деб ўйлагандим. Нияти бошқа экан... – Сенга ўхшаб катта шаҳарда униб-ўссин, деб исмини Турдибой қўйган ўғлимнинг қўлини ҳалоллаяпман,– деди у елкамга қоқиб.– Уч қиздан кейин кўрган тойчоғимнинг тўйига келадиган сийли (сийлашга лойиқ, демоқчи) меҳмонларга “Тошкент ароғи”дан олиб кетишни ният қилганман! Тўй тўйдек бўлсин-да, туврими? Тўй тўйдек бўлиши учун ароқ шартми, дейишимнинг мавриди эмасди. Қувончи ичига сиғмаётган жўрамнинг қулоғига унақа гап кирармиди? Қисиқ кўзларини қисиб қўйганча у шундай деди: – Тўй олдидан аввал ўзимиз қиттак-қиттак қиламиз! Ароқ сотадиган дўконларинг қаерда? – Уйда зўридан бор,– дедим илтифот кўрсатиб. – Йў-ўқ,– деди жўрам пахмоқ сочли бошини силкиб.– Тўйга аталганидан ичамиз! Баҳонада ҳамма мақтаган “Тошкент ароғи”нинг таъмини кўрамиз! Дўстимнинг раъйига қарамасам бўлмасди: – Унда, ана маҳалламизнинг дўкони... Одам яқинлашганда эшиклари ўзи очилиб-ёпиладиган дўконга кириб, лол қолдик: бир бурчакда спиртли ичимликлар терилган пештахтанинг олди қора ойнадан ясалган девор билан тўсиб қўйилибди! Алоҳида эшикчаси ҳам бор. Харидорларга ароқ қора халтачага солиб бериляпти (гўё бошқаларнинг кўзи тушмасин, дегандек...) Анграйиб турганимизни кўрган дўкончи амаки биз томон яқинлашди. Салом-аликдан сўнг оппоқ сочларига ярашган дўпписини тўғрилаб қўяркан, дўкон ичидаги дўкончага изоҳ берди: – Ҳалол маҳсулотларга ҳаром қилинган нарсанинг нуқси урмасин, деб атай шундай қилду... Бу гап жўрамнинг тилини қичитди, шекилли, истеҳзоли тиржайган кўйи ўзича нишонга урди: – Ароқни харом, деб, ўзингиз нега сотяпсиз? Дўкончи амаки қизишмади. Нурли чеҳрасига нимтабассум югурган кўйи ётиғи билан тушунтирди: – Ёдийизда бўлса, бир пайтлар уни сотиш таъқиқланганди. Оқибати нима бўлди? Бировлар ҳар балони ичди. “«қўлбола”” ароқ ясайдиганлар пайдо бўлди ўшанда. Улар ҳозиргача одамларни заҳарлашивотти. Ҳеч бир ишши зўравонлик билан амалга ошириб бўлмаскан. Муқаддас китобда ичкиликни одамнинг қўлидан эмас, қалбидан олиб ташлаш буюрилган! (Давоми навбатдаги саҳифада) |
||
|
Ответить |
![]() |
#2 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Муҳтарама модераторимизга каминанинг ижодидан (аниқроғи, ўзим учун ижодий машқларимдан) намуналар учун алоҳида саҳифа очгани учун самимий миннатдорчилик изҳор этаман.
Ижодий машқларим ҳақида нозиктаъб мунаққидларнинг самимий фикрларини кутиб қоламан. ![]() |
|
Ответить |
![]() |
#5 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
БОКС ВА "ГОНОРОР"
Ҳажвия Журналда номим "йилт" этиб кўриниши ҳамоно хотиним қалам ҳақини (у "гонорор" дейди) суриштиришга тушди: – Шунга қанча гонорор беришади? Мен тахминимни айтдим: – Уч минг сўмча. Хоним ўша заҳотиёқ ҳисоб-китобга киришди: – Ярим кило лахм гўшт!.. – Балки сал камроқ берар,– дедим уни бироз ҳовуридан тушуришга тиришиб.– Солиқ-молиққа, бу ёғи пенсиямга бирор фоиз ушласа... Заифам заифлигини кўрсатиб жиғи-бийрон бўлди: – Ий-й, ман қўлийизга тегадиганини сўравотман... Чайналиб қолдим. Барибир жўялироқ жавоб қайтариш шарт: – Балки, камроқдир... Берганнинг бетига қарама, деган мақолни эслади, шекилли, бекам беўхшов тиржайди. Кейин ўсмоқчилаб сўради: – Манга қаранг, биратўла миллион сўм топишнинг иложи йўқмикин? Ҳамма қарзлардан биратўла қутулиб, рўзғорнинг каму кўстини ҳам бутлаб олардик! – Тома-тома кўл бўлур, деган гапни эшитгансан,– дейман уни инсофга чақираётгандек.– Ҳар куни минг сўмлик мақола ёзсам, роппа-роса минг кунда миллион сўм, деган гап! Кейин пулдан хирмон ясайвер! Бу гапга жавобан хоним бурунчасини жийириб қўйди. Сўнг, телевизорнинг мурватини буради. Ана холос, бокс бўйича жаҳон чемпионлиги бошланибди-ку! Эр-хотин экранга михландик. Ҳаётни ўз қаричи билан ўлчашга ўрганган хонимнинг саволи худди томдан тараша тушгандек бўлди: – Шунча муштлашганига яраша уларгаям пул тўлашадими? Тилимни тишлаб ўтирганимдан шунча ғалва қаёқда эди. Бир пайтлар қулоғимга чалинган гап лоп этиб оғзимдан чиқиб кетса денг: – Ғолибга нақд уч милён, ютқазганга бир милён беришади... – Кўкиданми? Шу он ўлжасига ташланишга шай турган мушукдек кўзлари ёниб турган хонимнинг ичини қиздиргим келди: – Ҳозир Европада кўкини тан олишмайди. Еврода тўлашса керак!.. Бунча пулни қўлига ушлаш у ёқда турсин, ҳатто кўзи билан кўрмаган хотиним ғалати ҳиққиллади. Шу тобда қандайдир режа туза бошлагани кўкимтир кўзларидан кўриниб турарди. Бир тўхтамга келди, шекилли, тамшаниб қўйганча ясама тиржайди: – Бир нарсани тушунмадим,– деди гапни узоқроқдан бошлаб.– Ютқазганга нага бир милён беришади? – Кимсан – жаҳон чемпиони билан рингга тушгани учун бўлса керак,– дедим билағонлик қилиб. – Манга қаранг,– деди хотиним мақсадга кўчиб.– Сиз ҳам би-ир рингга тушмайсизми? Мана, чемпион ўзимизники бўлди! Муштингиз табаррук, деб ўйнашга кўндирасиз. (Давоми навбатдаги саҳифада) |
|
Ответить |
![]() |
#7 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Иннайкейин, урганингиз ун оши, укажон, деб қўйсангиз, ҳолингизни тушунар! Жа-а накаут қилиб ташлама, деб қўясиз-да, ҳи-ҳи. Ярим соат нари-бери муштлашган киши бўласиз. Қўрқманг, ўлиб қолмайсиз! Кейин бир милённи ўзимизнинг сўмда беришса ҳам майли!
Қассобга ёғ қайғуси, қабилида гапирилган бу гапдан сапчиб тушдим. Шу тобда чемпионнинг залворли қўлқопи варанг этиб қулоғим остига тушгандек чайқалиб кетдим. Барибир, менга жон, хонимга эса пул қайғуси эди... Ҳушинг жойидами, дегандек кўзига қарасам, бекам жиддий гапиряпти... – Умримда бировга қўл кўтарганимни кўрганмисан?– Ётиғи билан тушунтирдим унга.– Эр бўлиб ҳатто сени чертмаганман, туврими? Боксчининг қўлқопини кийишниям билмайман-у... – Ўзим ўргатаман,– деди шартта гапимни бўлиб заифам.– Бунинг ҳеч қийин жойи йўқ... У шаштидан тушадиганга ўхшамасди. Бидир-бидир қилганча болаларнинг ётоқхонасига кириб кетди-да ўғлимиз мактабидан олиб келган икки жуфт чарм қўлқопни кўтариб чиқса, денг. – ...мана, қўлийизга тақинг,– деди гапини давом эттириб.– Мана бундоқ-де!.. Хотиннинг қистови билан иш қилишга ўрганса ёмон бўлар экан. Чарм қўлқоплар қўлимга қандоқ тақилиб қолганини сезмай қолсам, денг. Заифам мен ўйлаганчалик заиф эмаскан. Чарм қўлқоп кийса худди баҳайбат боксчига ўхшаб қоларкан. Шу ҳолатида унинг ўша кингконгдек рақибни ҳам қулатадигандек важоҳатини бир кўрсангиз. Шунча пайтдан бери шу "даҳшатли хотин"га қандоқ эрлик қилиб келаётганимга ўзимча ич-ичимдан қойил қолдим... – Бўлди, аяжониси,– дедим кўнгилсиз ҳодисанинг олдини олиш илинжида.– Муштлашмай қўя қолейлу... – Бу машқ, билдийизми! Машқ қанчалик машаққатли бўлса, жангда шунчалик осон бўлади! Тўғри, сиз чемпиондан енгиласиз, аммо лекин, жа-а машқ учун осиб қўйиладиган қопга ўхшаб ҳам турмаслигингиз керак-де! У икки-уч урганда жилла қуриса бир тушуриб қоларсиз! Ҳамма қўлидан келадиган ишни қилса-да. Айтайлик, менинг қуролим – қалам! Қаламим билан девни ҳам "накаут" қиламан! Ўтган йили "халқаро миқёсда"ги бир иғвогарнинг онасини Учқўрғонда кўрсатганимда ҳамкасблар қойил қолишган! Қалам билан филни йиқитишга қодир одам афсуски ҳозир шу баҳайбат қўлқоп билан пашшани ҳам уролмаслигим аниқ. Хоним бўлса ҳоли-жонимга қўймай мени гиламга чиқарди. Эр-хотин "бокчи"лар рингга чиққандек уйнинг ўртасида бақамти турибмиз. (Яхшиямки, болалар ухлаб қолишган!) Фақат, судья етишмайди... Ичимда, охири бахайр бўлсин, деб яратганга илтижо қиламан. Ҳозир хонимга, бўлди сен ғалаба қилдинг, демоқ учун оғиз жуфтлаган эдим ҳамки, илгарироқ ўзи "мана бундоқ урасиз!" дея қулочкашлаб тушуриб қолса, денг... Кўзимдан нақ олов чиқиб кетди. Қолганини эслай олмайман. Ҳушимга келганимда ўзимни чойшаблари оппоқ шифохонада кўрдим. Бошимда кўзлари қизарган хоним ўтирибди! – Ўзийизга келдийизми, дадажониси,– деди у синиққина товушда.– Салгина қўлим тегиб кетганига шунчами? Ваҳимакаш дўхтирлар "сатрисена" дейишадими-ей. Бошийиз чайқалганмиш. – Минг чайқалмасин, бошгинам омон қолибди-ку,– дедим бошқа жўялироқ гап топа олмай.– Сен айтгандай, бир милённи қўлга киритиш учун бундан баттароғига ҳам тайёрман энди... Ожизам сакраб кетди: – Пуллари бошшидан қолсин,– деди тишлашиб.– Бизга ҳар куни минг сўмлик гонорорга лойиқ мақола-пақола ёзсайиз ҳам етади! Кам-кам хўр – ҳамиша хўр, деганлари тилло гап экан, туврими? Энди элликта мақолайиззи гонорори билан отдек бўлиб кетаркансиз! – Тушунмадим?– Инграб қўйдим беихтиёр. Хотиним, мунча ғалчага ўхшамасангиз, дегандек ғалати қараб қўйди-да, шифокор ёзиб берган дорилар рўйхатини кўрсатди: – Отдек бўп кетишийизга бор-йўғи эллинг минг сўмлик дори керак экан... Бошимга зарба еган чоғда қандоқ ҳушимни йўқотган бўлсам, ҳозир ҳам худди шундай кўз олдим қоронғилашиб кетди... Тўлқин ЭШБЕК 2000 йил сентябрь |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#8 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
ТЎЙГА БУЮРГАН... БАХМАЛ
Ҳикоя Ҳаётимда жуда кўп кулгили воқеалар юз беради. Бу қанчалик бахт эканлигини кейинроқ англаб етаман. Афсус, унда кеч бўлади… Собиқ шўро даврининг сўнгги йиллари кўп нарса тақчил бўлиб қолган эди. Деярли бўм-бўш дўконлардан излаган нарсангни тополмайсан, ҳатто кафанликка оқ сурп ҳам маҳалла оқсоқолининг рухсатномаси билан бериларди. Шундай кунлардан бирида отам инсульт деган дардга чалиниб қолса денг. Нохуш хабардан ваҳимага тушиб қишлоғимга етиб бордим. Хайрият, шифокорлар отамнинг ҳаётини сақлаб қолишибди! Кўнглим бироз таскин топганди, онам секин шивирлаб айтган гапидан сесканиб тушдим. – Отанг бутунлай тузалиб кетиши қийин экан,– деди у ранглари бир ҳол бўлиб.– Ўша куни шарманда бўлишдан худо асрасин … – Қайси куни?– Тушунмай чайналдим. – Отангни кўмадиган куни!.. Отажонимдан худди ҳозир айрилиб қолаётгандек вужудим титраб кетди. Бироқ, онамга ҳам гап қайтаришнинг мавриди эмасди. Нимадандир умидвордек жавдираб турган кўзларига боқиб, кўнглига қўл солдим: – Хўш, мен нима қилишим керак? Онаизорим гапни сал узоқдан бошлади: – Энди-и, бу ёғи кексалик, болам. Кексалар ўлимлигини тахт қилиб қўяди. Нима бўлсаям, кафанликка оқ сурп обериб кет! Тошкентдай жойда ишлаб юрибсан, қора кунингда ҳам одамлар кузатади. Тобутнинг устига бахмал ёпмасак бўлмайди… Ғаройиб удумларимиз бор-да. Бизнинг қишлоқларда гўрков меҳнатига пул олмайди! Бироқ, энг нозик ва машаққатли ишни бажарган кишини қуруқ қўйиш ҳам инсофдан эмас… Хуллас, дафн маросимидан сўнг бахмал унга берилади. Онамнинг таъбири билан айтганда, "Тошкентдай жойда юрган"га яраша туман савдо ташкилотидагилар ҳам ҳурматимни жойига қўйишди. Оқ сурп, тобутнинг устига яраша чиройли бахмал топиб беришди! Отам омон қолганидан қанчалик суюнсам, онаизоримнинг мамнун бўлганидан ҳам шунча кўнглим жойига тушиб, ортга қайтдим. Ҳаёт қайнаб турган шаҳарда кунлару ойлар тез ўтиб кетганини сезмай қоласан. Орадан анча ўтиб, ота-онам ҳолидан хабар олиш учун қишлоққа отландим. – Суюнчи бер!– Дийдорлашиб сўрашгач, онамнинг биринчи гапи шу бўлди.– Худойимга шукр, чевара кўрдим! Опангнинг қизи – катта неварам Асолат ўғил туғди! – Эй-й, муборак бўлсин,– дедим қувониб. – Мана, отажонимга ҳам шундай бахтни кўриш насиб этди! Икковингизга ҳам қуллуқ бўлсин. – Хурсандлигимдан нима қилдим, де?– Гапини давом эттирди онам.– Сен обериб кетган бахмалниям, чақалоққа тагликка сурпниям ҳадя қилиб юбордим. Қара, яхшиликка буюрган экан! Топганинг тўйга буюрсин, деган гап бежиз айтилмаган-да! Худо ёрлақади, болам! Илойим, сен ҳам чевара кўргин!.. Ўшанда кўнглимни қандайдир туман қоплаган бўлса, бу гаплардан чинакам офтоб чиқди мен учун. Бироқ, сафарим қариган чоғда онамнинг кўзларида яна ёш ғилтиллади: – Кеча бозор куни қўшни қишлоқда бировнинг чақалоғи йўқ бўлиб қолибди,– деди гапни сал узоқдан бошлаб.– Кафанликка талон берадиган маҳаллаком ҳам, дўкончи ҳам шаҳарга кетган экан. Шўрликлар роса хуноб бўлишибди. Ахийри битта кўрпанинг оқ чехолини олиб, кафан ясашибди... Худо шунақа шармандаликдан асрасин… Сўнгги сўзларини айтаётганда онам кўзлари билан секингина отамга ишора қилиб қўйди… Тушунарли... Туманимизнинг катталари бор бўлсин, ҳар гал ҳурматимни жойига қўйишади! Талон-палон деб қисталанг қилмасдан бахмал ва сурп топиб беришди. Орадан бир неча ой ўтиб қишлоққа борсам, онажоним яна ўзида йўқ севиниб ўтирибди! – Суюнчи бер, акангнинг ўғлини уйлантирдик! Невара келинни кўриш ҳам насиб этди! Кўрманага бахмални, иримига ўша сурпни инъом қилиб юбордим! Топганинг тўйга буюрганига шукр қил, болам! Олис қишлоқда қолган оиламизнинг қувончига шерик бўлишдан катта бахт борми! Бироқ, қайтишда яна ўша гап. Бу гал онам узундан узоқ тушунтириб ўтиришга ҳожат бўлмади. Кўзлари билан отамга ишора қилгани ҳамоно қўлимни кўксимга қўйдим... Тағин қишлоққа борсам, отамнинг акаси, иккинчи жаҳон урушидан ногирон бўлиб келган амаким етмишга тўлибди! Отамнинг ҳурмати учун онам қайноғасига совға сифатида бахмал беришни лозим кўрибди. Улар қўшалоқ тўй қилиб, биратўла ўғлига келин ҳам олган экан, унга сурпни бериб юборишибди… – Савоб қилсанг – бутун қил, деган нақл бор, болам. Мустар бўлиб келганида, йўқ, дейиш гуноҳ бўлади-я… – Яхши қилибсиз, нима дердим… Қайтишда эса яна шу ҳол… Уйда телефоним жиринг этса, юрагим ширинг этиб кетади. Ишқилиб яхшиликка бўлсин, дейман. Кўпинча пулга ёлчимай юрадиган акам менга телефон қилишнинг уддасидан чиққанига ҳам шукр қиламан. Одатдагидек гўшакдан акажонимнинг бечораҳол товуши эшитилди: – Сингилчанинг тўйи тезлашиб кетди. Шанба куни етиб кел! Сўнгги фарзандининг ҳам ширин ташвишидан қутилган ота-онамнинг қувончини кўришдан катта бахт борми! Аллақачон оёққа туриб кетган отам синглимга оқ фотиҳа берганида севинч ёшларимизни тия олмадик! Ҳаммасидан ҳам кўра онажоним тўйда бахмал ва оқлик инъом этганидан хурсандлигини тавсирлашга тил ожизлик қиларди! Мени елкаларимдан олиб бағрига босаркан, пичирлаб айтган гаплари карнай-сурнай садоларига қўшилиб кетди: – Тўйга буюрди, болам, тўйга!! Эртаси куни Тошкентга қайтаётганимда ўзимни ҳеч қачон кечира олмайдиган катта хатоликка йўл қўйдим. Онамнинг навбатдаги ишорасига жавобан шундай дебман: – Хўп десангиз, бахмал билан сурпни уйимга олиб қўйсам, барибир, етиб келаман-ку… Ўшанда олиб келарман… Муштипар онам, хўп, деган маънода бош ирғаб қўя қолди. Ҳар гал ширингина кулиб қўядиган чеҳрасида энди табассум кўринмади… Ниҳоят, телефоним нохуш хабардан дарак бериб жиринглади... Йўл-йўлакай "Ипподром" бозоридан бахмал ва сурп олиб қишлоққа учдим. Беҳуш ётган отам менинг етиб келганимни эшитиб, сўнг қўлимда жон берди… Бироқ, онам аллақачон ўзи бахмал ва сурп олдириб қўйган экан… Унсиз йиғлаётган кўзлари менинг тугунимга қарамади ҳам… Бахт қўша-қўша келганидек, гоҳо бахтсизлик ҳам кетма-кет келаверар экан. Не ҳолки, кўп ўтмай онаизоримни ҳам сўнгги манзилга кузатдик… Ўқтин-ўқтин тушларимга онажоним киради. Қўлларида қандайдир оқ нарсани тўйга олиб кетаётганини кўраман. Алҳол сесканиб уйғонганимда уйим ҳувиллаб ётган бўлади. Беихтиёр пешонамга муштлайман… Қанийди ўрнига тушса… Олти марта эмас, олтмиш, олти юз, олти минг марта бахмалу оқликлар олиб берсам, онаизорим ҳаммасини тўйларга кўтариб борса бўлмасмиди… Шунчалик беқиёс бахтли кунларимга ўзим нуқта қўйдим-а… Энди энг бахтли туним – онам тушимга кирган кеча бўлади! Раҳматли меҳрибоним ҳамон ширингина кулимсираб, топганинг тўйга буюрсин, деб қўйгандек туюлаверади… Тўлқин ЭШБЕК |
|
Ответить |
![]() |
#9 | ||
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Интернетдаги техник сабаб (ёки каминанинг бироз малакаси етишмаётгани боис) баъзи жойлаштирган машқларим икки марталаб чиқиб кетяпти...
Ибрагим оға, бўш вақтингизни билиб, ёнингизга би-ир малака оширишга борсам, деб турибман... ![]() Последний раз редактировалось Tulqin Eshbekov; 14.10.2012 в 08:28. |
||
|
Ответить |
![]() |
#10 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
НЕЧУН МЕНГА ИШОНМАС?
(Ҳазил) Ёлғон ҳечам кўксимга, Тақилган бир нишонмас. Баъзиларга ҳайронман, Нечун менга ишонмас. Таниш-билиш қилмасдан, Кирган эдим ўқишга. Мажбур бўлсам-да виждон, Қўймас ёлғон тўқишга. Талабалик чоғимда, Алдамай “беш” олардим. Устозларни ҳаттоки, Хўб ҳайратга солардим. Қизларга ҳеч гап отмай, Сипо бўлиб юрардим. Кулиб боқса ўзлари, Қовоқ солиб турардим. Сўз берганман хотинга: Дилда мудом диёнат! Дуч келса-да жононлар, Қилмагайман хиёнат. Тўйда қадаҳ тутишса, Бир қултум ҳам ичмасдим. Қошин қоқса раққоса, Виждонимдан кечмасдим. Комил инсон бўлай, деб Қилмадим кайф-у сафо. Билмайман айш-ишратни, Эътиқодга шу вафо. Аёлларга сафарда, Қилмаганман кўзола. Мени бирор шаҳарда, Излаб юрган йўқ бола. Соф ҳавони асраш-чун, Чекмаганман папирос. Энди бугун ёшларга, Танбеҳ бериш бизга хос. Шу пайтгача ҳеч кимнинг, Бузмаганман асабин. Гар жиғимга тегса ҳам, Олқишладим насабин. Ёмон кўрсам бировни, Ақлимдан ҳам озмадим. Гарчи қўлдан келса ҳам, Ҳеч устидан ёзмадим. Ишлаб катта жойларда, Қўл чўзмадим порага, Ҳатто шайтон қитиқлаб, Тушолмади орага. Котибамга ҳеч қачон, Қилмаганман ҳазил ҳам. Қизларсиз зўр ўтган-да, Қанча тунги базм ҳам. Ризқимни мўл берган-чун, Шукр дейман холиққа. Даромадим яширмай, Тақдим этиб солиққа. Топиб олсам бир қоп пул, Чор тарафга чопаман. Керак бўлса жар солиб, Эгасини топаман! Шунча айтган гапимнинг, Борми бирор ёлғони,– десам баъзи дўстларнинг, Нечун ошар фиғони? Ҳамма қилган ишини, Ёзибди, деб жаврашар. Сўпи бўпти қариб, деб Одамларни аврашар… * * * Гапнинг рости ҳаётда, Кимлар шундоқ қилмаган? Ичиш, чекиш, бошқа иш, Қайси эркак билмаган? Ёлғон айтсанг ўрнида, Қанча ишинг битади. Олди-берди бор жойда, Баъзан омад кутади. Меъёрини бил фақат! Чегарадан чиқмагил. Етмай туриб ажалинг, Ўзинг гўрга тиқмагил... “Хазина” газетаси, 2009 йил 8 июль. |
|
Ответить |
|