|
Ўзбек мусиқа меросини тўпловчиси: Юнус Ражабий
|
|
Дейдиларким, бебахолик нишони булмиш инжу, гавхарларни уммон тубларидан гаввослар чексиз машаккат чекиб терар эмишлар. Улар улкан умид ва жасорат "яроги" билан куролланган холда дахшатли нахангларни оралаб, бурама чангалли улкан ургимчаклар, бошка йирткичлар комидан хайикмай, йиккан ноёб гавхарларини сув катламларидан ер сатхига-инсонлар кошига олиб чикадилар. Шунинг учун хам у тошлар бекиёс кимматли. Узук ва сиргалварга куз, безак, кошоналарга накш булиб, кишилаор хавасини уйготармиш бу жавохирлар...
Баъзи ижодкор инсонларнинг юрагини хам дурдоналар тула денгиз тубига киёс килиш мумкин. Калб каъридаги бебахо бойликни ардоклаб, уни халк хазинасига кушиш орзусида яшайдиган ажойиб ижодкор инсонлар борки, улар элда хамиша эъзозланади.
Узбек мумтоз ва халк мусикасинингулкан арбоби, бугунги кундаги узбек хонанда ва созандаларининг оксоколи, суз, соз, овоз сохиби Юнус Ражабий ана шундай инсонлардан эди.
Навбатдаги сухбатимиз узбек миллий мусикасига, Макомга хамда Юнус Ражабийнинг фаолиятига багишланади мухтарам Форумдош!.
Сизни кизиктирган саволларни колдирсангиз жавобни мусика илми алломасининг фарзанди, Узбекистон халк хофизи Хасан Ражабий жавоб берадилар.
Последний раз редактировалось Ozoda Umarova, 08.01.2009 в 15:47
|