Lutfillo Tursunov |
06.04.2009 20:18 |
Цитата:
Сообщение от JasurBek Urinboev
(Сообщение 201024)
Қанийди Body-Building залларини ҳам тавсия қилсангиз ёки чегирма асосида қатнашишга имтиёзли равишда амалий ёрдам берсангиз .
|
Чегирмали заллар бўлса ўзимам йўқ демасдим :)
Цитата:
Сообщение от Ibragim Yermatov
(Сообщение 201056)
Ҳурматли Lutfillo, сизнинг маслахатингиз қисман тўғри, чунки топикстартер ва унинг оғайниларининг ўртача оғирликлари 40 кг. Сизнинг обрўйингиз болалар ичида ўта баланд, маслахатингизга қараб машқлар бажарганида майиб бўлиб қолмасин.
|
Мен топикстартер 16 ёшлардан каттароқ бўлса керак деб ўйлагандим. Агар шу ёшдан кичик бўлсалар яхшиси оммавий спорт турлари орқали ўзини чиниқтириб боргани маъқул.
Бодибилдинг спорт тури билан 16-18 ёшдан катталар шуғуллангани яхши. Агар топикстартер ва унинг оғайнилари 16 ёшдан катта бўлсаю, вазни бор-йўғи 40 кг. атрофида бўлса, спортзалга боришни маслаҳат берган бўлардим. Чунки бу ёш - болаларнинг айни жисмонан ривожланадиган вақти ҳисобланади. Залга бориш дегани шу заҳотиёқ ўз вазнидан юқори оғирликни кўтариш дегани эмас. Зарур бўлса, бугун 1 кг гантел билан машқларни бошлайди ва бир ойдан кейингина 2 кг.га ўтилади ва ҳоказо.
Кўпчилик ёшлар залга бориши билан ўзини Шварценеггердай ҳис қила бошлайди ва ўз билганича нималардир қилиб, оқибатда ҳеч қандай натижага эриша олмайди. Чунки уларда бу спорт бўйича билим йўқ. Кўпчилик ёшлар заллардаги тренерлардан маслаҳат сўрашга, бошқа болалар олдида енгил юк кўтаришга уялади. Лекин ҳар бир бошловчи билиши шарт: ҳамма, шу жумладан, Шварценеггер ҳам илк машғулотларини енгил тошлардан бошлаган. Бу жараённи ҳар бир спортчи босиб ўтган, шунинг учун залга борганда бошқаларни "ҳайратда" қолдириб, оғир юк кўтариш керак эмас. Ҳаммаси вақти келиб амалга ошади ва ўша орзу қилинган 100 кг ҳам бошингиз устида ўйнаб туради. Фақат бунинг учун тинимсиз чиниқиб бориш ва албатта, тартибга риоя этиш талаб қилинади. Бодибилдинг шунчаки тош кўтариш машқи эмас, у чуқур назарияга эга спорт тури.
Мен форумдошларимизга ана шу назария тўғрисидаги мулоҳазаларимни билдириб ўтиш ниятидаман. Ушбу спорт тури билан шуғулланишдан аввал, албатта, назарий жиҳатларини ўрганиш, унга амал қилиш зарур ва бу фақатгина фойда беради.
|