uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   ВУЗы (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=410)
-   -   Талабалик даври-олтин давр...(ми?) (https://uforum.uz/showthread.php?t=6662)

Muhayyo Turdialiyeva 16.10.2008 11:35

Талабалик даври-олтин давр...(ми?)
 
БАРЧА ТАЛАБАЛАР ВА АЛБАТТА СОБИҚ ТАЛАБАЛАР ДИҚҚАТИГА!
Бу мавзу остида биз талабалар хаётига доир барча қизиқтирган таълим жараёнидаги янгиликлар, муаммолар билан ўзаро фикр алмашишимиз мумкин. Келинг бир дардлашайлик.....

JUS 16.10.2008 12:29

Цитата:

Сообщение от Muhayyo Turdialiyeva (Сообщение 146061)
БАРЧА ТАЛАБАЛАР ВА АЛБАТТА СОБИҚ ТАЛАБАЛАР ДИҚҚАТИГА!
Бу мавзу остида биз талабалар хаётига доир барча қизиқтирган таълим жараёнидаги янгиликлар, муаммолар билан ўзаро фикр алмашишимиз мумкин. Келинг бир дардлашайлик.....

Оффтоп:
"Бу мавзу остида биз талабалар хаётига доир барча қизиқтирган таълим жараёнидаги янгиликлар, колаверса талабалар хаётининг кизик жабхалари ва муаммолар билан ўзаро фикр алмашишимиз мумкин. Келинг бир дардлашайлик....." булса жудаям кизикарли мавзу буларди ва барчага манзур булармиди.:187: Яъни хамма талабалар талабалик даврини хар хил утказган. Кимдир согинади, кимдир эса ёдга олишни хохламайди, менимча бунака инсон булмаса керак-куя. Шунинг учун бафуржа дардлашсакчи...?

Талабалик даври-олтин давр...(ми?)
Шахсан менга мавзу ёкди.

Vohid Oripov 16.10.2008 15:45

Yahshi mavzu, fikr almashsa bo'ladi !

Muhayyo Turdialiyeva 17.10.2008 13:20

БАРЧА ИЛИҚ ФИКРЛАР УЧУН КАТТА РАХМАТ!
Аммо нега ўз талабалик даврингизнинг энг унутилмас лаҳзалари билан ўртоқлашмадингиз. Ахир келишгандикку дардлашамиз деб......

Muhayyo Turdialiyeva 17.10.2008 13:37

Менинг талабалик даврим тугаш арафасида. Айни шу дамда унинг қадрини кўпроқ ҳис қиляпман. 1чи марта қўлимизга талабалик гувоҳномасини топширган кундан бошлаб 1чи стипендиям, мени йиғлатган тошбағир домла, қай бир курсдошимга қарамай ҳар бири билан боғлиқ ширин ҳотираларимни эслайман. Яхшими ёмонми талабалик инсон хотирасида ўчмас из қолдиради. Мактаб ўқувчисини ўз бағрига олган олий даргоҳ уни дунё ташвишларига тайёрлаб мустақил шахс қилиб тарбиялайди. Талабалик даврида нималар бўлмайди дейсиз......

JUS 17.10.2008 14:04

Менинг талабалик йиллари даврим у даражада зур утмаган, чунки шартнома асосида укиганман-да (хазил):naughty: Биринчи курсда жудаям каттик укиганман, аникроги домлалардан, сессиялардан куркканман. Иккинчи курсда эса озгина эркинрок харакат килганман. Сабаби Университет футбол буйича терма жамоасида уйнардим. Мусобака пайтлари умуман дарсга кирмасдим, лекин куп нарсалардан колиб кетганимга жуда афсусланардим. Аммо сессияда курсдошларим олдида бошимни баланд килиб юрардим. Бахолар автоматик тарзда чикиб кетарди.:187: Гурухда 2 нафаргина угил бола эдик холос, колгани 14 та киз эди. Март ойи келганда каттик ташвиш тушарди. Ахир талаба булсак.
Укитувчиларимни жуда яхши курардим, ёмон курган укитувчим йук эди. Бир марта 3-курсда кураторим ярим йил кийнаган, чунки билимим анча сустлашиб кетган эди. Шу кийинчиликлардан кутулганимдан сунг кураторимни хам яхши куриб колганман.
Талабалик яхши давр, айникса КВН лари хали хам куз олдимда.

OmoN 22.10.2008 10:31

Талабалик даврим менинг
Давронларнинг зурисан
Сен умрлар бахорисан
Сен умрлар ёзисан
(c)Илхом Иброхимов

Husen 22.10.2008 16:50

Талабалигим.. Хамма фанлардан ёппасига "5" олардим... Шунга арзийманми-йўқми, бу билан ҳисоблашмасдим. Домлалардан қўшимча топшириқлар олиб бўлса-да, бошқа "ишлар" :smile: қилиб бўлса-да хуллас аълога ёпишга харакат қилардим. Лекин, биттагина фанга тишим ўтмаган. У ҳам бўлса - ФАЛСАФА!!! 4 йил давомидаги барча баҳолар "5", биттагина фалсафа - "3". Талабалик деса кўпроқ шу ёдимга тушади. Шу боис қизил диплом ололмаганман.. Магистратурага келиб бу баҳолар ҳеч нарсани ҳал қилмаслигини ахийри тан олдим. Бу гал ёппасига аълога ўқимаган бўлсам-да, хар ҳолда 3 ҳам олганим йўқ.

Ozoda Umarova 23.10.2008 09:47

Оффтоп:
Цитата:

Сообщение от Husen Tangriyev (Сообщение 147450)
Магистратурага келиб бу баҳолар ҳеч нарсани ҳал қилмаслигини ахийри тан олдим.

Адашяпсиз, айнан магистратурага кириш учун, қизил диплом кўп нарсани ҳал қилади

Husen 23.10.2008 10:03

Цитата:

Сообщение от Ozoda Umarova (Сообщение 147584)
Оффтоп:
Цитата:

Сообщение от Husen Tangriyev (Сообщение 147450)
Магистратурага келиб бу баҳолар ҳеч нарсани ҳал қилмаслигини ахийри тан олдим.

Адашяпсиз, айнан магистратурага кириш учун, қизил диплом кўп нарсани ҳал қилади

Мен эса магистратурада ўқиш давридаги баҳоларни назарда тутгандим. Қолаверса, 2008-2009 ўқув йилидан бошлаб, сиз назарда тутаётган одат тўла олиб ташланди. Эндиликда, магистратурага кириш имтиҳонларида қизил ва оддий дипломларнинг ўртача балли бир хил қабул қилинади. Масалан, бакалавр дипломимда ўртача бал адашмасам 91 балл бўлган, лекин дипломим кўк. Бошқа курсдошимда эса 88 балл, лекин дипломи қизил. Ўшанда унинг 88 балли тўғридан тўғри қабул қилинган, меники эса 0.7 га кўпайтирилган ҳолда - яъни 63 балл олинган. Эндиликда бироз адолатсиз ушбу усул амалда қўлланилмайди.

Оффтоп:
Қисқаси қизил дипломнинг унчалик ҳам аҳамияти қолмади. у шунчаки ички бир фахр, ғурур учун восита бўлиши мумкин, холос


Текущее время: 09:59. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»