![]() |
Адабиётдан ахволлар кале :)
Бу мавзуда юзерлар адабиёт ва адабиёт тарихи бўйича саволлар беради... ва бошка юзерларнинг саволларига жавоб топади...
Савол: 1) 15 аср шеърияти такомилида ўзига хос ўринга эга, катта итедод сохиби, Хазрати Навоий таъбирича "Маликул-калом" бўлган ва туюқ жанрининг устаси ким бўлган? Ижодидан намуна... 2) Насимий ким бўлган ва у хакида тўгрисида кўпрок маълумот берсангиз; 1. Қайси даврда ва қайси қозилар тарафидан қатл этилган? 2. Насимийнинг шаккоклиги нимадан иборат бўлган? 3. Ўтмишда инсоннинг терисини шилиш жазоси хам мавжуд бўлганми? |
Цитата:
Ijodidan namunalar: Necha dedim:"Ul sanamg'a bormag'in!" Qilmadi ul tark oxir bormag'in. Munchakim,xudraylig' ko'rguzdi ul, Aql hayrat qildi tishlab barmog'in. Men sening ishqingdin,ey dil, bandaman, Vah,qachon eytkayman ul dilbanda man. Bevafolarg'a meni qilding asir, Sen menga sultonsan,ey dil, bandaman. |
2) Насимий ким бўлган ва у хакида тўгрисида кўпрок маълумот берсангиз;
1. Қайси даврда ва қайси қозилар тарафидан қатл этилган? 2. Насимийнинг шаккоклиги нимадан иборат бўлган? 3. Ўтмишда инсоннинг терисини шилиш жазоси хам мавжуд бўлганми? 1. Насимий (1370-1417йй) Темур ва Темурийлар хукмронлик килган вакти Озарбайжонда тугилган шоир булиб, эътикоди бузилган деб хисоблангандан кейин узок вакт яширинб юрганидан кейин Халеб шахрида султон Муййад буйруги билан териси шилиниб улдирилган. 2. Шаккоклиги асосан Мансур Халложнинг "Ан-ал-Хак", яъни "Мен Худоман" деган гоясининг издоши ва давомчиларидан булганлиги ва Темур ва Темурийлар сиёсатига карши булганлигида. 3. Мавжуд булган, Насимийнинг катли бунга исбот. Бошкаларга ибрат булиши учун шундай катл тури танланган. Мендаги маълумот факат шу, биронтада кушимча булса факат хурсанд булгаймен. |
Насимий хакида туркман шоирлари - Дурди шоир ва Махтумкулининг саволу жавобида хам куйидаги сатрлар бор:
Цитата:
|
3) Алишер Навоий билан Бинои орасида кандайдир зиддиятлар бўлганми?
4) Зарифахоним ... нинг "Менинг Ойбегим" асарида хазрати Алишер Навоий ва сарой ахлининг "приколи" хакида бир киска эпизод бор... Шу эпизод хакида тўхталсангиз... : ) |
Цитата:
Цитата:
|
Адабиёт бешак жуда зарур фан, аммо назаримда хозирги ёшларнинг аксар кисми адабиётга кизикмайдими дейман?
|
Бугунги ёшларнинг адабиётга кизикмаслигига табиийки узига яраша сабаблар бор. Бу аввало жамиятда адабиётга булган мунособат ва бугунги адабий муҳит билан боглик.
Масалан, ушбу йил туркий оламда Қошғарийнинг 1000 йиллиги кенг нишонланмокда. Аммо, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси шу билан боглик бирон лойиха ва тадбир уюштиргани йук. Утказган такдирда хам кенг жамоатчилик бундан бехабар. Юбилей юзасидан туркий тилли 17 давлатда "Халкаро хикоялар танлови" эълон қилинди. Унга кўра, ҳар бир мамлакатда Ёзувчилар уюшмаси юбилей мунособати билан Республика хикоялар танловини уюшитириши ва голиб булган учталикни Халкаро танловга тавсия этиши лозим эди. Афсуски, бизда мазкур танлов уюштирилмади. Вахолангки, Халкаро танлов ташкилотчилари республикадаги голиблар учун 500, халкаро танлов голиблари учун эса 2000 евродан кам булмаган мукофот пулларини ажратган эди. Ҳар холда танловда иштирок этиш лаёкатига эга булган яхшигина ижодкор, хикоянавис ёшларимиз купчиликни ташкил этарди. Демак-ки, адабий жараёнлрга бефарқлик кўп ҳолларда Ёзувчилар уюшмаси фаолияти билан ҳам боғлиқ! |
Оффтоп: Цитата:
Умуман, ёшларнинг адабиётга қизиқмаслиги Ёзувчилар Уюшмасига қоронғу. Улар ўқувчилар эмас ёзувчилар уюшмаси ахир...:) |
Цитата:
Адабиётга кизикувчи ёшларимиз талайгина топилади. Буни мен ёшлар мухитида фаолият олиб борувчи сифатида айтмокдаман. Бирок улар форумимиздаги Сиз очган мавзудан бехабарлар... |
Текущее время: 12:41. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»