![]() |
Ҳайит дастурхони таомлари
Ҳурматли форумдошлар!
Ушбу мавзуда Ҳайит дастурхонига тортиқ қилинувчи таомларнинг расмларидан ҳавола қилсангиз. |
Эътиборингизга фақатгина ҳайит дастурхонига тортиқ қилинадиган "Ун толқон"нинг тайёрланиш жабҳаларини ҳавола қиламан.
Карим Маҳмудовнинг "Ўзбек таомлари" китобида унинг тайёрланиш жабҳалари умуман бошқача берилган. Мен тайёрлашни ўрганган "Ун толқон"им эса тамоман бошқа технологияда тайёрланар экан. "Ун толқон"ни тайёрлаш учун бизга ғалвир керак бўлади. (Ғалвир элакнинг йирик тишлиги ҳисобланади). https://img.uforum.uz/images/gigcqag6995263.jpg Ўсимлик ёғи доғланади. https://img.uforum.uz/images/fexhpih4931355.jpg https://img.uforum.uz/images/uopctub6105864.jpg Сўнг тоғорага солиниб, тенг баробарида қайнатилиб совутилган сут қўшилади. Биз 0,5 литр ёғга, 0,5 литр сут миқдорида олдик. Шунда 4 кг ун толқон қилинди. https://img.uforum.uz/images/gknsmyn4017973.jpg Эланган ун солиниб қумоқ-қумоқ шаклида хамир қорилади. https://img.uforum.uz/images/awqrnbq2881874.jpg |
https://img.uforum.uz/images/zsuafoq9558462.jpg
Хамир ғалвир тешигидан ўтказилади. https://img.uforum.uz/images/rtsyrux6486566.jpg Урвоқ шаклига келтирилади. https://img.uforum.uz/images/wclzsjk5086741.jpg Қизиб турган қозонда қизартириб қовурилади. https://img.uforum.uz/images/dwlyihu4881261.jpg Қовуриб бўлингач дастурхонга совутиш учун ёйилади. https://img.uforum.uz/images/fnrrgnu8971232.jpg Сўнг яна бир бора ғалвирдан ўтказиб олиниб, таъбга кўра шакар солиниб, ҳайит дастурхонига тортиқ қилинади. |
барака топинг
|
Цитата:
|
Цитата:
Бизда -Тошкентда чин арафа куни 7 та қўшнига косада ош ва унинг устига турли пишириқлар қўйиб тортиш одати мавжуд. "Ун толқон" асосан маъракаси бор хонадонларнинг ҳайит дастурхонига қўйилади, ейилса тайёрлаган одамига савоб бўлади деган мақсадда. Шу жиҳатдан у тансиқ таом ҳисобланади. Толқонни дастурхонга ликобчага солиб тортаётганда устига албатта парварда ёки бурама қанд қўйилади. |
Цитата:
П.с. Керакли тошнинг оғирлиги йўқ :) |
Цитата:
Бу йилги Рамазон ҳайитида уни тайёрлаш иш режамизда йўқ эди, лекин. Майли, бир уриниб эртага расмларини жойлармиз. :) |
Цитата:
П.с. Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиш керак (с) :) |
Цитата:
https://img.uforum.uz/images/erwsexv2385589.jpg https://img.uforum.uz/images/kgpnslb5579483.jpg |
Текущее время: 11:23. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»