uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   Ижод хусусида сўз (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=463)
-   -   Юрак парвозини байрамона йўллаган гуруҳ- "Байрам" (https://uforum.uz/showthread.php?t=18073)

Nigora Umarova 04.06.2012 02:45

Юрак парвозини байрамона йўллаган гуруҳ- "Байрам"
 
Қўшиқ янграмоқда унда қандайдир истак, яхшироқ қисматга интилиш, қандайдир бир юракнинг парвози эшитилади. Инсон беихтиёр хонандага қўшилиб хиргойи қилганлигини сезмай қолади. Қўшиқ инсонга кўтаринки кайфият, байрамона руҳ бахш этади.

Азиз форумдошим!
Навбатдаги мулоқотдошимиз, суҳбати аржумандимизнинг иштирокчилари "Байрам" гуруҳидир.
Уларга ўз саволларингизни ушбу мавзуда қолдиришингиз мумкин.


https://img.uforum.uz/images/vqthtch2150661.jpg

Nigora Umarova 04.06.2012 02:53

Цитата:

“Байрам” гуруҳи 1994 йилда Тошкент шаҳрида ташкил топган бўлиб, гуруҳ асосчиси ва ҳомийси Давлятов Абдураҳмон ака (1952-2011) эди. Абдураҳмон ака гуруҳга 1994-1997 йиллар мобайнида раҳнамолик қилдилар. Ўша пайтлардаги гуруҳ аъзоларини беш кишидан иборат бўлиб, ҳар бир аъзонинг ўзига хос ва мос вазифаси бор эди.
Вазифалар қуйидагилардан иборат эди:
• Давлятов Борис - соло-гитара, хонандалик;
• Каримов Шуҳрат – зарбли чолғу асбоблари, хонандалик;
• Хожиакбаров Равшан – клавишли чолғу асбоблари, хонандалик;
• Мамедов Дониёр - бас-гитара, хонанда;
• Мамедов Акмал – перкуссия, хонандалик.

Гуруҳнинг миллий мусиқамизни эстрада йўналишидаги поп усулидаги ижроси халқ оҳангларига йўғрилган бўлиб, миллий руҳни ўзида акс этади. Шунингдек, гуруҳ репертуарида дунёнинг турли - рус, инглиз, француз, итальян ва бошқа тилларда куйланган қўшиқлар ҳам бор.
Гуруҳнинг илк қўшиқлар альбоми “Жамила” ва “Бом-бом” 1994 йилларда мухлислар эътиборига ҳавола қилинган ва бу ўз навбатида жуда катта шов-шувга сабаб бўлган эдики, ҳамма гап гуруҳ йигитларининг ўша даврда пайдо бўлган гуруҳлардан ажралиб турадиган ўзига хос ижросида эди. Кўчаларни “Ҳале-хоф”, “Бом-бом” сўзларининг ижроси, оҳанги тутганди. Буни ўша давр ёшлари ҳали ҳамон эслашади. Ушбу қўшиқларга ишланган клиплар ойнаи жаҳон орқали намойиш қилинганда телетомошабинлар томонидан қизғин кутиб олинди. “Байрам” гуруҳининг мухлислари клиплар орқали гуруҳ аъзоларини нафақат моҳир қўшиқ ижрочиси, балки моҳир, чапдаст актёрлар сифатида қабул қилар, ҳазил монанд сюжетли клипларни томоша қилар экан беихтиёр юзини табассум эгалларди. “Байрам” гуруҳи ўз номига монанд ҳар бир хонадонга байрамона руҳ олиб кирарди. Мухлисларнинг талабларига мувофиқ гуруҳнинг Марказий Осиё – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Қорақолпоғистон автоном республикаси, юртимиз бўйлаб гастроль сафарлари бошланди. Концертлар марказий ўйингоҳларда, санъат саройларида зал тўла томошабин билан катта олқишлар оғушида намойиш қилинарди.
Бўлиб ўтган концертларнинг хронологик тартибига мурожаат этсак,
1994 йил – Пойтахтимиздаги “Алпомиш” спорт-муз саройида 40 та концерт;
Шу йили- Москва шаҳридаги эстрада театрида Тамарахонимнинг юбилейига бағишланган концерт;
• 1996 йил – Пахтакор марказий ўйингоҳида Халқаро Олимпия қўмитасининг раиси Хуан Антонио Самаранч бошчилигидаги меҳмонларга бағишланган концертда чиқиш;
• 1996 йил – Ботир Зокиров номидаги эстрада танловининг лауреати;
• 1994-1997 йиллар – Туркистон саройининг ёзги майдончасида битирувчиларга бағишланган концертларда иштирокчи;
• 1997-2001 йиллар – “Наврўз” ва “Мустақиллик” байрамларига бағишланган мамлакатимиздаги катта тадбирларда қатнашишди.
• 2000-2001 йиллар – “Офарин” Давлат мукофотини топшириш маросимида иштирок этишди
• 2000 йил, 18-19 феврал кунлари – Тошкентдаги собиқ Халқлар дўстлиги, ҳозирги Истиқлол санъат саройида “Байрам” гуруҳининг яккахон концерт дастури намойиш этилди.
• 2001 йил – Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг 60 йиллик юбилей кечасида қатнашишди.
• 2003 йил – Бельгиянинг олти шаҳрида, Франциянинг пойтахти Парижда гастроль сафарида бўлишди.
• 2009 йил - Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги Узбекистон элчихонасида,Мустакиллик байрамига ташриф буюрган мехмонлар учун концерт беришди.
• 1994-2011 йиллар – “СПИД хасталигига қарши кураш” ғояси асосида уюштирилган хайрия тадбирларида меҳрибонлик уйлари, ҳарбий қисмларда ўтказилган концерт дастурларида иштирок этишди.
• 2011 йил - БАА-нинг Дубай шаҳрига янги йил байрам кечасидаги концертга таклиф этишди ҳамда гуруҳ аъзолари концерт дастурини намойиш қилишди.

Байрам гуруҳининг қўшиқлари мусиқасини Руслан Шарипов, Толиб Кулиев, Машҳурахон Расулова басталашган, гуруҳ қўшиқларининг шеърлари ижодкорлар Ойбек, Эркин Воҳидов, Иброҳим Жиянов, Машҳурахон Расуловага тегишли. Қўшиқларга 40 га яқин видеоклиплар ишланган.
2006 йилдан бошлаб гуруҳ таркиби янгиланди. Ҳозир гуруҳ қуйидаги аъзоларни ўзига жамлаган. Жумладан, уларнинг вазифалари қуйидагилардир:
• Тиллахонов Даврон - бас-гитара, бэк-вокал;
• Саидов Жасур – клавишли асбоблар, бэк-вокал;
• Чотиров Алишер - ритм-гитара;
• Шакиров Бахтияр - соло-гитара, соз, рубоб, бузуки, зарбдор чолғу асбоблари;
• Арипов Олимжoн - перкусия, зарбдор чолғу асбоблари.
• Мамедов Акмал - 1996 йилдан бошлаб гуруҳ етакчиси ҳамда хонандаси.
• Мамедов Дониёр - гуруҳ продюсери
Мусиқий альбомлар:
1994 йил - Жамила
1995 йил - Бом-бом
1996 йил - Ёввойи киз
1997 йил - Дилбарим
1998 йил - Жамалак соч 1999 г. - Кўзларинг яширма
2000 йил - Ўзбек қизлари
2001 йил - Фарзандларим онаси
2003 йил - Лайло
2005 йил - Ёнимда кол 2006 г. - You
2007 йил - Мишель
2008 йил - Необыкновенные глаза
2009 йил - Ёмгир
2011 йил - Лакатум

https://img.uforum.uz/images/cfreiph8743515.jpg


Nigora Umarova 04.06.2012 02:56

"Байрам" гуруҳининг сайти билан қуйидаги манзилда танишишингиз мумкин.

Nigora Umarova 04.06.2012 02:59

Бугунги кунда гуруҳ ижро этган қўшиқ ўзининг чуқур мазмунга эга эканлиги билан омма эътиборини ўзига тортди.


Anvar Atakhanov 04.06.2012 09:19

"Мишель" дан кейин "Байрам"ни умуман ТВда курмадим. Улардан купрок кушикларни кутиб коламиз, улар айтган кушикда маъно бор, бошкаларникига ухшамайди.

Nigora Umarova 04.06.2012 10:02

Цитата:

Сообщение от 3dman (Сообщение 746590)
"Мишель" дан кейин "Байрам"ни умуман ТВда курмадим. Улардан купрок кушикларни кутиб коламиз, улар айтган кушикда маъно бор, бошкаларникига ухшамайди.

Балки телевизор кўришга вақтингиз бўлмагандир? Асло ташвиш чекманг, бундан кейин севимли гуруҳингизни доимо форумимизда кўриб турасиз ва унинг аъзолари билан домий равишда ҳамсуҳбат бўласиз деган умиддаман. :)

Nigora Umarova 05.06.2012 16:43

Цитата:

Сообщение от 3dman (Сообщение 746590)
Улардан купрок кушикларни кутиб коламиз, улар айтган кушикда маъно бор, бошкаларникига ухшамайди.

"Байрам" гуруҳининг қўшиқларини энди www.utube.uz сайтининг "Байрам" блогида кўришингиз мумкин.

Nigora Umarova 05.06.2012 16:45



Гуруҳнинг дастлаб ижро этган қўшиқларида фольклор элементлари ҳам бор.

Doniyor Mamedov 05.06.2012 19:38

Цитата:

Сообщение от 3dman (Сообщение 746590)
"Мишель" дан кейин "Байрам"ни умуман ТВда курмадим. Улардан купрок кушикларни кутиб коламиз, улар айтган кушикда маъно бор, бошкаларникига ухшамайди.


Ассалому алайкум. Сиздек мухлисларимиз борлигидан хурсандмиз. "Мишель"дан сўнг анча клиплар суратга олинган. "ТВ-М", "СофТС", "Форум-ТВ" телеканалида бугунги кунда намойиш қилинмоқда. Ижодимизни кузатиб бораётганлигингиз учун раҳмат.

Colorado 06.06.2012 00:44

Цитата:

Сообщение от Doniyor Mamedov (Сообщение 747747)
Ассалому алайкум. Сиздек мухлисларимиз борлигидан хурсандмиз.

Некоторые ваши мухлисы ) хотели бы знать больше о вашем творчестве, чем сухие релизы.
Например, как вы относитесь к фольклорному жанру, нравится ли вам джаз, ваши дальнейшие планы....
Можно на узбекском или русском. Рахмат-спасибо.


Текущее время: 19:41. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»