uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   Умумий бўлим (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=605)
-   -   [Без оффтопа] uForum-Uzbek Awards 2011 (https://uforum.uz/showthread.php?t=16941)

JUS 13.12.2011 13:53

uForum-Uzbek Awards 2011
 
Ҳурматли форумдошлар!

Мана, ҳадемай 2011 йил ҳам ўз якунига етиб бормоқда. Йил якунига кўра ўтган йилги тадбиримизни такрорлаймизми ёки йўқ?! Илтимос, фикрларингизни баён этсангиз!

Utkir Mahmudov 13.12.2011 14:03

Яхши фикр, кайси мавзудалигини эслолмиман-у, лекин кайсидир мавзуда мана шундай тадбир бу йил хам утказиладими деб сурагандим.... Утган сафарги тадбирдан фотоотчетни куриб катнашмаганимдан афсуслангандим... Хуллас утказилса бу сафар катнашмаган номард. (Агар узрли сабалари булмаса)
Хуллас, энди номинациялари баён этишса, ушбу номинацияларга уз фикримни езиб колдирардим.

Husen 13.12.2011 18:08

Яхши фикр!!! Бу борада мавзуни қайта кўтарган Жасурбекнинг ўзлари асосий ташкилотчиликни зиммаларига олсалар яна ҳам аъло бўлар эди. Яъни биринчи босқичда тахминий номинацияларни эълон қилинса, секин-аста ўз номзодларимизни тавсия қилишни бошлар эдик.
Иккинчи босқич эса учрашув жойи ва вақтини белгилаб олиш. Бу бўйича таклифлар билдирилса, бир қарорга келиб олардик. Аммо, Янги йил олди нархлар ўйнашини инобатга олсак, номинациялар барчаси бира тўла ҳал қилингач, январ ойининг биринчи ўн кунлигида йиғилганимиз маъқулмикан.
Ташкилий масалаларда фаол қатнаша олмасамда, тадбирда албатта қатнашаман.
Мавзу муаллиффига учрашувда кимлар қатнашиши мумкинлиги тўғрисида сўровнома ўтказиш таклифини билдираман.

JH 13.12.2011 18:44

Номзодларни Жасурбекдан кутмасдан тақдим қила бошлайлик.
Меникилар:

Жамшид Бегматов - лингвистик жумбоқлари учун
Подполковник Долимов - йил иҳтироси
ОмоН - нафақат доимгидек жиддий, балки озуқа учун дастурлашга ҳам тайёр
Колорадо - форумни ҳам рус, ҳам ўзбек бўлимларида энг илғор

Бу йил тақдимотда ўтмаганлар:
Жаҳонгир Ҳаитов - ҳалиям қўл бола ош қарзини узмади
Шомуродов Шохрух - эркалаб кетмасин
Ҳусниддин Ато, Ҳусен, Беҳзод Саидов, Лутфилло Турсунов - камнамолар, буларни спонсорликка тавсия этаман.

JUS 13.12.2011 19:07

Цитата:

Сообщение от JH (Сообщение 659738)
Номзодларни Жасурбекдан кутмасдан тақдим қила бошлайлик.

Номзодларни бемалол бераверинглар, номинацияларни уларга қараб тузиб чиқаман. Ҳар ҳолда ўтган йилгидан бир мунча фарқ қилиши турган гап. ;)

Bakhtiyor aka 13.12.2011 20:19

Цитата:

Сообщение от JH (Сообщение 659738)
Ҳусниддин Ато, Ҳусен, Беҳзод Саидов, Лутфилло Турсунов - камнамолар, буларни спонсорликка тавсия этаман.


Мени хам “чёрный список”га кушишингизни сурайман.

Шунинг учун, спонсорлик мавзусида: 5 та авард ғолибларига мажбурлаб (уйигача борамиз (!)) SAM.online интернет-банкингда хисоб раками очиб берамиз, мукофотни олишга кўнмаса, янада дахшатлирок чора кўрамиз, 30минг сум хисоб ракамига ташлаб берамиз. :) Бир қийналишсин, уша пулни ишлатолмай. :naughty:

PS: Узим Самарканда бўламан, йил охири тушунарсизлар, деган умиддаман. Лекин банк рахбариятидан бирон кимни албатда якуний тадбирга юборамиз.

Liliya M 13.12.2011 20:21

Менинг тақдимим
a creative person - Бахриддин (Чустий)

OmoN 14.12.2011 09:28

Оффтоп:
Цитата:

Сообщение от Bakhtiyor aka (Сообщение 659796)
Мени хам “чёрный список”га кушишингизни сурайман.

Чёрный пиар учунми :)

Husen 14.12.2011 10:24

Энг ҳозиржавоб иштирокчи: Жасурбек Ўринбоев, Омон, 3dman
Энг яхши танқидий фикрлар муаллифи: Бекмирзо, Долимов, Маъсуд Маҳсудов
Энг мунозарали иштирокчи: Камолиддин Зайниддинов, Пфеффирминзе, Улугбек, Херо
Йил ихтироси: Долимов, Гулчехра Ибрагимова, Мафтун, Бобир Самадов
Энг ташаббускор иштирокчи: ZiyoNET Халқ таълими вазирлиги бўлими ходимлари
Энг яхши зуллисонайн ва шевачи иштирокчилар: Жамшид Бегматов, Коларадо, Омон, Иймандар
"Қизил китоб"га киритилганлар: Лутфилло Турсунов, Хусниддин Ато, Маэстро, Беҳзод Саидов, Кахрамон Жалилов, ЖХ ва ўзим ;)
Uforum устаси (мастер) – Чустий, Хусниддин Ато,
Бизни тарк этганлар – Абу Муслим, Пфеффирминзе, Гулнора Воисова
Форум расмийси: Шухрат Қаюмов, Абдурашид Хундибев, Бахтиёр ака

AbuMuslim 14.12.2011 12:30

Цитата:

Сообщение от Husen (Сообщение 660076)
Бизни тарк этганлар – Абу Муслим, Пфеффирминзе, Гулнора Воисова

ииии, мен тарк қилганим йўқ...
мен шу ердаман... фақат... : )


Текущее время: 16:13. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»