uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   ZiyoNET (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=372)
-   -   Мустакиллик байрами тантанаси (https://uforum.uz/showthread.php?t=16258)

Iymandar 01.09.2011 11:23

Мустакиллик байрами тантанаси
 
Ассалому алайкум форумдошлар!

Юртимизни аввало Рамазон Байрами билан ва Мустақиллик байрами билан табриклайман!

Мана бу йил Мустақиллигимизга 20 йил тўлди. Кўпчилик байрам тантанасининг бошқача бўлишини кутишган эди. Аммо афсуски, бу тантана ҳам олдингиларидан фарқи деярли бўлмади. Ўша-ўша олдин ёш болалар чиқиши, жаҳон классик (симфоник) мусиқаси, вилоятларнинг ҳеч янгиланмаган миллий мусиқаси ва рақслари, ҳарбийларнинг кўриниши ва охирида эстрада юлдузларидан (яна такрорланган қўшиқлари билан) бир-бир чиқишлари. Энг охирида анъанавий мушакбозлик (салют). Ҳар йилги бу тантаналар бир-биридан фарқи йўқ бўлганидан улар қандай бошланиб, қандай тугашини олдиндан биладиган бўлдик. Шунинг учун ҳам бу тантанлар зерикарли бўлиб қолган.
Булар ўрнига Пахтакор марказий стадионида олдин ҳарбий парад, ундан сўнг миллий-маданий чиқишлар, Ўзбекистоннинг тарихий персонажларининг театрлаштирилган ўтишлари, 20 йил ичида иқтисодий ютуқлари (автомашиналар, бошқа техникалар, корхоналарнинг бошқа ютуқлари) ва маданий ютуқларини бир-бир ўтказганда бошқача бўлармиди? Буларнинг фонида замонавий видео ва аудио техникасини, турли ўлчамда ва шаклдаги катта экранларни, ва замонавий бошқа жиҳозларни қўллаган ҳолда ўтказилса янада чиройли ва бошқача бўларди деб уйладим.
Нима дейсизлар?

Anvar Atakhanov 01.09.2011 12:13

Цитата:

Сообщение от Iymandar (Сообщение 603589)
Булар ўрнига Пахтакор марказий стадионида олдин ҳарбий парад, ундан сўнг миллий-маданий чиқишлар, Ўзбекистоннинг тарихий персонажларининг театрлаштирилган ўтишлари, 20 йил ичида иқтисодий ютуқлари (автомашиналар, бошқа техникалар, корхоналарнинг бошқа ютуқлари) ва маданий ютуқларини бир-бир ўтказганда бошқача бўлармиди?

Пахтакор стадиони бунака байрамни утказишда хавфсизлик талабига жавоб бермайди, есличо фукароларни эвакуация килишда анчагина кийинчиликларни олиб келади, вахолангки у ерда Республика Президенти, хукумат аъзолари, дипломатик корпус вакиллари хавфсизлиги биринчи уринда туради.
Автомашина, харбий техникаларга келсак, уларнинг чикиши собик иттифок пайтидаги "парад"ни эслатади. ИМХО канешна.

duxtar 01.09.2011 12:42

Цитата:

Сообщение от Iymandar (Сообщение 603589)
Булар ўрнига Пахтакор марказий стадионида олдин ҳарбий парад, ундан сўнг миллий-маданий чиқишлар, Ўзбекистоннинг тарихий персонажларининг театрлаштирилган ўтишлари, 20 йил ичида иқтисодий ютуқлари (автомашиналар, бошқа техникалар, корхоналарнинг бошқа ютуқлари) ва маданий ютуқларини бир-бир ўтказганда бошқача бўлармиди? Буларнинг фонида замонавий видео ва аудио техникасини, турли ўлчамда ва шаклдаги катта экранларни, ва замонавий бошқа жиҳозларни қўллаган ҳолда ўтказилса янада чиройли ва бошқача бўларди деб уйладим.
Нима дейсизлар

Билмадим, мен бу байрамни шунча йил кўрмаган эдим. Аммо бу йил, юртдан узоқда бўлганим учун кўрдим. Менга жуда ёқди. Қирғизистонда сиз айтгандек парад қилишди.Шунақанги хунук бўлди, гапирмаса ҳам бўлади. "Урра!" деб бақиришлари билан. Совет давридаги 1 май парадидан хеч фарқи йўқ. Унинг олдида Ўзбекистон тантанаси жуда чиройли.

Shokir Dolimov 01.09.2011 15:07

Деярли 70 йил давомида 1 ва 9 май ҳамда 7 ноябрь намойишлари ўша даврнинг асосий майдонида ҳам, қолган ўн тўртта майдонда ҳам деярли бир хил сценарийда ўтган ва бу борада ҳеч ким ҳеч қандай эътироз билдирмаган. Йигирма йилдан буён нишонлаб келинаётган мустақиллигимиз тантаналарининг сценарийини ўзгартириб, ўтказиш жойларини мунтазам алмаштириб бориш учун сабаб кўрмаяпман. Хавфсизлик масаласи бўйича форумдошимиз 3dman фикрни тўлиқ баён этиб ўтди, десак бўлади. Соҳа мутахассиси бўлмаганим учун қўшиқлар мазмуни, санъаткорларнинг маҳорати борасида эътироз билдира олмайман. Эҳтимол бу борада чиндан ҳам дурустроқ жон куйдириш керакдир.
Миллий анъаналаримиз, мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Tulqin Eshbekov 02.09.2011 04:39

Цитата:

Сообщение от Iymandar (Сообщение 603589)
Аммо афсуски, бу тантана ҳам олдингиларидан фарқи деярли бўлмади.

Биринчидан, тўй тўйга ўхшайди-да! :)
Иккинчидан, ҳар йилги Мустақиллик байрамида ўтган давр мобайнида эришилган ютуқларга баҳо берилади. Бу йилги байрамда 20 йиллик шонли йўлимиз ҳақида жуда кенг қамровли таҳлилий фикрлар ўз аксини топганини наҳот англаб етмадингиз?

Цитата:

Сообщение от Iymandar (Сообщение 603589)
Ўша-ўша олдин ёш болалар чиқиши

Илгари кўрган ёш болаларингиз бу йил улғайган! Улар бу йилнинг жажжи ёшлари! "Илгари ҳам ёшлар чиққанди, етар, сизлар чиқмай қўя қолинглар" дейиш керакмиди?!

Цитата:

Сообщение от Iymandar (Сообщение 603589)
зерикарли

Миллионлаб ватандошларимиз ҳаяжон билан кузатган байрамда зериккан одам... Қўйинг, ошна, байрамдан, яхши кунларимиздан "зерикдим" деманг. Илло, бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор!!! ;)

Цитата:

Сообщение от Iymandar (Сообщение 603589)
Булар ўрнига Пахтакор марказий стадионида олдин ҳарбий парад

"Парад"лар билан мақтаниш даври ўтиб кетганига 20 йилдан ошди!

Iymandar 02.09.2011 09:38

Бирор ҳодисанинг камчилигини таъкидлаганда икки хил ният бўлиши мумкин. Бири, «бу ҳодисани ёқтирмайман ва бундан кейин унга яқин келмайман» деган маънодагиси. Иккинчиси, «бу ҳодисани янаям гўзалроқ ва бошқачароқ, ўзгачароқ, фарқлироқ бўлишини истайман», деган маънодаги ният. Яъни такомиллашувини исташ. Ман ана шу иккинчи нятдаман.
Ораларингизда кимдир бултур Хитойда ўтган олимпиада очилиши ва ёпилишини кўрган борми? У ерда миллий-маданий чиқишларни замонавий технологиялар билан уйғунлиги юқори баҳода бўлди. Салютларини эса гапирмаса ҳам бўлади. Салют билан ҳатто шакллар чизишди.
Манда ғурур ҳам, ҳаяжон ҳам, фахрланиш ҳам, ҳатто хавфсизликни ўйлаш ҳам бор. Шу билан бирга янгиликка такомиллашишга интилиш ҳам бор. Мавзу мандаги туйғулар тўғрисида эмас. Мавзу ана шу тўйимизни олдингилардан янаям бошқачароқ бўлишини ташкил қилиш мумкинлиги холос.

ҳаммага бир саволни ўртага ташлардим. Кимнинг бу байрамни ўтказишда қандай фантазияси бор? Нима таклиф қилган бўларди? Қарабсизларки, яхши фикрларни ана шу байрам ўтказувчилардан бирлари ўқиб қолса, кейинги байрамларга киритиб қўйса!

Anvar Atakhanov 02.09.2011 10:10

Цитата:

Сообщение от Iymandar (Сообщение 603856)
Ораларингизда кимдир бултур Хитойда ўтган олимпиада очилиши ва ёпилишини кўрган борми? У ерда миллий-маданий чиқишларни замонавий технологиялар билан уйғунлиги юқори баҳода бўлди. Салютларини эса гапирмаса ҳам бўлади. Салют билан ҳатто шакллар чизишди.

Биринчида: Хитойда хар канака тадбирни хам оламшумул килиб утказиш кадим замонлардан анъана булиб колган. Айникса охирги пайтларда Хитой иктисодиёти ривожлангандан кейин хар бир утказган тадбирлари оламшумул булиб колмокда (пул етарлида).
Иккинчидан: Олимпиада битта мамлакатда бир марта булишиям мумкин ёки умуман булмаслиги мумкин. Мабодо бирор мамлакатни олимпиада уйинларини утказишга тайёрланса уша мамлакат албатта юкори савияда утказишга мажбур. Иккинчи томондан олимпиада даромад келтиради утказувчи мамлакатга. Шундан келиб чикиб хар канча сарф килинса хам узини-узи коплайди.
Учинчидан: Сиз хохлайсиз мамлакатимизнинг энг улуг байрамини бошкача, хар йилгидагинга ухшамаган, кароч "вадаванг" килиб утказишни. Бу яхши ният. Вактлар келади Узбекистон хар канака байрамни оламшумул килиб утказади. Керак булса Голливуддан сценаристларни олиб келинади, бутун дунёга олимпиададагидек трансляция килинади, балки мустакилликнинг 25 йиллигига булар,хаммаси маблаг билан боглик...

Janbolat 02.09.2011 10:17

Тантанани жудаям зерикарли деб бумиди. Лекин бундан ҳам яхшироқ ўтказиш мумкинлигига қўшиламан. Янгилик, одам кўрганда "Вох" дийдиган нарса бўмади. Салютлар нисбатан кўпроқ бўлди, аммо уни ТВданмас ўзини кўриш бошқача

Iymandar 02.09.2011 11:51

Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 603827)
Миллионлаб ватандошларимиз ҳаяжон билан кузатган байрамда зериккан одам... Қўйинг, ошна, байрамдан, яхши кунларимиздан "зерикдим" деманг. Илло, бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор!!!

Оффтоп:
Нима учун форумда мавзу қолиб, гапни бошқа маънога ўзгартиришади? Ё бу хислат одамларнинг ичида бор-у ва уни барибир ўзгартириб бўлмайдими?
Мана шу усул билан ҳар қандай одамни ёмон отлиққа чиқазиш жуда осон. Олдин гапни ва, умуман, суҳбатдошингизни тушунишга ҳаракат қилинглар, илтимос!

Bekmirzo 02.09.2011 12:02

Kecha soat 15.00 dan keyin Toshkent markazini aylanishga chiqdik. Amir Temur maydonidan Huquqshunoslik instituti tomon yurdik. Adliya vazirligi binosining "Poytaxt" savdo markazi tomonidagi burchagida odamlar to'planib turishgan ekan. Yaqinroq borsak, o'ynoqi muzika jaranglayapti. Yosh qo'shiqchilar kuylashyapti ekan (albatta, fonogrammada).
Qizig'i esa, tashkilotchilar ham, militsiya xodimlari ham odamlarni davraga tushib raqsga tushishga qo'ymayotganida edi. har holda, o'rtaga tushib, o'ynoqi muzikaga raqsga tushishni boshlagan bir ayolni davradan chetga chiqishga undashganini ko'rdim...


Текущее время: 23:06. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2026, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»