uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   Ижод хусусида сўз (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=463)
-   -   Етакчи актёр, Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов билан суҳбат (https://uforum.uz/showthread.php?t=15339)

Nigora Umarova 18.04.2011 14:57

Етакчи актёр, Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов билан суҳбат
 
Она юртнинг бағридан зуволаси,
Тошкент пиёласи. Тошкент пиёласи...


Бу қўшиқни хиргойи этганимизда, албатта, кўз ўнгимизда қўшиқ ижрочиси гавдаланиб лабимизда ним табассум югуради. Тўппа-тўғри топдингиз. Демак, навбатдаги суҳбатдошимиз Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шариповдир.

Ҳусан Шарипов... Ўзига хос ижрочилик мактабини яратган ижоди табиатан халқчиллиги, бой фантазияси, имконияти кенглиги, ижро санъати ва маҳорати комик йўналишдаги ролларга мойиллиги билан ажралиб туради. Актёрнинг ҳар бир ижросида самимийлик кўзга ташланади.


https://img.uforum.uz/images/xgyzagb524467.jpg

Яқин кунларда санъаткор хонадонида меҳмонда бўлиб ижодий мулоқот қилиб қайтдим. Санъаткорнинг рафиқаси Хатира опа самиият билан кутиб олдилар. Суҳбатимиз санъат, маданият, устоз санъаткорлар ҳақидаги илиқ хотиралар ҳақида бўлди. бу ҳақида мавзуда батафсил ёритиб бераман.

Gulchehra Ibragimova 18.04.2011 15:06

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 542963)

Яқин кунларда санъаткор хонадонида меҳмонда бўлиб ижодий мулоқот қилиб қайтдим. Суҳбатимиз санъат, маданият, устоз санъаткорлар ҳақидаги илиқ хотиралар ҳақида бўлди. бу ҳақида мавзуда батафсил ёритиб бераман.

Нигорахон! Яна бир ажойиб ташаббусингиз билан қутлайман..Демак, форумдошларга ажойиб "Суюнчи" бор эканда тез кунларда?!http://uforum.uz/images/icons/icon7.gifhttp://uforum.uz/images/icons/icon7.gif

Nigora Umarova 18.04.2011 15:25

Цитата:

Ҳусан Шарипов 1937 йил 27 июлда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
1963 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган.
1959-91 йилларда Муқимий номидаги мусиқали комедия ва драма театрида фаолият кўрсатган.
1986-87 йилларда шу театрда директор лавозимида фаолият олиб борган.
1990-95 йилларда Ўзбекистон телерадиокомпаниясида бадиий сўз устаси.
1995-97 йилларда Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси котиби.
Актёрнинг ўзбек анъанавий театри ва аския санъати воситаларидан унумли фойдаланиши саҳнада, кинода, минниатюра театри, "Табассум" радиоэшиттиришида яратган образлари, ролларидаги соддалик, томошабинда дарров кулгу уйғотиши билан ажралиб туради.
Театрда Тошболта ("Тошболта ошиқ"), Пўлат ("Хотинимнинг эри"), Тожибой("Ўжарлар"), Ҳасан ("Жон қизлар"), Акоп ("Хонума хоним"), Абдулла ("Ака-ука совчилар"), Абдулла ("Ватан ишқи"), Собиржон ("Ошиқ Ғариб"), Чойхоначи ("Жоним фидо") каби роллари билан театр ривожга ҳисса қўшган.
Кинода Шермат ("Суюнчи"), Ҳусан Шарипов ("Водиллик келин"), Автобаза директори ("Марҳумнинг ҳурмати"), Ҳусан ("Шўрпешоналар", "Келинлар қўзғалони", "Ким жинни"), Ҳожи Аълам ("Майсаранинг иши"), Зокир хотинбоз ("Амирнинг бевақт ташрифи"), Ҳожи ("Бомба"), Бўёқчи ("Маккора"), ота("Чинор тагидаги дуэль") ва телефильмлрдаги Хожа Деҳдор ("Алишер Навоий" номли 12 қисмли видофильм), Савдогар ("Увайсий"), Ҳусан (""Учрашув") каби роллари билан самарали ижод қилган.
Бугунги кунда "Жиблажибон" номидаги кўп серияли сериалда суратга тушмоқда.


https://img.uforum.uz/images/zfderlu2683711.jpg


Nigora Umarova 18.04.2011 15:30

Цитата:

Сообщение от Gulchehra Ibragimova (Сообщение 542966)
Нигорахон! Яна бир ажойиб ташаббусингиз билан қутлайман..Демак, форумдошларга ажойиб "Суюнчи" бор эканда тез кунларда?!

Албатта, муҳтарам санъаткоримиз Ҳусан Шариповнинг 1999 йилда тузилган "Маънавият -қалбим қуёши" дастурлари бор экан. Ажаб эмас, барча форумдошларимиз мана шу маънавий дастурнинг томошабинига айланишса...

Цитата:

Ҳусан Шарипов 1991 йил Ўзбекистон халқ артисти, 1999 йилда "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланганлар.

Nigora Umarova 18.04.2011 16:53

Бўлиб ўтган суҳбатдан лавҳалар
 
Ҳусан Шариповнинг хонадонини топиб бориш унчалик қийин бўлмади. Чилонзор Оқтепасидаги маҳалладагилар унинг "Санъаткор" чойхона-ресторанини жуда яхши билишади. Ўша ерга бориб сўраб-суриштирганда уйларини дарҳол кўрсатиб юборишади.
Ҳусан Шариповнинг хонадонига кириб борганимда у киши кўчадан эндигина қайтган эканлар. Келинойи Хатира опа очиқ чеҳра билан кутиб олдилар. Ҳол-аҳвол сўраганимдан кейин Ҳусан аканинг ўзлари дарҳол суҳбатни бошладилар.
Цитата:

Ҳусан Шарипов:
Биласизми, ой қизим, санъаткорни касал дейишса, ҳеч ким ишонмайди, бироқ вафот этибди деган машъум хабар жуда тез тарқалади. 20 ноябрь куни инсульт касалига чалиниб қолдим. Натижада ўша пайтда бир оёқ-қўлим ишламай қолди. Йиқилиб тушдим. Касалхонага кўтариб олиб кетишаётганда кўз олдимда яқиндагина ташлаб кетишган Саид Анварнинг "Жиблажибон" сериалининг сценарийсига кўзимни қирини ташлаб қўяман. Ё. Аллоҳим яна умр ато қилсанг, мана шу сериалда ҳам роль ўйнасам деб умид билдиргандим, дейман. Бир ёқда набираларимнинг тўйини жуда-жуда кўргим келяпти.
Аллоҳим насиб қилган экан, мана сериалда ҳам роль ўйнадим.
"Вафот этибди" деб эшитиб "таъзиям"га келганлар ҳам кўп бўлибди. Келинойингизнинг ёрдамлари, яқинларимнинг меҳрибонлиги мени оёққа турғазди. Етказганига шукур.
Яқинда "Дийдор ширин" кўрсатувига Насибахон таклиф этди. Шунда экран қаршисида туриб рафиқамга таъзим қилдим. Кўрсатувни ТВ орқали намойиш қилишганлигида рафиқамнинг пиқ-пик йиғлаётганлигини кўрдим. Бу унинг қувонч кўз ёшлари эди.
Пули кўпйиб кетиб рафиқасини алмаштираётган кўп эркакларни крганман. Шуларга қарата, Ҳой барака топкур, оғир кунларингда сенга суянчиқ бўлган рафиқангнинг қадрига ет, бой бўлганингда уйланган "чиройлигинг" бошингга оғир кун тушганида сени ташлаб кетиши мумкин, дегим келади.


Anvar Atakhanov 18.04.2011 17:17

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 542972)
1963 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган.

Яхшиям бу Инсон уша пайтда шу институтни танлаган эканлар. Хайдовчиликми ёки мухандисликни танлаганларида нима буларди. Хакикатдан хам Хусан акани ТВда юзлари куринса хамманинг юзида жилмайиш пайдо булиши рост.
Нигорахон тезрок колганини хам жойланг илтимос.

Nigora Umarova 18.04.2011 17:49

Цитата:

Сообщение от 3dman (Сообщение 543037)
Яхшиям бу Инсон уша пайтда шу институтни танлаган эканлар. Хайдовчиликми ёки мухандисликни танлаганларида нима буларди. Хакикатдан хам Хусан акани ТВда юзлари куринса хамманинг юзида жилмайиш пайдо булиши рост.

Ҳусан ака санъат соҳасини танламаганларида савдо соҳасини танлаган бўлар эканлар. Сабаби оталари савдо соҳасида ишлашларини жуда-жуда хоҳлаган эканлар.

BeK 18.04.2011 18:43

Бундан 5 йилча олдин коллежимизга келиб сухбат утказган эдилар. Жуда сермазмун фикр ва мулохазали кишилар.

Nigora Umarova 18.04.2011 18:56

Цитата:

https://img.uforum.uz/images/kwxgren9719235.jpg

Husan Sharipov:
-Қизим, мени шу даражага етишимни онажоним Маҳбуба ая кўра олмадилар. Бу менинг каттакон армоним. Онажоним 2 ўғил, 2 қизни уруш даврида 5 йил мобайнида гард теккизмасдан ўстирдилар.
Эсимда уруш йилларида, шифтга боғлаб осиб қўйилган бир ярим коса келадиган унни топиб олдим. Бола эмасманми, тилимни теккизиб ялаб-ялаб, тугатиб қўйибман. Бир пайт қарасам тепамда онам турибдилар:
-Нималар қилиб қўйдинг?! Ахир бу бизнинг 2 кунлик рўзғоримизни кўтарарди-ку, ўзингдан кўпайгур, -дедилар.
Қўрққанимдан бошимни ғужунак қилиб олдим. Онам урмадилар. Ўзимга келиб
қарасам, жаннатмакон онажоним, 10 метр наридаги супага бошларини қўйиб пиқ-пиқ йиғлаяптилар. На бориб овутишни, на кечирим сўрашни билолмай қолдим. Болалигимиз мана шундай қийинчиликларда ўтган.
Онажоним 1974 йилда вафот этдилар. Уларга мен эришган ютуқларни кўриш насиб этмади, бироқ ҳар гал ТВда "Минниатюралар театри"да чиққанимда "Бу бало" деб алқарканлар.
Онани эслаш ҳам бир савоб, қизим.

Nigora Umarova 18.04.2011 19:03

Цитата:

Сообщение от BeK (Сообщение 543116)
Бундан 5 йилча олдин коллежимизга келиб сухбат утказган эдилар. Жуда сермазмун фикр ва мулохазали кишилар.

Насиб қилса, душанба куни Ислом университети қошидаги академик лицейимизда ҳам ўқувчиларимга дарс ўтиб берадилар. Ўтиладиган мавзуимга мос маърузалари бор экан. Мен ҳам кузатувчи сифатида қатнашаман. Ўқувчиларим маза қилишади.


Текущее время: 05:54. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»