![]() |
Милодий-Ҳижрий тақвим
Сизларга тақдим қилинаётган милодий-ҳижрий тақвимга фикрингиз?
Милодий Ҳижрий 01.01.2010 16.01.1431 01.02.2010 17.02.1431 01.03.2010 16.03.1431 01.04.2010 17.04.1431 01.05.2010 18.05.1431 01.06.2010 19.06.1431 01.07.2010 20.07.1431 01.08.2010 21.08.1431 01.09.2010 23.09.1431 01.10.2010 23.10.1431 01.11.2010 25.11.1431 01.12.2010 25.12.1431 |
Цитата:
Икки тақвим орасидаги фарқнинг 10 кундан 12 кунгача бўлиши қуйидаги факторларга боғлиқ: 1) Григорий бўйича оддий йил, ҳижрий бўйича кабиса йили бўлса фарқ 10 сутка. 2) Агар иккала тақвим бўйича ҳам кабиса йили бўлса фарқ 11 сутка. 3) Агар иккала тақвим бўйича ҳам оддий йил бўлса фарқ 11 сутка. 4) Григорий бўйича кабиса йили Ҳижрий бўйича оддий йил бўлса фарқи 12 сутка. Ҳижрий календарнинг яна бир ҳусусияти шуки, ойлар ва йил боши фаслларга боғлиқ эмас. Ҳижрий тақвимдаги ойлар: 1) Муҳаррам 2) Сафар 3) Робиъ ул-аввал 4) Робиъ ус-соний 5) Жумад ул-аввал 6) Жумад ус-соний (жумад ул-охир) 7) Ражаб 8) Шаъбон 9) Рамазон 10) Шаввол 11) Зулқаъда 12) Зулҳижжа. Ҳижрий тақвимдан григорий тақвимига ўгириш формуласи: Г = Ҳ + 622 - (Ҳ/33) Григорий тақвимидан ҳижрий тақвимга ўгириш формуласи: Ҳ = Г - 622 + ((Г - 622)/32) ПС: Ҳатоларим бўлса билмаганларда нотўғри фикр уйғотмаслик учун билганлар тўғрилаб қўйинглар, илтимос. |
Қўшимча:
Ҳар бир ҳижрий календар ойи ойнинг турли цикллари билан аниқланади, яъни янги чоракни бошланиши - бу янги ойни бошланиши дегани. Ой давомийлиги 29 кун 12 соат 44 минут 3,8 секундни ташкил этади. Шунинг учун баъзи ойларда 29 кун, баъзиларида - 30. 12 ой 1 ой (лунный) йилига тенг бўлиб, ўрта ҳисобда 354 суткага тенг. Ойнинг ҳақиқий узунлиги 29,5 кун бўлмаганлиги учун, бир йил ҳам 354 эмас балки 354,367 кун ҳисобланади. Бу сон бутун бўлмагани учун кабиса йилларни киритиш талаб этилади. Яъни бир оддий йил 354 кун, кабиса йил 355 кун. Цикл 30 йилдан иборат: 19 оддий 354 кунлик ва 11 кабиса 355 кунлик. Кабиса 2, 5, 7, 10, 13, 16, 18, 21, 24, 26, 29-чи йиллар ҳисобланади. |
Цитата:
Диққат!!! Бу календарлардаги келтирилган саналар +1 кунга ёки -1 кунга фарқ қилиши мумкин. Албатта ой чиқишига қараб. Милодий-Ҳижрий https://img.uforum.uz/images/qprpzzz6338009.jpg Ҳижрий-Милодий https://img.uforum.uz/images/megmqxc6883828.jpg |
|
|
|
|
|
|
Текущее время: 02:34. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»