uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   Ижод хусусида сўз (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=463)
-   -   Қорин ғамими, қадр ғами?.. (https://uforum.uz/showthread.php?t=12742)

Nigora Umarova 29.04.2010 18:27

Қорин ғамими, қадр ғами?..
 
Муҳтарам форумдошимиз Мажнунтолнинг илтимосларига биноан ардоқли шоирамиз Умидахоним Абдуазимова билан суҳбат уюштиришга қарор қилдик. Саволларингиз бўлса мавзуда қолдиришингиз мумкин.

Nigora Umarova 29.04.2010 18:28

Умида опа, нега кейинги пайтларда матбуотда, радио ва телевидениеда кам кўринадиган бўлиб қолдингиз, оила, набиралар тарбияси чалғитяптими?

Umida Abduazimova 29.04.2010 18:44

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 392484)
Умида опа, нега кейинги пайтларда матбуотда, радио ва телевидениеда кам кўринадиган бўлиб қолдингиз, оила, набиралар тарбияси чалғитяптими?

Ундай эмас. Нафақага чиққанимдан бери айтар сўзни айт, айтмас сўздан қайт, - деган мақолга янада дилдан амал қиладиган бўлиб қолганман. Балки бунга азиз қадамжоларга бориб келганим ҳам сабаб бўлгандир.

Nigora Umarova 29.04.2010 18:46

Цитата:

Сообщение от Umida Abduazimova (Сообщение 392491)
Балки бунга азиз қадамжоларга бориб келганим ҳам сабаб бўлгандир.

Муборак бўлсин! Зиёратингиз даргоҳида қабул бўлсин.

Umida Abduazimova 29.04.2010 18:48

Раҳмат. Аллоҳни таниганлар нимани айтиш, нимани айтмаслик кераклигини, дилдан англаб, Аллоҳ ҳакамлигида иш юритишга харакат қилиб яшаркан. Бачкана гапларни кўп гапириб юрганлигимизни англаб етгандайман. Қолаверса, инсон йиллар ўтгани сайин еган таоми-ю кийган кийими, ким билан ҳамсуҳбат бўлиши-ю, қандай даврада юришига ҳам эътиборли бўлиб қолади. Чунки инсоннинг сезгирлиги, орзу ва ишончлари, режа ва интилишларида ҳам улғайиш бўлади-да! Ўзни идора қила билиш, шахсни қадрлаш, ўзликни англаш қандай соз!
Мен шу кунларда шунақа марваридларимни ипга тизиб олаётгандекман.

Nigora Umarova 29.04.2010 18:50

«Марваридларим» деган туркум шеърларингиз матбуотларимизда чоп этиляпти, деб эшитдим. Нега айнан «Марваридлар»?

Umida Abduazimova 29.04.2010 18:51

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 392496)
«Марваридларим» деган туркум шеърларингиз матбуотларимизда чоп этиляпти, деб эшитдим. Нега айнан «Марваридлар»?

“ Аёлман, зебу зийнатлар ичида, дуру марваридларга иҳлосим баланд,” деб бошланади ўша шеърлар сўзбошиси.
“Эҳтимол, бундай тақинчоқларимни қачонлардир мисқоллаб тўплаганим битта “Жигули” баҳосига сотиб олганимдандир?..
Бир куни бўйнимдаги марваридларим сочилиб кетди,уларни териб оларканман, билдимки бу тақинчоқларнинг сочилиши бор, демак, санаб ипга тизиш даркор.
Аммо уларни ҳар сафар санайману, саноқдан адашавераман.
Ҳали у ер, ҳали бу ердан топиб, янгитдан ипга тизишга шошавераман.
Бу ёзганларимни ҳам бежиз “Марваридларим” деб номламадим.
Уларнинг қадри қанчалигини ўзингиз баҳоларсиз, аммо менинг билганим, бундай ёзишмалар, нозик дил кечинмаларим турли учрашув ва суҳбатларим аро кўплаб сочилиб ётибди.
Ижодкорнинг қамчиси – қарсак, дейдилар. Ёзганларимни идрок элагингиздан ўтказиб менга хайрихоҳ бўлсангиз, илҳом чашмаларим мавжланаверади, авжланаверади...

Nigora Umarova 29.04.2010 18:53

Умида опа, назаримда, сиз на фақат марваридларга, балки атиргулларга хам ишқибозсиз. Буни ёшлар газетасидаги суҳбатингизда ўқигандим.

Umida Abduazimova 29.04.2010 18:56

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 392500)
Умида опа, назаримда, сиз на фақат марваридларга, балки атиргулларга хам ишқибозсиз. Буни ёшлар газетасидаги суҳбатингизда ўқигандим.

Ҳа, ховли - жойга, қолаверса, кўнгилга файз берувчи атиргуллар кўнгил қўшиқларимга ҳамоҳангдир. Очиғи, кейинги ўн йиллардан бери сунъий гулларга ўтиб олгандик Аммо, табиийликка нима етсин. Гул узган, тиконнинг заҳрини ҳам ҳис қилади. Мен новвотранг атиргулларни севаман. Бу қизлик уйимдаги кунларимни эслатади.Навоий замонида атиргулнинг соясида намоз ўқишган, дердилар дарахтдек тармоқланиб кетган атиргулларни парваришлаган дадажоним...

Nigora Umarova 29.04.2010 18:57

Умида опа, қувонч-севинчларингиз ўз йўлига, аммо сиз шу кунларда нималардан қайғуряпсиз?


Текущее время: 20:16. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»