uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   Библиотеки (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=412)
-   -   Нашриётлар ва уларнинг бугунги кундаги аҳволи (https://uforum.uz/showthread.php?t=12236)

Nigora Umarova 10.03.2010 16:25

Нашриётлар ва уларнинг бугунги кундаги аҳволи
 
Бугунги кунда жуда кўплаб нашриётлар фаолият олиб бормоқда. Мавзуда нашриётлар ва уларнинг фаолияти ҳақида фикр юритамиз.

Nigora Umarova 10.03.2010 16:34

Яқинда Ўзбекистон халқ артисти Толиб Каримовнинг 70 йиллик юбилейида қатнашдим. Тадбир сўнгида Толиб Каримовнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган китоб тақдим этишди. Китоб аъло сифатли қоғозда чиқарилган, расмлар билан дидли безатилган.
китобни нашр қилган нашриёт билан қизиқиб кўрдим: «MERIYUS». «MERIYUS» хусусий матбаа-нашриёт корхонасининг фаолияти билан танишиш мақсадида нашриёт директори Эркин Юсупов билан суҳбатлашдим.
Эътиборингизга ушбу суҳбатни ҳавола этмоқдаман.

Nigora Umarova 10.03.2010 16:47

Цитата:


МАЗМУН ВА СИФАТ – АСОСИЙ ШАРТ.

«MERIYUS» хусусий матбаа-нашриёт корхонасининг директори Эркин Юсупов билан мулоқот

Эркин Муҳаммадалиевич ўтган 2009 йил бошқа нашриётларга нисбатан ёш «MERIYUS» учун қандай йил бўлди?
– 2009 йилдан мамнунмиз. Чунки, бу давр биз учун фаол изланишлар йили бўлди. Масалан, йил давомида қарийб ўттиз номда китоб ва рисолалар чоп этишга муваффақ былдик. Бу нашрларнинг орасида машҳур ва ёш адибларимизнинг романлари, қиссалари ва ҳикоялар тўпламлари, таниқли олимларнинг монографиялари, миллий бадиий-маданий қадриятлар мавзусидаги китоблар ва баёзлар, ёш, умидли қаламкашларнинг илк шеърий тҳпламлари, шунингдек, маърифий характердаги ҳар хил маълумотномалар ва рисолалар бор.
Ана шу нашрлардан мисол сифатида қандай китобларни алоҳида таъкидлаб ўтишни хоҳлайсиз?
– Бир неча йил бурун филолог олимларимиздан бири бугунги адабиётимизнинг устоз намояндаси, Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло ҳаёти ва ижоди ҳақидаги сўз, мақола, бадиа, очерк ва тақризларни (турли йилларда турли даврий нашрлар ва тўпламларда эълон қилинган) тўплаб, алоҳида китоб шаклида чоп қилдирган эди. Таниқли олим ва адиб Асрор Самад ана шу хайрли ишни давом эттириб, атоқли сўз санъаткори ҳаёти ва ижоди тўғрисидаги иккинчи китобни тайёрлади ва биз уни мамнуният билан нашр этдик. «Жозиба сеҳри» деган мазкур тўплам адабиёт илмидаги шукруллошуносликка ўзига хос ҳисса бўлиб қўшилганидан хурсандмиз.
«Саҳна Темурномаси» деган китобимиз, номидан англашилганидек, буюк саркарда ва давлат арбоби Соҳибқирон Амир Темур ҳақида ёзилган пьесалар ва улар асосида саҳналаштирилган спектакллар таҳлилига бағишланган. Атоқли адабиётшунос Ҳафиз Абдусаматов қаламига мансуб бу монография республикамизда биринчи марта яратилганлиги ва у бизнинг нашриётда чоп этилганлиги билан қимматлидир.
«Мушоара» («мушоира» сўзи аслида шундай эканлиги китобда исботланган) деган китобимиз ҳам ўз йўналишида биринчи тўплам бўлди. Биз ҳам, қолаверса, кенг ўқувчилар давраси ҳам мушоара, яъни шеър баҳси шоирларимиз орасида қадим-қадимдан бошланганини ва кейинги асрларда, ҳатто бизга яқин даврларда ҳам давом этиб келаётганлигини яхши биламиз. Лекин бу дилкаш, ҳозиржавоб баҳсларнинг маҳсули бўлган назм намуналари йиғилиб, тўпланиб, яхлит бир китоб ҳолига келтирилмаган эди. Ана шу савоб ишни бугунга келиб изланувчан адабиётшунос Урфон Отажон амалга оширди. Шу боис, миллий бадиий қадриятларимизнинг ўзига хос гулдастаси бўлган ушбу тўплам кенг китобхонлар оммасига, хусусан, назм ихлосмандларига манзур бўлишига асло шубҳа қилмаймиз.
Биз, шунингдек, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг «Тушда кечган умрлар» романини, олим ва ношир Наримон Ҳотамовнинг бошловчилар ва даврабошилар учун мўлжалланган «Даврага шеър улашинг (табрик ва тилак назми)», олим таржимон Баҳодир Комиловнинг «Қизиқарли физика» тўпламларини ҳам 2009 йилдаги энг яхши китобларимиз сифатида таъкидлаб ўтишни истайман.

Nigora Umarova 10.03.2010 17:01

МАЗМУН ВА СИФАТ – АСОСИЙ ШАРТ. «MERIYUS» хусусий матбаа-нашриёт корхонасининг директори Эркин Юсупов билан мулоқот
 
Цитата:

– Баъзан, китобхонлардан «Тошкентдаги нашриётлар пойтахтда яшаб ижод этаётган муаллифлар билан чегараланиб қолишяпти» деган фикрларни ҳам эшитиб қоламиз...
– Мен бу фикрга унчалик қўшилмайман. Масалан, якунланаётган йилда биз вилоятларда яшаб ижод этаётган бир нечта муаллифнинг китоб ва тўпламларини чоп этдик.
Конкрет мисол сифатида қорақалпоғистонлик ёш шоира Гулистон Давлетованинг «Қиз тахтим», сурхондарёлик ҳаваскор ижодкор Бўрон Нормуродовнинг «Олтинсойлик устозлар», қашқадарёлик меҳнат фахрийси Яраш Нуриллаевнинг «Комиликка не етсин», навоийлик Эшниёз Ўроловнинг «Тоғликлар» китобларини айтиб ўтаман. Қолаверса, вилоятлардаги ижодкорлар билан ҳамкорлигимизни янги йилда ҳам фаол давом эттирамиз.
«MERIYUS» ушбу йилда китобхонларни қандай янги китоблар билан хурсанд этади?
– Ҳозирдан бутун йил давомида чоп этиладиган барча асарларни айтиб ўтиш қийин. Шунинг учун мен бу ерда баъзи мисоллар билан кифояланаман.
Айни кунларда «Миллий бадиий қадриятларимиз» туркумида ХХ аср бошларида яшаб ўтган тошкентлик шоир Саййид Ҳайбатуллоҳхўжа Хислат асарларидан таркиб топган «Баёз»нинг устида сўнгги ишларни олиб боряпмиз. Таниқли шоира ва адиба Эътибор Охунованинг насрий ва публицистик асарларидан тузилган, икки китобдан иборат «Сайланма» ҳам янги йилдаги илк китобларимиздан бўлади. Жажжи китобхонларимизга атаб таниқли олимлар, таржимонлар ва фольклоршунослар билан ҳамкорликда 6 китобдан иборат «Жаҳон халқлари эртаклари» туркумини тайёрлаяпмиз. Режага мувофиқ, унинг биринчи ва иккинчи китоблари янги йилнинг илк фаслида ўз ўқувчилари эътиборига ҳавола қилинади.
Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камолнинг янги ғазаллари, мухаммаслари, рубоийлари ва таржималаридан таркиб топган «Яна кўнглимда ул ой» тўпламини айрича мамнуният билан нашр этяпмиз. Ишончимиз комилки, бу ажойиб назм гулдастаси адабиёт, хусусан, шеърият мухлисларини ҳам шод этади.
Янги йил режамиздан ўрин олган ва албатта чоп этиладиган нашрлар орасида мумтоз шоир ва мутафаккир Аҳмад Яссавийнинг катта назмий китоби, шунингдек, замонамиз қаҳрамонлари ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли қисса ва тўпламлар, тарихий ва маданий қадриятлар мавзуида сўз юритувчи рисолалар, замондош адиб ва шоирларнинг асарлари, турли маърифий маълумотномалар, ёш қаламкашларнинг илк китоблари ва альбомлар бор.
Бошқа тажрибали ижодий жамоаларда бўлгани каби, бизнинг фаолиятда ҳам мазмун ва сифат асосий шартдир. Ана шу қоидага фаол амал қилишни доимо ўз бурчимиз деб биламиз.

Kavsar 08.08.2010 01:03

Assalomu alaykum Nigora opa, juda yaxshi mavzu ochilibdi.

MERIUS nashriyotini yaqindan taniyman, juda yaxshi nashriyot, haqiqatan. Kitoblarni sifatli chiqaradi, rasmlarni tanlab qo'yishi, dizayni, umuman did bilan hammasi... Hozir bu nashriyotni eslaganingizni ko'rib xursand bo'ldim. :)

MERIUS nashriyoti faoliyatiga ulkan muvaffaqiyatlar tilab qolaman. Bizlarga yanada yaxshi, sifatli kitoblarni taqdim etishda davom etsin.

Nigora Umarova 18.02.2011 14:43

Цитата:

Куни кеча "Ёшлар" телеканалининг "Давр" кўрсатувида ноқонуний равишда савияси саёз китобларни чоп этишдан катта даромад кўриб келган, бу билан китобхонлар дидини бузаётган, "сариқ адабиёт" тегирмонига сув қуяётган Тошкентдаги "Мериус" нашриётининг қонунга хилоф ишлари ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан шарҳланди ва ноширлик ҳуқуқи бекор қилинганлиги айтилди.

Шодмон Отабек, ЎзАС газетаси №-8, 2011 йил, 18февраль

Nigora Umarova 18.02.2011 14:44

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 515833)
Цитата:

Куни кеча "Ёшлар" телеканалининг "Давр" кўрсатувида ноқонуний равишда савияси саёз китобларни чоп этишдан катта даромад кўриб келган, бу билан китобхонлар дидини бузаётган, "сариқ адабиёт" тегирмонига сув қуяётган Тошкентдаги "Мериус" нашриётининг қонунга хилоф ишлари ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан шарҳланди ва ноширлик ҳуқуқи бекор қилинганлиги айтилди.

Шодмон Отабек, ЎзАС газетаси №-8, 2011 йил, 18 февраль

Наҳотки?!..

Shokir Dolimov 20.02.2011 11:50

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 515835)
Наҳотки?!..

Сизни юпатишга сўз топа олмаяпман...

Saksonboy 20.02.2011 18:31

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 515835)
Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 515833)
Цитата:

Куни кеча "Ёшлар" телеканалининг "Давр" кўрсатувида ноқонуний равишда савияси саёз китобларни чоп этишдан катта даромад кўриб келган, бу билан китобхонлар дидини бузаётган, "сариқ адабиёт" тегирмонига сув қуяётган Тошкентдаги "Мериус" нашриётининг қонунга хилоф ишлари ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан шарҳланди ва ноширлик ҳуқуқи бекор қилинганлиги айтилди.

Шодмон Отабек, ЎзАС газетаси №-8, 2011 йил, 18 февраль

Наҳотки?!..

Оффтоп:
Мақсад пост кўпайтиришми или техник хато? :-))

Nigora Umarova 21.02.2011 10:57

Цитата:

Сообщение от Saksonboy (Сообщение 516572)
Оффтоп:
Мақсад пост кўпайтиришми или техник хато? :-))

Оффтоп:
Пост кўпайтириш бўлса, гапирадиган маънили анча гаплар бор. Бу техник хато ҳам эмас. Саволни кимни бу ишдан қандай хабари бор деган тарзда қўйдим.


Текущее время: 06:45. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»