"Uforum"жон 5 йиллик таваллудинг муборак!
ФОРУМДОШЛАР, 5 ЙИЛЛИК БИЛАН ТАБРИКЛАЙМАН!!!
nostaljia :cray: https://img.uforum.uz/images/ovsvsye6673900.jpg https://img.uforum.uz/images/fvakptx9684637.jpg https://img.uforum.uz/images/ktqmbie956350.jpg |
Беш йилдан буён ишлари беш бўлаётган форумимизнинг умри боқий бўлсин! :)
(Суратларни меҳр билан кузатар эканман, улар орасида энг меҳрибонлари ва... "ҳазилкаш"лар қай бири экан, дея ҳар бирининг кўзларидан маъно уқишга ҳаракат қилдим. Йўқ, бирортасидан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди!) ;) |
"Uforum"жон 5 йиллик таваллудинг муборак!
Форумимиз тузилганлигининг 5 йиллиги барча форумдошларимизга муборак бўлсин!
Ёзган хабарларимиз бардавом бўлсин, янги мавзуларнинг кети узилмасин. Турли дунёқараш эгаларини, турли касб эгаларини фикр алмашиш майдони сифатида форумимиз бундан-да ривожлансин. |
юфорумни ва барча форумдошларни табриклайман.
|
Ҳётимизда ....дошлар роса кўп! Маҳалладош. мактабдош, синфдош, курсдош, касбдош ва ҳоказо.... Мана 4 йилдан ошди-ки, ҳаётимга форумдошлик деб аталмиш янги ришта кириб келди. Туғишганларимдек яқин бўлиб кетган кўплаб қадрдонларни орттирдим. Эндиликда, форум кундалик турмушимнинг ажралмас ва ёрқин бўлагига айланиб улгурди.
Барча форумдошларни UForumнинг 5 йиллиги билан чин дилимдан муборакбод этаман. Бахтимизга форум ва форумдошларимиз ҳамиша омон бўлишсин!!! |
Табриклайман! Психологларнинг айтишича, бола 5 ёшгача атрофдагилар фикри билан кўпам кизикмас экан. Айнан олти ёшга қадам босгач, ҳатти-ҳаракатларига баҳо берилишини кутаркан... Uforumнинг янада каттарок ютукларга эришишини, кенгрок аудиторияни қамраб олишини тилайман! Эзгу ишларингиз хайрли бўлсин!
|
Ташкил этилганига бор-йўғи беш йил бўлган "uforum.uz" деб аталмиш интернет-форум шундай бир улуғ ишларни амалга оширдики, биз жаҳон маданиятининг том маънода узвий қисми эканлигимизни чуқур ҳис этиш имкониятига эга бўлдик. Ҳозирги глобал илмий, маданий муаммолар даврида яшаётган, айниқса, ўрта ва ёш авлодлар учун интернет - форум томонидан олиб борилаётган ишлар бағоят катта аҳамиятга эга.
Мен интернет-форумнинг беадад имкониятларидан баҳраманд бўлаётган кишилардан бири сифатида муборак сана - "uforum.uz" интернет-форумининг ташкил этилганлигига 5 йил тўлиши муносабати билан барча форумчиларни чин қалбдан табриклайман. |
Оффтоп: Цитата:
bu qo'lingizdagi pushtirang quyonchami? Uni biror qizga sovg'aga berganmidingiz yoki sovg'aga olganmidingiz? :) ;) |
uForum.uz ahlini forumning 5 yilligi bilan samimiy tabriklayman. 50 yilligini ham nishonlash nasib etsin! Tinch-totuvlik ushbu maskanni aslo tark etmasin.
Barchangizga eng ezgu niyatlarim yor bo'lsin! |
uForumнинг 5 йиллиги билан барча форумдошларни муборакбод этаман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, мустаҳкам имон ва мукофотлар тилаб қоламан... Илоҳим, оқибат бузилмасин, ҳамжиҳатлигимизга путур етмасин :)
|
Текущее время: 22:57. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»