uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   Болезни и методы лечения (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=482)
-   -   Йўталга қарши дори тайёрлаш усули (https://uforum.uz/showthread.php?t=19123)

Shokir Dolimov 09.02.2013 20:12

Йўталга қарши дори тайёрлаш усули
 
Ўтган бир ҳафта-ўн кун ичида шамоллаб, қаттиқ йўталдим. Қуйидаги дорини қабул қилгач, ўзимни нисбатан енгил ҳис этдим.

ЙЎТАЛГА ҚАРШИ ДОРИ ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ

Бир ош қошиқ мармаракни (шалфейни) бир стакан сутга солиб, қопқоғи ёпилган идишда, паст оловда қайнатинг. Ўн дақиқа димлаб қўйгач, сутни сузгичдан ўтказинг. Чўкиндини сиқиб, сутни боз қайнатганингиздан сўнг, дамлама тайёр саналади.
Мазкур йўтал дори уйқуга ётишдан олдин, иссиқ эмас илиқ ҳолатида ичилади!

Соғ бўлинг, йўталманг!

Abdurohman 10.02.2013 02:54

Яна сумбул деган дори хам 1 та га 1 та..

Shokir Dolimov 10.02.2013 09:27

Цитата:

Сообщение от Abdurohman (Сообщение 858443)
Яна сумбул деган дори хам 1 та га 1 та..

Сунбул (гиацинт). Бу қандай тайёрланади?

Rifat Irmukhamedov 10.02.2013 10:09

яна сутда ивитилган, узимизда усадиган анжир кокиси жуда ёрдам беради. сут ва анжирни шошилмай ичилади.

қ, ҳ-лар кандай ёзилади интернетда? )

Shokir Dolimov 10.02.2013 10:24

Беҳининг дум қисмини қопқоқ кўринишида кесиб олиш, ичини эса пиёла кўринишида ўйиб олиш керак экан. Шундан сўнг, уйланмаган қўчқорчанинг думбасини беҳи ичига солиб, қопқоқни ёпар экансиз. Суви қайнаган манти қасқон ичига жойланган беҳи қирқ дақиқа қайнаши лозим. Беҳини совитмасдан истеъмол қилинг. Маза қиласиз.

Abdurohman 10.02.2013 18:26

Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 858467)
Сунбул (гиацинт). Бу қандай тайёрланади?

Бизнинг чулларимизда "Сассик коврак" деган усимлик усади. Ана уша усимликнинг илдизи олиб куритилади. Сунгра ун каби майдаланади ва шакар кушилади. Дори тайёр. Бир кунда 3 махал овкатдан олдин истеъмол килинади. 1 кунда фойда килади.

Colorado 10.02.2013 20:59

Цитата:

Сообщение от Rifat Irmukhamedov (Сообщение 858476)
қ, ҳ-лар кандай ёзилади интернетда? )

Қуйидаги амални бир бажариб кўринг, балки фойдаси тегиб қолар.

Компютерингизда RU деб кўриниб турган жойга сичқонча стрелкасини олибборасиз, сичқончанинг ўнг тарафини чиққиллатасиз, қуйидаги шакл пайдо бўлади:

Тўртинчи қаторда турган «Параметры…» деган жойда сичқончанинг чап тарафини босасиз.

Шу ойнадаги “Добавить...” деган тугмани босасиз.


Унда "Русский" (кўк фонда турган) деган жойдаги стрелкани боссангиз
қуйидаги кўриниш ҳосил бўлади:

Пастро
ққа тушиб борсизда “Узбекский (кириллица)” ни босасиз. Белгилангандан кейин “ОК” тугмасини босасиз.

Сўнг,
қўйидаги ойнада “Применить” тугмаси босилади:

Ана энди, компютерингиздаги RU ва EN
қаторида UZ пайдо бўлади. Шу UZга ўтиб оласизда (ы-қ, щ-ў, -- ғ, =-ҳ) ёзаверасиз. (с)

Rifat Irmukhamedov 11.02.2013 07:08

қўғҳ ку қўйдим энди "-="ларни қандай қўяман? ))))

Colorado 11.02.2013 11:41

Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 858354)
Ўтган бир ҳафта-ўн кун ичида шамоллаб, қаттиқ йўталдим.

Оффтоп:
аслида хиққа тутиши керак эди. лекциядан кейин Анхорда ёру биродарларни чақирмай майишат қилилинса, хар хил холат юзага келиши мумкин :)

Shokir Dolimov 11.02.2013 20:46

Цитата:

Сообщение от Colorado (Сообщение 858850)
Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 858354)
Ўтган бир ҳафта-ўн кун ичида шамоллаб, қаттиқ йўталдим.

Оффтоп:
аслида хиққа тутиши керак эди. лекциядан кейин Анхорда ёру биродарларни чақирмай майишат қилилинса, хар хил холат юзага келиши мумкин :)

Оффтоп:
Кимдир оғзидан гуллаб қўйган кўринади, а? :)

Турпни ҳам юқорида зикр этилгандек, беҳи каби ичини ўйиш, уч томонининг пўчоғини арчиб, ҳосил бўлган бўшлиқни асалга тўлдирганча, стакан бўғзига жойлаб қўйиш керак экан. Сизиб чиққан асал аралаш турп шарбати табиий дори бўлар экан.
Дардини берган, шифосини ҳам берсин, иншооллоҳ.

Адхамжон 11.02.2013 21:30

Бугун келиниз :"Аччик бодомнинг мойини олиб келиб беринг,йуталга яхши дори буларкан"-деди.Аннотациясида хам шундай ёзилган.Нархи хам кимматмас экан-7,5 минг сум.

Shokir Dolimov 11.02.2013 21:41

Цитата:

Сообщение от Адхамжон (Сообщение 859151)
Аччик бодомнинг мойини

Неча маҳал, қайси пайтда ва қанча дозада истеъмол қилиш керак экан?


Текущее время: 09:18. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2020, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»