uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   Ижод хусусида сўз (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=463)
-   -   Сўз ҳақида сўз: Усмон Азим ижодига назар (https://uforum.uz/showthread.php?t=5624)

Nigora Umarova 04.08.2010 10:37

Дунё оғир ўйинчоқ-
Ҳориб-ҳориб ўйнадим.
Қўлимдан тушди, бироқ
Юракдан ҳеч қўймадим.

Дунё айёр ўйинчоқ,
У ҳам мени ўйнади.
Яратиб қўйди, бироқ
Яшагани қўймади.

Дунё тошдай ўйинчоқ-
Қучдим-садо бўлмади.
Унга меҳримни бироқ
Айтдим-адо бўлмади.

Усмон Азим

Nigora Umarova 04.08.2010 10:47

Гулнинг тикон бўлганига ишонаман,
Ернинг осмон бўлганига ишонаман,
Тошларнинг шеър бўлганига ишонаман,
Фалаклар ер бўлганига ишонаман.
Яхшилар ёмон бўлганига ишонаман,
Фаришта шайтон бўлганига ишонаман,
Садоқат хиёнат бўлганига ишонаман,
Хиёнат диёнат бўлганига ишонаман.
Ёлғоннинг чинлигига ишонаман,
Имоннинг жимлигига ишонаман.
йўқларнинг борлигига ишонаман,
Ҳаётнинг дорлигига ишонаман.
Мағлублик зафардир-ишонаман.
Ишонч мудом хатардир ишонаман.
Хазоннинг кўклигига ишонаман,
Қадрнинг йўқлигига ишонаман.
Ёнсам ҳам қоғоз ёнмас-ишонаман,
Дунда сўзим қолмас-ишонаман.
Тунларнинг кундузлигига ишонаман,
Меванинг илдизлигига ишонаман.
Қоранинг оқлигига ишонаман,
Шоҳларнинг поклигига ишонаман...

Ишонаман...
фақат омонлик бер,
омонлик бер, замон!

Йўқ, банданинг худолигига
ишонмайман
ҳеч қачон.

Усмон Азим

Nigora Umarova 13.10.2010 16:47

Янги шеърлардан
 
Бир тунда куз келди. Чўққиларда қор.
Гулханни ўчирдик. Қайтамиз уйга.
Сенда ўтган кунлар, тоғ-дўсти ансор,
Қалбларни чулғайди Умид ва Куйга.

Хайр! Дийдор қайта бўлурми насиб?
Сўз йўқ. Барча дардим жамдир бир "уф"да...
Муздай Ҳаволарга тўшларин босиб,
Кўзёшдай оқади қушлар жанубга.

Усмон Азим

Nigora Umarova 13.10.2010 16:51

Янги шеърлардан
 
Сатрлар улашиб ўтар ҳар бир он,
Аммо менга кунлар, ойлар, йиллар кам:
Умримга сиғмайман бу тарзда-аён,
Ҳисобни бошладим асрлар билан.

Бўйнимга дардларин ортар ҳар бир он,
Аммо менга мудом дарднинг вазни кам!
Сўзларимга замон тор келди, Раҳмон,
Суҳбатим сен билан, энди сен билан...

Усмон Азим

Nigora Umarova 13.10.2010 17:02

Янги шеърлардан
 
Томоғимни этдим шай-
Айтгим келмоқда қўшиқ:
Авжига кучни бермай,
Фақат юракни қўшиб.

Оҳангга тўлди кўксим,
"Оҳ"им йиртди қафасни.
Юракни шундай қўшиб,
Куйлаб ўтсам бўлмасми?

О, сўз! Парвози - баланд,
Тўлдиради осмонни.
На бахтни этар писанд,
На ормни, на жонни.

Умрни этди барбод
Тақдирп тузган касбу кор.
Эй, жон! Нечун арзу дод-
Менда борму ихтиёр?

Шеърни қисматдан олган
Азобнинг овозиман...
Ҳар сўзда минг ўлдирган
Шу тақдирдан розиман.

Усмон Азим

Ulugbeck 13.10.2010 17:02

Оффтоп:

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 116598)
Ушбу мавзуни очишдан асосий максад адабиёт,санъат, маданият намоёндаларини эътиборларини форумимизга жалб этиш ва узимизни кизиктираётган саволларни уларга беришдан иборатдир.

Цитата:

янги шеърлардан
???

Nigora Umarova 13.10.2010 17:08

Цитата:

Сообщение от Ulugbeck (Сообщение 463866)
Оффтоп:

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 116598)
Ушбу мавзуни очишдан асосий максад адабиёт,санъат, маданият намоёндаларини эътиборларини форумимизга жалб этиш ва узимизни кизиктираётган саволларни уларга беришдан иборатдир.

Цитата:

янги шеърлардан
???

Янги шеърларни эълон қилишдан мақсад ҳам, балки шеърлар юзасидан Сизларда саволлар юзага келар?
Негадир кейинги пайтларда "Ижод хусусида сўз" бўлимидаги суҳбат бўлаётган мавзуларда форумдошларнинг осудалиги сезилмоқда. Кўпчилик фақат кузутувчи сифатида қтнашмоқда.
Иштирокчи бўлишингизни хоҳлардим, муҳтарам форумдошим!

Агар сизда шеърларга эҳтиёж бўлмаса, хоҳишингиз-уларни мавзуларда жойлаштирмайман.

Ulugbeck 14.10.2010 00:48

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 463869)
Агар сизда шеърларга эҳтиёж бўлмаса, хоҳишингиз-уларни мавзуларда жойлаштирмайман.

Бунақа фикр хаёлимни кўчасига яқинлашмаган ҳам эди.
Фақат мана бунга эътиборни жалб қилмоқчи эдим.
Цитата:

асосий максад адабиёт,санъат, маданият намоёндаларини эътиборларини форумимизга жалб этиш

Nigora Umarova 14.05.2011 12:20

Цитата:

Муҳтарам форумдошлар!

20 май, соат 14.00 да, UZINFOCOM марказининг мажлислар залида фикр. инсон, тийнат ва табиатни асарларида мужассамлаштирган файласуф шоир, ёзувчи, драматург Усмон Азим билан ижодий учрашув бўлиб ўтади.
Ушбу учрашувга барча адабиёт ихлосмандларини таклиф этамиз.



Nigora Umarova 14.05.2011 13:37

Usmon Azimning yangi nashr etilgan "Fonus", "Yurak" she'riy to'plamlari, "Adibning umri" dramatik asarlari to'plangan kitoblari bilan tanishib chiqdingizmi? Agar kitoblarni o'qib chiqqan bo'lsangiz, ular sizda qanday taassurot qoldirdi?


Текущее время: 05:37. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»