uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   Ижод хусусида сўз (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=463)
-   -   [Без оффтопа] Шеър азиз олам аро... (https://uforum.uz/showthread.php?t=5503)

Masud Mahsudov 19.06.2008 09:57

Шеър азиз олам аро...
 
Ассаламу алайкум, ҳурматли форумдош! Ушбу мавзуда Сиз ўзингизга ёққан шеърларни қўйиб боришингиз мумкин. "Шеърият" рукнидан фарқли ўлароқ, бу ерда қўйиладиган шеърлар баҳр байт кўринишида бўлмайди. Ушбу рукннинг очилишига ҳам асосий сабаб, "Шеърият" да кўпгина форумдош биродарларимиз, опа-сингилжонларими қоидаларга риоя қилишмаётганидир. Ўйлайманки, бу ерда Сиз ўзингиз ёқтирган ёки ўзингиз ёзган шеърларни қолдириб, бошқа форумдошларни ҳам ижод намуналаридан баҳраманд этасиз. Жумладан, ўзингиз ёзган шеърлар ҳақида бошқаларнинг фикрларини ҳам сўраб боришингиз мумкин. Бошқалар фикри эса, сизнинг истиқболдаги ижодингизга ижобий хисса қўшади, деган умиддаман...

Ҳурмат ила,

Фирдавс


Марҳамат, илк шеърни ўзим қолдирсам. Ушбу шеъри ва кейинги қўйиладиган шеърлар бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни кутиб қоламан...


Meni “bevafo” deb,
ayblama, gulim,
“Mehringiz qattiq”,-deb
Solma yuzimga.
Toshga qiyoslama
tirik vujudim,
To’r solma
har kuni bosgan izimga.

Shirin o’ylaringni
qilma dasturhon,
Bu taom tuyular
misoli zaqqum.
Ko’zlaringga qarab
eziladi jon,
Sen-la qololmayman.
yo’q bunga haqqim!

Vijdonim yo’l qo’ymas,
qalbim qiynalar.
Dardim qanchaligin
bilmaysan, gulim.
Pichoqsiz so’yilar,
tig’siz tirnalar,
Ipsiz osiladi
notavon dilim.

Bo’ldi.
Ketayapman.
Umidingni uz!
Bir narsa to’siqdir
pok niyatingga:
Ko’ksimda ilk sevgim
yashaydi hanuz.
Men loyiq emasman
muhabbatingga.


Firdavs.... 2008 yil...Mart

Maestro 19.06.2008 10:39

Бу билан
Цитата:

Сообщение от Firdavs (Сообщение 86615)
Ushbu bo'limda har bir fodalanuvchi o'ziga yoqqan she'r yoki o'z nazmiy ijodi namunasini forumdoshlar bilan baham ko'rishi mumkin...

мана бунинг
Цитата:

Сообщение от Firdavs (Сообщение 112416)
Ўйлайманки, бу ерда Сиз ўзингиз ёқтирган ёки ўзингиз ёзган шеърларни қолдириб, бошқа форумдошларни ҳам ижод намуналаридан баҳраманд этасиз.

нима фарқи бор?
Айнан бир мавзуда яна бир топик очишга ҳожат бормикин? Агар форумдошлар биринчи топикда қандайдир қоидаларга(?) риоя қилишмаётган бўлишса, ўша топикнинг ўзида тартибга чақириб қўйиш имконияти бор деб ўйлайман...

Оффтоп:

Цитата:

Сообщение от Firdavs (Сообщение 112416)
Meni “bevafo” deb,

Яхши шеър экан.

Nigora Umarova 20.06.2008 15:36

Umrimning yozidaman, qahrli sovuq ila,
Barglarim ham sarg'aydi, alamlar qila-qila.
Endi qaytmas bahorim, umrim esa o'tkinchi,
Eh, ushalmas orzular...
Xayollarim kechkinchi...

N. begim

Masud Mahsudov 24.06.2008 11:30

Дилимдa тaсвирлaб бўлмaс бир сурур,
Ўзгaчa зaвқ бeрaр олгaн нaфaсим.
Зуҳро юлдуз мисол тaрaтгувчи нур
Тaбaссум юзлaргa кeлaр ҳaвaсим.

Борлиқ гўзaллигин aтрофгa сочгaн,
Ифорлaр кeлтириб эсaди нaсим.
Хаёлим ўғирлaб ойлaргa қочгaн,
Зулфинг торлaригa кeлaр ҳaвaсим.

Ўйлaниб қолaмaн...Гоҳ ўйим рўё,
Гоҳидa нуқтaгa тикилaмaн жим.
Ҳaётдaн миннaтдор, ҳaм мeҳридaрё,
Қaлби бутунлaргa кeлaр ҳaвaсим.

Юрaгим орзиқиб, ўртaнaр жоним,
Қувончли кунлaрим ёдгa солиб зум...
Бу ёруғ олaмдa ҳeч йўқ aрмони,
Бaхтли инсонлaргa кeлaр ҳaвaсим.

Юзлaндим нeчa бор минг турли кўзгa,
Зор бўлдим бир оғиз дaрмонли сўзгa,
Ҳaр eрдaн излaдим, топмaдим ўзгa,
Сeнинг кўзлaринггa кeлaр ҳaвaсим...


2006

Firdavs

Husen 24.06.2008 11:45

Цитата:

Сообщение от Firdavs (Сообщение 113953)
Дилимдa тaсвирлaб бўлмaс бир сурур,
Ўзгaчa зaвқ бeрaр олгaн нaфaсим.
Зуҳро юлдуз мисол тaрaтгувчи нур
Тaбaссум юзлaргa кeлaр ҳaвaсим.

Борлиқ гўзaллигин aтрофгa сочгaн,
Ифорлaр кeлтириб эсaди нaсим.
Хаёлим ўғирлaб ойлaргa қочгaн,
Зулфинг торлaригa кeлaр ҳaвaсим.

Ўйлaниб қолaмaн...Гоҳ ўйим рўё,
Гоҳидa нуқтaгa тикилaмaн жим.
Ҳaётдaн миннaтдор, ҳaм мeҳридaрё,
Қaлби бутунлaргa кeлaр ҳaвaсим.

Юрaгим орзиқиб, ўртaнaр жоним,
Қувончли кунлaрим ёдгa солиб зум...
Бу ёруғ олaмдa ҳeч йўқ aрмони,
Бaхтли инсонлaргa кeлaр ҳaвaсим.

Юзлaндим нeчa бор минг турли кўзгa,
Зор бўлдим бир оғиз дaрмонли сўзгa,
Ҳaр eрдaн излaдим, топмaдим ўзгa,
Сeнинг кўзлaринггa кeлaр ҳaвaсим...


2006

Firdavs

Фирдавс, шеърларингиз шахсан менга жуда манзур келмокда. Уларни форумда такдим этиб келаётганингиздан хурсандмиз.
Малол келмаса, сизга ZiyoNET дан узингиз алохида сайт - ижодхона очишни тавсия килардим. Масалан, www.firdavs.zn.uz кабилида.
Унда ижод намуналарингизни такдим этиб бориш форумдагидан кура купрок самаралирок менимча. Масалан, танишинг ёш ижодкорнинг сайти: nosirjon.zn.uz

Masud Mahsudov 24.06.2008 12:34

Цитата:

Сообщение от Husen Tangriyev (Сообщение 113964)

Фирдавс, шеърларингиз шахсан менга жуда манзур келмокда. Уларни форумда такдим этиб келаётганингиздан хурсандмиз.
Малол келмаса, сизга ZiyoNET дан узингиз алохида сайт - ижодхона очишни тавсия килардим. Масалан, www.firdavs.zn.uz кабилида.
Унда ижод намуналарингизни такдим этиб бориш форумдагидан кура купрок самаралирок менимча. Масалан, танишинг ёш ижодкорнинг сайти: nosirjon.zn.uz

OFF: Samimiy fikrlaringizdan mamnunman...Maslahat uchun rahmat... Inshaalloh, nasib qilsa, Siz bilan bog'lanaman... She'rlar ham bir kitobga sig'adigan darajada bor, lekin, shunchaki havasga yozilgani uchun ham matbuotda chiqarmayman...:-)... Balki, saytni ochishga vaqt topa olsak, ko'pchilik ham she'rlardan bahramand bo'lar edi...

Masud Mahsudov 26.06.2008 09:31

Сени кутиб-кутиб чарчадим ғоят,
Соғинмасдан қўйдим висолингни ҳам.
Армонларни туйиб, мана, ниҳоят,
Тақдирга тан бердим. Кўзларимда нам.

Кўзим эмас, менинг йиғлайди қалбим,
Юрак ҳам бир меъёр урмайди сира.
Сенга аён эмас сўнгсиз дардларим,
Билмасдинг эканинг хислар бокира.

Севгандим...Иложсиз ишқимдан кечдим,
Ҳаётга қизиқиш йўқолди тугал.
Севганим – гуноҳим, умидим – айбим,
Ноумид хаёллар бошимда чигал.

Сен бошқа келмайсан – бу менга аён,
Сени эслаганда дардга тўламан.
Кун келиб сен мени қўмсаган чоғинг,
Хижрон азобида ўлган бўламан.


Firdavs

Masud Mahsudov 01.07.2008 10:51

Узоқ бир нуқтага термулганча жим
Мўйсафид ногаҳон кўзларин ёшлар…
“Замон ўзгардими, одамлар… балким…
Не учун бебошроқ ҳозирги ёшлар?

Билмайди, оддий бир “салом” сўзини,
Қўллари кўксининг висолига зор.
Уялиш тарк этган чақноқ кўзини,
Маънисиз сериаллар айлаяпти хор.

Китоб дунёсидан йироқдир улар,
Навоийдан битта сатр билмайди…
Қизиқиб асарлар ўқишмас тунлар,
Насиҳатга асло қулоқ илмайди…

Вақт бекор ўтгандан ачинмайди ҳеч,
Аниқ мақсадидан йўқдир нишона…
Тушунар эканми бўлганини кеч,
Деворга урилган чоғда пешона?...

Узоқ бир нуқтага термулганча жим,
Мўйсафид кўзлари тўлади ёшга
Чин дилдан истайди, имконин топиб,
Айлашни насиҳат ҳар битта ёшга:

“Ёшсан…
Қувватинг бор…
Шижоат бисёр…
Билим ол!
Илм ўрган!
Оллоҳни тани!
Қалбингни пок айла, бўлмасин ғубор,
Эгам ҳам, ҳақ йўлда қўллар бандани…

Жигарим!
Авлодим!
Эртам, индиним!
Имонни бут айла,
Эътиқодни дўст!
Миллатнинг шаънини бошингга қўйиб,
Шу Юртга муносиб фарзанд бўлиб ўс!”

Мўйсафид узоққа термулар, бесас…


Firdavs

Masud Mahsudov 01.07.2008 13:19

**'** ga

Баҳор гулларидек тўкилиб кетдим,
Қуёш нурларидан қовжирар танам,
Оёқ ости бўлдим... жизғанак бўлдим,
Лек қалбда битта хис, кўзда эса нам...
Сени соғиндим...

Ҳар кеча хижроннинг янги бир йили,
Охири йўқдайин тотли азобим.
Қийналиблар кетдим...
Бу умр йўлим - Шундаймикин-а,
Айтгин,
офтобим?
Сени соғиндим...

Хаёлим юради тунда тентираб..
Туби йўқ кўчанинг чиқар бошига.
Бақириб, чақириб, сизлаб, сенсираб...
Пойингни қидирар, излар, ошиқар...
Сенга.
Соғиндим...

Неча ойдан бери шу дардли изтироб,
дастидан бир зумга қалбим тинчимас
Атрофда одамлар...
Ҳаммаси сароб...
Қара, уларнимас,бошқаларнимас -
Сени соғиндим...

Чидайман... умидим висол лаҳзаси,
Юрагим осмоннинг энидан ҳам кенг,
Балки шудир асли ишқнинг лаҳжаси
Ажаб...ғалати...
Сен мени эмас,
мен -
Сени соғиндим....
Жуда соғиндим...


2008

Masud Mahsudov 07.07.2008 17:50

Дўстлар мусибатда ёнингга келмас,
Ёринг азобларинг жилдан хис қилмас,
Олами боқийда ҳеч тенги бўлмас.
Дуо олганлардан дуо ол, болам.

Дунёнинг ташвиши адо бўлмайди,
Ҳеч кимса сен учун фидо бўлмайди,
Дуо олган шоҳ-ки, гадо бўлмайди,
Дуо олганлардан дуо ол, болам.

Фано ҳаммамизга азалий қисмат,
Кимга мансаб керак,кимгадир ҳурмат,
Қонимиз жон эмас, жондир охират,
Дуо олганлардан дуо ол, болам.

Яқинлар омонат, ошно омонат,
Омонатга асло этма хиёнат.
Зиёни улашиб яшаш матонат,
Дуо олганлардан дуо ол, болам.

Яхшилик бошингда ярқираган тож,
Ёмондан сақлангин, ёмонликдан қоч,
Оллоҳдан эзгулик сўраб қўлни оч,
Дуо олганлардан дуо ол, болам!


©


Текущее время: 09:49. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2020, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»