uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   Ижод хусусида сўз (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=463)
-   -   Хаёт дарсидан сабок берган аёл: Турсуной Содикова (https://uforum.uz/showthread.php?t=8653)

Nigora Umarova 08.04.2009 16:39

Хаёт дарсидан сабок берган аёл: Турсуной Содикова
 
Оила булокларнинг боши ва инсон учун биринчи Ватандир. Ватанпарварлик, инсонпарварлик фазллари, асосан, оилада шаклланади. Кишининг бахтли ва бахтсиз аталиши хам унинг оиладаги ахволотига караб белгиланади.
Турсуной опанинг ширали тили ва бадиий махорат билан йугрилган сухбатларидан хаётда бир неча бор бахраманд булганман.

Узбекистонда хизмат курсатган маданият ходими, шоира, адиба Турсуной Содикова форумимизда иштирок этмокдалар.

Уларнинг кимматли фикр-мулохазалари эндигина мухаббатга ошно булган ёшларга, хаётнинг аччик сабогидан хулоса излаган одамларга йулланма булади деган умиддамиз, азиз Форумдош!

Nigora Umarova 08.04.2009 16:44

Ассалому алайкум Турсуной опа!
Форумимизга хуш келибсиз. Авваламбор вактингизни аямай форумдошларимиз билан буладиган мулокатга розилик билдирганингиз учун ташаккур!

Форумдошларимизнинг сизга беражак саволлари куп. Бу саволларга хам она, хам кайнона, хам аёл нуктаи назаридан жавоб берасиз деб умид билдирамиз.

Nigora Umarova 08.04.2009 16:45

Мухаббат ва рузгор. Бу тушунчалар уртасидаги боглик жихатлар нимада?

Tursunoy Sodiqova 08.04.2009 16:54

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 202011)
Мухаббат ва рузгор. Бу тушунчалар уртасидаги боглик жихатлар нимада?

Рахмат ойим кизим!

Мухаббат куксингга ботган куёш нафакат сени, бутун умрингни иситиб туради. Асло рузгорингга, бола-чакангга халакит бермайди, аксинча уларга буладиган муносабатларингга афзаллик кушиб, уйингни файзиёб килади. Рузгорингга хам халакит бермайди. Ха, худди шундай! Хаётинг текис кечса, яхши тутум ва яхши рузгор эгаси булиб, атрофдан яхши бахо олсанг, юракларингнинг яширин жойлари билан: "Шу жихатларимни уша одам курсайди" деб, олис бировга илинасан. Хар хато килганингда:"Яхши хам шу холатимни уша одам куриб колмади" дея, иззалик ичра узингни ростлашга тушасан. Энг тотли тайёрлаган таомларингни унинг олдига куйгинг келади. Жуфтингнинг хурматини хар бора жойига куйганингда, жуфтинг сендан мамнун булган пайтларида , "Мана атрофим мендан рози, менга куйган мехр ва ихлосингни оклаб яшаяпман", дегинг келади ва деб яшаб борасан...

Nigora Umarova 08.04.2009 16:58

Сиздан хаётнинг аччик-чучугини курган инсон сифатида мукояса килиб сурамокчиман: йигит-кизнинг орасидаги мухаббат кучлими ё умр йулдошлар орасидаги мухаббатми?

Tursunoy Sodiqova 08.04.2009 17:13

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 202019)
Сиздан хаётнинг аччик-чучугини курган инсон сифатида мукояса килиб сурамокчиман: йигит-кизнинг орасидаги мухаббат кучлими ё умр йулдошлар орасидаги мухаббатми?

Яхши куриш нима узи? Хакикий яхши куриш фасли качон келади? Лев Толстой "Уруш ва тинчлик" романида: "Биз бировни килган яхшиликларига караб эмас, узимизнинг уларга кетган яхшиликларига караб белгилаймиз",- дейди. Бу маконда аёл эр учун, эр аёл учун, бола учун она, она учун бола, жигар учун жигар куймаланиб утади. Биров учун куйган саринг жон ришталаринг унга махкамрок богланиб бораверар экан. Рузгор мухаббати олдида ошик-маъшукларнинг ёниб-уртаниши нима булибди! Улар бир-бирларига етишолмаган такдирда йиллаб изтироб чекишлари, уксишлари, маълум бир вакт озиб-саргайишлари мумкин, аммо тирикликнинг ташвишини тортиб, яшаб бораверадилар. "Уз мухаббатига етолмагани учун фалончи улиб колибди" деган гапни эшитмайсиз. Аммо "эри улгандан кейин хотини хам узок яшолмабди" ёки "аёлининг кетидан эркаги хам эргашиб кетибди" деган гаплар тез-тез кулокка чалинади.

Tursunoy Sodiqova 08.04.2009 17:26

Эх, биродар, чин мухаббат, жон озиги ишк, хакикий улгайтирувчи севги эру аёлнинг рузгордаги бирлигидир! У саратону аёзда, бору йукликда, мехнату машаккатда, узаро кечириш ва чидашда, согу беморликда тобланган, имтихонлардан утган мухаббатдир! Бир-бирига кобиргадай киришиб, жипслашган, ажралиши жон бериш билан тенг булган ишк шудир!
Баъзан узимга узим савол бериб коламан: мен жуфтимни севиб яшадимми ёки пешонамга битилгани учун чидаб яшадимми? Ё болаларимнинг отаси булгани, рузгоримнинг юритувчиси булгани учун суяниб яшадимми? Ё яхши инсон булгани, ибратлари мул булгани учун койил булиб, хурмат юзасидан унга эргашиб юрибманми? Колаверса, у одамнинг хеч камчилиги йукми? Аёл сифатида менда хеч армон йук, дейсизми? Баъзан овозларимни ютиб йиглаган пайтларим булмаган , дейсизми? Хуш, дейман узимга: гапни чузмай айт, сен жуфтингни севиб яшадингми ё куниб?! Билмадим, билолмадим! Аммо бир нарса аник, буни мен такрор ва такрор айтиб келганман ва бундан кейин хам икрорим шуки: агар у одамни хаётимдан сугуриб олсалар, менинг факат пучогим колади...

Tursunoy Sodiqova 08.04.2009 17:35

Болажон, мухаббат бошка, рузгор бошка нарса. Мухаббат эркин, истасанг заминий, истасанг осмоний малакни сев! Чунки у хеч кимга халакит бермай юрагингда яшайди. Аммо умр йулдошлик гоят жиддий хисоб-китоб билан тузилиши шарт. Чунки бу узинггача булган сулолани давом эттириш ва узингдан авлод колдиришдай масъул, жавобгарлик ишидир. "Тенг тенги билан" деган наклга буш карама. Зот суриш, аслига тортиш деган гап бор., олманинг тагига олма, бехининг тагига бехи тушади. Дадам рахматлининг бир гаплари кулогимга зирак булиб колган:"Отаси ёмон-биттаси ёмон, онаси ёмон-хаммаси ёмон", - дердилар. Агар сенинг болаларингдан бошлаб сифат белгиси тушиб кетса, билгинки, энди ота-буваларингнинг рухи сени таъкиб килади, колаверса нокис феълли фарзандлар колдираётганинг учун икки дунёинг мотамсародир.

Nigora Umarova 08.04.2009 17:39

Хамма билан бир хилда тил топишиб яшаш учун хам инсон маълум тажрибага эга булиш керакми? Муомала ва муносабат хам санъаткорликни талаб киладими?

Tursunoy Sodiqova 08.04.2009 17:47

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 202041)
Хамма билан бир хилда тил топишиб яшаш учун хам инсон маълум тажрибага эга булиш керакми? Муомала ва муносабат хам санъаткорликни талаб киладими?

Бу ёруг дунёни кузингга тор курсатадиган хам, кенг курсатадиган хам одамлар. Ишинг факат шуларга тушади. Улар билан хисоблашиб муомала килсанг, йулинг очилади, булмаса йук! Муомала санъатгина эмас, балки илм хамдир. Уни эгаллаш учун сендан катта тадорик суралмайди: мухими доим зийрак тур, бировга ботадиган иш тутма, яъни танлаётган сузинг, овозинг кайси пардага куйиб гапиришинг, кийинишинг, харакатинг, хаттоки юз ишораларингни-да назорат кил, бировга малол келмайдиган булсин. Кишининг холига айланиш, яхшилик илиниш, кечириш хам бировга ёкиш йулидир. Хеч качон хеч кимни узингга чидашга мажбур килма! Бировнинг газаби, норизолиги ичра яшаш заволга учрашдир, биродар.

Nigora Umarova 08.04.2009 17:51

Дунё микёсида караганимизда купгина мамлакатларда хар бир оиланинг мустакил турмуш кечириши одат саналади. Бизнинг урф-одатларимиз бунга имкон бермайди. Келин кайнона-кайнотадан ташкари куёвнинг ака-сингилларига хам хизмат килиши керак.
Купгина ёшлар мустакил яшашни орзу килиб, хатто ота-онаси билан зиддиятгача боришади. Шу хусусда сизнинг фикрингиз...

Tursunoy Sodiqova 08.04.2009 18:12

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 202050)
Дунё микёсида караганимизда купгина мамлакатларда хар бир оиланинг мустакил турмуш кечириши одат саналади. Бизнинг урф-одатларимиз бунга имкон бермайди. Келин кайнона-кайнотадан ташкари куёвнинг ака-сингилларига хам хизмат килиши керак.
Купгина ёшлар мустакил яшашни орзу килиб, хатто ота-онаси билан зиддиятгача боришади. Шу хусусда сизнинг фикрингиз...

Дунё микёсидаги мисолларни куйиб турайлик-да, миллий феълимизнинг юрагига кулок тутайлик. Илохо, келиннинг кулидан чой ичиб, набираларининг уровида кариб, углининг уйи турида яйраб утириш хар бир угил бокканга насиб булсин!
Энди менга каранг-чи, ойим синглим! Угил тилаган, угил боккан мен билан отаси бу ёкда колиб, углимни олдингизга солиб, етим козонингизни култиклаб чикиб кетсангиз, рузгорингизда барака булади деб уйлайсизми? Кайнона-кайнотасиз уйга келин булган мен эдим: яхши-ёмон кунларда дуо бергувчим йук, жуфтимдан дилим огриса, юпатгувчим йук. Юклик булсам, буни енг, буни еманг, бундок кийиниб, бундок аялинг дейдиганим йук. Биринчи фарзандимдан орттирган оёк огригимдан хануз кутулолмайман. Болам йигласа, инжикланса, емай-ичмай гирдикапалак булаверибман. Узингни тежамасанг, боланг оч колади-ку дейдиган йук! Айникса, мехмонлар келганда кайнонам булса, хеч йук бешик тебратиб утирарди деб, ичим зил кетарди.
Аммо сизни хам тушуниб турибман. Ажримлар энг куп холатда кайнона-келин зиддиятлари боис содир булмокда. Аммо уларни айблаб булмайди, бу замон камчилигидир. Биз укув масканларида оила иомини ургатдикми, буюк Шаркнинг рузгор тутумлари хакида тахсил бердикми?! Синглим, Яратгандан сурайлик, миллатимиз маънавияти аслига кайтсин. "Бу даргохдин хеч ким норизо кетмаслиги керак", дейдиган Юсуфбек хожилар биздан. "Маргилонда шундай келинимиз бор экан-у..." дейишни биладиган гузал лутфлилар биздан. Кизини "болам" деб, келинини "жоним болам" деб чакирадиган назокатли аёллар биздан!
Дунёда угил тилаган канча! Аллох менга угил бердими, бу - мукофот! Унинг кетидан "сизга чин фарзанд булай " деб гулдай келин кириб келди, бу олий мукофот! Бунга мен шукр килмасам, улар мендан сув ичиб, шигил бокка айланмаса, ким булдим мен?! Уз богимга узим зугм килсам, отим киргин булмайдими! Яратганнинг жазосига коламан-ку ахир!
Ота-оаликка, кайнона-кайноталикка, жигарбандликка, уз навбатида фарзандликка хам муносиб булишни тинмай тиланайлик.

Nigora Umarova 08.04.2009 18:15

Ота-она дунёкарашининг фарзандга таъсири хусусида гаплашсак...

Tursunoy Sodiqova 08.04.2009 18:23

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 202072)
Ота-она дунёкарашининг фарзандга таъсири хусусида гаплашсак...

Олманинг тагига олма тушади, дедик. Хамма балодан кочиб кутилиш мумкин, аммо насл таъсиридан асло кутилолмаймиз. Шунингдек, инсон энг ёмон одамларга кушилиб, энг огир шароитга тушиб колса-да, конидаги тоза насл чакириклари бир кунмас бир кун, кечикиб булса-да уни яхши дунёларга олиб чикади. Ноёб ихтирочи, истеъдодли ижодкор, уста хунарманд була туриб нафсга, хасадга, дангасаликка ёки бефарклик, ё баджахллик, ё тушкунликка мойиллиги булса, билингки, буни унга зоти узатиб турибди. Узи елиб-югуриб илму хунарга етишади, олим хам була олади, аммо одамийлик мартабасига чиколмаслиги мумкин.
Хакикий халкпарварлик, миллатпарварлик ихлос билан зотнинг тозалигини асраш, насл-нуксонларини тугрилашга узни астойдил багишламокдир.

Tursunoy Sodiqova 08.04.2009 18:35

Боланинг туп куйиб, палак ёзадиган замини-она. Бола жисман, маънан оладиганининг туксон фоизини онадан олади. Демак, зотнинг сифат унсурларини асосан оналар ташийди. Биз, тарбиячиларнинг, энг зарур ишимиз ва кунги юмушимиз киз бола тарбиясидир.
Дейлик, зотингиздан комил инсонлар куп утган, ушалардан колган файзли феъл-атвор билан яшаб келаётган эдингиз, аммо гофиллик билан кизингизни нобоп жойга бериб куйдингиз, буни сиз кургулик хисобламанг ва ортикча кайгурманг: ёдингизда булсин, кизингиз болаларига асосан узи тарбия килади. Карабсизки, набираларингиз шарофати билан борган жойи тозара бошлайди. Сиз бари эхтиёткорликни келин олишда ишлатинг. Келин уз ота-онасидан олган дунёкараши билан зотингиз йулини унгга-ю чапга буриб юбориши хеч гап эмас.
Биз кизларимизга ёруг дунёдан кандай фойдаланишни ургатишдан олдин уларга дунёнинг бахосини, унинг кадрини, энг буюк неъмат инсон эканлиги, уни тушуниш ва унга ёкиш илмини ургатишимиз хам фарз, хам карздир!
Сайру сайёхатларга кизларимизни куп олиб борайлик, токи дунёлари кенгайсин. Санъат, айникса китоб, мусикага мехрини туширайлик, токи юраклари латифлашсин. Аёл жами бунёдкорлигини сузи оркали яратади- унга муомала махорати, суз айтиш илмини берайлик: огзаки нутк машкларини мукаммаллаштирайлик, сухбати ширин одамлар даврасида купрок иштирок эттирайлик.

Nigora Umarova 09.04.2009 10:08

Турсуной опа!
Форумимизда "Ажрашиш хукуки кимда?" деган мавзу очилганди. Хаётнинг паст-баландини, оку корасини курган аёл сифатида бу масалага кандай карайсиз?

Tursunoy Sodiqova 09.04.2009 10:34

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 202292)
Турсуной опа!
Форумимизда "Ажрашиш хукуки кимда?" деган мавзу очилганди. Хаётнинг паст-баландини, оку корасини курган аёл сифатида бу масалага кандай карайсиз?


Ойим кизим!
Рузгор хинд фильмларидаги каби чиройли кийиниб, киру адирларда чопкиллаб юриш, кул ушлашиб кушик куйлаб, бир-бирига хамду санолар айтиш эмас. Бир-бирини тушунишни эвлаш, бола деган бир парча гуштдан инсон ясаш, умрни утин килиб, кора козонни кайнатиш демакдир. Яъни халк айтгандай, куш хукиз булиб, рузгорни тортиш демакдир. Эркак зотининг бир заифлиги бор- у ута самимий, ишонувчан. Таъсирга осон берилади. Унга энг кучли таъсир утказиши мумкин булган одам унинг аёлидир. "Эрни эр киладиган хам,ер киладиган хам аёл" деган наклни куйганлар айтган! Шу боис, болажон, узидан кура акли чиройли булган жуфт тилагин. "Рузгор" деган зимистон горда ёнингда юрагини ёкиб, йулингни ёритиб турадиган садокатли, сабрли, эпли-шудли ёр тилагин!
Болажон, мен сенга ёр тилагин, деяпман, танлагин демаяпман! Рузгорнинг сен билмаган, ота-онанг тилга чикариб айтмаган, айтиб булмайдиган талай нозикликлари бор, шундай синовларни кутарадиган одам танлашни гургина бош кандай эпласин? Айникса, инсон бошига мухаббат савдоси тушганида шайтон малъун юрагингнинг катига кириб олади ва факат тескари йулга ундаб туради, кузини кур, кулогини кар килиб куяди!
Бир йилгина киядиган кийим, ун йилгина минадиган машина олишда, уч-турт йил муддатли укишга киришда ота-она билан чандон маслахат киласану, умрингнинг охиригача хамрох буладиган жуфт танлашни нахот узинг хал килиб юборсанг, дегим келади ёшларга. Eubk боланинг магзи пуч ёки тук эканлиги мана шу масалада билинади! "Углим, уз такдирингни узинг хал кил, жуфтингни узинг танла" деган ота-онадан хам каттик хато кетади. Бу масалада фарзандни кумаксиз колдириш, унинг тажрибасизлигидан хавотирланмаслик унга нисбатан номехрибонликдир! Ёки ота-оналик илмини билмасликдир! Агар уйдагилар шундай десалар, купни курган, мулохазакор амаки-тога, амма-хола ёки устоз-кадрдонларга маслахат солмок керак.
Сифатсиз чиккан кийимни ташлаб юбориш, ёкмаган машинани алмаштириш мумкин. Аммо орада гудак пайдо булгандан сунг, оркага кайтиш йук - жонинг болангга жойлашиб олади, ташлаб кетолмайсан!

Nigora Umarova 09.04.2009 10:40

Турмуш уртоклари умр буйи жанжаллашиб яшашади, мехр-окибат йуколиб булган. Уртада фарзандлари бор. Бу сиз юкорида келтириб enufy фикрингизга таянадиган булсак чидаб яшашга махкумликми? Улар бахтсиз хаёт учун дунёга келишганми?

Tursunoy Sodiqova 09.04.2009 10:57

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 202308)
Турмуш уртоклари умр буйи жанжаллашиб яшашади, мехр-окибат йуколиб булган. Уртада фарзандлари бор. Бу сиз юкорида келтириб enufy фикрингизга таянадиган булсак чидаб яшашга махкумликми? Улар бахтсиз хаёт учун дунёга келишганми?

Лукмони Хакимдан : "кандай килиб бу даражотга эришдингиз?"- деб сурасалар, "ёмон ишларнинг тескарисини килиб",- деб жавоб берган эканэ. Сен тилга олган жуфтлик узимни курбон килиб, атрофга сабок бермокда. Хеч йук шунинг учун Аллох уларни кечирсин! Сен уларни кузат ва тахлил кил.
Бу эру хотин жанжални касб килиб олибдилар. Аммо уларнинг умри кунда бир кунга кискаряпти. Хуснлари кунма-кун унгиб, кувватлари хам камайиб боряпти. Не-не ганимат тонглар отиб, не-не гузалликлар йукликка кетиб боряпти. Бу жуфтлик эса бу неъматларни курмаяпти, маза килмаяпти ахир! Улар гофиллардир, уларнинг дилини Аллох кулфла, куйган. Агар хар жанжалдан уларга пул унса эди, ё буйлари уса эди, манфаат йулида шундай килаяпти десанг! Ахир хар бакиришганида бир асаб томири узилиб, юраги кон булиб, бу томошалар ичида болаларнинг тарбияси хам, саломатлиги хам булганича булиб бораяпти-ку! Уларнинг акли носог, сог булсалар бундай килмасдилар.
Ха, кизим, улар шундай яшашга махкум! Улар шундай хаётга лойик! Улар жуфтлик буюк саодатмандлик эканини билмайдилар, "бахт"ини танимайдилар. Танисалар, унга томон интилардилар, уни яратишга, унга лойик булишга уринардилар. Улар энди ораларига улим тушгандагина умр йулдошликнинг кадрига етадилар. Энг керак, энг азиз кишиси билан бир умр уришиб утганлари учун чандон куядилар. Хаётий исбот шуки, тотув яшаган эр-хотиндан кура, жанжал-тупалон билан яшаганларнинг бири казо килса, иккинчисининг хам эргашиб кетиши нисбатан купрок учрар экан.

Nigora Umarova 01.05.2009 14:40

Турсуной опа!
Баъзан одамлар замондан нолишади. Замоннинг яхши ёки ёмоен булишга узимиз сабабчи эмасмизми?

Tursunoy Sodiqova 01.05.2009 15:00

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 212886)
Турсуной опа!
Баъзан одамлар замондан нолишади. Замоннинг яхши ёки ёмоен булишга узимиз сабабчи эмасмизми?

Олам бу сиз билан биз яшаб турган замон ва макондир. У шу туриши, яъни пасту баланди билан пешонамизга битилган. Тугрироги, бизнинг феълимизга караб замон яхши ёки ёмон булажакдир.
Замоннинг бир парчаси оиламиздир, у мендир, жуфтимдир, боламдир! Ва хаммамиз биргалашиб, худди тур тукиган каби уз такдиримизни тукиб борамиз. Гохо кургиликлар рупара келса, "бу пешона-да!", деб ох урамиз! "Гунохим йук эса-да, шу куйга ташлади", деб айбни Худога тункаймиз. Баъзан эса "Худо яхши курган бандасини кийнар экан", деб узимизни алкаб куямиз, яъни кулфат ичра хам кибр билан турамиз! Аслида, Аллох адолатда беназир! Тугри хар кимсага такдирни унинг Узи юборади, факат феълига караб! Хеч банданинг кисмати бошкаси билан алмашиб колмайди. Хамма уз экканини олади.

Tursunoy Sodiqova 01.05.2009 15:14

Аёл- вазир. Аёл - оилада эркакдан кейинги рахбар. Адолатли козиликни уйда аёл олиб бориши керак, энг маъкули шу. Шу боисдан хам, аввало, аёл илмли ва тарбияли булсин деб тилак килайлик. Кизларнинг дунёкарашини бойитишга касд килайлик. Бунинг зарурлиги хам шундаки, болага купрок онанинг феъл-атвори утади, рузгор аравасини эркак тортади-ю, аммо кузга куринмас жилов аёлнинг кулида булади. Оилани муроду максадига етказадиган хам, жарга кулатадиган хам аёлдир.
Дейлик, углингиз гап кайтарадиган булиб колди. Сиз зур бериб оркаваротдан унинг жураларини айблайсиз. "Уларга кушилганидан бери шундай булиб колди", дейсиз, хато киласиз! Келинг, шу биргина холатни тахлил килиб курайлик. Болангизнинг бетга чопарлиги-уйингизда пиширилган ош! Биринчидан, углингизга уринли, уринсиз танбех бераверадиган отасини тия билганингизда, боланинг асаби бугунгидай ишдан чикмасди! иккинчидан, ака-укаларни бирининг олдида иккинчисини мактаб ёки камситавермаганингизда, болада бундай нафрат уйгонмасди! Учинчидан, эр-хотин узаро уринсиз можаролар ясаб, бир-бирини хурматсиз киладиган хонадонда хам болалар ота-онанинг иззатини килмай куяди.
Бугунги ёшлар аввалгидай эмаслар, деб сиз замонни сукманг. Аксинча, биз - катталар кунгилгидай эмасмиз. Уз болангиз узингизга сапчияптими, унинг гувохлигида килган хатоларингиз учун, Аллох болангизнинг узидан жазо ясаб сизга юбораётир.

Nigora Umarova 01.05.2009 15:20

Сиз куп йиллар мобайнида маънавий тарбия таргиботчиси сифатида фаолият олиб борасиз. Айтингчи, маънавий тарбияни кай йусинда бермогимиз даркор?

Tursunoy Sodiqova 01.05.2009 15:34

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 212916)
Сиз куп йиллар мобайнида маънавий тарбия таргиботчиси сифатида фаолият олиб борасиз. Айтингчи, маънавий тарбияни кай йусинда бермогимиз даркор?

Маънавий тарбия-инсон дунёнинг бу эшигидан кириб, у эшигидан чикиб кетгунича давом этадиган илм беришжараёни дегани! Маънавият инсондаги виждондир, ориятдир! Маънавият тарбияси шу ор, виждонни асраш, узини ва узгаларни асраш илмидир. Фазл йигиб, ВАТАН ВА ХАЛК деб аталган онаи мукаррамага муносиб булиш илмидир! Бундай мукаддас юмуш шошкалокликни кутарадими?
Енгилтабиат ёшларнинг учрашига сабаб уларнинг аралаш укитилиши эмас, маънавий тарбияни етарли ололмаётганидир. Илм сингдиришнинг турфа усулларини кидирмаяпмиз, кидирсак-да, шошилиб куйиб, натижа ола билмаяпмиз. Бунинг учун, биз мураббийлар, яъни ота-оналар, муаллимлар, куйинг-чи, хамма ёши улуглар ёшлар кошида хижолатликмиз. Шошилмайлик, аммо изланишдан тинмайлик.

Nigora Umarova 25.09.2010 12:23

Цитата:

Азиз ва мукаррам форумдошлар!

Барчангизни 2010 йил, 8 октябр, соат 14-00 да, UZINFOCOM марказининг мажлислар залида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира, адиба Турсуной ая Содиқова билан бўладиган диладан бўладиган суҳбатга таклиф қиламиз.

2010 йилнинг "Баркамол авлод йили" деб эълон қилиниши Ватан келажаги ҳақида ўйлаган ҳар бир кишини бурчдор сайлайди. Ушбу учрашув ҳам шу қутлуғ йил учун бизнинг қўшаётган кичик ҳиссамиз бўлсин деб ният қилдик.
Инсонни поклайдиган, улғайтирадиган ҳам муҳаббат, бахт ва бахтсизликка етаклайдиган ҳам муҳаббатдир. Дунё эскириши мумкин, аммо инсоннинг ҳис-туйғулари, инсонлар ўртасидаги муносабатлар ва шу муносабатлар юзасидан вужудга келадиган зиддиятлар эскирмагай!
Давра суҳбатида ана шундай қизиқарли мавзлур юзасидан фикр алмашинади.

Юзма-юз суҳбатга марҳабо, муҳтарам форумдошлар!

Мулоқотда қатнашиш истагини билдирган форумдошлар "Ушбу мулоқотда иштирок этаман" дея хабар ва берилажак саволларини қолдиришсин.

Nigora Umarova 25.09.2010 12:42

Баъзи форумдошлар пойтахтда бўлмаганликлари сабабли учрашувда қатнаша олмасликлари мумкин. Шу туфайли Турсуной ая Содиқовага бериладиган саволларини мавзуда ёзиб қолдирсалар бўлади.

Abdusalim Nursaidov 25.09.2010 13:03

Турсуной опани ахлок тугрисидаги купгина СД дискларини эшитганман , опа окила ва доно узбек аёлига яхлит мисол була олади. Сухбатга катнашишга харакат килганлар яхши маънавий озука олишлари мумкин. Буни ташкил этганларга рахмат.

ilm izlagan 29.09.2010 19:52

Ривоят: "Бир кишининг ўғли асални кўп ер экан. Табиб унга асал ейиш зарарлигини айтибди. Лекин, болага таъсир қилмабди. Шунда отаси уни машҳур олимнинг олдига олиб борибди ва шундай дебди: "Илтимос, устоз, ўғлимга насиҳат қилсангиз. Унга асал ейиш зарарлигини айтсам ҳам ҳеч тўхтамаяпти. Асал унга зарар қилмаса, деб қўрқяпман". Олим бир муддат жим турибди. Сўнгра боланинг отасига қараб "Қирқ кундан кейин келинг, мен насиҳат қилиб қўяман", дебди. Отаси ҳайрон бўлибди ва қайтиб кетибди.
Қирқ кундан кейин ота-бола яна табибнинг олдига келишибди. Табиб болага қараб: "Эй ўғлим! Асал еманг, у сизга зарар қилади", дебди. Бошқа сўз айтмабди. Шунда отанинг жаҳли чиқиб, "Шу бир оғиз гапни деб бизни қирқ кун куттирдингизми-я?", деганида олим унга қараб "Эй, биродар! Жаҳлингиз чиқмасин! Қирқ кун олдин ўзим ҳам асал ердим. Сиз келганингиздан кейин насиҳат қилиш учун асал ейишни тўхтатдим", дебди."

Қиссадан ҳисса: ўзи амал қилмаган инсоннинг бошқаларга насиҳат қилиши ножоиздир.

(Бу гапларнинг Турсуной опага алоқаси йўқ).
"

Nigora Umarova 30.09.2010 10:20

Цитата:

Сообщение от ilm izlagan (Сообщение 456247)
Ривоят: "Бир кишининг ўғли асални кўп ер экан. Табиб унга асал ейиш зарарлигини айтибди...
Қиссадан ҳисса: ўзи амал қилмаган инсоннинг бошқаларга насиҳат қилиши ножоиздир.

(Бу гапларнинг Турсуной опага алоқаси йўқ).

[MOD]Унда нега бу хабарни мавзуга жойлаштирдингиз?!!..
Кейинги сафар асоссиз хабар жойлаштирсангиз жиддий чора кўрилади.[/MOD]

Fayzbek 30.09.2010 12:55

"Ушбу мулоқотда иштирок этаман"
 
Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 454089)
Цитата:

Азиз ва мукаррам форумдошлар!

Барчангизни 2010 йил, 8 октябр, соат 14-00 да, UZINFOCOM марказининг мажлислар залида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира, адиба Турсуной ая Содиқова билан бўладиган диладан бўладиган суҳбатга таклиф қиламиз...
Юзма-юз суҳбатга марҳабо, муҳтарам форумдошлар!

Мулоқотда қатнашиш истагини билдирган форумдошлар "Ушбу мулоқотда иштирок этаман" дея хабар ва берилажак саволларини қолдиришсин.

Muloqatga qatnashish niyatim bor, oktabr oyida Toshkent shaxrida safarim bor edi bir yo'la bu muloqotda ishtirok etishdan ancha tajriba orttiraman degan umiddaman. Qatnashuvchilarga Talablar qanday? Hurmat va ehtirom ila Fayzbek.
Shu o'rinda Tursunoy ayani va barcha ustozlarni 1-oktabr ustozlar kuni munosabati bilan tabriklab qolaman.

Nigora Umarova 01.10.2010 13:44

Цитата:

Сообщение от Fayzbek (Сообщение 456597)
Muloqatga qatnashish niyatim bor, oktabr oyida Toshkent shaxrida safarim bor edi bir yo'la bu muloqotda ishtirok etishdan ancha tajriba orttiraman degan umiddaman. Qatnashuvchilarga Talablar qanday? Hurmat va ehtirom ila Fayzbek.

8 октябр, соат 14-00 да бўладиган мулоқотга саволингиз билан ташриф буюрсангиз кифоя.

Nigora Umarova 01.10.2010 15:05

Цитата:

Турсуной Содиқованинг ижоди ва фаолияти хусусида

https://img.uforum.uz/images/pmqmhob1324773.jpg

Турсуной Содиқова 1944 йил 24 мартда Андижон шаҳрида хизматчи оиласида дунёга келди. У икки ёшлигида оиласи Тошкент шаҳрида яшай бошлади. !961 йилда ҳозирги Шайҳонтоҳур туманидаги 82-ўрта мактабнинг ўнинчи синфини тугатди. 1966 йилда эса Миллий университетнинг (у пайтдаги ТошДУ) филология факультетини имтиёзли тамомлади. Дастлабки меҳнат фаолиятини Андижон шаҳрининг мактабларида бошлади, шаҳар ёшлар қўмитасида бир неча йил мактаблар бўлимини бошқарди, аммо ўқитувчиликни меҳр қўйган асосий касби деб билди. Етмишинчи йилларнинг бошидан бошлаб республика матбуотида унинг маориф ва тарбия муаммолари мавзусидаги мақолалари чоп этила бошлади. Шу йиллари Республика халқ таълими вазирлигининг қатор Фахрий Ёрлиқлари билан тақдирланди.
1979 йилдан бошлаб Андижон Тиллар педагогика институтида катта ўқитувчи сифатида фаолият кўрсатди. Унинг маънавий тарбияга бағишланган "Андиша", "Меҳригиё", "Бахт нима" каби рисолалари у йиллари чоп этилди. Худди шу йиллари Турсуной Содиқова "Эркин Воҳидов шеъриятида анъана ва новаторлик" мавзусида илмий изланишлар олиб борди ва унинг натижаси ўлароқ "Ўзбек шеъриятида анъана ва новаторлик" ва "Эл устозим" каби китоблари дунёга келди. Олий мктабдаги хизматлари учун 1986 йилда "Шавкатли меҳнати учун" медали билан мукофотланди.
У 1991 йили вилоят аёллар қўмитасининг раиси этиб сайланди ва шу йиллари жамоатчилик асосида вилоят Болалар фонди раислигини ҳам бирга олиб борди. Унинг ташкилотчи сифатидаги имконлари шу даврда чиқди: ўша йиллари Андижон вилоятининг қатор йирик корхоналарида ҳомиладор аёллар учун меҳнати енгиллаштирилган алоҳида цехлар очишга муваффақ бўлинди. Жамоа хўжаликлари ва катта корхоналарда аёллар ташкилотчиси деган маошли иш ўринлари биринчи бўлиб Андижон вилоятида жорий этилди. Шу ҳаракатлари туфайли Турсуной Содиқованинг ўзи ҳам элга танилди. У "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони билан тақдирланди.
Шоира 1996 йилдан бошлаб Республика маънавият ва маърифат марказида бўлим мудири сифатида иш бошлади. Унинг жонкуяр тарбиячи, воиз, публицист сифатида танилиши шу даврга тўғри келади. У маънавият ишлари ташкилотчиси сифатида республикада туман маънавият бўлимларини ташкил этишда қатъийлик кўрсатди, маънавиятни фан сифатида ўқитилишини амалга оширишда жонбозлик кўрсатганлардан бири бўлди. Турсуной Содиқова маънавият соҳасидаги хизматлари учун 1998 йили "Шуҳрат" медали билан мукофотланди.
Унинг ахлоқ-одоб масалаларига, оила муомалаларига бағишланган илмий, бадиий-фалсафий асарлари: "Меҳр қолур"(1997), "Ҳазрати аёл"(1998), "Ёнингдаги бахт"(1999), "Болам дерман" (2000), "Ўғлим сенга айтаман ва қизларга аталган сўзлар" (2002), "Келин бўлиш илми"(2003), "Куёв бўлиш илми"(2003), "Қайноналик илми"(2003), "Оға-инилик илми"(2003), "Ризолик излаб"(2004), "Яшаш тилсими"(2004), "Мураббий ким?"(2006), "Нозик савол"(2007), "Жанннатим онам"(2007) китоблари эл қўлида ўқилиб турибди, демакки, эътирофга сазовор бўлмоқда.
Шоиранинг 1976-1995 йиллар оралиғида "Куй", "Гул фасли", "Дил гавҳари", "Иқбол", "Излай-излай топганим", "Гиря" номли шеърий тўпламлари чоп этилди
.

Nigora Umarova 05.10.2010 15:56

Uchrashuvda qatnashish yoki qatnashmasligini bildirib 7 ta forumdoshimizgina ro'yxatdan o'tishibdi. Ro'yxatdan o'tganlarning 6 tasigina qatnashishar ekan. ;)

Qolgan forumdoshlarni ham qatnashish yoki qatnashmasliklarini bildirib ro'yxat-so'rovnomadan o'tishliklarini iltimos qilardim.

Nigora Umarova 08.10.2010 17:13

Tursunoy aya Sodiqova bilan bo'lgan uchrashuv a'lo darajada bo'lib o'tdi.
Ma'naviy muloqotni tashkil etishda yaqindan yordam bergan UZINFOCOM markazi rahbari Djaloliddin Rahimov, rahbar o'rinbosari Ibrohim Djurayev, ZiyoNet axborot Resurs tarmog'i rahbari Bekzod Gaybullayevlarga tashakkur.
Uchrashuvda ishtirok etgan barcha forumdoshlarga(Lutfillo Tursunov, Fayzbek, Alijon Nazarov, Dildora Akromova hamda ma'naviy jihatdan qo'llab-quvvatlab turganliklari uchun Mas'ud Maqsudovga) o'z minnatdorchiligimni bildiraman.

https://img.uforum.uz/images/vcwisnv6183712.jpg

Fayzbek 09.10.2010 20:16

uchrashuv ta'surotlari...
 
Uchrashuvdan ko'nglim to'ldi o'zimni qiziqtirgan savollarga to'la javob oldim. hayron qolarligi shundaki men bermoqchi bo'lgan savollarga suhbat davomida javoblar berib o'tdilar. Muhabbat to'g'risida savollarim bor edi ularni berib ayani charchatib qo'ymay deya "Muhabbat nima?" nomli kitobini o'zim so'rab oldim. Kitobni o'qib o'zimga kerakli javoblarni oldim.

Lutfillo Tursunov 12.10.2010 09:47

Учрашувдан фотолар
 
Мулоқот бошланишида уч-тўртта расм олишга улгурдим. Кейин эса фотоаппаратни секин бир тарафга йиғиштириб қўйдим...
https://img.uforum.uz/thumbs/jofuakl641482.jpg
https://img.uforum.uz/thumbs/pteeliz8837575.jpg
https://img.uforum.uz/thumbs/wdmkofd1056953.jpg

Lutfillo Tursunov 12.10.2010 11:11

Айтганча, мулоқот тўғрисида хабар...

Tursunoy Sodiqova 12.10.2010 12:43

Цитата:

Сообщение от Fayzbek (Сообщение 461655)
Uchrashuvdan ko'nglim to'ldi o'zimni qiziqtirgan savollarga to'la javob oldim. hayron qolarligi shundaki men bermoqchi bo'lgan savollarga suhbat davomida javoblar berib o'tdilar. Muhabbat to'g'risida savollarim bor edi ularni berib ayani charchatib qo'ymay deya "Muhabbat nima?" nomli kitobini o'zim so'rab oldim. Kitobni o'qib o'zimga kerakli javoblarni oldim.

Мени аяганинг учун раҳмат, болам.
"Муҳаббат нима?" рисолам "Шахс маънавияти" рукнида тайёрланган китобларим мажмуасига киради.
Инсонни поклайдиган, улғайтирадиган ҳам муҳаббат, бахт ёки бахтсизликка етаклайдиган ҳам муҳаббатдир. Дунё эскириши мумкин, аммо бу мавзу эскирмагай! Барча соҳадаги хатолар ўнгланиши, адашишлар тўхташи мумкин. Аммо муҳаббатнинг кўчаси ҳамиша куйганлар, адашганлар ва мажнунлар билан тўлиб-тошган бўлади. Дунёни қайта қуришга қодир ёш инсон кўпинча ўз ҳис-туйғуларини бошқара олмай қолади. Ҳаяжонлар, эҳтирослар тўфони баъзан уни кўз очиргани қўймайди, билиб-билмай қадам босиб қўйишлари ҳам шундандир. Ёш юрак баъзан муҳаббат нимаю, ўтар-кетар ёқтириш нима, нафс нима эканлигини ажратолмай қийналади. Гоҳида тафаккури мудраб қолиб, шайтон билан ўртоқлашади. Умид қиламизки, сенга тақдим этилган китобча ўшандай пайтларда сенга дўстлик қилади: имкони етганча ҳушёр торттириб, дилларни ёритиб, озми-кўпми хатолардан асраб қолса ажаб эмас.

Tursunoy Sodiqova 12.10.2010 13:11

Ҳар бир инсон бир тажриба хонаси. Умринг ўтар экан, бу дунёнинг хуш-нохуш ранглари, турфа таъмларини қабул қила-қила жисму жонинг минг силкиниб, минг букилиб ва яна қайта расоланиб бораверар экан. "Аллоҳнинг ҳамма иши яхшиликка" эканелиги нақадар ҳақ! Ки кўргилигинг кўпайиб, ёшингга ёш қўшилгани сари феълинг тиниб, ақлинг пишиб, зукко табибдай, тенгрангдаги ҳодисотларни тиниқ уқадиган ва не ташхис қўйсанг, тўғри чиқадиган бўлиб қоларкан. Икки оғиз сўзинг билан кимдир йўлга тушиб турса, яқинларинг ва бола-чақаларингнинг муаммолари сен туфайли ечилиб турса, қандай мароқли! Аммо, "мана энди тажрибам бор, бу ёғига маза қилиб яшайман-да", деганингда қарасангки, бу дунёнинг чиқар эшиги кўриниб қолади. Қулоқ солсанг, юрагингнинг соати ҳам суст ураётгандай! "Ие, бу ёғи кун ботар-ку",-дейсан! "Мунча тез? Қўлимдан эндигина иш келганда-я!"-деб ичинг зил кетади! Аммо инсончиликнинг фарзи-кўнмоқ! Қисматдан қочиб бўлмас.
Разм солинса, аксарият ёши улуғлар насиҳатгўйликка мойил бўлиб қоладилар. Буни ҳаргиз уларнинг қусури деб бўлмас. Ўтиб бораётган одам савоб ва гуноҳлар ичида хомталаш бўлиб турган жондир! Бу ҳолат унинг хатолари тобора кўзига кўриниб савоб ишларни кўпайтирай деса, умрини, кучини етказа олмаётган надоматли давридир. Киши билими ошиб-тошиб кетгани учун бировга ақл ўргатмайди. Билимлилар қаторига қўшилгунча хатолар, адашишлар заҳматини ўзи обдон тотгани учун ҳам, изидан келаётганларни огоҳлантиришга ошиқади, осонроқ йўлни кўрсатгиси келади. Буни улар ўзларини поклаш учун, яъни Яратганнинг розилиги учун қиладилар. Бировнинг билмаганини куюниб билдираётган одам, яъни янги хатоларнинг олдини олаётган одам ўз гуноҳларидан мосуво бўлаётган кишидир. Бу тавба қилишнинг энг чиройли йўлидир!
Катталар бизга "ундоқ қилманглар, ёмон бўлади, бундоқ қилманглар, ёмон бўлади", дея уқдиришарди. Аслида бу гапларнинг мағзида Қуръони карим ва Ҳадиси шариф мурожаатлари жамлигини мана энди уқдик.
Мустақиллигимизнинг равнақи учун, кўзлаган режаларимизнинг сидқидилдан амалга ошириш учун фуқароларнинг маънавиятини юксалтириш, яъни шахснинг ўзига бўлган талабини ошириш, унинг ички имкониятларини юзага чиқаришга кўмаклашиш ғоят муҳимдир. Инсон қалбан покланмагунча жамиятга фойдаси бўлмас. Ҳадислар эса инсон руҳиятини тозаловчи халқчил, сингишимли омиллардан биридир.
Сиз билан бўлиб ўтган суҳбатда биз ҳадисларга суянган ҳолда, Аллоҳдан мадад сўраб, инсон дунёсининг синоатлари, руҳият манзаралари, феълидаги афзалликлари ва нуқсонлари ҳақида мулоҳаза юритишга уриниб кўрдик. Илоҳим бизни сизнинг ризолигингизга етиштирсин!

Nigora Umarova 13.10.2010 16:19

8 октябрда Турсуной ая билан бўлган учрашувда ая билан биргаликда ёш, умидли шоира Адиба Умирова ҳам иштирок этди.
Эътиборингизга Адибанинг ушбу учрашувдв ўқиб берган шеърларидан ҳавола қилмоқдаман.

https://img.uforum.uz/images/uiuhczy5168171.jpg

Цитата:

Истиҳола

Кўзларимни босади ҳадик.
Ҳаволарда йилларим ёнди.
Йигирмамни кечганда юрак,
Мен ўзимни топибман энди.

Шамолларда соврилган хасдек,
Тупроқларга қоришгим охир.
Боши дорга етган маҳбусдек,
Мен жонимни ўйлайман ҳозир.

О, эртамда қандай куним бор,
Бўғзим узра қайтади унлар.
Тақдиримдан қандай фол очар,
Тангри номин сотган фолбинлар.

Бир-бирларин сотарлар шундай.
Зулматларда ёришгайми йўл?
Мангуликни талашар тинмай
Атрофимда уч-тўртта ғофил.

Мен ўзимни соғиндим, Осмон
Ғамларимга ўралашдими?
Мен яшашни бошлайман қачон,
Мен севишга улгураманми?

****
Какку

Ваҳимали чўкаётир тун,
Кунлар кириб келар долғали.
Ҳой каккужон, сайрамай тургин,
Бошламадим яшашни ҳали.

Ҳавасларим тўкилар йўлга,
Милтирайди умидлар шами.
Кирганим йўқ бирор кўнгилга,
Севаман деб айтмадим ҳали.

Юрагим ҳам урар беомон,
Эшигимдан кетмайсан нега?
Мен ҳаётни яхши кўраман,
Бор бошқанинг деразасига.

Ҳаётимни таъқиб қилар у,
Самоларга юзим бураман.
Сайрайверар тинмайин какку,
Мен яшашни хаёл сураман.

Адиба Умирова


Текущее время: 10:39. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»