![]() |
Болалар дунёсида ўзлигини топган адиб: Худойберди Тухтабоев
Мухтарам форумдошлар!
Навбатдаги сухбатдошимиз Узбекистон халк ёзувчиси, Узбекистонда хизмат курсатган маданият ходими Худойберди Тухтабоевдир. Худойберди Тухтабоев - узбек болалар адабиётининг етакчи намояндаларидан бири, уларнинг рухий оламини том маънода яхши англайдиган ижодкор ёзувчи. https://img.uforum.uz/images/1972502.jpg |
Цитата:
|
Сухбатимиз мавзуси "Болалар адабиёти ва унинг бугунги кундаги ахволи", болаларнинг китоб укишга булган кизикиши сусайишининг асосий омиллари, болалар рухияти хакида булади.
Ёзувчининг асарлари хакидаги кимматли фикр - мулохазаларингизни, адибга узингизни кизиктирган саволларингизни колдирасиз, деган умиддамиз. |
Хурматли адиб, айтингчи "Қасоскорнинг олтин боши" асари каби бошқа асарлар яратилганми? Ушбу асарнинг давоми бўлиши мумкинми?
|
Мен адибимиз Худойберди Тўхтабоевнинг асарларида "катта бўлганман" десам ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Кичиклигимда Хошимжон саргузашларини ўқиб завқланган бўлсам, кейинроқ Намоз бошидан кечирган воқеалар ила "яшаганман". Ўсмирликка яқин даврларда эса "Мунгли кўзлар"ни ўқиб нихоятда таъсирланган эдим... Тўғрисини айтсам, яқинда фарзандларим билан "талашиб" "Жаннати одамлар" ва "Беш болали йигитча"ни яна бир карра ўқиб чиқдим;-). Менда ва фарзадларимда адабиётга қизиқишни кучайтиришга асос бўлган ўлмас асарлар муаллифига чексиз миннатдорчилик билдириб, яна узоқ йиллар шундай асарлар яратиб ижод қилишларини чин дилдан тилайман!
Цитата:
Албатта, бу борада хурматли адибимиз даражасида фикр юрита олмайман. Шундай бўлсада, оддий китобхон ёки ота сифатида қуйидаги шахсий фикримни айтиб ўтмоқчиман. Баъзи давраларда "Ҳозир болалар ўқийдиган китобнинг ўзи йўқ" деган фикрни эшитиб қоламан. Бўлмаган гап! Деярли ҳар сафар маош олганимда китоб дўконига кираман ("Шарқ зиёкори"). Биз кичиклигимизда мутоала қилган китобларнинг лотин алифбосидаги қайта нашрларидан тортиб янги чоп этилган асарлар, болалар қомуслари, жахон болалар адабиётилан таржималар (Том Сойердан тортиб Капитан Гранд болаларигача), турли эртаклар тўпламлари, шеърлар-у топишмоқлар, мақоллар тўпламларигача бор. "Бўлса ҳам - қиммат!". Хозир нима арзон? Бир елимшиша "Кока-кола" ҳам 1500 сум. Шу пулга китоб ҳам беради... Бу бир бахона! Ота бир марта улфатлар билан бўладиган "чойхонадан" воз кечса, тўйда санъаткорларга икки марта "қистир"маса, она шу тўйга "мундайроқ" тоғора қилиб борса, синф рахбари ота-оналар мажлисларида тўғри тушунтириб 100 сўмдан китоб учун маблағ тўпласа (эх муаллим, гарданингга яна нималарни юклаш мумкин?;-)) - фарзандларга 4-5 яхши китоб олиш мумкин, мазза қилиб 1-2 ой алмашиб ўқишади. Ҳеч ким бунинг учун отиб ташламайди. Хўп, "беш қўл баробар эмас" деганларидек, камхаржлик айб эмас. Унда китобхон танишлардан фарзандлар ўқиши учун вақтинча китоб олиб туришга нима ҳалақит беради? Ғурурми? Кибру-ҳавоми? Манманликми? Тубанликми? Нега шахсий кутубхонам борлигини яхши биладиган маҳалладошлардан бирортаси(!) на ўзи учун, на фарзандлари учун мендан китоб сўраб турмайди? Асакаси кетиб қолса керакда, а? -"Қўшни, "Жумонг"нинг диски чиқибди, болалар тинқиллаб қўйишмаяпти, мабодо сизда йўқми?"... (Дард йўқ, бало йўқ!). -"Ака, диск йўғ-у, яхши болалар китоблари бор. Шундан берақолай?" -"Э, хозир болалар китоб ўқирмиди. Буларга компьютер бўлса, реп бўлса, кино бўлса". -"Ўзларидан сўраб кўрганмисиз?" -"..?!" Ҳамма бало катталарда! Хохиш, истак, интилиш, керак бўлса - талаб йўқ. Бахона эса мингта! Нима бўлсада, "Шарқ зиёкорида"ги болалар адабиёти бўлими доим харидорлар билан гавжум. Ўзим неча марта кўриб кетган китобимни эртанги куни келиб тополмай хуноб бўлганман. Демак, ўқишяпти. Бундан кейин ҳам ўқишади! Мен бунга аминман! Цитата:
1. Шахсан мен Сизнинг деярли барча асарларингизни экранлаштириш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман. Хусусан, "Сехргарлар жанги ёки ширин ковунлар мамлакатида" асари махорат билан экранлаштирилса, саргузаштларга бойлиги юзасидан "Гарри Поттер"дан хечам қолишмайди деб ҳисоблайман. Айтингчи, шу пайтгача асарларингизни экранлаштириш (болалар учун фильм, сериал, мультфильм шаклида) юзасидан Сизга таклиф ва мурожаатлар бўлганми? Жавоб учун ташаккур! Оффтоп: TO Nigora Umarova.Менинг анъанавий саволим нима бўлади?;-) |
Цитата:
Оффтоп: Анъанавий саволингиз жавобсиз колмайди, албатта ижодкорга бераман саволингизни.Пиримкул Кодировга хам мавриди келганда саволингизни бераман. Бировнинг омонатини эгасига етказиш керак. Карздорлик- бизларга хос ва мос эмас. :-) |
Укувчилик йилларимда "Сарик девни миниб", "Сарик девнинг улими", "Ширин ковунлар мамлакатида ёки Акромнинг саргузаштлари" китобларини укиб кандай завкланган булсам, бугунги кунда хам бу китоблар мен учун уз ахамиятини йукотгани йук. Сабаби ёзувчи жамиятдаги иллатларни болаларча куз билан караб, уларни фарклашга ургатади, укувчиларни фикрлашга ундайди.
Айникса, "Ширин ковунлар мамлакатида" китобидаги жамият иллатлари бугунги кунда хам мавжуд. Ёзувчининг кахрамонлари юкорида Маэстро таъкидлаб утганларидек, Гарри Потердан колишмайди. Хатто, Том Сойерни ярим йулда колдириб кетади. Уларда "шум бола"ча хатти-харакатлар хам мавжуд. |
Юкоридаги асарларни кулгу билан укиган инсон, "Мунгли кузлар", "Касоскорнинг олтин боши", "Беш болали йигитча", "Жаннати одамлар"ни укиса бироз маъюс тортади.
"Жаннати одамлар" автобиографик асар хисобланади. Унда ёзувчининг болалик йилларидаги вокеалар, етимликнинг кийинчиликлари акс эттирилган. Ёзувчининг болалик йилларидаги хотиралари "Беш болали йигитча", "Мунгли кузлар"га хам кучган. |
Оффтоп: TO Nigora Umarova."Иштаҳа тановвул пайти келади" деганларидек, авомнинг мендек манглайи қора бир вакилидан таклиф бор;-). Мухтарам адибларимиз билан сухбатга параллел равишда азиз мехмонларнинг ҳаёти ва ижодига тегишли бир савол берилса-ю, форумчилар унинг жавобини топишга ҳаракат қилиб кўришса? Тўғри жавоб муаллифига адиб дастхати туширилган китоб тақдим қилинса? Мисол учун, "Худойберди Тўхтабоевнинг "Сариқ девни миниб" асари неча марта қайта нашр этилган ва китобнинг умумий адади қанча?" қабилида... Ха энди, бу ҳам бир таклифда... |
Кўпчиликда бўлгани каби менда ҳам бадиий адабиётга меҳр уйғонишида Худойберди Тўхтабоев асарларининг беқиёс ҳиссаси бор. Биринчи марта "Сариқ девни миниб"ни ўқиб, мен ҳам Хошимжонга ўхшаб роса "сеҳрли қалпоқча"ни қидирганман...
Севимли адибимизга саволларим: 1. Сизнинг мактабда яхши муаллим бўлганингизга шубха йук. 25 ёшда хар ким хам мактаб директори бўлолмайди. Агар сиз олийгохни тугутиб, мактабда ўкитувчилик килмасдан пойтахтда колганингизда болалар ёзувчиси сифатида танилган бўлармидингиз? Демокчиманки, уша мактабдаги фаолиятингизнинг ижодий фаолиятингизга кай даражада богликлик томонлари бор? 2. Улгайганимиз сари болаликдаги хусусиятларимизни унутиб, ундан узоклашиб борамиз. Хатто болаликдаги айрим харакатлар бизга эриш туюла бошлайди. Асарларингизда болалар психологиясини очиб бериш сизда кийинчилик тугдирмаганми? 3. "Касоскорнинг олтин боши"ни ёзишингизга нима туртки бўлган? Намоз Примкул ўгли - тарихий шахс. Качон ва каерда Намоз ботирнинг такдири хакида эшитгансиз ва у хакида асар ёзиш фикри тугилган? Умуман, асосан мустамлакачиларга карши курашган бундай шахс хакида асар ёзиш совет тузуми даврида кийинчиликларни келтириб чикармаганми? |
Цитата:
|
Цитата:
Оффтоп: Ajoyib taklif. Bu fikrni ham o'ylab yurgandim, syurpriz qilmoqchi edim.Yo'nalishi esa eng qiziqarli savol egasiga adib kitobini dastxat bilan berish edi. |
Цитата:
|
Худойберди Тухтабоевнинг "Касоскорнинг олтин боши" асарида 1904-1907 йилларда Самарканд музофатида мехнаткаш халкнинг махаллий бойлар ва мустамлакачиларга карши кураши, тинимсиз харакати, уларга жасоратли Намоз Пиримкул угли рахбарлик килганлиги хикоя килинади.
Ёзувчи Абдулла Кодирий бошлаган, бирок нихоясига етказа олмаган ишни нихоясига етказган. |
Адибимизга яна бир саволим бор эди. Бу савол юкорида кўтарилган мавзуга у кадар алокадор эмас. Кўпрок касб нуктаи назаридан келиб чикиб берилаётган савол...
Оффтоп: Сиз узок йиллар матбуотда ишлагансиз. Журналистиканинг сир-синоатларини жуда яхши биласиз. Журналистика: кеча ва бугун, унинг Сиз ишлаган давр ва бугунги кундаги фарки, ўзига хос жихатлари? Нима учун бугун матбуот нашрлари жанрларга эътибор бермай кўйди? Умуман матбуот учун публицистик жанрларнинг ахамияти кандай? |
Цитата:
Цитата:
Цитата:
|
Hurmatli adibimizga mening ham bir-ikkita savollarim bor agar mumkin bo'lsa.
1. Siz qanday ishlar bilan shug'ullanganingizda vaqtimni to'g'ri sarfladim deb o'ylaysiz. 2. "Mungli ko'zlar" haqida yozishga sizni nima majbur qilgan, yoki nima sabab bo'lgan? Xozircha shu. |
Диккат! Диккат! Диккат!
Фавкулодда холат!!! Цитата:
Тўгри жавоб муаллифига адиб дастхати туширилган китоб такдим килинади. :187: Жавобни бугун соат 17-00 гача беришингизни сураймиз. Чунки эртага адиб билан мулокат уюштирилади. Цитата:
Цитата:
|
Хозир эса рухсатингиз билан адибга берилган айрим саволларнинг жавоби билан таништириб утсам...
|
Болалар дунёга покиза булиб келади, дейишади. Унда худбин, бадхулк, очкуз, бахил кимсалар кандай пайдо булади? Баъзан хатто яхши оилада хам ёмон хислатли бола усиши мумкин-ку!
|
Цитата:
Ушбу хислатларнинг шаклланиши ва ривожланиши яна турт жихатга боглик, булар: ота-онанинг рухий олами ва фарзанди тарбияси учун яратган шароити, иккинчиси, маънавий гузаллик, яъни шу нарсалар шаклланаётганда укилаётган китоблар, атроф-мухит, яъни мактаб, жамоатчилик таъсири, галдагиси боланинг узини англаши, яъни у кимнинг олдида масъулиятли эканлигини хис килиши, туртинчиси, хаммасидан хам мухими- инсоннинг атрофдагилар олдида масъулиятли эканлигини англаши. Булар имон-эътикодни саклаш учун зарур булган мухим омиллардир. Афсуски, буларнинг турттаси био инсонда булиши кийин. Шу уринда бир мисол келтираман. Бир пайтлар болгар журналида босилган "Не убивайте Моцарта" деган бир маколани таржима килиб, нашр эттирдим. Унда бир кизик факт мавжуд. Богчадаги гурухда агар 20 та бола булса, тарбиячи уларнинг хаммасига одатда бир хил вазифани беради. Макола муаллифи бу йулнинг тугри эмаслигини таъкидлаш учун бир эътиборли мисолни келтиради. Унда Дания мисолида мана шунча таркибли гурухдаги хар бир болага уз хохиш, имкониятларини намоён этиш учун яратиладиган 20 хил шароит хакида гап боради. Бири турли уйинчок-дарахтларни бир жойга жамлаб, бог яратаяпти, бошкаси болаларга тарбиячилик килиб кугирчокларни уйнатиб утирибди, учинчи бола эса расм чизяпти. Шу ерда бир буюк хулоса килинган. Оллох болани яратаётганда унинг рухига маълум бир мойилликни хам сингдираркан. Бу мойиллик кейинчалик истеъдодга айланиб кетаркан. Агар ундаги бу хислат ота-она ва бола томонидан эртарок англанса, унинг иктидори хам эрта уйгонаркан. Шу уринда Навоий хазратларининг бир мисраси ёдга келади: Эл нечук топгай мениким, мен узимни топмасам. Жуда буюк гап-а. Мен болага эртарок узини англашига ёрдамлашиш керак деган фикрни узимга шиор килиб олганман. |
Ушбу фикрингиз халкимизнинг "Бола бошидан" деган ибораси нечоглик катта маънога эга эканлигининг яна бир исботи, шундай эмасми?
|
Цитата:
|
Болалар оламига ошнолик сизга нима берди, нима топдингизу, нимани йукотдингиз?
|
Цитата:
Мен болалар дунёсига келиб, узимни-узим топдим. Мен болаларнинг дунёда хеч нима билан улчаб булмайдиган мехрини козондим. Болалар дунёсига ошно булиб нима йукотдим? Топган нарсаларим олдида йукотганларим заррачадек. Фельетончилик давримда юридик институтига хам кириб тахсил олдим. Тугри, балки хукукшунос булишим мумкин эди. Лекин мен болалар дунёсига кириб, ундан чикиб кета олмадим. |
Хакикатан,болаликнинг олами бегубор булади. Бола калби пок булганлиги учун хам укитувчисининг хар бир гапини конун деб тугридан-тугри кабул килади. :-)
|
Сиз уз асарларингизда очкузлик, худбинлик, хасад каби ёмон иллатларга карши курашасиз. Бирон натижага эришдингизми?
|
Цитата:
Буни улчаб булармикин?! Буни аввало менга келаётган хатлардан биламан. Колаверса, баъзи бир мактабларга кайта учрашувларга борганимда болалар маънавий дунёсидага узгаришларни кузатаман.. 21 йилдан бери Узбекистон телевидениясида утказилаётган "Уйла, изла, топ" курсатувига раислик киламан. Аввалги авлод билан бугунги кун болаларининг дунёсини солиштираман. Улар укиётган асарлар таъсири борми, шуни кузатаман. Ёзаётган асарларим таъсирини хам мана шу улчовларда улчашга харакат киламан. Ёзувчи уз асарларининг натижасини китоблар тиражининг таркалиш тезлиги билан улчайди. Буни китобларим 30 дан ортик тилга таржима килинганида, кайта-кайта нашр килинаётганида кураман. Биргина "Сарик девнинг улими" ХХХХХ нашрни курди. Сунгги йилнинг узида Францияда, Туркияда босилиб чикди. Якинда набирам Отабек хурсанд булиб келиб колди:"Интернетда укидим, дунёдаги энг куп укилаётган 10 та болалар романлари руйхати эълон килишибди. Унда сизнинг романларингиз туртинчи булиб турибди, сизни табриклагани келдим, деди. Бундан катта бахт, топилма буладими?!... |
Хар биримизнинг болалигимиз айнан сизнинг китобларингиз таассуротлари билан утган. Сиз бир неча авлод болаларини курдингиз. Аввалги авлоднинг кай бир жихатини бугунги болаларга урнак килиб курсатгингиз келади? Бугунги болалардаги кайси хислат сизни хавотирга солади?
|
Цитата:
|
Цитата:
Аввало, мен бу саволни мисол тариқасида келтирган эдим;-). Нигорахон, нозик жойдан тутдингиз... Соат 17-00 яқинлашиб қолганлигини инобатга олиб, қуйидаги фикримни қолдираман: "Адиб Худойберди Тухтабоевнинг "Сариқ девни миниб" асари бошқа тилларга ҳам таржима қилинганлиги эътиборга олиб, неча марта нашр этилганлигини ва асарнинг барча тилларда чоп этилган умумий ададини аниқлаш мендек оддий китобхон учун нихоятда мушкул... Чамамда, мазкур асар ўзбек тилида 10 мартадан кўп қайта нашр этилган бўлса керак. Адиб асарлари рус тилига асосан УМЕРОВ Эрвин Османович томонидан таржима қилиниб, рус тилида "Пионер", "Молодая гвардия", "Детская литература", "Ёш гвардия", "Юлдузча" ва бошқа босмахоналар томонидан бир неча бор қайта нашрдан чиқарилган. Рус тилидаги китобларнинг умумий адади тахминимча 500 000 нусхадан ортиқ. Турк тилига Ансар Ботир томонидан таржима қилиниб, нашр эттирилган. Француз тилига Шавкат Холмуродов томонидан 2005 филда таржима қилиниб, нашрдан чиққан. Италиан тилига италиан ёзувчиси Жанни Родари ташаббуси билан 1972 йилда таржима қилинган. Бундан ташқари украин тили ва бошқа бир қатор тилларда чоп этилган. Шулардан келиб чиққан ҳолда, асарнинг умумий адади 1млн. нусхадан ортиқ бўлса керак деб ҳисоблайман. Ноаниқ жавоб учун адибдан узр сўрайман. (Мен учун шапати бўлди....)" |
Хар бир ота-она бу йуналишда нима килиши керак?
|
Цитата:
|
Цитата:
Имкони булганда энг эътиборли форумчи номинациясини берган булардим. :clapping: |
Сухбатнинг давоми душанба куни 11 августда эълон килинади...
Эътиборингиз учун рахмат. |
Цитата:
|
Цитата:
Бирок шартни Сиз бажардингиз. |
Цитата:
Хурматли Худойберди ака, Сизга яна бор катта РАХМАТ! Соғ-саломат бўлинг! Нигорахон, Сизга хам форумда қизиқарли "учрашувлар" учун ташакккур. |
Купчилик ёши катталар бугунги кун ёшларидан нолиётганларининг гувохи буламиз. Бугунги кун ёшлари. Улар нимага купрок эътиборни каратишлари керак?
|
Якинда юртбошимизнинг «Юксак маънавият- енгилмас куч» китобларини укиб чикдим.
Унда бугунги кунда бизга тахдид солаётган омиллар баён этилган ва асосий эътибор маънавиятга каратилган. Янгилик ва эскилик уртасида кураш доимо булган ва булиб келади. Бу холат утиш даврида айникса, кучли сезилади. Бугунги кундаги ёшларимизда миллий кадриятларимизга интилиш пасайиб бормокда. Европадан кириб келган эгоцентризм кучаймокда. Авваламбор миллий кадриятларга эътиборни кучайтиришимиз маънавиятимизни ривожлантиришнинг асосий омилларидан биридир. Миллий кадриятлар аждодларимизни миллат килиб ушлаб келган, уларни дунёга курсатган урф-одатлар, турли анъаналар, афсона, эртак, макол-маталлардир. Мана шу нарсаларга эътиборнинг сусайганлиги юртбошимизни ташвишга солган. У киши : «Юксак маънавият булмаса миллатимизниг атрофини бизга ёт булган мафкуралар эгаллаб олади»,- дейди. Миллатимизнинг энг гузал урф-одатларидан бири - хамкорликда яшаш, бир-бирига нисбатан мехр-мухаббатли булиш. Мана шуни унутмаслигимиз даркор. |
Текущее время: 13:36. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»