![]() |
Мактаб ўқувчисига уяли телефон керак...ми?
Ҳаммамизга маълумки, ҳозирги кунда мобил телефони, яъни уяли телефон жудаям кенг тарқалиб, оммалашган даври. Кўча-куйда кимни кўрманг, деярли ҳамманинг қўлида уяли телефон кўрасиз. У ким, нафақат сотувчи, оддий одам, ҳайдовчи, талаба, балки мактаб ўқувчиларида ҳам учратамиз.
Яқинда бир воқеани гувоҳи бўлдим. Бир мактаб ўқувчиси уйига бориб онасига "Сотка" олиб беринг дея дағдаға қилган. Нима эмиш, мактабда фақат шундагина телефон йўқ экан. Шунинг учун у ҳам телефонли бўлишни ҳохлаб қолибди. Онаси ҳозир унга телефон олиб беришга имкони йўқлигини ва керак бўлса ўзи пул топиб олишини айтгач, вақтинчалик мактабга бормасдан мардикорлик қилиб пул ишлаб, орзусига эришибди. Ҳўш энди у уяли телефонни нима қилади? Кимлар билан гаплашади? Қандай муҳим иши борки, унга телефон керак? Нима деб ўйлайсиз, худди шундай ҳолатлар ҳам болаларни заҳарламаяптимикан?:crank: |
Гап телефоно бор йуки йуклигида эмас. Бу хар кимнинг хохишига боглик. Гап ундан кандай фойдаланишида.
Мисол учун, талабага калькулятор ёки компьютер керак ми? деган савол йук ку. Янада хар бир шахс-талаба узининг мулки-телефон билан нима килиши ва ким билан гаплашиши унинг шахсий иши. Бунга аралашиш ёки очик мухокома килиш конунимизга зид. |
Цитата:
|
"Мактаб укувчисига уяли алока воситаси керакми ёки йук?" - бу масалага кай тарика ёндошишимизга боглик.
Цитата:
Цитата:
Мана мактабга бормасликнинг бир сабаби. Цитата:
|
Цитата:
Цитата:
Калкулятор ёки компютер керакми? Бу иккала савол ўртасида ер билан осмонча фарк бор. Калкулятор ёки компютер ўқиш фаолиятида кўп аскотиши мумкин. Шу боис, ундан фойдаланган ўқувчи ёки талабага каттакон рахмат. Аммо, телефон?!!! Хусусан, ўқувчидан мобил телефон бўлиши - уни ўқишдан факат ва факат чалгитади. Масалан, мен ўқитувчиман. Иқтисодий қурбим мобил телефонга етмайди дейлик. аммо, ўқувчиларим кўз олдимда мобил телефонини кўз-кўз қилиб ўтирса... Ўқитувчи ҳам одам. Бу мени рухиятимга таъсир қиладими? Қилади!!! Бу эса педагогик фаолятимда - дарс бериш жараёнида самарадорликка путур етказадими? Етказади!!! Ана энди битта мактанчок ўқувчининг деб натижада бошқа синфдошларининг яхши ўқишига хам путур еткзиб қўйишим мумкин. Муаммони биттагина ўқитувчи мисолида очдим. Ўша ўқувчининг синфдошларига бўладиган таъсири ҳақида ҳали гапирмадим. |
Цитата:
|
Мани кизим 4 синфда укийди. Тугилган кунимга телефон олиб беринг деб илтимос кивотди. Анчадан бери ман билан ойиси шу хакда уйлаб юрибмиз, лекин бир карорга келмадик хали. Гап шундаки, кизимиз мусика мактабида хам укийди, бундан ташкари яна ракс тугарагига катнашади. Мактаб уйимиздан 2 бекат нарида. Биз кизимиз билан доим алокада булишни хохлаймиз. Айникса, бу фикр, болаларни кимдир кайсидир мактабда олиб кочибди деган миш-мишларни эшитганда жуда тез пайдо булади. Ман уйлайманки, шу жихатдан, яъни ота-она уз фарзанди билан доим алокада булиши жихатидан мобил телефон жуда кулай ва шунинг учун мобил телефон мактаб укувчилари учун хам керак. Иккинчи томондан, мобил телефон боланинг укишига салбий таъсир килиши мумкин.
|
Цитата:
|
Цитата:
Цитата:
Дарс бошланишидан олдин укувчига уяли алока воситасини учириб куйиш кераклигини айтсак, яхши булади. Уларга телефондан фойдаланиш маданиятини ургатиш керак . |
Цитата:
Бу мавзу, албатта долзарблигига шубха йук.Мениниг фикримча мактаб болаларига уяли телефонни асло хожати йук. |
Цитата:
Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
Яна бир нарса, бу уяли телефоннинг зарарлари ҳақидаям билсангиз керак? Яқинда мана шунинг зарари туфайли бир инсон оламдан ўтибди. Ёш болани ҳозирдан зарарлаш яхшимикан? Бу нарсаларданам хабарингиз бўлса керак? |
Цитата:
|
Цитата:
Цитата:
|
Мани саволимга жавоб берган хамма шахсларга миннатдорчилигимни билдираман. Аммо, сизларнинг фикринга кушилмайман. Аввало, зарар тугрисидаги фикрларингизга. Агар малол келмаса зарар тугрисидаги фикрларингизни исботловчи далилларни келтирсанглар. Линк борми? :)
Мани фикрим, мобил телефонни зарари телевизор зараридан куп булмаса керак. Атроф мухитнинг ифлосланишидан келадиган зарар, мобил телефон келтирган зарардан купрок булса керак. Ва х.к. Мунозора учун рахмат. |
Цитата:
|
Mening fikrimcha maktab o'quvchisiga uyali telefon tutish zarar qilmasa kerak. Chunki ota-ona o'z farzandini maktabda yurgan paytida ham nazorat qilishi mumkin bo'ladi. Faqat o'quvchi dars jarayonida o'qituvchiga halal bermasligi, ya'ni dars paytida telefonni o'chirib qo'yishi yoki ovozsiz qilishi lozim deb o'yliman.
|
Цитата:
|
Кеча яқин бўлиб ўтган воқеани эътиборингизга ҳавола этмоқчиман. Шаҳар мактабларидан бирида бир ўқувчининг деярли барча ўртоқларида уяли телефон бор экану, у болани қандайдир хўрлиги келиб юраркан. Юқоридаги постларимда айтиб ўтганимдек, у бола ҳам ҳар куни уйида телефон билан боғлиқ жанжал кўтаравергач, отаси ўзини янги олган NOKIA 63.00 маркали телефонини ўғлини қўлига тутқазиб қўйибди, аниқроғи бир-икки кунга. Биринчи куниёқ у телефонни ўғирлатиб қўйибди, уйига ушбу шум хабарни олиб келгач, отаси уни фарзандга бериладиган жазоданда ортиқроқ тарзда жазолабди. Хўш мана телефонам йўқолди, йўқ жойдан фарзанд яхшигина жазоланди. Телефон ва уни сотиб олишга кетган пул энди қайтмайди.
Бунга қанақа фикрдасизлар???:dash2: |
Менинг фикримча уяли телефонга мунособат соддарок булиши керак.
Усмир кулида телефон бор-йук лигида эмас балки тарбиясида. Яхши тарбия бериш усмир ота-онасиниг бурчи. Бундан ташкари афсуски бизнинг жамиятимизда "телефондан фойдаланиш тарбияси" деган тушунчани узи йук. Балки шундан бошлаш керакдир? Келтирилган мисолларнинг купи ёмон тарбия берилган усмирлардан келиб чикади. Телефоннинг узи бунга таълукли эмас. |
Цитата:
|
ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда тахсил олувчи яъни факат дам олиш кунларигина уйига борадиган укувчиларга уяли телефон керак. Ота-онасини согинади, керакли пайтда маслахат сурайди. Айникса, мактаб-интернатнинг харбий ва ички ишлар олийгохларига тайёрланаётган битирувчиларига зарур! Сабаби-ки, улар кириш имтихонларига хужжатларини деярли ярим йил аввалдан тайёрлашади. Бу ишни купрок ота-оналар кумагида килишади. Шундай пайтларда мобил алокага катта эхтиёж сезилади.
|
Кутарилган мавзу керакли ва долзарб. менинг фикрим, бу хар бир ота онанинг уз фарзандига булган муносабатига боглик. шу хам эсдан чикарманги ки, боланинг кулидаги телефон, фарзандингизни куринмас текширув остига олганингизни билдиради.
хохлаган вактингизда унинг кунгирокларини текширишингиз мумкин бу бир, ва ким балан мулокот килетганини биласиз бу икки. агар фарзандингиз енингиздаги мактабга борса яхши, агар узокка борсачи, иккинчи сменада укисачи, иккита ёки учта траспортда уйга кайтсачи? фарзандларимиз 15 ёшдан коллежларга чикиб кетаяти, улар хам узок ва якинга боришади. бир таёкнинг икки учи бор, буни хам эсдан чикармайлик ва форзандларимиз билан доимий мулокотга имконимиз бор экан, шундай имкондан унумли фойдаланишимиз керак. |
Men o'zim ham uyali telefondan foydalanaman. Lekin afsuski, o'g'irlatib, ota-onam cho'ntaklariga "yaxshigina" zarar keltirishimga to'g'ri keldi. Bu mening ehtiyotsizligim bo'lish bilan bir qatorda , telefonning salbiy tomoni ham deb hisobladim. Lekin, o'sha telefonsiz o'tkazgan bir haftam davomida telefonning naqadar kerak ekaniga amin bo'ldim.
|
Fikrimcha, maktab o'quvchisiga uyali aloqa vositasining umuman keragi yo'q. Buning asosiy sabablari:
- o'quvchining o'qishga bo'lgan e'tiborini pasaytiradi, va natijada bolaning bilim darajasini pasaytiradi; - bolada moddiylikdan ruxlanish (kibr)ning shakllanishiga olib keladi... Bu esa, sinfdagi boshqa, telefon ishlatmaydigan bolalarga psihologik jihatdan ta'sir qiladi. Natija esa aniq - o'smir depressiya holatini keltirib chiqaradi; - ba'zilarning aytishi bo'yicha, telefon - bolani nazorat qilishning eng yahshi vositasi bo'lar ekan... Bu qanchalik tog'ri fikr bilmadim-ku, lekin 15 yil oldin o'qiganimizda, hech bir o'quvchining qo'lida telefoni yo'q bo'lsa ham, o'qish darajasi, hozirgiga nisbatan ancha yuqori edi. xulosa: bolani nazorat qilishda telefondan emas, boshqa tarbiya metodlaridan foydalanish kerak; - Telefon - bu vaqtni behuda ketkazilishiga sabab bo'luvchi vositaga aylanib bormoqda, aksariyat maktab o'quvchilari uchun. Ota-onalar o'quvchiga telefon olib bergandan ko'ra, uni optimal vaqt boshqaruvini (time management) ta'minlab berishlari kerak. - o'quvchi muomala madaniyatini yetarlicha bilmasligi; - ota-onaning cho'ntagiga oshiqcha xarajat; (muqobil hol: telefondan ko'ra, o'uvchiga zarur bir nechta kitob sotib olishi mumkin.); - o'quvchilar orasida har-xil (yosga to'g'ri kelmaydigan) video, audio yoki text file larni tarqalishiga sabab bo'ladi... Bu esa, yosh niholning tarbiyasiga sezilarli ta'sirini ko'rsatmay qolmaydi)... P.S. bunday sabablarni yana o'nlab keltirishim mumkin...lekin, asosiylari sifatida mana shularni yozib qoldirmoqdaman. yuqoridagi fikrlarim bo'yicha, har qanday e'tirozga javob berishga tayyorman |
Цитата:
Shunday tartibi Rossiyada va Hindiston bir nechta tumanlarida tashkil etilgan. Natijada bilimlar darajasi yuqoriga edi. Hozir bolalar dars davomida boshqa maktablarda o'qigan o'quvchilarga qo'ng'iroq qilyaptilar, hamda musiqa, videokliplar, o'yinlar ishga tushiryaptilar. Qarshi uchun Yana bir sabab - eski davrlarda biz telefonsiz maktabga kelgandik.Hech nima bulgan yoq,yashaymiz. Yana albatta qimmatli telefon - boshqa odamlardan jinoyat harakatlari bajarishga imkoniyat. PS. Agar adabiyot hatolar qilsam - kechiring. |
Цитата:
Мактаб укувчилари хакида гапирсак, уларнинг хам телефон ишлатишга хакки бор. Аммо дарс пайтида эмас. Ёки бошқаларни ғурурига тегмаслик шарти билан (Бу масалани ота-оналар назорат килиши керак.) |
Цитата:
Aynan Siz aytgan o'sha haqni ota-onalar cheklab qo'yishlari kerak... Aks holda, maktab o'quvchilari kelajagi achinarli holga kelib qoladi... Bu masalani davlat darajasiga kotarish kerak deb o'ylayman... Umuman olganda esa, nafaqat telefonni, balki maktab formalarini joriy qilish masalasiga katta e'tibor qaratish kerak... |
O'zimiz ham xali talabamiz.Shu bilan birga darslarda uyali aloqa vositalarini o'quvchilarga ijobiy tomonlaridan ko'ra salbiy tomonlarini ko'proq ko'ramiz. Sabab shu:Bir ovozdan bu narsa o'quvchini darsdan chalg'itadi. Zerikkan o'quvchi esa doim telefonini titkilash bilan ovora bo'ladi, bu narsa esa o'quvchini darsga bo'lgan qiziqishini susaytiradi. Sinfni saviyasi esa yanada pasayadi.Ayrim hollar bundan mustasno. Ya'ni zarur hollarda undan foydalanish kerak. Yuqoridagi postlardagi kabi avvalo "Uyali aloqadan foyalanish odobini" to'liq egallagandan so'ng.
|
Цитата:
|
Olimbek,Sizning fikringiz 100 foiz to'g'ri. Lekin gap shundaki, Abduganiyev Murod telefon foydalanish mumkin bo'lgan mustasno holat deganda dars vaqtini nazarda tutmagan, adashmasam. Darsdan tashqari, lekin maktab hududida telafondan foydalanish zarur bo'lgan holatlar bo'ladi. Masalan, o'quvchi biror munosabat bilan o'qishda ko'proq qolib ketishiga to'g'ri kelsa va buni ota-onasiga aytib qo'yishining boshqa iloji bo'lmasa, yoki (unday bo'lmasinu) biror baxtsiz hodisa yuz bersa, ro'y bergani haqida ota-onasiga darxol xabar berish zarur bo'lgan biror voqea bo'lsa, ruxsat etilmagan bo'lsada, maktab hududida telefondan foydalanish mumkin. Shunday bo'lsada, dars vaqtida o'quvchining telefoni yoqiq turishiga mutlaqo qarshiman. Agar avvalgi (bir necha yil ortga boqish kifoya) vaqtlar bo'lganda edi... Unda bolalar o'z uylariga yaqin, uylari tegishli bo'lgan maktablarga borardilar. Va o'z-o'zidan ota-onalarning farzandidan havotirlanib, qo'liga telefon tutqazib qo'yishlariga zarurat tug'ilmasdi. Lekin, bugun ahvol o'zgacha. O'quvchilarning aksariyat qismi uylaridan ancha uzoqda bo'lgan maktab va gimnaziyalarda o'qiydilar.(Men o'zim ham uyimdan 15 kilometr masofadagi gimnaziyada o'qiganman.) Bugungi kunda qiz bolaning ko'chada yurishi xatarli ekanidan havotirga tushgan ota-onam menga ham uyali telefon olib berganlar. Lekin, uning salbiy tomonlaridan foydalanishimga yo'l qo'ymaydilar. Men o'zim ham ularning ishonchlarini oqlashga harakat qilaman. |
Цитата:
Lekin hamma maktab (yoki boshqa o'rta ta'lim 'quv yurti) o'quvchilari ham Sizdek, ota-ona ishonchini oqlamaydi-da... Buni ham hisobga oling... Aksincha, telefonlardan aloqa vositasida emas, balki boshqa (ko'ngilochar o'yinlar, har xil video, audio fayllardan foydalanish) maqsadlarda foydalanmoqdalar... Buning o'qishga biror ijobiy tarafini ko'rsatib berish mumkinmi?... Fikrimcha, aynan shu masalani davlat miqiyosiga ko'tarish va aynan maktab o'quvchilarining telefondan foydalanishlarini taqiqlab qo'yish kerak... (IMHO) Yuqorida aytilgan istisno holatlarda, bemalol maktabdagi shahar telefonidan ham foydalanish mumkin... bu bahona bo'la olmaydi... |
Juda chiroyli fikrlar... Avvalo rahmat, lekin ayni hozir o'sha telefon ko'tarishni biladigan, telefonni tushunadigan o'smirlar, ayni o'tish davrida. Telefondagi har xil bo'mag'ur kliplar, har xil iflos narsalarni ko'payib borayotganini guvohi bo'lyapmiz. Man shu narsalar, mana shunday xolatlar ularni ongiga, qolaversa bilim olishiga ta'sir ko'rsatmaydi deysizmi? Bunaqangi narsani bir kishi ko'rib xayratlansa, ikkinchisi qiziqmaydi deysimi? Hozirgi yoshlarimiz, telefonni ota-onalaridan ham yaxshi tushunishadi. Ustiga-ustak ota-onalar ham kelchi, telefoningni tekshirib qo'yaychi demaydi va telefon foydalanuvchisini o'zi ham telefonini u joy, bu joyga qo'yib ketmaydi, ayni mana shu yoshdagilar.
|
"Xalq so'zi" (2008-yil, 4-iyun)gazetasida quyidagi maqolani o'qib qoldim. Ko'tarib chiqilgan mavzuga xos ekan:
|
Inson zamon bilan hamnafas yashagani yaxshi albatta, lekin bu xolatda ijobiy tomonlaridan, salbiy tomonlari ko'pligi yaqqol ko'rinib turibdi. Shunday emasmi?
|
Hamma narsaning salbiy tomonini ko'ravermaslik kerak-de...
|
T'aqiqlash orqali hech narsaga erisha olmaymiz, balkim shu narsani yaxshi tarafga yo'naltirish kerak.
Birgina misol: O'quvchilar Furqatning "Sayding qo'ya ber sayyod" musaddasini yodlashga ancha qiynalishdi. O'zingizga ma'lumki, musaddasning estrada talqinini Ziyoda, mumtoz talqinini Tavakkal Qodirov ijro etganlar. Qo'shiqni eshitishda dars mobaynida sotkadan foydalanib, asar matnini tingladik va Ziyoda ijro etgan qo'shiqdan matn buzilishi holatini kuzatdik. O'quvchilarni she'r yodlashlarida Tavakkal Qodirov ijro etgan qo'shiq yordam berdi. |
Цитата:
|
Bunday bo'lmaydi deb o'ylayman, sababi shu guruhdagi hamma bolalarda sotka bor. O'quvchilarga sotkani foydali tarafga ishlatish yo'lini bitta tarafinigina ko'rsatdim, xolos.
O'qituvchi biror ishni qilayotganda shu guruhdagi vaziyatga qarab yo'l tutadi. Men sizga birgina guruh miqyosida ish olib borganimni aytdim. |
Текущее время: 20:21. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»