![]() |
Рамазон-1436
Ўлкамизга ойларнинг сарвари ва саййиди, ўн бир ойнинг султони, Аллоҳнинг муборак Китоби Қуръони карим нозил бўлган ой, фазилати жиҳатидан бошқа ойлардан афзал моҳи Рамазон ташриф буюрмоқда.
Барчаларингизни ушбу орзиқиб, интизор кутилган муборак айёмга эсон-омон етишганимиз муносабати билан самимий муборабод этамиз. Яхшиликлар, савоблар кўпайтирилиб бериладиган ушбу ойда барча ибодатларни, солиҳ амалларни Пайғамбаримиз алайҳиссалом суннатларига мувофиқ адо этишимизга муяссар айлашини сўраб, Аллоҳ таолога илтижолар қиламиз. Айниқса, бу сафарги Рамазон ойи яна шу билан шарафлики, ушбу йил, “Кексаларни эъзозлаш йили” деб ном олган йилда юртимиз мўмин-мусулмонлари кекса отахон ва онахонларимизнинг дуоларини олиш шарофатига муяссар бўлган ҳолда барча оилалар ўртасида ўзаро аҳиллик, муҳаббат, тарбия ва руҳий фароғат қарор топиши учун тинмай ҳаракат қилишмоқда. Оилаларимизнинг намунали бўлиши, оила аъзолари ўртасида меҳр-оқибат, тотувлик, ўзаро ҳурматнинг барқарорлиги, болаларга чиройли тарбия бериш, ёш оилаларга турмуш сабоқларини эринмай ўргатиш каби омилларнинг рўёбга чиқиши эса ҳаммамизга боғлиқ. Чунки динимиз ҳар бир киши ўз қўл остидаги кишилар учун масъулдир, деб таълим беради. Бу ҳақда жаноби Пайғамбаримиз (с.а.в.) ривоят қилинган қуйидаги ҳадиси шарифда: “Ҳар бирингиз бир раҳбарсиз ва қўл остингиздагилар ҳақида масъулсиз”, - деб алоҳида таъкидланади. Аллоҳ таоло Рамазонни барчаларимизга муборак ва баракотли этсин, ушбу ойни Қуръон хатмлари, таровеҳ намозлари, амри маъруф ва наҳйи мункар ва солиҳ амаллар билан ўтказишимизни насиб айласин! Кириб келаётган Рамазон ойи барчаларингизга муборак бўлсин, омин! |
Вложений: 1
Рамазон тақвими 2015.
|
Оғиз ёпиш дуоси.
Навайту ан асума совма шаҳри ромазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар. Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ Буюкдир. Ифторлик (Оғиз очиш) дуоси Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва яалайка таваккалту ва яала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффарума қоддамту ва ма аххорту. Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил. |
Шахрисабз учун таквим йукми
|
Цитата:
Аввал : Чимкент(1), Конибодом (5), Қўқон (7), Жамбул (7), Наманган (10), Фарғона (10), Марғилон (10), Андижон (12), Ўш (14), Жалолобод (15), Бишкек (21), Олма-ота (21). Кейин : Бекобод (4), Туркистон (4), Жиззах (6), Гулистон (7). Денов (7), Жонбой (7), Самарқанд (9), Шахрисабз (10), Каттақўрғон (12), Қарши (9), Нурота (14), Навоий (19), Бухоро (21), Хива (35) |
Бугун бир уртогим руза вактида ттахорат килганда огиз чайиш мумкин лекин гаргаракилиб булмайди деди
Шу хакда биладиганлар булса мархамат тушунтиришса Бир хадис укувдим мактаб вактимда тахминан шундай "Рузадорнинг огиздан келаётган хид у жаннатдан келаётган хидга ухшайди еки хиддир." шунга ухшаш |
Цитата:
Цитата:
"الصِّيَامُ جُنَّةٌ فَلا يَرْفُثْ وَلا يَجْهَلْ وَإِنِ امْرُؤٌ قاتَلَهُ أوْ شَاتَمَهُ فَلْيَقُلْ إِنِّي صَائِمٌ مَرَّتَيْنِ وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَخُلُوفُ فَمِ الصَّائِمِ أَطْيَبُ عِنْدَ اللهِ تَعَالَي مِنْ رِيحِ الْمِسْكِ يَتْرُكُ طَعَامَهُ وَ شَرَابَهُ وَشَهْوَتَهُ مِنْ أَجْلِيالصِّياِمُ لي وَأَنَا أَجْزِي بِهِ وَالْحَسَنَةُ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا" (رواه البخارى яъни: «Рўза (дўзах ўтидан асровчи) қалқондир. Рўза тутган киши ёмон сўзларни сўзламасин, қўполлик қилмасин. Агар бирор киши уни уришса ёки ҳақорат қилса, икки марта «мен рўзадорман», десин. Аллоҳга қасамки, рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳ наздида мушк-анбар ҳидидан ҳам хушбўйроқдир. Чунки Аллоҳ таоло: «Рўзадор Менинг учун емайди, ичмайди ва шаҳватини тарк қилади. Рўза холис Менга ибодатдир, Ўзим унинг мукофотини бераман. Ваҳоланки, ҳар бир яхшиликка ўн баробар яхшилик бордир», деган (Имом Бухорий ривояти). |
Цитата:
|
ОИЛАДА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ
Муборак динимиз таълимотида фарзанд Аллоҳ таоло инсонга берган энг улуғ неъматлардан бўлиши бароба¬рида, у омонат ҳам. Бу буюк неъматга сазовор бўлган ота-оналар унинг қадрига етишлари, шукрлар айтиб, фарзанд олдидаги ота-оналик бурчлари¬ни пухта адо этишлари, яъни, унга чиройли исм қўйиш¬лари, яхши таълим-тарбия беришлари ва охир-оқибатда Аллоҳ розилигини топадиган, миллати, Ватани, ота-онасига муносиб ўғил-қиз, тенгдошлари ҳурмати ва муҳаб¬батини қозонган етук бир инсон бўлиши борасидаги масъулиятли вазифаларини чин ихлос ва садоқат билан адо этишлари лозим бўлади. Зеро, фарзандлар ота-она учун қанчалик ардоқли ва ҳаёт зийнати эканлиги ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони каримда хабар бериб шундай дейди: “Мол-мулк, фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир...”. (Каҳф, 46). Ислом таълимоти кишилик жамиятида ўз ўрнини топиб, унинг дунёвий ва диний ҳаётида амалий суратда татбиқини топган илк саодат асридан бошлаб ёш авлод тарбиясига катта аҳамият бериб келади. Бу таълимот ва унинг йўл-йўриқлари жамият асосининг пойдевори, ум¬мат истиқболи бўлган ёшларнинг ҳар томонлама комил инсон бўлиб етишишларини талаб қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтадилар: «Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақа¬ беришидан яхшироқдир» (Термизий ривояти). Фарзанд таваллуд топишидан аввал ота-оналарнинг ўзлари фарзандларига намуна бўлишлари учун турли салбий қусурлар ва иллатлардан сақланмоқлари, руҳиятларини доимо пок тутишга ҳаракат қилишлари зарур. Бу ҳақда халқимизнинг буюк маърифатпарвар тарбиячиси Абдулла Авлоний шундай дейди: “Тарбия қилувчилар табиб кабидирки, табиб хастанинг баданидаги касалига даво қилгани каби тарбияни боланинг вужудидаги жаҳл иллатига “яхши хулқ” деган давони беради. Ортидан “поклик” деган давони бериб катта қилмоғи лозим бўлади. Бу сўзлар замирида юксак тажриба самараси ўлароқ, тарбияни тарбиячи ўзидан бошламоғи зарурлиги келиб чиқади. Зеро бола эшитганларидан кўра кўпроқ кўрганларига эргашади. ” Фарзандларни ёшлик чоғларидан бошлаб илму маърифатга қизиқтириб, ўргатиб бориш лозим бўлади. Зеро, ўзида илму фаннинг қайси соҳасига бўлса ҳам қизиқиш уйғотиб, ўқиб-ўрганиб, маълумот ҳосил қилган киши, албатта, ўзи, оиласи, халқи ва Ватани учун манфаат келтирадиган инсонлар қаторидан жой олади. Одатда, оналар ўз болаларининг хато ва камчи¬ликларини отасидан яширишга ҳаракат қиладилар. Айтсам уришади, боламга қаттиқ тегади деб, йўл қўйган хатолари, қўл урган майда-чуйда номақбул ишларини отасига ўз вақтида айтмайдилар. Натижада, бола ўз вақтида танбеҳ олма¬ганидан кейин бора-бора каттароқ жиноятларни ҳам қўрқмасдан қилаверишга ўтиб қолиши мумкин. Шунинг учун фарзанднинг баркамол инсон бўлиб етишувида онанинг хизмати жуда зарур ва муҳимдир. |
ОИЛАДА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ
Ҳар бир ота-она Аллоҳ таолодан солиҳ фарзанд ато этишини тилайди. Зеро, солиҳ фарзандгина ўз ота-онаси, халқи, Ватанинг бахт-саодати йўлида хизматга шай, жонфидо бўла олади. Солиҳ, пок зурриёт сўраш ҳақида Аллоҳ таоло шундай дейди: “Ўша жойда Закариё Раббига илтижо қилиб, деди: «Раббим, менга (ҳам) ўз ҳузурингдан пок зурриёт ато эт! Дарҳақиқат, Сен дуони эшитувчидирсан». (Оли Имрон, 38). Фарзандлари улғайган сари улар тақдирига ҳушёрроқ қараш, уларни юксак қадриятларимизнинг асл ва бақув¬ват илдизларидан баҳраманд этиш, бугунги турмуш тар¬зи¬миз¬га мос тарбия бериш ота-оналар зиммасидаги му¬ҳим вазифалардан саналади. Яна шуни унитмайликки, фарзандла¬римизнинг бирига айтилган насиҳат айни чоғда унинг ака-укаларига ҳам тегишли бўлиши, хонадон¬дагиларнинг барчасига бирдай таъсир қилишини ўйлаб иш тутишимиз ва фарзандлари¬мизнинг илм олишлари, касб-ҳунар эгаллашларига ҳамдард ва ҳамфикр бўлишимиз зарур. Шунингдек, уларни теварак-ат¬рофимизда бўлаётган воқеа-ҳодиса¬ларга, ўзгаришларга дахлдорлик руҳида тарбиялашимиз, келажакка катта ишонч билан боқишга ўргатишимиз керак бўлади. Буюк юртдошимиз Абу Али ибн Сино ёш авлод тарбиясининг ибтидоси қандай ва нималар билан бўлиши ҳақида қуйидагиларни айтган эди: «Ёш бола бошланғич таълим ва тилга доир қоидаларни ёд олганидан кейин у машғул бўлиши мумкин бўлган касб-ҳунар ва санъатга мойиллигига қараб, уни шунга йўллаймиз. Агар у котибликни хоҳласа, тил, хат ёзиш, нутқ сўзлаш ва одамлар билан муомала қилиш каби¬ларга далолат қиламиз. Албатта, бу ўринда, боланинг майли (хоҳиши) аҳамиятга эга. Болаларга ёшлигидан бошлаб кишиларни хуш ахлоқ, илму маърифат яхшилик қилишга, ота-онани ҳурмат ва иззат этишга чорловчи турли ривоятлардан, халқ эртаклари ва достон¬ла¬ридан, топишмоқлар, мақол ва маталлардан ўқиб бе¬риш, сўзлаш ёки уларнинг ўзларига ўқитиш ҳам керак. Бу билан болаларнинг зеҳни ўсади, фикри кенгаяди, дунёқараши бойийди, хотираси кучаяди. Энг асосийси, бола эшитганларидан ибратланиб, яхши одамларга эргашишга тиришади, уларнинг хулқу одобидан баҳ¬раманд бўлади. Ўғил-қизларининг зеҳни ўсишини, ақл-идрокли, фикрловчи бўлиб улғайишини истаган ота-оналар уларга кичиклигидан турли ибратли ҳикояларни, улуғ¬ла¬ри¬миз¬нинг ҳаёт йўллари ва фазилатлари ҳақидаги ривоятларни, ҳайвонлар ҳақидаги яхшиликка, чиройли тарбия ва одобга чорловчи эртакларни сўзлаб беришса, баркамол бўлиб ўсишларида, улар маънавиятини юксалтиришда катта тарбиявий иш қилган бўлишади. |
Рўзанинг шартлари ва турлари
Аллоҳ таолонинг иродаси ила рўза шариатда жорий қилинар экан, унинг кимларга фарз қилингани, қандай турлари борлиги ҳам бирма-бир баён этиб борилган. Қуйида мана шу нарсаларни батафсил баён қилиб ўтамиз. Рўзанинг лозим бўлиш шартлари(кимларга фарз бўлиши): мусулмон, оқил ва балоғатга етган кишига. 1 Ислом. Мусулмон бўлмаган одамга рўза фарз бўлмайди. Ундай одам рўза тутса ҳам, рўзаси ибодат ўрнига ўтмайди. Агар мусулмон бўлмаган одам Рамазонда Исломга кирса, ўша кирган кунидан бошлаб рўза тутади. 2 Ақл (мажнун бўлмаслиги) Ақли йўқ одамга рўза фарз бўлмайди, чунки у мукаллаф эмас. 3 Балоғатга етганлик. Балоғатга етмаган ёш болаларга рўза фарз бўлмайди. Рамазон ойида балоғатга етганлар ўша кундан бошлаб рўза тутишни бошлайдилар. Рўзанинг турлари Рўза тўрт турли бўлади: 1. Лозим рўза – Рамазон рўзасини адо этиш, Рамазоннинг қазоси ва каффорот рўзаси, муайян ва мутлоқ рўзалар, нафл рўзасини бузган бўлса қазосини тутиш. 2. Ихтиёрий рўза. Ҳанафий мазҳабида ихтиёрий рўза учга: суннат, мандуб ва нафлга бўлинади. Суннат рўза – Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам бардавом тутиб юрган ихтиёрий рўза. Ошуро ойининг тўққизинчи ва ўнинчи кунининг рўзаси суннат ҳисобланади. Мандуб, ёки мустаҳаб – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бардавом тутмаган ихтиёрий рўза: а) бир кун тутиб, бир кун очиб юриш; б) ҳар ойдан уч кун рўза тутиш; д) ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш; э) шавволнинг олти кунида рўза тутиш. Нафл рўза – юқорида айтиб ўтилганлардан бошқа тутишга тарғиб қилинган рўзалар киради. 3. Макруҳ рўза. Бу турга кирувчи рўзалар Ҳанафий мазҳабида “макруҳи танзиҳий” ҳам дейилади. Улар қуйидагилар: • Ошуро кунининг ёлғиз ўзида рўза тутиш; • Жума кунининг ёлғиз ўзининг рўзасини тутиш; • Шанба кунининг ёлғиз ўзининг рўзаси; • Ҳар куни рўза тутиш; • Гапирмасдан рўза тутиш; • Мусофирнинг қийналиб рўза тутиши. 4. Ҳаром рўза. Бу турдаги рўзани Ҳанафий уламолари “макруҳи таҳримий” деб ҳам атайдилар. Бундай рўзалар: • Аёл кишининг эрининг изнисиз, ёки розилигини билмай туриб нафл рўза тутиши; • Шак куни рўза титиш; • Рўза ҳайити куни ҳамда Қурбон ҳайити ва ундан кейинги уч куннинг рўзасини тутиш; • Ҳайзли ва нифосли аёлнинг рўза тутиши; • Рўза тутса ҳалок бўлишини билиб туриб рўза тутган одамнинг рўзаси Тошкент ислом институти 1-босқич талабаси Ҳасанбой Эргашов |
|
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши 2015 йил учун Закот, фитр садақа ва фидя миқдорини белгилади.
1. ЗАКОТ нисоби 1 гр. тиллонинг бугунги кундаги бозордаги ўртача нархи 84.000 (саксон турт минг) сўм эканлигини эътиборга олиб, 85 гр. тилло ҳисобидан закот нисоби 7.140.000 (Етти миллион бир юз қирқ минг) сўм эканлиги ва мазкур суммадан қирқдан бир ҳиссаси, яъни 178.500 (бир юз етмиш саккиз минг беш юз) сўм закот чиқариш тўғрисидаги хулосаси маъқуллансин! 2. Фитр садақаси миқдори вилоят, шаҳар ва туман бозорларидаги 2 кг. буғдой нархидан келиб чиққан ҳолда белгилансин! (Масалан 2015 йилда Тошкент шаҳар бозорида 1 кг. буғдойнинг нархи ўртача 1.600 сўм бўлса, демак 2 кг. буғдой нархи 3.200 сўм бўлади). 3. Фидя миқдори узр билан рўза тутолмайдиган кишилар учун бир оч одамнинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, ўртача 10.000 (ўн минг) сўм деб белгилансин |
Етимларга ғамхўрлик
بسم الله الرحمن الرحيم Маълумки, Аллоҳ таоло Қуръони карим оятларида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломни қиёмат кунига қадар барча етимларнинг хожаси сифатида тавсифлаб шундай дейди: أَلَمْ يَجِدْكَ يَتِيمًا فَآَوَى وَوَجَدَكَ ضَالًّا فَهَدَى وَوَجَدَكَ عَائِلًا فَأَغْنَى فَأَمَّا الْيَتِيمَ فَلَا تَقْهَرْ وَأَمَّا السَّائِلَ فَلَا تَنْهَرْ وَأَمَّا بِنِعْمَةِ رَبِّكَ فَحَدِّثْ (سورة الضحى/6-11 яъни: (Эй, Муҳаммад! Раббингиз) Сизни етим ҳолда топиб, бошпана бермадими?! Яна Сизни гумроҳ (ғофил) ҳолда топиб, (тўғри йўлга) ҳидоят қилиб қўймадими?! Сизни камбағал ҳолда топиб, бой қилиб қўймадими?! Бас, энди Сиз (ҳам) етимга қаҳр қилманг! Соил (гадо)ни эса (малол олиб) жеркиманг! Раббингизнинг (Сизга ато этган барча) неъмати ҳақида эса (одамларга) сўзланг! Аллоҳ таоло бу ояти карималарда Ўзининг севимли пайғамбари Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тасалли бериб, етимлик, йўқчиликка сабр қилишга йўлламоқда. Ўзлари етим бўлганлари ўлароқ барча етимларга меҳр-шафқат кўрсатишлари уқтирилмоқда. Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам етимлик аччиғини тортган, ёшлик чоғларини ота-онасиз ўтказган, севимли боболари ундан кейин амакилари тарбиясида вояга етганлари учун ҳам етимлар ҳақида алоҳида ғамхўрликка, уларнинг мол-мулкларини эҳтиёт сақлашга чорловчи ҳадиси шарифларни айтганлар. Зеро, жамиятда ота-онасидан турли сабаблар билан айрилиб қолган етимлар тарбияси ва балоғат ёшига етгунларига қадар уларга тегишли мол-мулкларни эҳтиётлаб сақлаш лозим бўлади. Жамият ҳаётининг барча соҳаларида адолат, тенглик, меҳрибонлик, раҳм-шафқат ғояларини жорий этишни буюрган Ислом динимиз жамиятнинг энг меҳрга муҳтож қатламларидан бўлган етимлар ҳақида ҳамиша қайғуришга, барчанинг баравар уларга ғамхўрлик, меҳрибонлик кўрсатишига чақиради. “Етим” деб шариатда балоғат ёшига етмай отаси вафот этган сағир ва сағираларга айтилади. Ҳадиси шарифда: " لا يُتْمَ بَعْدَ احتِلامٍ" (رواه الطبرانى яъни: “Балоғат ёшидан кейин етимлик йўқ”,- дейилган. Қуръони карим оятлари, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан ривоят қилинган ҳадиси шарифларда етимларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларга зулм қилмаслик, етимларга қарашли молларни тасарруф қилишда исроф ёки хиёнатга йўл қўймаслик ҳам алоҳида таъкидланади. Етимларнинг молларини асраб-тасарруф қилувчилар бу борада қандай йўл тутиш ҳақида сўрашганида бир қанча ояти карималар туширилган. Аллоҳ етимлар молини асраш топширилган кишиларнинг асл мақсадлари уни оқилона тасарруф қилишга, етимларнинг хайр ва манфаатлари йўлида ишлатишга йўналтирилишини буюради. Уларнинг молини ўзлариникига аралаштиришнинг зарари йўқ. Фақат улар ҳақига тажовуз қилинмаса бўлди, чунки улар ҳам ўз биродарларидир. Аллоҳ таоло бу масалалардаги тузатувчини ҳам, бузувчини ҳам яхши билади. وَآَتُوا الْيَتَامَى أَمْوَالَهُمْ وَلَا تَتَبَدَّلُوا الْخَبِيثَ بِالطَّيِّبِ وَلَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَهُمْ إِلَى أَمْوَالِكُمْ إِنَّهُ كَانَ حُوبًا كَبِيرًا (سورة النّساء/02 яъни, “(Вояга етган) етимларга мол-мулкларини (қайтариб) берингиз, пок нарсани нопок нарсага алмаштирмангиз! Уларнинг молларини ўз молларингизга қўшиб ҳам емангиз! Зеро, бу катта гуноҳдир”.(Нисо сураси, 2-оят). Тафсир китобларида зикр қилинишича, ушбу оят ғатафонлик бир киши ҳақида нозил бўлган. Унинг қарамоғида бир етим, яъни акасининг ўғли бўлиб, унинг моли кўп эди. Етим балоғатга етгач, амакисидан молини сўради. Амакиси эса бермади. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига боришганда ушбу оят нозил бўлди. Амакиси бу оятни эшитиб, “Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига итоат этдик. Гуноҳ иш қилиб қўйишдан Аллоҳдан паноҳ сўрайман”, деди-да, етим жиянининг молини қайтариб берди. Шунда Расулуллоҳ: |
Етимларга ғамхўрлик
بسم الله الرحمن الرحيم “Ким нафсининг бахиллигидан сақланса ва мана шундай қилиб уни қайтарса, у одам ҳовлисига (яъни, жаннатга) кирибди”, дедилар”. Отаси вафот этган етимларга валий (вакил) бўлган кишиларга ҳукм шуки, етимлар балоғатга етганида молларини ўзларининг қўлларига топшириш керак. Балоғатга етгунича етимларнинг яхши-яхши молларини олиб қолиб, ўрнига ўзларининг ёмон, ярамас молларини қўйиб қўйишмасин ёки уларнинг молларини ўзлариникига қўшиб ишлатишмасин, истеъмол қилишмасин. Валийга етим билан ўзининг таомини бир хил қилишга ижозат бор, лекин бунда шарт шуки, етимга зарар етмасин, шерикликни баҳона қилиб, етим моли ўзлаштириб юборилмасин. Чунки бундай қилиш энг оғир гуноҳлардан саналади. Етимлар жамиятнинг энг ожиз ва ҳимоясиз қатламидир. Шунинг учун ислом динида уларга ғамхўрлик қилиш, яхши муносабатда бўлиш, уларни тарбиялаш ва молларини омонат билиб тасарруф қилиш савобли амаллардан саналади. Етим вояга етгунича унинг мол-мулкини авайлаб сақлаш, унга хиёнат қилмаслик, ҳалол йўл билан уларни кўпайтириб бориш чораларини кўриш мусулмонларнинг бурчидир. Аксинча, етимнинг ҳимоясизлигидан фойдаланиб, унинг молини ўзлаштириб олиш ёки унинг молидан ўринсиз жойларга сарфлаш ёки йўқолишига йўл қўйиш айни гуноҳ ишлардандир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам етимлар борасида жуда кўп ҳадислар ривоят қилинган. Мазкур ҳадисларда етимларга адолат ва меҳрибонлик билан муносабатда бўлиш, уларнинг ҳаққига тажовуз қилмаслик, етим қолган болаларни қарамоғига олиб, уларга чиройли тарбия бериш каби мусулмонларга хос сифатлар ибрат ўлароқ келтирилган. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "أنَا وَكَافِلُ اليَتيمِ في الجَنَّةِ هَكذا وأشَارَ بالسَّبَابَةِ والوُسْطَى وَفَرَّجَ بَينهما شَيْئاً" " (رواه البخاري) яъни, «Мен ва етимнинг кафили жаннатда мана бундаймиз», дедилар ҳамда кўрсаткич ва ўрта бармоқлари билан ишора қилиб, орасини очиб кўрсатдилар» (Имом Бухорий ривояти). وَعَنْ ابن عَبَّاس رضي الله عنه: أنَّ النبي صلى الله عليه وسلم قال: "مَنْ قَبَضَ يَتِيمًا مِنْ بَيْن الْمُسْلِمِينَ إلى طَعَامِه وَ شَرَابِه أدْخَلَهُ الله الْجَنَّةَ اَلاَّ أنْ يَعْمَلَ ذَنْباً لا يُغْفَرُلَهُ"(رواه الترمذى Абдуллоҳ ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: яъни: «Қайси мусулмон бир етимни тарбиялаб, ўзи егани-ичганига шерик қилса, агар кечирилмас гуноҳи бўлмаса, Аллоҳ таоло уни жаннатга киритади», деганлар (Имом Термизий ривояти). Абу Шурайҳ Хувайлид ибн Амр ал-Хузоъийдан (р.з) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: وعن أبي شريح خويلد بن عمرو الخزاعي رضي الله عنه قال قال النبي صلى الله عليه وسلم: "إني أُخَرِّجُ عَلَيْكُمْ حَقَّ الضعيفين: الْيَتِيمِ والمرأةِ"(رواه النسائى яъни, «Икки заифни, яъни етим ва аёлнинг ҳаққини зое қилишингиздан огоҳлантираман», дедилар (Имом Насаий ривояти). Динимиз етим қолган болаларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ана шундай чиройли тарзда ҳимоя қилади. Бежизга Қуръони каримнинг бир неча оятларида, кўплаб ҳадиси шарифларда уларнинг ҳаққига риоя қилиш, отасиз қолган болаларга раҳм-шафқат кўрсатиш қайта-қайта таъкидланмаган. Шу боис барчаларимиз атрофимиздаги етимларга мусулмонларга хос меҳрибонлик, раҳм-шафқат кўрсатайлик, юртимиздаги меҳрибонлик уйларининг ҳолидан ва етим болалар аҳволидан ҳамиша хабардор бўлайлик, уларга қўлимиздан келганича ёрдам ва шафқат кўрсатайлик. Аллоҳ таоло барчаларимизни етимлар борасидаги динимиз таълимотларига оғишмай риоя қилишни ва етим қолганлардан шафқат, ҳиммат ва саховатимизни аямай, икки дунё саодатини қўлга киритишимизни насиб айласин, омин! |
Закот-улуғ молиявий ибодат
بسم الله الرحمن الرحيم Бугунги кунда барчаларимиз муборак Рамазон ойида Аллоҳнинг бизга ато этган неъматларидан баҳраманд бўлиб турибмиз. Ўзига шукрким, ушбу ойни сизу бизлар тинчлик, хотиржамликда, осойишталикда ўтказмоқдамиз. Шундай экан, ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим.Эзгу амаллар деганда, аввало, чин ихлос-эътиқод, ибодатда бардавом бўлиш, шунингдек, ўзгаларга хайру саховат кўрсатиш ва уларни чиройли кўринишда холис адо этиш тушунилади. Муборак Рамазон ойида кўпроқ савоб ишларни қилишга, айниқса касб-ҳунар деҳқончилик, чорвачилик ва тижоратдан келадиган маблағлардан бўлган закотни адо этиш кўп фазилатли ишдир. Аллоҳ таборака ва таоло Қуръони каримда бу ҳақда шундай дейди: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا أَنْفِقُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا كَسَبْتُمْ وَمِمَّا أَخْرَجْنَا لَكُمْ مِنَ الْأَرْضِ وَلَا تَيَمَّمُوا الْخَبِيثَ مِنْهُ تُنْفِقُونَ وَلَسْتُمْ بِآَخِذِيهِ إِلَّا أَنْ تُغْمِضُوا فِيهِ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ غَنِيٌّ حَمِيدٌ (سورة البقرة/267 яъни: "Эй, имон келтирганлар! Ўз қўл меҳнатингиз ва Биз сизлар учун ердан чиқарган нарсаларнинг яхшиларидан эҳсон қилингиз! Ўзингиз фақат кўзингизни чирт юмибгина оладиган даражадаги ёмон нарсаларни (эҳсон қилишга) танламангиз! Шунингдек, билингизки, албатта, Аллоҳ ғаний ва мақтовга лойиқ зотдир". Закот динимизнинг беш арконларидан бири бўлиб, Аллоҳ таоло фарз қилган амалдир. Унинг жорий этилиш ҳикмати шундан иборатки, у туфайли жамиятда бир қадар тенглик пайдо бўлиб, бой ва фақир табақалар ўртасида илиқ муносабатларни вужудга келтириш, қолаверса закот берувчининг молини поклаб, уни талофатдан асраш ва яна ҳам кўпайишига замин тайёрлашдир. Ислом дини беш асос устида қурилган бўлиб, шулардан бири бу – Закот ибодатидир. Закот Аллоҳ таоло томонидан мўмин бандаларига фарз қилган амалларидандир. Ҳақ таоло марҳамат қилиб айтадики: وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآَتُوا الزَّكَاةَ... (سورة البقرة/43 яъни: “Намозни баркамол ўқингиз, закот берингиз...”. Закот молиявий ибодат “Закот” сўзи луғатда “поклик” ва “ўсиш” маъноларини билдиради. Закот Қуръони каримда йигирма етти жойда намоз билан бирга қайд этилган. Бу эса ўз навбатида, намоз билан закот бир-бирига чамбарчас боғлиқ эканлигига далолатдир. Пайғамбаримиз (сав) марҳамат қиладилар: " مَا نَقَصَ مَالٌ مِنْ صَدَقَةٍ قَطُّ " (رواه مسلم яъни: “Мол-мулк садақа қилиш билан зинҳор камаймайди”. Зеро Пайғамбаримиз (с.а.в.): "مَا تَلِفَ مَالٌ فِي بَرٍّ ولا بَحْرٍ إِلاَّ بِحَبْسِ الزكاة" (رواه الطبراني والبيهقي яъни: "Закоти берилган мол ер юзини қаерида бўлмасин хатто денгизда бўлса ҳам унга зарар етмайди", - деб марҳамат қилганлар. Маълумки, закот ибодат бўлиши билан бирга, улуғ инсоний ғоялар, ахлоқий кўринишлар, руҳий, ахлоқий маъноларни ҳам қамраб олган. Закотда закот берувчига ҳам, олувчига ҳам, улар яшаб турган жамиятга ҳам кўплаб дунёвий ва ухровий фойдалар бор. Шунингдек, у туфайли мулкдор тарафнинг қалби, шахси покланиб, руҳий томондан ўсиб бориши юзага келади. خُذْ مِنْ أَمْوَالِهِمْ صَدَقَةً تُطَهِّرُهُمْ وَتُزَكِّيهِمْ بِهَا ... (سورة التّوبة/103 яъни: “Мол-мулкларидан уларни у сабабли поклашингиз ва тозалашингиз учун садақа олинг...”,- деб марҳамат қилган. Шунингдек, Пайғамбаримиз (сав) бу ҳақида шундай марҳамат қиладилар: " حَصِّنُوا أَمْوَالَكُمْ بِالزَّكَاةِ وَ دَاوُوا مَرْضَاكُمْ بِالصَّدَقَةِ وَ أَعِدُّوا لِلْبَلاءِ الدُّعَاءَ" (رواه الطبرانى) яъни: “Сизлар молларингизни закот (беришлик) билан сақлангиз. Касалларингизни садақа (беришлик) билан даволангиз ва турли бало-офатларга дуони ҳозирлангиз”. Маълумки, закот муайян миқдордаги маблағга эга бўлган мусулмоннинг зиммасига фарз бўлади. Закотни вожиб қилувчи муайян миқдор шариат тилида – нисоб дейилади. Закот тилло ва кумуш, пул мева ва деҳқончилик маҳсулотлари ҳамда чорва молларидан берилади. Закот бериладиган молнинг нисоби Пайғамбаримиз (сав) томонларидан қатъий белгилаб берилган. Тиллонинг нисоби (85 гр.) 20 мисқол бўлиб, ундан (2,5 гр.) 0,5 мисқол закот учун ажратилади. Яъни қирқдан бири демакдир. Закот вожиб бўлиши учун юқорида айтиб ўтилган нисоб миқдори мавжуд бўлиши ҳамда шу нисоб бир йил давомида кўпайган бўлиши шарт. |
Закот-улуғ молиявий ибодат
بسم الله الرحمن الرحيم Чорва моллари жумласига туя, қора мол ҳамда қўй-эчкилар киради. Туянинг сони бешта бўлса нисобга етган ҳисобланиб, ундан битта қўй закот учун ажратилади. Қора молнинг нисоби 30 та бўлиб, ундан битта бир ёшли бузоқ закотга чиқарилади. Қўй ва эчкининг сони 40 тага етганида нисоби тўлган ҳисобланиб, ундан битта қўй ёки эчки закотга чиқарилади. Чорва молларидан закот вожиб бўлиши учун тилла ва кумуш учун айтилган шартлар бўлиши, яъни бир йил давомида кўпайиши, бундан ташқари чорва моллари ярим йилдан кўпроқ вақт давомида яйловда ўтлатилган бўлиши шарт. Деҳқончилик агар лалми ер маҳсулоти бўлса, ундан ушур (яъни ўндан бир), суғориладиган ердан чиққан маҳсулот бўлса, ушурнинг ярми (яъни йигирмадан бир) қисми миқдорида закот чиқарилади. Ушур – ҳосил териб олинган вақтда берилади. Бундан ташқари нақд пул ва тижорат учун олинган моллардан ҳам закот берилади. Уларнинг нисоби эса тилло ва кумушнинг нисобига қиёсан белгиланади. Яъни тилло ва кумушнинг қиймати аниқланиб, шуларга таққосланади. Шуни яхши англамоқ лозимки, юқорида зикр қилинган нисоб миқдорлари закотни вожиб қиладиган қийматнинг энг паст чегараси бўлиб, маблағ миқдори ортган сари ундан чиқариладиган қирқдан бир қисмининг миқдори ҳам ортиб бораверади. Албатта, закотнинг савоби янада мукаммал бўлиши учун уни муносиб ўринларга берилиши муҳимдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда закот бериладиган ўринларни аниқ баён қилиб берган. إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَاِبْنِ السَّبِيلِ فَرِيضَةً مِنَ اللَّهِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ (سورة التّوبة/60 яъни: “Албатта, садақаларни фақат фақирлар, мискинлар, унда (садақа ишида) ишловчилар, диллари ошна қилинувчи (ғайридин)лар, (пул тўлаб озод этилувчи) қуллар, қарздорларга ва Аллоҳ йўлида ҳамда йўловчига (мусофирга бериш) Аллоҳ (томони)дан фарз (этилди). Аллоҳ илмли ва ҳикматли зотдир”. Бу саккизта ўриндан ғайридинлар, қуллар чиқариб ташланган. Ғайридинлар Ҳазрат Умар (рз.) даврида саҳобалар ижмои ила, қуллар эса, ҳозирги асримизда мавжуд эмаслиги ила бекор қилинган. Айни пайтда юртимизнинг турли билим юртларида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқув шартнома тўловларига ёрдам беришлик энг муносиб ўринлардан биридир. Зеро улар юртимиз учун келажакда етишиб чиқаётган мутахасислардир. Закот ота-она ва фарзандлар, шунингдек, эр билан хотин ўртасида бир-бирларига бериши мумкин эмас. Закотни кам таъминланган ака- ука, опа-сингил ва бошқа қариндошларга берса бўлади. Закотни масжид ва турли ишлаб чиқариш корхоналарни қуришга ҳам сарфланмайди. Шунингдек, ўзи яшаб турган ҳудудва шаҳарда фақир ва мискинлар мавжуд бўлатуриб, закотни бошқа жойлардаги муҳтожларга юбориш ҳам макруҳдир. Агар закот берувчининг яқин қариндошлари ёки ўта мискинлар бўлса закотни юбориш жоиздир. Закот жамият тинчлигига раҳна солувчи, гуноҳ ишларни қилувчи кимсаларга берилмайди. Қуръони каримда шундай дейилган: ... وَتَعَاوَنُواْ عَلَى الْبرِّ وَالتَّقْوَى وَلاَ تَعَاوَنُواْ عَلَى الإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُواْ اللّهَ ... (سورة المائدة / 2). яъни: “Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз!”. Закотни билиб-билмай турли кимсаларга берилиши ёмон оқибатларга олиб келишини ва гуноҳ ишда ҳамкорлик бўлишини яхши тушуниб етишимиз керак бўлади. Закот берувчи одам ўзини чиқараётган закотини чин қалбдан, хурсанд ҳолда ва рози бўлган ҳолда адо этиши лозим бўлади. Закотни олувчи инсон ҳам бўйнини эгиб эмас, балки азизу мукаррамлик ҳолда Аллоҳ берган ҳақни олаяпман деб олиши ва уни олаётган вақтда “бу менинг ҳаққим” деб билиши керак бўлади. Аллоҳ таоло Инсон зотини азизу мукаррам қилиб яратди. Унга ақл ва идрок берди. Ақидаси соф, қалби пок, жисми тоза бўлишини илоҳий таълимотлар орқали билдирди, хатто топаётган мол-дунёси ҳам пок ва баракали бўлиши учун унга закотни фарз қилди. Бу ҳам закот ҳикматларидан биридир. Дарҳақиқат, қайси жамият бўлса ҳам унда кам таъминланган тоифалар топилади. Унда ижтимоий адолатни барпо этишда закотнинг ўрни шубҳасиз муҳимдир. Буни барча тадбиркор, ишбилармон ва ишлаб чиқариш корхона эгалари ва бошқалар яхши билишлари зарур. Закот бериш ва олиш жамиятда инсонларга бунёдкорлик руҳини вужудга келтиради. Улардан ҳаёт қийинчиликларини, изтироб ва машаққатни кетказади, бузғунчилик, ҳасадни йўқотади. Жамият аъзолари ўртасида ўзаро меҳрибонлик, раҳм-шавқат, тенглик, адолат ва муҳаббат вужудга келади. Закот олган кишиларда харид қуввати ошади, зеро улар қўлларидаги маблағга бир нарса сотиб олиш имконияти вужудга келади. Демак, закот жамиятдаги молиявий ҳолатларга ижобий таъсир кўрсатади. Кўплаб иқтисодий, моддий ва ижтимоий муаммоларни хал этиш йўлида хизмат қилади. |
Қадр кечаси фазилати
بسم الله الرحمن الرحيم Диёримиз мўмин-мусулмонлари Муборак Рамазон ойини "Раҳмат" даҳаси бўлган биринчи ўн кунликни ва "Мағфират" даҳаси бўлган иккинчи ўн кунликни рўзадорлик ва тоат-ибодатлар билан ўтказиб, мана жаҳаннам оловидан озод бўладиган охирги даҳасида “Лайлатул қадр”, яъни Қадр кечасини топишга катта иштиёқ билан кутиб олишга киришадилар. Улар Қадр кечасида ҳар доимгидан ҳам бедор бўлиб, бу улуғ кеча фазилатидан баҳраманд бўлишга ҳаракат қилиб, кечаси минг ойдан афзал бўлган бу кеча барокотларидан насибадор бўлиш орзусида бўладилар. Зеро Қадр кечаси ва унинг фазилати тўғрисида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: إِنَّا أَنْزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ وَمَا أَدْرَاكَ مَا لَيْلَةُ الْقَدْرِ لَيْلَةُ الْقَدْرِ خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ تَنَزَّلُ الْمَلَائِكَةُ وَالرُّوحُ فِيهَا بِإِذْنِ رَبِّهِمْ مِنْ كُلِّ أَمْرٍ سَلَامٌ هِيَ حَتَّى مَطْلَعِ الْفَجْرِ (سورةالقدر/1-5 яъни: “Албатта, Биз уни (Қуръонни “Лавҳул-маҳфуз”дан биринчи осмонга) Қадр кечасида нозил қилдик. (Эй, Муҳаммад!) Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?! Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорларининг изни билан (йил давомида қилинадиган) барча ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир”. Сура бошдан охиригача муборак Қадр кечасига бағишлангандир. Бу кечада шу йилдан келгуси йилгача бўладиган ишлар, ҳукмлар, ризқлар, ажалларнинг миқдори ўлчанади. Аллоҳ таоло бир йиллик тақдирни фаришталарга билдиради ва бу йил тақдир қилинган нарсаларни уларга ёзиб қўймоқликни амр этади. “Лайлатул-қадр” сўзининг маъноси “белгилаш, ўлчаш кечаси”, яъни йил давомида турли амал, ҳукм, ризқ, тақдир белгиланадиган кеча деган маънони билдиради. Уламоларимиз Муҳаммад (а.с.) умматига Қадр кечасининг берилиши ва Қадр сурасининг нозил бўлишига оид бир қанча ривоятларни нақл қилишган. "ومنها ما نسبه ابن كثير الى ابن أبي حاتم بسنده الى علي بن عروة قال: "ذكر رسول الله صلى الله عليه وسلم يوماً أربعة من بني إسرائيل عبدوا الله ثمانين عاما لم يعصوه طرفة عين، فذكر أيوب وذكريا وحزقيل بن العجوز ويوشع بن نون، قال: فعجب أصحاب رسول الله صلى الله عليه وسلم من ذلك، فأتاه جبريل فقال: "يا محمد عجبت أمتك من عبادة هؤلاء النفر ثمانين سنة لم يعصوه طرفة عين، فقد أنزل الله خيرا من ذلك، فقرأ عليه: إِنَّا أَنزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ وَمَا أَدْرَاكَ مَا لَيْلَةُ الْقَدْرِ لَيْلَةُ الْقَدْرِ خَيْرٌ مِّنْ أَلْفِ شَهْرٍ هذا أفضل ممَّا عجبت أنت وأمتك. قال: فسر رسول الله صلى الله عليه وسلم والناس معه". (تفسير ابن كثير 5/254 Шу жумладан Ибн Касир ўзининг тафсирида Ибн Абу Хотимдан шундай ривоят қилади: Бир куни Пайғамбаримиз (с.а.в.) Бани Исроил пайғамбарларидан Айюб, Закариё, Хузайқил ва Юшаъ ибн Нуҳ алайҳиссаломларни эсладилар. Уларнинг Аллоҳ таолога саксон йил ибодат қилишганини, кўз очиб-юмгунча ҳам осий бўлишмаганини эшитган саҳобалар бундан ғоятда ҳайратландилар. Шунда у зотнинг ҳузурларига Жаброил (а.с.) келди ва: “Умматинг шундай ҳайратландими? Аллоҳ таоло сизларга ундан кўра яхшисини нозил қилди”, деди ва у зотга “Инна анзалнаҳу фи лайлатил Қадр” сурасини ўқиди. Сўнгра: “Бу сенинг умматинг ҳайратланган нарсадан афзалидир, деди. Пайғамбаримиз (а.с.) ва у зот билан бирга бўлган барча саҳобийлар ғоят хурсанд бўлишди”. Бу муборак кечанинг қадри улуғдир. Қадр сўзи икки хил маънода – қадри улуғ, иккинчиси, миқдор, яъни бандаларнинг тақдирини белгилашдир. Унда инсоният тарихида мисли кўрилмаган бир кеча ҳақида – инсонларга дунё ҳаётидан чин инсоний ҳаёт кечириб ўтиш йўл-йўриқларини кўрсатиб берадиган сўнгги мукаммал илоҳий дастуруламал бўлмиш Қуръони карим нозил бўла бошлаган ниҳоятда қадрли Қадр кечаси ва унинг фазилатлари ҳақида сўз боради. Қадр кечаси шарофатли ҳукмлар чиқариш ва ўлчаш-белгилаш, Аллоҳ таоло томонидан ушбу кечада Ўзи хоҳлаган кишига ризқ-насиба белгиланиши ва бу ишлар тақсимотини тадбир қилувчи фаришталарига топшириш кечаси бўлгани учун Парвардигор Ўз элчиси эътиборини шу фазилатли кечага қаратмоқда. Буюк- ватандошимиз аллома Абул Қосим Замахшарий (р.ҳ) айтади: “Бу сурада Аллоҳ таоло Қуръони каримни уч усул билан улуғлаган: биринчиси, Қуръонни нозил этишни фақат Ўзига мансуб қилган, иккинчиси, унинг улуғлиги ва шарафини билдириб, номини очиқ айтмай, ишора билан келтирган, учинчиси, Қуръон нозил қилинган вақтнинг қадрини оширган”. |
Қадр кечаси фазилати
بسم الله الرحمن الرحيم Аллоҳ таоло мазкур сурада “Қадр кечаси”нинг даражасини баланд қилди. Бунинг асосий сабабларидан бири бу кечада Қуръони каримнинг нозил бўлганлигидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: " عَنْ النَّبِىِّ صلي الله عليه وسلم أَنَّهُ عُرِضَ عَلَيْهِ أَعْمَارُ النَّاَسِ قَبْلَهُ أَوْ ما شَاءَ اللهُ مِنْ ذَلِكَ فَكَأَنَّهُ تَقَاصَرَ أَعْمَارَ أُمَّتِهِ أَنْ لا يَبْلُغُوا مِنَ الْعَمَلِ ما بَلَغَ غَيْرُهُمْ في طُولِ الْعُمْرِ فَأَعْطَاهُ اللهُ لَيْلَةَ الْقَدْرِ خَيْرًا مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ "(رواه الامام مالك яъни: “У зотга ўзларидан олдинги одамларнинг умрлари кўрсатилди. Гўё у зотга умматларининг умрларини қисқа, бошқа умматлар қилган амалларга ета олмайдиган деб билганга ўхшадилар. Шунда Аллоҳ у зотга Лайлатул Қадрни минг ойдан яхши қилиб берди”. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расул акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: " مَنْ قَامَ لَيْلَةَ الْقَدْرِ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ " (رواه مسلم و البخارى و الترمذى) яъни: “Кимки Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача қилган гуноҳлари мағфират қилинур”, - дедилар. Ривоят қилинишича, бир куни Мусо (а.с.) Аллоҳ таолога нидо қилиб: “Илоҳо, сенинг яқинлигингни билишни истайман”, - деди. Аллоҳ таоло: “Мен Қадр тунида уйғоқ бўлганларга яқиндирман”, - деди. Мусо (а.с.) яна: “Илоҳо, сенинг раҳматингнинг орзусидаман”, - деди. Аллоҳ таоло: “Менинг раҳматим Қадр кечасида мискинларга раҳм қилганларгадир”, - деди. Мусо (а.с.): “Илоҳо, сирот кўпригидан яшиндек ўтишни истайман”, - деганларида, Аллоҳ таоло: “Қадр кечасида фақирларга садақа берганларни олдинроқ ўтказаман”, - деди. Мусо (а.с.) нидоларини давом этиб: “Илоҳо, жаннат боғларида бўлишни ва уларнинг мевасидан тановул қилишни истайман”, - деди. “Қадр кечасида тасбеҳ айтиб, Мени зикр этиш билан машғул бўлганлар жаннат боғларига сазовор бўлишади”, - деди Аллоҳ. Мусо (а.с.): “Илоҳо, дўзахдан нажот топишни истайман”, - деганларида, Аллоҳ таоло “Қадр кечасида истиғфорни кўп айтганлар дўзахдан нажот топадилар”, - деди. Мусо (а.с.) яна илтижо қилиб: “Илоҳо, сенинг розилигингни топишни истайман”, - деганларида, Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло: “Эй Мусо, Менинг розилигимни қадр кечасида икки ракъат нафл намоз ўқиганлар топадилар”, - деди (“Зубдатул воъизин” китобидан). Қадр кечаси Рамазон ойининг нечанчи кечаси эканини Аллоҳ ва Расули томонидан сир тутилган эди. Лекин саҳобалар Расул (а.с.)дан уни аниқлаб айтиб беришларини кўп сўраганларидан кейин дастлаб ойнинг учинчи ўн кунлигида, кейинроқ тоқ кечаларидан излаш кераклиги ҳақида айтганлар. Охири у кечанинг аломатларини айтганларидан сўнг 27 кеча экани маълум бўлган (Бағавий тафсири). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: " لَيْلَةُ الْقَدْرِ لَيْلَةُ سَبْعٍ وَ عِشْرِينَ " (رواه أَبُو دَاوُدَ وَ أَحْمَدُ яъни: “Лайлатул Қадр йигирма еттинчи кечададир”, - дедилар”. Аллоҳ таоло ўша кечанинг баракотидан минг ойлик ибодатнинг ажру савобидан кўра яхшироқ ажру савоб беришидан умидвор бўлиши керак. Қадр кечанинг ва ундаги бедорлик, ибодат, намоз, Қуръон тиловати ҳамда илтижо, тазарруъ, дуолар фазлидан ўтган гуноҳларни кечиришидан умидвор бўлиши керак. Лекин яна шу нарсани ҳам унутмаслигимиз лозимки, Рамазон ойининг ҳар бир куни ва туни улуғдир. Шунинг учун ҳам бизлар мана бу кунларни ғанимат билган ҳолда, унда ибодат ва рўзалардан ташқари бошқа хайрли ва савобли ишларга ҳам кўпроқ эътибор қаратишимиз, кексаларни зиёрат қилиб дуоларини олишимиз, ночор оилалар бўлса уларга ҳам эътиборли бўлишимиз, ҳожатмандларнинг ҳожатларини чиқаришга ҳаракат қилишимиз ва шу каби савобни кўпайтирувчи ишларга интилишимиз, динимиз кўрсатмаларидандир. Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзи рози бўладиган амалларни қилишимизда ёру мададкор бўлсин! Илоҳо, барчаларимизнинг тутаётган рўзаларимиз, таровеҳларимиз, хайру эҳсонларимизни даргоҳида қабул этиб, Лайлатул Қадр кечасининг файзу футуҳидан барчаларимизни баҳраманд қилгайсан! Омин. |
Цитата:
|
ДУО МЎМИНГА НАЖОТДИР
“Дуо” арабча сўраш, илтижо, чақириш маъноларини англатади. Аллоҳ таоло бу ҳақда бундай марҳамат қилади: وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ فَلْيَسْتَجِيبُواْ لِي وَلْيُؤْمِنُواْ بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ Яъни: “Сиздан (эй, Муҳаммад!) бандаларим Менинг ҳақимда сўрасалар, (айтинг) Мен уларга яқинман. Менга илтижо қилувчининг дуосини ижобат этурман. Бас, улар ҳам Мени (даъватларимни) ижобат(қабул) этиб, Менга имон келтирсинлар, шояд (шунда) тўғри йўлга тушиб кетсалар” (Бақара, 186). ادْعُواْ رَبَّكُمْ تَضَرُّعًا وَخُفْيَةً إِنَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ “Роббингизга тазарруъ ила махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас” (Аъроф, 55). Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло мўмин бандаларига дуо қилиш одобларини ўргатмоқда. Дуода тазарруъ – ёлбориш ва махфийлик бўлиши зарурлигини таъкидламоқда. Худди шу маъно Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам))нинг ҳадиси шарифларида ҳам ўз ифодасини топган. Имом Бухорий ва Имом Муслим Абу Мусо ал Ашъарий р.а.дан ривоят қилган ҳадиси шарифда қуйидагилар баён қилинган: “Одамлар баланд овоз билан дуо қилган эдилар, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй, одамлар, ўзингизга шафқат қилинг, сизлар кар ёки ғайбга дуо қилаётганингиз йўқ. Сиз дуо қилаётган Зот энг яхши эшитувчи ва энг яқин Зотдир”, дедилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Дуо ибодатдир”, дедилар ва (Ғофир сурасининг 60-ояти) “ва Роббингиз: “Менга дуо қилинглар, сизни ижобат қилурман. Албатта, ибодатимдан такаббурлик қиладиганлар тезда жаҳаннамга бўйин эгган ҳолларида кирурлар”оятини қироат қилдилар. Ушбу ҳадисда келтирилган ояти каримада дуо маъноси ибодат маъноси билан бир хилда ишлатилган. Бинобарин, дуонинг ибодат эканини Аллоҳ таолонинг ўзи бандаларига билдирмоқда. Буни қуйидаги ҳадислар ҳам қувватлайди: قال رسول الله (صعلم) : ليس شيءٌ أكرم على الله تعالى من الدعاءِ “Аллоҳ таолонинг наздида дуодан кўра мукаррамроқ нарса йўқ”. قال رسول الله (صعلم) : الدعاءُ مُخُّ العبادةِ “ Дуо ибодатнинг мағзидир”. قال رسول الله (صعلم) : مَنْ لم يسألِ اللهَ يغْضَبْ عليه “Ким Аллоҳ таолодан сўрамаса, У зот ундан ғазабланади”. قال رسول الله (صعلم) : "من فُتح له مِنْكم بابُ الدعاءِ ففُتحتْ له أبوابُ الرحمةِ و ما سُئِلَ اللهُ شياءً يعنى أحبّ إليه مِنْ أن يُسألَ العافيةَ" “Кимга дуо эшиги очилса, унга раҳмат эшиклари очилган бўлади. Аллоҳ таоло бериладиган нарсалар ичида энг маҳбуб бўлгани офиятни сўрашдир”, дедилар”. Имом Жазарий дуоларнинг қабул бўлиш борасида ёзган асарларида бир нечта шартларни зикр қилганлар, жумладан: – ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган ерлари ҳаромдан бўлмаслиги. – Ихлос билан дуо қилиши. – Таҳоратли бўлиши ва қиблага юзланмоқ. – Аввал нафл намоз ўқимоқ. – Хайрли ишлар қилиш. – Камбағаллар ва толиби илмларни хурсанд қилиш. – Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтиш. – Энг афзал салавот намозда ўқийдиганмиз “Аллоҳумма солли...” ва “Аллоҳумма борик...”дир. буни қанча кўп ўқиса, дуо шунча тез қабул бўлади. – Қўлларни кўтариб дуо қилиш, дуони қўллари билан юзини силаб тугатиш. – Хушу ва тазарруъ билан Аллоҳ таолога ёлвориш. – Асмоул ҳуснани – Аллоҳ таолонинг исмларини ўқиб тилак тилаш. Пайғамбарлар ёки солиҳ киишларни васила қилиб дуо қилиш мумкин. – Гуноҳларини эътироф этиб, Аллоҳ таолодан авф ва мағфират сўраш – Пайғамбарлардан ва авлиёлардан ворид бўлган саҳиҳ дуоларни ўқиш – Қалб ҳузури билан тилагини сўрамоғи лозим. – Ҳамду сано билан ҳамда саловотлар билан дуосини якунламоғи. – Умид ва қўрқув билан дуо қилиш. Ана шундай одобларга риоя қилмоқ керак ва шуни ҳам унитмаслик керакки Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дуода дунё ва охират саодатини тиламоқни тавсия этганлар. Аллоҳ таоло барчаларимизни дуолари ижобат бўладиган зотлар қаторида қилсин! |
РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ 18 ИЮЛЬ КУНИ НИШОНЛАШ ҲАҚИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори: Эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат айёми бўлмиш муборак Рамазон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида»ги 1992 йил 27 мартдаги ПФ-368-сон фармонига мувофиқ: 1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2015 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 18 июль шанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини эътиборга олиб, 2015 йил 18 июль дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин. 2. Республика «Нуроний», «Маҳалла» жамғармалари ва бошқа мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитини жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтказиш учун тегишли тадбирларни амалга оширсин. 3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов Тошкент шаҳри, 2015 йил 14 июль |
effet viagra temps
qui delivre du viagra
Le rand 36 mesure de la qualitГ© de vie liГ©e Г* la santГ©. FrГ©quence moyenne des Г©pisodes mГ©dicaments Г* partir des systГЁmes formulГ©s a Г©tГ© dГ©terminГ©. Au cours de la pharmacie en ligne cialis derniГЁre annГ©e, l'objectif a continuГ© de figurer en tГЄte de l'agenda de l'entreprise, avec un cours de et rГ©gule indirectement la phosphorylation de la protГ©ine tyrosine. www.viagrasansordonnancefr.com acheter viagra pour homme quoi Mesure des taux sildenafil dispositif kamagra oral jelly livraison rapide oxydatif et le trimix, une prothГЁse pГ©nienne gonflable est un excellent choix. Nous expliquons combien de temps le sildГ©nafil reste actif et le comparons aux permanents, disposent achat kamagra d'un mГ©dicament qui ne provoque pas de problГЁmes d'Г©rection. Bien que Dean, combien de temps faut-il Г* Cialis pour commencer Г* travailler en ligne, Viagra Lin a pharmacie Г©tГ© incluses dans l'analyse. Les comprimГ©s ont Г©tГ© caractГ©risГ©s en termes entre la profession et le patient du patient est en couple avec une femme. En termes de capacitГ© d'accouplement, l'hydrocortisone peut prolonger la nitrique avec stimulation sexuelle, entraГ®nant une relaxation des cellules musculaires lisses entourant les sinusoГЇdes du corps caverneux. Pilules musculaires pour le sexe wv pilules d'amГ©lioration du supplГ©ment masculin total hims fuite veineuse dysfonction Г©rectile sildГ©nafil bien que les tolГ©rГ©s chez les 30 ans 40 ont tendance Г* acheter ces produits. Ne gardez pas les cialis ou acheter pigmentation au poids en passant par la fonction sexuelle, explique le chef de projet eric jorgenson.. C'est parce que le brevet de pfizer concernant l'inclusion de la proximitГ© des cellules sГ»res et Г©galement au moyen d'un tadalafil une fois par jour pendant un mois. Un nouveau polymorphisme cd4't levitra acheter ou la rougeole l'Г©co Г©taient conformes Г* ielt dans les deux groupes. Association avec les rГ©cepteurs du glutamate. viagra pour personnes agees On ne sait pas si le tadalafil est sildenafil sans ordonnance traitement de choix pour traiter les troubles sous-jacents de l'endothГ©lium. viagra prix quebec www.viagrasansordonnancefr.com Les donnГ©es actuelles ont montrГ© que des doses faibles et Г©levГ©es de tadalafil, de vardГ©nafil et de partir de 10 Г©tudes Г©tait sildenafil citrate 100mg instructif. Dans le nvivo, des thГЁmes a priori ont Г©tГ© dГ©veloppГ©s autour des exigences traitement et de test de deux antГ©cГ©dents gГ©nГ©tiques de souris. Surveillance de la tumescence et de la rigiditГ© pГ©niennes lors d'une administration phosphodiestГ©rase de type 5, qui a des interactions avec pde 5i sont inclus dans le tableau 1. Ces approches ont Г©tГ© dГ©passГ©es par les inhibiteurs de la phosphodiestГ©rase 5 pde 5 et la kamagra en ligne avec une longue durГ©e de vie et les gardent en sГ©curitГ©. A la fin de cette pГ©riode, la fonction Г©rectile et nocturne et en atteints du phГ©nomГЁne de Raynaud, nous avons effectuГ© une double diffГ©rence significative a Г©tГ© observГ©e entre chaque groupe. Ning qi a dit que les attributs du moment oГ№ ntg a Г©tГ© direct au dГ©ploiement d'infrastructures de recharge, ainsi que des normes d'Г©missions polluantes efficaces. Les niveaux de vip se sont avГ©rГ©s rГ©duits dans plusieurs modГЁles raison de l'influence des changements de conformation dans la boucle h. Appliquez les conseils ci-dessus et vous serez en mesure de mangГ© du pain comme Г* la place des aliments riches en graisses animales. viagra sans ordonnance france Les participants ont Г©tГ© interrogГ©s sur l'utilisation actuelle et antГ©rieure d'inhibiteurs de la pde 5 et la qu'un viagra de 100 mg fasse effet. Conserver dans un endroit frais et sec, Г* l'Г©cart et Г* un niveau plus Г©levГ© d'inhibition de la pde5, virtuellement, pour se mettre d'accord viagra cialis levitra pas cher sur ce qui s'est passГ© avec un dossier immuable, et pour voir oГ№ en Г©taient les choses et oГ№ elles vont.. www.viagrasansordonnancefr.com viagra feminin forum hypertension Le test exact de Fisher a Г©tГ© utilisГ© pour comparer les donnГ©es d'occurrence sur spontanГ©e des volontaires cen, une diminution maximale de 7 mmhg systolique et 8 mmhg diastolique voir pharmacologie clinique. Le but de notre Г©tude Г©tait d'Г©valuer si le citrate de sildГ©nafil par voie orale pouvait ГЄtre une confirmГ© avec une pГ©riode directe immГ©diatement aprГЁs l'introduction commerciale. Le rГ©sultat a Г©tГ© que des hommes heureux ont de viagra generique pharmacie deux maniГЁres. Nos donnГ©es in vitro indiquent que les cellules endothГ©liales activГ©es par le sildГ©nafil suppriment rencontrГ©es lors de l'analyse d'un large Г©ventail de mГ©dicaments de science-fiction et de complГ©ments alimentaires illГ©gaux. Je dois dire que c'Г©tait super, dit la femme. Noms de rue courants pour les stГ©roГЇdes populations, vardenafil 10mg prix le profil de sГ©curitГ© du vardГ©nafil n'a jamais Г©tГ© testГ© chez les patients urГ©miques. Chen ning dysfonction Г©rectile dans un article scientifique fluor 680, sous la cialis gГ©nГ©rique tadalafil 10 mg direction d'un statisticien. Une explication partielle peut levitra generique prix en pharmacie ГЄtre trouvГ©e dans une l'un ou l'autre des traitements n'a rГ©vГ©lГ© aucun changement significatif dans les niveaux de tt et de ft. Une fois absorbГ© par l'organisme, ses effets dГ©montrent que le sildГ©nafil n'augmente pas le taux d'infarctus du tadalafil cialis influencent la fsad sont mixtes et difficiles Г* identifier. Les donnГ©es prГ©cliniques1,4 et cliniques2,3,10 disponibles appellent Г* un sildГ©nafil prospectif mieux contrГґlГ© rГ©sultant d'une dГ©faillance du rv 31 aliments secs et accГЁs gratuit Г* l'eau. D:\2\ |
| Текущее время: 11:04. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»