![]() |
Рамазон-1433
Ўтган йили "Рамазон-1432" номли мавзу муҳтарам Абу Муслим томонидан очилган ва форумдошларимиз ушбу муборак ойнинг фазилатлари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдиришган эди.
Ушбу мавзу ўтган йилги мавзунинг мантиқий давоми бўлади деб умид билдирурмиз. |
Азизлар!!!..
Моҳи Рамазон муборак бўлсин. Ушбу ой барчамиз учун қалб доғларини ювиш, юзимиз ва дилимизни нурлантиргувчи, иймон-эътиқодимизни, иродамизни покловчи ойлардан бўлишликни ЎЗИ насиби рўз айласин. https://img.uforum.uz/images/fjwgtkq402219.jpg |
https://img.uforum.uz/images/nrooukq3167889.jpg
Og'iz yopish duosi Navaytu an asuma sovma shahri romazona minal fajri ilal mag‘ribi, xolisan lillahi ta’ala. Allohu akbar. Ma’nosi: Ramazon oyining ro‘zasini subhdan to kun botguncha tutmoqni niyat qildim. Xolis Alloh uchun. Alloh Buyukdir. Iftorlik (Og'iz ochish) duosi Allohumma laka sumtu va bika amantu va ‘alayka tavakkaltu va ‘ala rizqika aftartu, fag‘firli ya g‘offaruma qoddamtu va ma axxortu. Ma’nosi: Ey Alloh, ushbu ro‘zamni Sen uchun tutdim va Senga iymon keltirdim va Senga tavakkal qildim va bergan rizqing bilan iftor qildim. Ey gunohlarni afv qiluvchi Zot, mening avvalgi va keyingi gunohlarimni mag‘firat qilgil. Manba: www.fikr.uzsaytining "Xush kelibsan, mohi Ramazon" blogi. |
Nigora Umarova, Сиздан яна бир илтимос бор, дуоларни кирилл алифбосида ҳам беринг
|
Мавзуимизнинг дебочасини "Муножот"- Аллоҳ Ҳақ муборак таоллога илтижо ила бошламоқликни ихтиёр этдик:
Етмиш минг ақл оламин кездим, Етмиш икки томир-ла сездим: Сен қудратсан, покловчи руҳсан, Азал-абад Воҳид шукуҳсан. Олам вужудининг вужуди, Одам-ҳикматининг шуҳуди. Замон, макон, қадим истиқбол, Эрку, бахту, омад, истиқлол. Бари Сенсан, барчаси Сендан, Яратувчи, ризқ бергувчисан. Фақат сенсан ёру мададкор, Фақат сенга суянмоқ даркор. Фақат сенинг номинг улуғдир, Нуринг билан қалбим тўлиқдир. Камол десам-камол ўзингсан, Жамол десам-жамол ўзингсан. Мутлақ вужуд, обод ҳаётсан, Ҳақсан, ҳақиқатсан, нажотсан. Сирларимга маҳрам ўзингсан, Дардларимга малҳам ўзингсан. Мадад бергил, қўлла қулингни, Ҳузурингдан бенасиб этма, Раҳматингни сен дариғ тутма. Руҳим топсин ором, ҳаловат, Имонимни сақлаб саломат. Аллоҳим деб умрим ўтказсам, Омонатни сенга етказсам. Нажмиддин Комилов |
Цитата:
Навайту ан асума совма шахри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллахи таъала. Аллоху акбар. Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллох учун. Аллох буюкдир. Ифторлик (оғиз очиш) дуоси Аллохумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли ма қаддамту ва ма аххорту бирохматика йа архамар рохимийн, Аллоху акбар. Маъноси: Эй Аллох, ушбу Рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга тавакал қилдим, ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гунохларни афв қилгувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гунохларимни мағфират қилгил. |
Nigora Umarova. Берилган таквим ярим соатга факт килмокда... Ушбу таквимни ишлатишни маслахат бермаган булар эдим... ИМХО..
|
Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
з.ы Манам аз Бухоро. Азбаруи ин ока гуфтан шарт не. |
Цитата:
|
Цитата:
https://img.uforum.uz/images/ubecevo3763122.jpg |
Цитата:
Ақлли, мулоҳазали, зеҳни ўткир инсонларни қомусий луғатга ўхшатиш мумкин. Ўз-ўзимга ва ташқи дунёга бўлган муносабатимни биламан, мана шуни хақиқат деб атайман. Шу тариқа хар бир киши ўз хақиқатига эга бўлиши мумкин - бундан бошқача бўлиши мумкин эмас. Ушбу муборак ойнинг фазилатларидаги хақиқатни англашда давом эттирилаётган мавзу албатта ижобий самара беради деб хисоблайман. |
Ислом.Уз ёки интернетдаги тақвимларни тақдим қиладиган сайтлар билан бизнинг диний идорамиз тарафидан тайёрланадиган тақвимлар орасидаги фарқлар кўзга ташланиб қолади... Хўш бу фарқлар қаердан келди...? бу саволга жавоб топиш ниятида қуйидаги мақолани тайёрлаган эдим... қизиққанлар бир ўқиб чиқинглар... балки жавоб топилиб қолар...
Тақвимлардаги фарқлар ҳақида... Бирор ўлка (шаҳар) учун намоз вақтлари ўша ернинг жўғрофий хусусиятлари, яъни кенглик ва узоқликка асосланган ҳолда математик ҳисоб-китоблар орқали аниқланади. Бироқ бундай амаллар кенг қамровли ва мушкул бўлгани учун бугунги кунда бу ишни компютер бажаради. Муайян бир намоз вақтининг бошланиши ва тугашини белгилайдиган ҳар бир дақиқа астрономик табиатга эга: давоми: http://blog.islam.uz/home/abumuslim/120-maqola.html |
Айни вақт Ислом.Узда тақвим диний идора тарафидан тайёрланган тақвимга яқинлаштирилди... (ихтилоф ва фитналар бўлмаслиги учун)
|
Ilgari qishloqda soat topa olmay qolgan vaqtlarimizda otam aytgandilar: "Qushlar inlariga kirsa, ogʻizni ochsa boʻladi".
Bu fikrni qayerdan oʻqiganlar bilmadim-u, ogʻiz ochish vaqti xayolimda sal ertaroqdek... (Shunchaki fikrimni aytdim, hech qanday fitna yoki boshqa muammolar keltirib chiqarish uchun emas) |
"Руза келди, билдингизми, қатлама сомса қилдингизми?"
https://img.uforum.uz/images/oirqyje4843117.jpg |
"Рамазон айтиб келдик эшигингизга......."
https://img.uforum.uz/images/ngtpfkv4260976.jpg Давом эттиринг рамазон айтишни, расмлар мендан |
Цитата:
Худойим ўгил берсин бешигингизга Ўчоқда кул, катмонда пул Чиқарақолинг 1000 сум пул. 1000 сум пулга нима келади, От келади, Отни сотиб қўй олдик, Қўйни сотиб қиз олдик, Қизни оти Гулнора, Нон ёпади бечора. Рўза келди билдингизми, Қатлама сомса қилдингизми Бизга хам, олиб қўйдингизми Рамазон мой рамазон Мухамммад умматига мой рамазон... |
Цитата:
|
Цитата:
Suvga solsa botmasin. Xudo bergan keng davlat, Tepkilasa ketmasin. Ramazon aytib keldik eshigingizga, Xudoyim o'g'il bersin beshigingizga. Mo'ralasak, mo'ringizdan tutun chiqar, Bizga degan qatlamingiz butunchiqar. Butun chiqsa, shu xonadon xayrli eshik, Shu eshikka buyursin tilla beshik. |
Mana bu yerda Ramazon aytishning bir qancha variantlarini bir paytlar joylashtirgan ekanman.
|
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: (Аллоҳ деди): «Одам фарзанди қилган рўзадан бошқа барча амал ўзи учун. Рўза эса мен учун ва мен унга мукофот бераман» (Ҳадис қудсий. Имом Аҳмад, имом Муслим ва имом Насоий ривоятлари).
**** Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини Дўзахдан етмиш йил узоқлаштиради» (Муттафақун алайҳ). ***** Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қанча-қанча рўзадорлар борки, уларга рўзаларидан фақатгина очлик ва чанқоқлик, қанча-қанча тунларни бедор ўтказганлар борки, уларга бедорликдан бошқа улуш йўқдир!» (Табароний ривояти, «Саҳиҳут-тарғиб», 1070). **** Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Жаннатда Райён деб аталадиган бир эшик бўлиб, ундан қиёмат куни рўзадорлар кирадилар. Ундан рўзадорлардан бошқа ҳеч ким кирмайди. «Рўзадорлар қани?» – дейилганда улар ўринларидан турадилар. У эшикдан улардан ўзга ҳеч ким кирмайди. Киришгандан сўнг эшик беркитилиб, ундан бошқа бирон киши кирмайди» (Муттафақун алайҳ). ***** Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рўза емоқ ва ичмоқдан (тийилишгина) эмас, балки, у – беҳуда ва ҳаёсиз сўзлардан (тийилишдир). Агар бирон киши сизни ҳақорат қилса (сўкса): «Мен рўзадорман!» – деб айтинг» (Ибн Хузайма ва Ҳоким ривояти. «Саҳиҳут-тарғиб», 1068). "Кун ҳадиси"дан. |
Цитата:
Суқрот эса ҳақ йўлдан қайтмаганича ўлиб кетди". Ҳақ йулидан қайтармасин. Яратганга ёқишнинг энг яқин йўли ўзгаларга яхшилик илинаверишдир. Шундай муборак кунларда ушбу мавзуда ёритилаётган ҳақ сўзлар қалбларга ёруғлик солиб, дилни эҳсонларга чорлаётганини билдирамиз ва миннатдормиз, яна кутиб қоламиз... |
Цитата:
https://img.uforum.uz/images/pichjoe7480068.jpg |
Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
Пазандага гап гапирмай қўямизми? Қизингиз қўллари болли бўлсин, Пешонаси ярақлаган - иқболли бўлсин... :) |
Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
Расули акрамнинг ҳадисларини халққа етказиш ва ўргатиш буюк даражадир. Лекин, ҳозирги вақтда ҳадисларнинг барча турлари ва қисмларини мукаммал билишлик ҳаммага ҳам муяссар эмас… |
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Саҳарлик қилингиз, чунким саҳарлик қилишда баракот бордир!» — деганлар»,— деб ривоят қиладирлар.
Ба қадри имкон саҳарлик қилишга интилиш керак. Чунки, унда барака борлигини Ҳақ Расул таъкид этганлар. Бутун оила дастурхон атрофида жам бўлади. Дуои фотиҳа бўлади. Таом қилганларни уни еганларни ҳаққига дуо қилинади. Саҳарги намозга мадор бўлади ва ҳакозо... |
"Ҳадислар" дан.
Кечиримли бўлинглар, шундагина сизларга ҳам кечиримли бўлишади. *** Эй одам боласи, кифоя қилгудек ризқинг туриб, ҳаддингдан оширадиган молни истайсан. Эй одам боласи, озга қаноат қилмайсан кўпга тўймайсан. Эй одам боласи, тонг отиб кўз очарсанкан танинг сихат, оиланг тинч, бир кунлик таоминг бўлса бор, ортиқча бойлик исташни қўй! *** Аллоҳ таолога амали солиҳларнинг яхши кўрингани агарчи оз бўлса ҳам давомлисидур. Аллоҳ таолога энг севимлиси, мусулмон кишининг дилига ҳурсандчилик солишдир. *** Дилинг юмшаб ҳожатинг равон бўлишини хоҳлайсанми? Етимга раҳм қил, бошини сила, овқатингдан едир, шунда дилинг юмшайди ва ҳожатинг чиқади. *** Ҳаромдан сақлан, шунда кишиларнинг обидроғи бўласан. Аллоҳнинг қисматига рози бўл, кишиларнинг бехатарроғи бўласан. Қўшнингга яхшилик қил, мўмин бўласан. Ўзингга яхши кўрганингни кишиларга ҳам яхши кўр, мусулмон бўласан. Кўп кулма, чунки кўп кулгу дилни ўлдиради. |
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафар чоғида бир тўда кишиларнинг кимнидир Қуёшдан пана қилмоққа уринишаётганини кўриб: «Нима қилмоқдасизлар?» – дедилар. Шунда, улар бояги кишининг рўзадор эканлигини айтишди. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сафарда рўза тутмоқ яхши эмас»,- дедилар (Муттафақун алайҳ).
"Кун ҳадиси" дан |
Цитата:
Ҳадисни келтириш жараёнида унинг ровийсини, асарни ва нечанчи ҳадисдан эканлигини келтириш ҳадис баён этиш одобларидандир. Шундагина ҳадиснинг саҳиҳлиги маълум бўлади. Буни авваллари мен ҳам билмасдим, бироқ бир-икки марта ҳадис билимдонлари билан суҳбатлашгач, англадим. |
Хаитга тайёргарлик.
Хна - менди - mehandi https://img.uforum.uz/images/qtcswvd9846698.jpg Катта қизим Гульнора (Нора Арбакл) ижодидан. |
Зайд ибн Собит ривоят қиладилар: «Биз Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга саҳарлик қилдик, кейин туриб бомдод ўқидик. Мен: «Саҳарлик билан бомдод оралиғида қанча вақт бор?» – деб сўрадим. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эллик ёки олтмиш оят ўқигулик фурсат бордир», – дедилар» (Муттафақун алайҳ).
***** Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳар бир ифтор олдидан Аллоҳнинг (жаҳаннамдан) қутуладиган (қул)лари бордир» (Имом Аҳмад ривояти. Табароний, «Саҳиҳут-тарғиб», 987). ***** Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рўзадорлигини унутиб еган ёки ичган одам, рўзасини етказсин. Чунки уни Аллоҳ едириб, ичиргандир» (Имом Муслим ривояти). ***** Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Беш вақт намоз, жума (намози келгуси) жумагача, рамазон (келгуси) рамазонга қадар ўрталарида (содир бўлган) катта гуноҳлардан бошқа (кичик) гуноҳлар учун каффоротдир» (Имом Муслим ривояти). ***** Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кеча келиб, кундуз кетса ва Қуёш ботса рўзадор ифтор қилади» (Имом Муслим ривояти). ***** Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафар чоғида бир тўда кишиларнинг кимнидир Қуёшдан пана қилмоққа уринишаётганини кўриб: «Нима қилмоқдасизлар?» – дедилар. Шунда, улар бояги кишининг рўзадор эканлигини айтишди. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сафарда рўза тутмоқ яхши эмас»,- дедилар (Муттафақун алайҳ). "Кун ҳадиси"дан |
Текущее время: 07:37. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»