uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   Ижод хусусида сўз (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=463)
-   -   "Чанқовуз овози" - мини фестивали (https://uforum.uz/showthread.php?t=17894)

Nigora Umarova 05.05.2012 13:11

"Чанқовуз овози" - мини фестивали
 
https://img.uforum.uz/images/qjpckql9332807.jpg
Яқиндагина ташкил топган «TerraTermez» интернет ҳамжамияти Ўзбекистон тарихи, маданияти, санъатига қизиқувчи турли касбдаги жуда кўплаб иштирокчиларни ўз атрофига жамлади. Жамоанинг асосий мақсади ҳам юртимиз тарихи ва қадриятларини интернет сарҳадлари орқали жаҳонга тарғиб қилиш ва ёшларни таништиришдан иборат.
Мустақил Ўзбекистон турли худудларининг кўхна тарихи, бугунги жамоли ва ўзбек миллий мусиқа чолғулари ранг-баранглиги, турли-туманлиги, садоланиш хусусиятининг ўзига хослиги билан ажралиб туради. Ҳозирги кунда миллий ижрочиликда қўлланилаётган чолғулар турларининг ниҳоятда бойлиги халқимизнинг қадимий мусиқа чолғулари мутахассислари жаҳонда ва айниқса ёшларда катта қизиқишни ифодалайди. Шу билан бир қаторда, тарихимизга, анъана ва урф-одатларимизга халқимизнинг чуқур муҳаббатини ва ардоғини намоён қилади.
Бош ташкилотчи «TerraTermez» нинг ушбу минифестивалда чолғуларимизни ишлатиш ўринлари ва уларда ижро этувчиларнинг таркиби, чолғуларнинг моҳиятига кўра янгича таснифлашдан иборатдир. Мусиқий ижрочиликда қўлланиладиган аксарият чолғуларда ижро этиш созандадан катта ўқув, малака, тажриба ва билимни талаб қилгани ҳолда, халқ ичида жуда кенг тарқалган содда бироқ қадимий мусиқий чолғулар ҳам бор. Мана шу чолғуларни биз фольклор мусиқий чолғулари атасак, ўринли бўлади. Зеро, мазкур мусиқий чолғулар энг халқчил, оммабоп бўлиши билан бир қаторда халқ мусиқий ижодиётининг ҳақиқий руҳиятини, тароватини ифодаловчи товушлар садосини яратиш хусусиятига ҳам эгадир.
Мана шундай қадимий чолғу асбобларидан бири чанқовуздир. Чанқовузни металлдан ва туя суягидан тайёрланган турларининг мавжудлиги ушбу чолғу асбоби металл истеъмоли бошланган даврдан олдин ҳам мавжуд бўлганлигига ишора қилса, Чанқовузга айнан ўхшаш чолғуларнинг шарқий туркий халқлар, шимол халқлари, Марказий Осиё халқлари, шу билан бирга татар, бошқирд халқлари ва ҳатто олмонларда ҳам учраши унинг жуда қадимий чолғу эканлигини исботлайди. Хитойнинг жанубида қамишдан ясалган чанқовузларни учратиш мумкин. Чанқовуз чолғуси қадимдан хозирги Ўзбекистоннинг баъзи худудларида кенг тарқалган. Ҳатто шаҳарларда яшовчи қариялар ҳам Чанқовузни яхши билишлари ва ёшлик даврларида чалиб кўрганликларини эътироф этишади. Баъзи манбаларда Чанқовуз ижрочилари аёллар бўлганлиги келтирилади. Чанқовузда якка ҳолда ва дует тарзида ижро этиб келинган. Баъзан эса 10-15 тагача ижрочилар қўшилиб оркестр ёки ансамбль шаклида чалиш ҳолатлари ҳам учрайди. Чанқовуз, турли даврларда кенг оммалашган. Кўпчилик аёллар жамоаларида айниқса кенг тарқалган бўлиб, ҳар бир аёл ўзи билан доимо Чанқовузини олиб юрган ва қисқа дам олиш фурсатларида ҳам аёллар биргаликда Чанқовуз чалиб ўз хис туйғуларини, махоратларини кенг намоён қилишган. Ҳозирда чанқовуз чолғуси кўпроқ Сурхондарё, Қашқадарё ва Жиззах вилоятлари ҳамда Қоракалпоғистонда кўпроқ учрайди.
Шу билан бир қаторда Сурхон воҳасининг ибтидоий ва анъанавий миллий чолғу асбоби хисобланмиш «Сибизға» XX — асрда халқ орасида «Миснай», баъзи маълумотларда келтирилишича, «сибизиқ » деб ҳам юритилиб келган мазкур чолғу асосан чорвадорлар, чўпон-чўлиқлар орасида кенг қўлланиб келинган.
Сибизға қамишдан ясалган най туридаги чолғу бўлиб, узунлиги 10-15 сантиметрни ташкил этади. Ундаги тешик пардалари сони эса 3-4, баъзиларида 5-6 тага етади. Сибизға чолғусининг тешик пардаларини чолғучилар ўзларининг маҳорат ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда кўпайтирганлар.
Сибизғадан таралаётган ажиб куй ва наволар халқимиз орасида наводан-навога, овоздан овозга, устоздан шогирдга ўтиб, бизгача етиб келган.
Таъбир жоиз бўлса шуни айтиб ўтиш мумкинки, сибизғанинг овози жуда ёқимли ва жарангдор бўлиб, унинг эшитган ҳар қандай инсон руҳан тетиклашади ҳамда кайфияти кўтарилади.
Ҳозирги кунда Сурхон воҳасида тарқалган сибизғанинг кенг имкониятларга эга эканлиги, куйларининг оҳангдорлиги ва мазмундорлигида самарали фойдаланган маҳоратли чолғучилар ва мусиқашунослар томонидан янги қирра ва имкониятларни кашф этиб замонавий куйлар ҳам яратилмоқда.
11-12 май кунлари «TerraTermez» «Чанқовуз овози» мини фестивалини ўтказмоқда. Унда турли вилоятларидан ташриф буюрган моҳир чанқовузчилар, чанқовуз ихлосмандлари иштирок этишади. Тадбирдан асосий мақсад собиқ даврда унутилиб кетаётган исттиқлол шарофати билан қайта тикланилаётган миллий қадриятларимизнинг ноёб турлари, қадимий ва анъанавий чолғуда ижро, куйини тарғиб қилишдир.

Ҳамкорларимиз:
Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги, Ўзбекистон Амалий санъати музейи, ZiyoNET ахборот ресурс тармоғи, www.kultura.uz сайти, Тошкент фотосуратлар уйи, "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетаси.

Батафсил маълумотларни chanqovuz.sv.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Nigora Umarova 05.05.2012 13:14

Цитата:

"Чанқовуз овози" минифестивали дастури

11 май. «Чанқовуз» куни.

· Очилиш маросими;

· Чанқовуз усталарининг чиқишлари;

· Сурхондарё этнографик ансамблининг чиқишлари;

· «Сурхондарё этнография макони»фотокўргазмасининг очилиши;

· Моҳир чанқовузчиларни саралаш;

· Журналистлар ўртасида чанқовуз ҳақидаги мақолалар танловининг натижаларини эълон қилиш;


12 май. «Симизға» чолғу асбобига бағишланган кун ва тақдирлаш маросими.

· Симизға, ғачирнай, қамишнай ижрочиларини саралаш;

· Тақдирлаш маросими хамда «Чанқовуз овози» минифестивалини ёпилиш маросими;

Моҳир чанқовузчиларни саралаш танлови жараёнида:

1. Иштирокчининг Чанқовузда куй ижро этиши 6 минутгача давом этади.
2.Танловда ижро учун чанқовуз тақдим этилади. (иштирокчи ўз чанқовузи билан ҳам қатнашиши мумкин)
3. Минифестивалда иштирок этишни хоҳловчилар ўзи ҳақидаги маълумотларни terratermez@sv.uz манзилига юборишларини сўраймиз.
Маълумотномада танловда қатнашувчининг исми-шарифи, яшаш ҳудуди, телефон рақами(коди билан) кўрсатилсин. Маълумотлар 10.05.2012 йил, соат 18.00 гача қабул қилинади.

Nigora Umarova 05.05.2012 13:18

https://img.uforum.uz/images/khphplq32887.jpg

Чанқовуз турлари

Nigora Umarova 07.05.2012 18:35

Чанқовуз чалиш бўйича куни кеча - шанба куни, 5 апрелда Ўзбекистон амалий санъати музейида машғулот олиб борилди.
Чанқовуз чалиш сирларини Зуҳриддин Темиров ва Ҳусниддин Атолар кўрсатиб беришди.

https://img.uforum.uz/images/uxkcrni7378755.jpg

https://img.uforum.uz/images/yqfdazs5262121.jpg

https://img.uforum.uz/images/jatydlg4645038.jpg

https://img.uforum.uz/images/rwlbpwg510875.jpg

Bekmirzo 08.05.2012 15:39

Тўлибой Қобулов, Қорақалпоғистон халқ шоири

Чанқовуз

Онам сени сандиғида сақлаган,
Сақламаса кўнгли қарор топмаган.
Эшитганда сенинг сулув сасингни,
Эсаётган шамол четлаб тўхтаган,
Бир чиройли нағманг учун, Чанқовуз.

Тилла забон сайраса ҳар нағмага,
Ёруғ дунё бўлсин сенга садаға.
Юрт йиғилган сайил, базму тўйларда
Боғбон боғин назир этган худога,
Бир чиройли нағманг учун, Чанқовуз.

Қиз-жувонлар қўзғаб юрак дардларин,
Очиқ айтган ошиқликнинг шартларин.
Олисга от, яқинга хат жўнатиб,
Асир олган йигитларнинг мардларин,
Бир чиройли нағманг учун, Чанқовуз.

Олтин тилинг нур таратган баҳордай,
Унда тилсим, бир ажойиб сир бордай.
Чаппор уриб гуллаётган дунёнинг
Гўзаллиги сенга бўлган нисордай,
Бир чиройли нағманг учун, Чанқовуз.

Онам сени сандиғида сақлаган,
Сақламаса, кўнгли қарор топмаган.
Қорақалпоқ – саҳро булбули дея,
Ватанимнинг ўзлигини оқлаган,
Бир чиройли нағманг учун, Чанқовуз.


Қорақалпоқ тилидан Рустам Мусурмон таржимаси

Nigora Umarova 11.05.2012 17:58

Бугун "Чанқовуз овози" мини-фестивали фаолиятини бошлади.

https://img.uforum.uz/images/lwemufd9228439.jpg

Тадбирни Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари Вазирининг ўринбосари Баҳодир Мажидович Ахмедов очиб берди.

https://img.uforum.uz/images/mdudvuh3503940.jpg

Ҳайъат аъзолари таркибида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозов, ёзувчи, журналист Нодир Норматов, "Суғдиёна" ўзбек камер-оркестрининг дирижёри, бошқарувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Феруза Абдураҳимова, шоир Владислав Хан ва камина қатнашдик.
Мини фестивалда йигирмадан ортиқ профессионал ва қизиқувчи чанқовуз ижрочилари иштирок этишди.

https://img.uforum.uz/images/mvlztxc452484.jpg

Nigora Umarova 11.05.2012 18:13

Қорақалпоғистонда ўз фаолиятини бошлаган "Асрлар садоси" фестивали Ўзбекистон амалий санъати музейида ўз инъикосини кўрсатди.

https://img.uforum.uz/images/vpydefw8782295.jpg

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Феруза Абдураҳимова унутилиб кетаётган чолғу асбобларини халқимизнинг кундалик турмуш тарзида қўллаш, оммалаштириш қадриятларимизни тиклаш борасида қилинаётган асосий ишлардан бири эканлигини таъкидлади.

https://img.uforum.uz/images/awdotin3008563.jpg

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозовнинг куйлаган қўшиқлари фестивалга ўзгача завқ бағишлади.

https://img.uforum.uz/images/vsnapmy4695514.jpg

Бойсун фольклор этнографик ансамблининг чиқиши айрим томошабинларни ҳам рақсга тушириб юборди.

https://img.uforum.uz/images/ekyilcg7964469.jpg

https://img.uforum.uz/images/fyihsbz1395505.jpg

Nigora Umarova 11.05.2012 18:27

Радио, телевидение, турли ОАВларининг журналистлари ушбу тадбирга бефарқ қарашмади.

https://img.uforum.uz/images/jaqoill1393345.jpg

Чанқовузчилар гуруҳ-гуруҳ бўлиб ва якка тарзда чанқовуз орқали ўзига хос куйлардан ижро этишди.

https://img.uforum.uz/images/npbtvkp2563172.jpg

Қорақалпоғистонлик чанқовузчи, "Асрлар садоси" фестивалининг лауреати Асқарова Бекзода.

https://img.uforum.uz/images/tmkwuwj8995836.jpg

78 ёшли Зокирова Ойсоат момонинг куй ижролари ҳаёт сабоқларини мусиқа орқали ифода этаётгандек жаранглади.

https://img.uforum.uz/images/zmnpjly4850557.jpg

Чет элдан келган меҳмонлар ижро жараёнига қизиқиб қолишди.

https://img.uforum.uz/images/hahkbcc6143105.jpg

Nigora Umarova 11.05.2012 18:39

Тадбирнинг бош ташкилотчиси Зуҳриддин Темиров

https://img.uforum.uz/images/igbstvo9374318.jpg

Тадбир ўз фаолиятини эртага ҳам давом эттиради. 12 май куни сибизға чалиш бўйича мусобақа бўлиб ўтади. Ҳамда ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилади. Кўришни Тадбирни кўришни истаган форумдошларни эртага бўлиб ўтадиган мини фестивалнинг ёпилиш маросимида кутамиз.

https://img.uforum.uz/images/ggyepvx2591458.jpg

Nigora Umarova 12.05.2012 19:07

Мини-фестивалнинг иккинчи куни, 12 майда ғажирнай, ушпиллак(сополнай) ҳамда симизға чолғуларида куй ижро этиш куни бўлди.

https://img.uforum.uz/images/jcqpcyh5341849.jpg

Ғажирнай улкан қушнинг қанотидаги умров суягидан ясаларкан. Суяк қирқ кун мобайнида балчиқли сув остида сақланиб, юмшатилар ва кейин ички ишлов бериларкан.

Симизға оддий тўғри ўсган қамишдан, сополнай эса ўзимизнинг оддий ҳуштакка хос чолғу асбоблари ҳисобланади.
Бироқ улардан чиқаётган оҳанг кишини ўзига жалб қилмай қолмайди.

https://img.uforum.uz/images/zbdjejr2284158.jpg

Nigora Umarova 12.05.2012 19:20

https://img.uforum.uz/images/ruvaxmi8076829.jpg

Баҳолаш мезонлари иштирок этувчиларнинг либослари, саҳнада ўзини тутиш маданияти, ижро маҳоратига кўра амалга оширилди.

https://img.uforum.uz/images/pkkpgwo1762519.jpg

Сурхондарёлик усталар ясаган чанқовуз, ғажирнай, симизға, ушпиллак савдоси ҳам ташкил этилди.

https://img.uforum.uz/images/uemizud4052456.jpg

Ғолибларга мукофотларни Ўзбекистон Миллий консерваториясининг ректори Дилора Ахмедова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Феруза Абдураҳимовалар беришди.

https://img.uforum.uz/images/wfatulq7819494.jpg

Барча иштирокчилар эсдалик совғалари, диплом, сертификатлар билан тақдирланди.

https://img.uforum.uz/images/vjvvcjo5220714.jpg

Nigora Umarova 12.05.2012 20:29

https://img.uforum.uz/images/gtmpxjt3183200.jpg

Иккинчи кун- анча масъулиятли кун.

https://img.uforum.uz/images/envlovt2994579.jpg

Рўзиев Намозвой гарчи кичик бўлса ҳам уч чолғу асбобида куйни моҳирлик билан ижро этдики...

https://img.uforum.uz/images/whbjfqe8063624.jpg

Натижада...

https://img.uforum.uz/images/ggvffrs8066087.jpg

Жумаев Бўриқул чанқовуз, ушпиллак, ғажирнай, симизға ясашнинг моҳир устаси, ҳам чолғучиси экан. Қишлоқда у кишини дўмбирани моҳирлик билан чертиб халқ достонларини куйлагани учун "Бўри бахши" деб чақиришар экан. Чолғу асбобларида куйни қўйларини қирга ҳайдаб боқиш жараёнида чалар экан.

Nigora Umarova 12.05.2012 20:47

I-ўрин соҳиб ва соҳибалари:

1. Зокирова Ойсоат. (Сурхондарё вилояти, ижро: чанқовуз)
2. Бегимқулова Зулайҳо. (Сурхондарё вилояти, ижро: чанқовуз)
3. Ҳайдарова Хурсанд. (Бухоро вилояти, ижро: чанқовуз)
4. Қурбонова Қундуз. (Қорақалпоғистон Республикаси, ижро: чанқовуз)
5. Жумаев Бўриқул. (Сурхондарё вилояти, ижро: чанқовуз, ушпиллак, ғажирнай, симизға)
6. Абдураззоқов Фазлиддин. (Сурхондарё вилояти, "Чанқовуз ҳақида мақола, ҳикоя, қисса" номинацияси)

II, III-ўрин соҳиб ва соҳибалари:

1. Нодир Норматов. (Журналист, ёзувчи. "Чанқовуз ҳақида мақола, ҳикоя, қисса" номинацияси)
2. Ҳайитов Зафар. (Тошкент маданият коллежининг ўқитувчиси ижро: Чанқовуз)
3. Қурбонова Ҳалима. (Сурхондарё вилояти, ижро: чанқовуз)
4. Рўзиев Намоз. (Сурхондарё вилояти, ижро: чанқовуз, ушпиллак, симизға)
5. Асқарова Бекзода. (Қорақалпоғистон Республикаси, ижро: чанқовуз)
6. Комарова Елена. (Начальник научного отдела института Художества и дизайна им. Камоллиддина Бехзода , ижро: чанқовуз)
7. Рўзибоев Тўйчи. (Ижро: чанқовуз)
8. Мирзаев Яшнар. (Қашқадарё вилояти, ижро: чанқовуз)
9. Мирбаратов Миродил. (Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институти, ижро: чанқовуз)
10. Қумар Бекниёзова. (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети халқаро журналистика факультети талабаси "Чанқовуз ҳақида мақола, ҳикоя, қисса" номинацияси)

Лауреатлар:

1. Норқулов Шокир. (Сурхондарё вилояти, ижро: чанқовуз)
2. Файзуллаев Ҳумоюн. (Қашқадарё вилояти, ижро: чанқовуз)
3. Сулаймонов Азизбек (Сурхондарё вилояти, ижро: симизға)
4. Суюнов Рустам (Тошкент маданият коллежи талабаси, ижро: чанқовуз)
5. Тожибоева Нафосатхон, (“Санъат” институти “Санъатшунослик журналистикаси”) талабаси, "Чанқовуз ҳақида мақола, ҳикоя, қисса" номинацияси)
6. Суванова Умида. (Тошкент Шарқшунослик институти талабаси, ижро: чанқовуз. "Чанқовуз ҳақида мақола, ҳикоя, қисса" номинацияси)
7. Алихўжаева Саида. (Тошкент шаҳри вилояти, ижро: чанқовуз)
8. Худойбердиева Адолат. (Термиз Давлат университети талабаси. "Чанқовуз ҳақида мақола, ҳикоя, қисса" номинацияси)
9. Расулов Намоз. (Ўзбекистон Миллий университети талабаси, ижро: чанқовуз)

Nigora Umarova 13.05.2012 12:45

Ғолибларни тақдирлаш маросимидан лавҳалар

https://img.uforum.uz/images/gqyeubc8740834.jpg

Ўзбекистон амалий санъат музейи директори Наргиза Толипова

]https://img.uforum.uz/images/ejztraw1688528.jpg

Тадбирдан сўнг...

https://img.uforum.uz/images/rjiekxc4397839.jpg

https://img.uforum.uz/images/fwzzdls9425659.jpg

https://img.uforum.uz/images/yeergrs5064130.jpg

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозов ва Бўри бахшиларнинг терма айтишувлари шу даражада қизиқарли ва жонли бўлдики, нақд бир соат давом этди. Агар об-ҳаво ўзгариб, ёмғир ёғиб юбормаганида... :)

Nigora Umarova 13.05.2012 13:27

Цитата:

Чанқовузнинг тилидайин тили чиқди дунёнинг...

Ўзбек –қўнғирот элида ўсган Алпомиш ва Ойбарчинларнинг танглайи чанқовуз билан кўтарилган чоғи уни қўлига олганнинг бари чанқовузнинг тилини ўзининг тилидай сайратиб, дилларни сел қилиб юборади. Чанқовузда бир нағма қиладики, чалаётган ижрочидан бир сўз тинглагандай бўласан. Бир қарашда оддий туюлган темирнинг тилида гўёки инсоннинг қалб кечинмалари сирли равишда фош бўлгандай бўлади. Чанқовузни “бю-бю”лаб ён атрофга шунчаки оҳанг таратмаётганини қачонки бутун вужудинг қулоққа айланганида, қалбингнинг туб-тубида яшнаб ётган меҳринг кўзларингга балққанидагина янада кучлироқ ҳис этишинг мумкин. Юрагингнинг тўрида яшириб юрган, жавобсизликдан азоб чекаётган саволлар чанқовуз жўрлигида ерга қадалган киприкларинг остида ўз ечимини топаверади. Чанқовузнинг мунгли куйи кишининг бутун руҳиятига сингиб, ундаги бор ёмон иллатларни тор-мор қилиб юборади.

Ҳу, қадимги достонларда бор. Афсонавий, йўқ ундоқмас ҳақиқий достон қаҳрамонларини ҳам ночор аҳволдан балким шу чанқовуз қутқарган бўлса ажабмас. Аслида ҳам шундайдир. Алпомишни афсона дегувчиларга “бироз адашмадингизми?” дегим келади. Алпомиш ётган чохга элтувчи Тойчахоннинг қизи Тафкиойим қаздирган лаҳм ҳақиқатда борлигини устозларимдан эшитганман. Эшитганман-у айтаётган фикримга гўёки тарихий манбадан далил ясаб, афсона дегувчилар қаршисига кўндаланг қўйганман. Неча асрлар оша оғиздан-оғизга, юраклардан юракларга кўчиб келаётган “Алпомиш” достонида чанқовузнинг гўёки мисли битилмаган тарихи ётади.

Алпомиш Қалмоқ элида зиндонда етти йил ётиб, ҳеч вақт бекор бўлмади. У нафақат алп, қўли гул ҳунарманд, фариштадай табиб эди. Ўнг қанотидан ўқ еган ғозни даволади. Яна Ҳакимбек; “Менам бекор ўтирмайин, менам бирор ҳунар қилайин зерикиб кетдим”, -деб сарканинг қовурғасидан ҳунарини ишга солиб, бир тўда чанқовуз қилди. Агар билсангиз, бир Кайқувват деган чўпон бор эди, кўп дўмбиракаш эди. Дўмбира чалиб-чалиб, чоҳнинг устидан қараса бир чанқовуз овози келяпти. Шунда дўмбирасини тўхтатиб, чохга калласини тиқиб:

-“Ҳу инсмисан-жинсмисан, одаммисан, одам ўғлимисан, жернинг остидан келаётган сознинг эгаси?”

Овоз келгандан сўнг - Ҳу, менам одам боласиман, ақли чаласиман, ҳаққа жетган ноласиман, агар сенам одам бўлсанг, менга бир хизмат қилсанг. Бир тўда чанқовуз қилдим, шу чанқовузларимни қўлингга олсанг, подшонинг бозорига обориб сотсанг, ярми сеники бўлади, ярми меники бўлади, пулига турли таомларни олиб келиб берсанг, -деди.
- Бўлмаса айтганингни қиламан бекор журибман, менам бир ишли бўлиб қоламан, -дегандан кейин, Алпомиш катта бир рўмолга ўраб, зингиллатиб осмонга отди, оламжаҳон жерга чанқовуз тўдаси билан чиқиб кетди. Шунда Кайқувват жердан тилла топган қулдай бўлиб, чанқовузларнинг бирини қўйиб, бирини чалаверди. Подшонинг бозорига қўйиб рўмолини ёйиб, чанқовузларни олдига қўйиб турли нағмада чанқовуз чалаверди. Шунда қирқ канизи билан айланиб юрган Тафкиойим Кайқувват калдан бир чангал тиллага чанқовузларнинг барини сотиб олди. Ундан чанқовузларни ким ясаганини сўради. Ўша чохга олиб боришгада кўндирди... Хуллас, достоннинг қолганини боболардан, момолардан, бахшилардан сўранглар. Шунда қирқ хил достонни, достоннинг чанқовуз тилга кирган қирқ хил жойини эшитасиз. Чанқовузнинг сеҳри ҳақида тинглайсиз. Ҳа, ҳа Қалмоқ элида Алпомиш билан қирқ алп- баҳодирни йиқитган чанқовузчи аёлларнинг қирқ макри ҳақида эшитасиз.

Азалдан чанқовузни кўп аёллар нағма қилиб келишган. Суҳбат –гурунгларда ҳам жўрликда жонлантиришган. Гўёки чанқовуз қадим момоларимиз, чўпон чўлиқларимиз, бобо деҳқонларимиз билан бирга меҳнатда бўлган. Чанқовуз бамисоли кишилар дардини ўз дарди билган, қувончини бирга куйлаган, кишиларнинг дилини хушлаган.
Мана қаранг, кигиздан қилинган шинам ўтов ичидан бир сас эшитилди. Юракка оғир ботадиган жиҳати ўйноқи нағмасидан кўп. Ҳар сафар чуқур “Уҳҳ” дан кейин чанқовузни тилга киритаётган дардкаш ким, унинг ҳасратининг боиси нима? Беқасам куртасининг попуклари у ён бу ёнга силкиниб, урчуқда ип йигираётган момо. Кимнингдир онаси. Гўёки ҳар сафар урчуғини тиззасига маҳорат билан айлантирганида юқорида ўрам топаётган ипга қадалган кўзларидаги шашқатор ёшлар изига қайтиб кетаётгандек бўлади. Йўқ аслида бу ёшлар қарилик нишоналари бўлган ажинлар орасида сингиб кетмоқда. Атрофда унинг ҳасратини эшитадиган ҳеч зот йўқдек. Ҳар сафар кўзга оқиб келган ёшларни узун енги билан артаркан, ўз муродига етмаган кўзёшларини чанқовуз билан овутган бўлади.

Яна бир баҳодир урушда шаҳид кетибди. Она Ватан, ўз юрти учун жон таслим қилибди. Она замин учун азиз жонини ёвга қўшқўллаб топширибди. Чанқовузнинг овозидан ваҳимага тушган сингил қўйларини ҳам ташлаб, уйга югурди. Энаси доимгидек урчуқ йигирар бир парча оқ қоғоз устида акасининг чанқовузи турарди. Ҳар сафар ошиқ-маъшуқни куйлайдиган оғасининг чанқовузининг бугун ҳасрати ортгандан ортган. Балким, энасининг тиззасидаги оқ , мазмуни қора бўлган шумхабар уни йиғлатгандир. Сингил чанқовузга қўшилиб, уввоз солиб йиғлади. Энасининг эгнига бош қўйиб йиғламоққа интилди. Энаси урчуғи билан қизини итариб юборди. Йиғлама деди. Акангнинг жони урушда шаҳид кетди. Мана шу тупроқ учун, сендай жигарлари учун, юртдошлари учун. Шундай деб туриб, чанқовузнинг овозига бир сўз қўшиб қўйди:

Урушларда мард ул бўлган, зўр бўлган,
Кўкраклари қалқон бўлган улимов.
Ёвга тикка боқа туриб, “Оҳ, энам” деб,
Журти учун чин жон берган улимов.

Онанинг дарди ичида- жигаргўшасидан айрилган. Унинг ғам-андуҳини фақат ва фақат чанқовуз биладигандек. Ўғлимнинг чанқовузи дея чанқовузни кўксига босди. Мотамсаро қиёфа касб эта бошлаган нигоҳи эса кашта босилган зардеволга осиғлиқ тишланган нонга термулганча қолаверди...
Чанқовуз ана шундай қонли кунларнингда гувоҳи. Оллоҳга беадад шукрлар бўлсинким, бугун ўша чанқовуз юртимизда баралла тинчлик куйини чалмоқда. Қадди баланд ўзбекнинг тўй-ҳашамларида, байрам-у сайлларида дўмбира-ю доираларга жўр бўлмоқда. Унинг жарангдор оҳангги сулув қизларнинг яллоланиб ўйнашга тортқиламоқда. Дунёнинг қай бурчига уни олиб борманг, хорижликлар мазкур чолғу асбобини шунчалик кўтаринки руҳда кутиб олишяптики, асти қўяверасиз киши. Баъзан жимиттаккина, бир мисқол темирдан ишланган буюм, митти тилчаси билан дунёни ром айлаганига қойил қолсанг арзийди. Унда ҳақиқатда сеҳр бор.

Бешикда дунёни ларзага солиб, чирқираб ётган гўдакни ором олишга ундаган, севишган қалбларнинг дил изҳорларини бекамукўст етказган мана шундай мўжизакор куй таратгувчи яна қайда бор. Унинг куйи ҳеч бир нотага солинмайди. Имконияти чексиз. У куйлаган куйни ҳеч бир мусиқий чолғу асбоби чанқовузнинг дардичалик чалолмайди.

Олтин тилинг нур таратган баҳордай,
Унда тилсим, бир ажойиб сир бордай.
Чаппор уриб гуллаётган дунёнинг
Гўзаллиги сенга бўлган нисордай,
Бир чиройли нағманг учун, Чанқовуз.

Чанқовузнинг тили дунёга чиқди. Унинг тили бошқа халқлар тилидай сайраб, уларнинг ҳам ўй-ҳаёлларига, дард-аламларига, қувонч-у шодликларига қоришиб, дилларни дилларга боғламоқда. Бугун у ҳақида бутун дунё қизиқмоқда. Жаҳонда ўтказиладиган халқаро байрамларда, фестивалларда чанқовуз ўз тилидан янграмоқда. Сурхон воҳасининг ажойиб шоири Шодмонқул Салом “Чанқовуздек тили чиқди дунёнинг” деб бежизга айтмаган. Ота-боболаримиз ясаб, момоларимиз сандиғида сақланиб келган чанқовуз бугун санъат асари доирасида эл ардоғида. Чанқовуз бугун ўзбек мусиқа санъатини жаҳон саҳналари узра тараннум айламоқда. Кундан кунга жарангдор овози сайқалланиб, хорижий давлат вакилларини ҳайрат ёқасига чорламоқда. Бугун улар чанқовуз туфайли яна бир бор Мустақил Ўзбекистонимизнинг санъатида минг шукуҳлар ила тасаннолар айтмоқда.

Чанқовузим куйиниб, наволаринг чалавер,
Тинчлик куйин басталаб, ўзбек шаънин куйлайвер!...

Адолат Худойбердиева

Nigora Umarova 13.05.2012 13:33


Nigora Umarova 13.05.2012 13:37

Мини-фестивалда "Булбулигўё" фольклор-этнографик ансамбли ҳам қатнашди.


Colorado 13.05.2012 19:01

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 733553)

Агар иложи бўлганда бесаноқ плюс қўядим, Нигора хонимга.
Қайта қайта бу клипни тамоша қилсам хам, тўймаяпман.
Бону, келаси сафар ссилка хам қушиб қўйсангиз бундай клипларга, кучириб олиш учун.
Қўйган минусларимни хаммасини учириб ташлайман, бону, хурсандлигимдан!

Оффтоп:
Азизлар, клипни узтубдан кучириб олиш йулини менга ўргатинг, илтимос :clapping:

Nigora Umarova 14.05.2012 11:41

Цитата:

Сообщение от Colorado (Сообщение 733652)
Агар иложи бўлганда бесаноқ плюс қўядим, Нигора хонимга.
Қайта қайта бу клипни тамоша қилсам хам, тўймаяпман.
Бону, келаси сафар ссилка хам қушиб қўйсангиз бундай клипларга, кучириб олиш учун.
Қўйган минусларимни хаммасини учириб ташлайман, бону, хурсандлигимдан!

Оффтоп:
Азизлар, клипни узтубдан кучириб олиш йулини менга ўргатинг, илтимос :clapping:

Rahmat, rahmat. :)
Оффтоп:
("-" larni o'chirib tashlaydigan iltifotingiz uchun. Mutashakkirmen)


www.utube.uz saytida maxsus "Folklor" bo'limini tuzdim. Folklor va folklorshunoslikka oid videolavhalarni o'sha yerga joylashtirib borishni maqsad qilib qo'yganmiz.
Videolavhalarni ko'chirib olish instruksiyasi videoportalda mavjud va bu unchalik murakkab jarayon emas.

Colorado 14.05.2012 14:00

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 733932)
Videolavhalarni ko'chirib olish instruksiyasi videoportalda mavjud va bu unchalik murakkab jarayon emas.

Оффтоп:
Ажоибсиз де (ўжар), хўп бўлади дейишни урнига.......бизни ёшимизга етканингизда тушуниб оларсиз (

Folklor булимини тузганингиздан хурсандман. Ташаккур.
Оффтоп:
"муташаккур" яхши сўзми, учратмаганман

Nigora Umarova 14.05.2012 14:09

Цитата:

Сообщение от Colorado (Сообщение 734033)
Оффтоп:
Ажоибсиз де (ўжар), хўп бўлади дейишни урнига.......бизни ёшимизга етканингизда тушуниб оларсиз (

Folklor булимини тузганингиздан хурсандман. Ташаккур.
Оффтоп:
"муташаккур" яхши сўзми, учратмаганман

Оффтоп:
Xo'p bo'ladi-de. ;)


Mutashakkir so'zini men hurmatli shoirimiz Erkin Vohidovning bir she'rlaridan o'rganib olganman.

"Rahmat" yoki "tashakkur" so'ziga ikki marta "-lar" ko'plik qo'shimchasining qo'shilgan shakli.


Текущее время: 18:48. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»