uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   Ижод хусусида сўз (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=463)
-   -   Етакчи актёр, Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов билан суҳбат (https://uforum.uz/showthread.php?t=15339)

Nigora Umarova 18.04.2011 14:57

Етакчи актёр, Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов билан суҳбат
 
Она юртнинг бағридан зуволаси,
Тошкент пиёласи. Тошкент пиёласи...

Бу қўшиқни хиргойи этганимизда, албатта, кўз ўнгимизда қўшиқ ижрочиси гавдаланиб лабимизда ним табассум югуради. Тўппа-тўғри топдингиз. Демак, навбатдаги суҳбатдошимиз Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шариповдир.

Ҳусан Шарипов... Ўзига хос ижрочилик мактабини яратган ижоди табиатан халқчиллиги, бой фантазияси, имконияти кенглиги, ижро санъати ва маҳорати комик йўналишдаги ролларга мойиллиги билан ажралиб туради. Актёрнинг ҳар бир ижросида самимийлик кўзга ташланади.

https://img.uforum.uz/images/xgyzagb524467.jpg

Яқин кунларда санъаткор хонадонида меҳмонда бўлиб ижодий мулоқот қилиб қайтдим. Санъаткорнинг рафиқаси Хатира опа самиият билан кутиб олдилар. Суҳбатимиз санъат, маданият, устоз санъаткорлар ҳақидаги илиқ хотиралар ҳақида бўлди. бу ҳақида мавзуда батафсил ёритиб бераман.

Gulchehra Ibragimova 18.04.2011 15:06

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 542963)

Яқин кунларда санъаткор хонадонида меҳмонда бўлиб ижодий мулоқот қилиб қайтдим. Суҳбатимиз санъат, маданият, устоз санъаткорлар ҳақидаги илиқ хотиралар ҳақида бўлди. бу ҳақида мавзуда батафсил ёритиб бераман.

Нигорахон! Яна бир ажойиб ташаббусингиз билан қутлайман..Демак, форумдошларга ажойиб "Суюнчи" бор эканда тез кунларда?!http://uforum.uz/images/icons/icon7.gifhttp://uforum.uz/images/icons/icon7.gif

Nigora Umarova 18.04.2011 15:25

Цитата:

Ҳусан Шарипов 1937 йил 27 июлда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
1963 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган.
1959-91 йилларда Муқимий номидаги мусиқали комедия ва драма театрида фаолият кўрсатган.
1986-87 йилларда шу театрда директор лавозимида фаолият олиб борган.
1990-95 йилларда Ўзбекистон телерадиокомпаниясида бадиий сўз устаси.
1995-97 йилларда Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси котиби.
Актёрнинг ўзбек анъанавий театри ва аския санъати воситаларидан унумли фойдаланиши саҳнада, кинода, минниатюра театри, "Табассум" радиоэшиттиришида яратган образлари, ролларидаги соддалик, томошабинда дарров кулгу уйғотиши билан ажралиб туради.
Театрда Тошболта ("Тошболта ошиқ"), Пўлат ("Хотинимнинг эри"), Тожибой("Ўжарлар"), Ҳасан ("Жон қизлар"), Акоп ("Хонума хоним"), Абдулла ("Ака-ука совчилар"), Абдулла ("Ватан ишқи"), Собиржон ("Ошиқ Ғариб"), Чойхоначи ("Жоним фидо") каби роллари билан театр ривожга ҳисса қўшган.
Кинода Шермат ("Суюнчи"), Ҳусан Шарипов ("Водиллик келин"), Автобаза директори ("Марҳумнинг ҳурмати"), Ҳусан ("Шўрпешоналар", "Келинлар қўзғалони", "Ким жинни"), Ҳожи Аълам ("Майсаранинг иши"), Зокир хотинбоз ("Амирнинг бевақт ташрифи"), Ҳожи ("Бомба"), Бўёқчи ("Маккора"), ота("Чинор тагидаги дуэль") ва телефильмлрдаги Хожа Деҳдор ("Алишер Навоий" номли 12 қисмли видофильм), Савдогар ("Увайсий"), Ҳусан (""Учрашув") каби роллари билан самарали ижод қилган.
Бугунги кунда "Жиблажибон" номидаги кўп серияли сериалда суратга тушмоқда.

https://img.uforum.uz/images/zfderlu2683711.jpg

Nigora Umarova 18.04.2011 15:30

Цитата:

Сообщение от Gulchehra Ibragimova (Сообщение 542966)
Нигорахон! Яна бир ажойиб ташаббусингиз билан қутлайман..Демак, форумдошларга ажойиб "Суюнчи" бор эканда тез кунларда?!

Албатта, муҳтарам санъаткоримиз Ҳусан Шариповнинг 1999 йилда тузилган "Маънавият -қалбим қуёши" дастурлари бор экан. Ажаб эмас, барча форумдошларимиз мана шу маънавий дастурнинг томошабинига айланишса...

Цитата:

Ҳусан Шарипов 1991 йил Ўзбекистон халқ артисти, 1999 йилда "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланганлар.

Nigora Umarova 18.04.2011 16:53

Бўлиб ўтган суҳбатдан лавҳалар
 
Ҳусан Шариповнинг хонадонини топиб бориш унчалик қийин бўлмади. Чилонзор Оқтепасидаги маҳалладагилар унинг "Санъаткор" чойхона-ресторанини жуда яхши билишади. Ўша ерга бориб сўраб-суриштирганда уйларини дарҳол кўрсатиб юборишади.
Ҳусан Шариповнинг хонадонига кириб борганимда у киши кўчадан эндигина қайтган эканлар. Келинойи Хатира опа очиқ чеҳра билан кутиб олдилар. Ҳол-аҳвол сўраганимдан кейин Ҳусан аканинг ўзлари дарҳол суҳбатни бошладилар.
Цитата:

Ҳусан Шарипов:
Биласизми, ой қизим, санъаткорни касал дейишса, ҳеч ким ишонмайди, бироқ вафот этибди деган машъум хабар жуда тез тарқалади. 20 ноябрь куни инсульт касалига чалиниб қолдим. Натижада ўша пайтда бир оёқ-қўлим ишламай қолди. Йиқилиб тушдим. Касалхонага кўтариб олиб кетишаётганда кўз олдимда яқиндагина ташлаб кетишган Саид Анварнинг "Жиблажибон" сериалининг сценарийсига кўзимни қирини ташлаб қўяман. Ё. Аллоҳим яна умр ато қилсанг, мана шу сериалда ҳам роль ўйнасам деб умид билдиргандим, дейман. Бир ёқда набираларимнинг тўйини жуда-жуда кўргим келяпти.
Аллоҳим насиб қилган экан, мана сериалда ҳам роль ўйнадим.
"Вафот этибди" деб эшитиб "таъзиям"га келганлар ҳам кўп бўлибди. Келинойингизнинг ёрдамлари, яқинларимнинг меҳрибонлиги мени оёққа турғазди. Етказганига шукур.
Яқинда "Дийдор ширин" кўрсатувига Насибахон таклиф этди. Шунда экран қаршисида туриб рафиқамга таъзим қилдим. Кўрсатувни ТВ орқали намойиш қилишганлигида рафиқамнинг пиқ-пик йиғлаётганлигини кўрдим. Бу унинг қувонч кўз ёшлари эди.
Пули кўпйиб кетиб рафиқасини алмаштираётган кўп эркакларни крганман. Шуларга қарата, Ҳой барака топкур, оғир кунларингда сенга суянчиқ бўлган рафиқангнинг қадрига ет, бой бўлганингда уйланган "чиройлигинг" бошингга оғир кун тушганида сени ташлаб кетиши мумкин, дегим келади.

Anvar Atakhanov 18.04.2011 17:17

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 542972)
1963 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган.

Яхшиям бу Инсон уша пайтда шу институтни танлаган эканлар. Хайдовчиликми ёки мухандисликни танлаганларида нима буларди. Хакикатдан хам Хусан акани ТВда юзлари куринса хамманинг юзида жилмайиш пайдо булиши рост.
Нигорахон тезрок колганини хам жойланг илтимос.

Nigora Umarova 18.04.2011 17:49

Цитата:

Сообщение от 3dman (Сообщение 543037)
Яхшиям бу Инсон уша пайтда шу институтни танлаган эканлар. Хайдовчиликми ёки мухандисликни танлаганларида нима буларди. Хакикатдан хам Хусан акани ТВда юзлари куринса хамманинг юзида жилмайиш пайдо булиши рост.

Ҳусан ака санъат соҳасини танламаганларида савдо соҳасини танлаган бўлар эканлар. Сабаби оталари савдо соҳасида ишлашларини жуда-жуда хоҳлаган эканлар.

BeK 18.04.2011 18:43

Бундан 5 йилча олдин коллежимизга келиб сухбат утказган эдилар. Жуда сермазмун фикр ва мулохазали кишилар.

Nigora Umarova 18.04.2011 18:56

Цитата:

https://img.uforum.uz/images/kwxgren9719235.jpg

Husan Sharipov:
-Қизим, мени шу даражага етишимни онажоним Маҳбуба ая кўра олмадилар. Бу менинг каттакон армоним. Онажоним 2 ўғил, 2 қизни уруш даврида 5 йил мобайнида гард теккизмасдан ўстирдилар.
Эсимда уруш йилларида, шифтга боғлаб осиб қўйилган бир ярим коса келадиган унни топиб олдим. Бола эмасманми, тилимни теккизиб ялаб-ялаб, тугатиб қўйибман. Бир пайт қарасам тепамда онам турибдилар:
-Нималар қилиб қўйдинг?! Ахир бу бизнинг 2 кунлик рўзғоримизни кўтарарди-ку, ўзингдан кўпайгур, -дедилар.
Қўрққанимдан бошимни ғужунак қилиб олдим. Онам урмадилар. Ўзимга келиб
қарасам, жаннатмакон онажоним, 10 метр наридаги супага бошларини қўйиб пиқ-пиқ йиғлаяптилар. На бориб овутишни, на кечирим сўрашни билолмай қолдим. Болалигимиз мана шундай қийинчиликларда ўтган.
Онажоним 1974 йилда вафот этдилар. Уларга мен эришган ютуқларни кўриш насиб этмади, бироқ ҳар гал ТВда "Минниатюралар театри"да чиққанимда "Бу бало" деб алқарканлар.
Онани эслаш ҳам бир савоб, қизим.

Nigora Umarova 18.04.2011 19:03

Цитата:

Сообщение от BeK (Сообщение 543116)
Бундан 5 йилча олдин коллежимизга келиб сухбат утказган эдилар. Жуда сермазмун фикр ва мулохазали кишилар.

Насиб қилса, душанба куни Ислом университети қошидаги академик лицейимизда ҳам ўқувчиларимга дарс ўтиб берадилар. Ўтиладиган мавзуимга мос маърузалари бор экан. Мен ҳам кузатувчи сифатида қатнашаман. Ўқувчиларим маза қилишади.

Anvar Atakhanov 18.04.2011 19:27

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 543136)
Насиб қилса, душанба куни Ислом университети қошидаги академик лицейимизда ҳам ўқувчиларимга дарс ўтиб берадилар. Ўтиладиган мавзуимга мос маърузалари бор экан. Мен ҳам кузатувчи сифатида қатнашаман. Ўқувчиларим маза қилишади.

Суратга олиб жойларсиз деган умиддаман.
Хусан ака "залатой" одам.

Nigora Umarova 19.04.2011 11:44

Цитата:

-Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов "Юксак маънавият енгилмас куч" рисоласида Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг "Театр - бу ибратхонадур" фикрларини ибрат қилиб кўрсатиб шундай дейдилар, -"Айни пайтда театр санъатимизда ҳам бугунги ҳаётимизни, замонамиз қаҳрамонлари қиёфасини ҳар томонлама чуқур очиб берадиган, томошабинни ўзига тортадиган, ҳам драматургия, ҳам режиссура нуқтаи назаридан бадиий юксак асарлар, афсуски, кам эканини тан олишимиз лозим. аксинча, реал ҳаётдан йироқ, одамга катта маънавий озиқ бермайдиган асарлар билан театрлар кассасини тўлдириш ҳолатлари кўпроқ кўзга ташланмоқда.
Албатта, ҳозирги даврда бозор иқтисодиёти талабларини ҳам инобатга олиш керак. Лекин юксак бадиият ва ҳаққонийлик, эзгу мақсадларга хизмат қилиш руҳи билан суғорилган асарлар яратиш-барча санъат турлари каби бу соҳа учун ҳам асосий мезон бўлиши табиий. Бу мақсадга эришиш учун ёш ва истеъдодли драматург ва режиссёрлар, театр актёрларини тарбиялаб вояга етказиш айниқса долзарб аҳамият касб этади".

Сиз бир неча марта юртбошимиз билан учрашиш шарафига эга бўлгансиз. Театрда директор вазифасида фаолият олиб боргансиз. Нима деб ўйлайсиз, бугунги кунда театрда қўйилаётган асарларнинг савияси тушиб кетмаяптими? Савияси юксак бўлган асарлар кам қўйилмаяптими?

Ҳусан Шарипов:
- Мамлакатимиз раҳбари билан илк бора Лутфихоним ая Саримсоқова вафот этганларида учрашганман. Президентимиз театримиз фойесида ая билан видолашув маросимига ташриф буюрганларида мени кўрдилар-да, "Бандалик"-дедилар. Мен ҳам, "Аллоҳ менга ҳам, сизга ҳам шу ёшни берсин",-дедим.
Орадан анча йиллар ўтиб 1999 йили менга "Меҳнат шуҳрати" ордени тақдим этаётганларида "Ниятингиз эсингиздами? Уни албатта, амалга оширмасангиз бўлмайди",-дедилар. Мана шу воқеанинг ўзи ҳам у кишининг санъат кишиларига ва санъатга нечоғлик эътиборли эканликларини билдиради. Худо хоҳласа биз ҳам Лутфихон аянинг ёшларига етамиз. Ҳаммасидан ҳам 27 млн.аҳолиси бор юртдошларимнинг ичидан менинг гапимни эсларидан чиқармаганликлари ёдимда қолган.
Театрда икки йилу, икки ой директор лавозимида ишладим. Санъатда қатъий тартиб-интизом бўлиши керак. Тартиб бўлмас экан, санъат санъат бўлмайди. Актёр вақтида ишга келиб, репетицияларга кечикмаслиги, репетиция пайтида режиссёрга бўйсуниши керак. Репетиция пайтида борадиган тўйини ўйлаб турар экан, актёрнинг ишида ривож бўладими?..
Актёр мунтазам равишда ўз устида ишлаши, тинмай янги чиққан адабиётларни мутолаа қилиши керак. Шунда актёрнинг зуваласи пишиқ бўлади.
Ҳозир драмматургия анча сустлашгандек. Яқинда Шароф Бошбековга бир асарни ўқиб, фикрингизни айтинг деб сценарий ташлаб кетишибди.
Шароф Бошбеков сценарийни ўқиб кўриб, "Асарнинг савияси драма театрнинг саҳнасига умуман тўғри келмайди, паст"-дея баҳо берибди. Сценарист эса, Кўрасиз, ушбу спектакл ўз мухлисларини топади, чунки мен томошабиннинг "қитиғига тегадиган гаплар"ни топиб ёзганман"-дебди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай ўша асар ҳақиқатан ҳам кассабоп асарга айланди. Унда таниқли актёрлар роль ўйнади. Биз томошабиннинг савиясини ўлдириб бўлдик.
Раҳматли Тўла Хўжаев режиссёрлиги пайтида биз спектаклларнинг сценарийсини танлаб қўярдик. Ҳозир эса бундай эмас. Актёрлар бадиий тилда эмас, ҳаммаси ўз шевасида гапиради. Аҳвол шундай давом этаверса ўзбек адабий тилида сўзлашувчи санъаткор жуда кам қолади.

Nigora Umarova 19.04.2011 12:00

Цитата:

- Театрдан кетишингизга асосий сабаб нима?
Ҳусан Шарипов:
- Ҳаётда нима арзон, нима текин-унинг қадр-қиймати йўқ. Инсон ўз қадр қимматини билиши керак. 1987 йилда мушоҳада қилиб атрофимга қарасам ёнимда менга яқин кишиларим йўқ. Устозларим мени аллақачон тарк этишган. Театрда менга ўргатадиган ва менга ҳаммаслаклар қолмабди. Шундан сўнг театрдан кетишга қарор қилдим. Қолаверса, мусиқали драма актёри ўз фаолиятини бошлаганидан 25 йил ўтгач, нафақа ёшига чиқади. Нафақага чиқиш ҳақидаги аризамни ёзиб нафақага чиқдим.

Nigora Umarova 19.04.2011 13:36

Цитата:

Ҳусан Шарипов:
- Ҳаётда нима арзон, нима текин-унинг қадр-қиймати йўқ. Бизда актёрларга етарли даражада ҳақ тўланмайди. Ҳаммага машҳур бўлган детектив сериал олинди. Шунда кавказлик миллатига мансуб қонундаги ўғри ролини ўйнаш учун Армен Джихагарнянни таклиф этишганида у ўн кунгагина кели съёмкага тушишга ва ҳар бир куни учун 25 минг $ тўлашларини айтди. Табиийки у таклиф қилган нарх бизникиларга қимматлик қилди ва ролни ўзимизнинг актёр яратди. бИзда ҳам иқтидорли актёрлар бор, бироқ уларнинг ўйнаган ролига мувофиқ ҳақ тўлашдан қочиб, қўшиқчи ёки шогирд мақомида ҳам бўлмаганларни роль ижро этишга таклиф этишади.
Шунинг учун ҳам санъатда оғиз бор-у, овози йўқлар кўпайиб кетди.

Maulen 19.04.2011 14:23

Нигорахон сизга ташаккур.Кани эди шунга ухшаш махоратли касб усталари билан учрашувларни янада купрок ташкиллаштирсангиз нур устига аъло нур буларди.Менинг ёшлигимнинг куп кисми гузал нон шахри булмиш АЗМУ ТОШКЕНТда утганлигидан бехад хурсандман.Хусан акаларга ухшаш купчилик актёрлар билан учрашувлар хали хамон кечагидек эсимда.Зайнаб Садриваларни ким хам эсламайди дейсиз.Шукур Бурхонов,Сора Эшонтураева,Соиб Хужаевларни,.... Жойлари жаннатда рухлари шод булсин.
Хусан акаларнинг 13-студияда чикишларини бир умр эслайман сабаби уша курсатув яна такрор такрор берилса-ю зора баъзи инсонлар узларига яхшигина хулосалар чикариб олармидилар.Тугриси хамманинг тафаккур доираси хар хил буладида узлигича хулоса киладида.Кискаси Хусан акага саволим:
1) Сиз "Жибилажибон"да рол ижро этиб сизни севиб ардокловчи мухлисларингизнинг совуб кетмаслигига ишончингиз кай даражада деб биласиз?
2) Зайнаб онахонимизнинг "Келинлар кузголони"даги ижросидан кейин бошка ижрочи ижросидаги спектаклни кинони шахсан сиз кандай кабул килдингиз? ёки "Мехробдан чаён" фильмининг дастлабки ва кейингиларини-чи? "Темир хотин" спектакли билан киносидаги Кучкор роли ижросига танланган актерларга танлови тугрисида режиссёр сифатидаги фикрларингизни билмокчи эдим.
3) Пенсияга чикканларнинг яна ишлашларига сизнинг куз карашларингиз на факат мени балки купчиликни кизиктирса керак.
Олдиндан сизга оддий бир укитувчи мухлисингиз сифатида уз миннатдорчилигимни изхор этаман.Яратгандан барча яхшиликларни сизга сураб коламан.Илохим ниятларингизга етаверинг.
КР.Хужайлидан 70-сонли мактаб укитувчиси Мавлон.

Nigora Umarova 19.04.2011 14:35

Цитата:

Сообщение от Maulen (Сообщение 543504)
1) Сиз "Жибилажибон"да рол ижро этиб сизни севиб ардокловчи мухлисларингизнинг совуб кетмаслигига ишончингиз кай даражада деб биласиз?

Мавлон ака, Ҳусан Шариповнинг мухлислари нима учун "Жиблажибон" сериалидан кейин улардан совуб кетишлари керак? ;)
Роль маҳорат билан ижро этилган-ку....

Maulen 19.04.2011 14:41

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 543432)
Цитата:

- Театрдан кетишингизга асосий сабаб нима?
Ҳусан Шарипов:
- Ҳаётда нима арзон, нима текин-унинг қадр-қиймати йўқ. Инсон ўз қадр қимматини билиши керак. 1987 йилда мушоҳада қилиб атрофимга қарасам ёнимда менга яқин кишиларим йўқ. Устозларим мени аллақачон тарк этишган. Театрда менга ўргатадиган ва менга ҳаммаслаклар қолмабди. Шундан сўнг театрдан кетишга қарор қилдим. Қолаверса, мусиқали драма актёри ўз фаолиятини бошлаганидан 25 йил ўтгач, нафақа ёшига чиқади. Нафақага чиқиш ҳақидаги аризамни ёзиб нафақага чиқдим.

Хусан ака сизнинг фикларингизга тула кушиламан.Келажак ёшларники экан уларга хам имкон яратиш керак деб биламан.Яратган инсонга барча ином этган нарсаларини меёрида булишини хам эслаш инсонга хос эмасми.Ижозат берсангиз бир туртлик эсимга келиб колди аммо авторини билмайман балки Нигорхон ёки форумдошларимиз билсалар айтишар:
Бу дунё гамхонадур
Гам еган девонадур
Ишк билан солган иморат
Охири вайронадур
Бу шахсий фикрларим хатодан холи эмас айтишадику бе айб Парвордигор.Агар кунглингизни ранжитган булсам узр сурайман.Сизнинг мухлисингиз Мавлон.

Maulen 19.04.2011 14:47

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 543509)
Цитата:

Сообщение от Maulen (Сообщение 543504)
1) Сиз "Жибилажибон"да рол ижро этиб сизни севиб ардокловчи мухлисларингизнинг совуб кетмаслигига ишончингиз кай даражада деб биласиз?

Мавлон ака, Ҳусан Шариповнинг мухлислари нима учун "Жиблажибон" сериалидан кейин улардан совуб кетишлари керак? ;)
Роль маҳорат билан ижро этилган-ку....

Рол ижроси тугрисида гап йук. Сизни билмадим-у яхши курган кишингизни айнан шу ролда куриш бошкача таъсир этадида.

Nigora Umarova 19.04.2011 14:53

Цитата:

Сообщение от Maulen (Сообщение 543512)
Рол ижроси тугрисида гап йук. Сизни билмадим-у яхши курган кишингизни айнан шу ролда куриш бошкача таъсир этади-да.

Кўп актёрлар билан суҳбатлашганимда, "Актёр роль танламайди, балки роль актёрни танлайди. Актёрнинг вазифаси ўзига берилган ролни маҳорат билан ижро этиб беришида",-дейишган эди.

Nigora Umarova 19.04.2011 15:09

Цитата:

Сообщение от Maulen (Сообщение 543504)
3) Пенсияга чикканларнинг яна ишлашларига сизнинг куз карашларингиз на факат мени балки купчиликни кизиктирса керак.

Зайнаб Садриева ҳам Фармонбиби ролини пенсияга чиққанларида ижро этганлар.

Maulen 19.04.2011 15:22

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 543514)
Цитата:

Сообщение от Maulen (Сообщение 543512)
Рол ижроси тугрисида гап йук. Сизни билмадим-у яхши курган кишингизни айнан шу ролда куриш бошкача таъсир этади-да.

Кўп актёрлар билан суҳбатлашганимда, "Актёр роль танламайди, балки роль актёрни танлайди. Актёрнинг вазифаси ўзига берилган ролни маҳорат билан ижро этиб беришида",-дейишган эди.

Мен факат уз фикримни билдирдим халос.Хулоса чикаришда эса шу кунгача кандай маълумотларга эгалиги ва уз куз караши тафаккур доирасига эгалигидан келиб чикадида.Мен хур фикрлиликни куллайман.
"Актёр роль танламайди, балки роль актёрни танлайди. Иборасини олиб куринг ким кандай фикрлаши мумкин.Хар ким узлигича талкин килиши мумкин. Кизик ходисалар гувохи булиб коламан гохида.Айримлар спектаклни ёки кино куриб шундай деганларини хам эшитганман: ана сенга консултация маслахат шулардан урган дегувчилар хам йук эмас бу хаётда.Айникса ёшлар тарбияси айни кунда АХБОРОТ лик тула булган пайтда таълим тарбия бериш осонмас булиб колди.Минг бора эшитгандан бир бора курган авзал дегувчилар хам йук эмас бу калтис замонда.

Maulen 19.04.2011 15:31

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 543525)
Цитата:

Сообщение от Maulen (Сообщение 543504)
3) Пенсияга чикканларнинг яна ишлашларига сизнинг куз карашларингиз на факат мени балки купчиликни кизиктирса керак.

Зайнаб Садриева ҳам Фармонбиби ролини пенсияга чиққанларида ижро этганлар.

Улар мингдан тулпор деганларидек инсон булганлар хамма хам улардек булишига харакат килганларида эди....
Афсус киноларидаги Фармонбиби билан спектаклдаги Фармонбибиларни солиштириш мен учун жуда хам кийин масалалардандир.Кино Режисерига норозиман халос чунки спектаклни курган мухлис кинони яхши кабул килмаслиги мумкинку.Кискаси яна Хусан акамларнинг суз остида суз борлигини яхши англаганларидан далолат эмасми.

Nigora Umarova 19.04.2011 16:29

Цитата:

Сообщение от Maulen (Сообщение 543539)
Кискаси яна Хусан акамларнинг суз остида суз борлигини яхши англаганларидан далолат эмасми.

Саволларингизни етказаман ва ўзингизга тегишли жавобни оласиз деб умид билдираман.

Сиз мисол қилиб келтирган кино ва театр талқинида актёрлар ижросида ўзига хос талқин бор. Уларни асло солиштириб бўлмайди: Зайнаб Садриева ва Турсуной Жаъфарованинг Фармонбибиси ўзига хос, "Темир хотин" фильми ва спектаклидаги талқин ҳам мана шундай, Мамасоли Юсупов ҳам. Мурод Ражабов ҳам ўз ижро услубига эга.

Sirim 20.04.2011 11:45

Assalomu alaykum!
Husan Sharipov ajoyib aktyor, "Suyunchi" filmidagi roli menga juda yoqadi. Mahoratli ijro qilgan. Hozir qiziqqanlarimni Nigora opa agar lozim topmasangiz so'ramassiz. Demak,
1)O'qib yurganimda kollejimizda uchrashuv bo'lib o'tdi Husan Sharipov bilan. Oradan yillar o'tdi, ishlayotganim kollejda ham uchrashuv o'tkazib ketdi. Keyin eshitishimcha ta'lim muassasalari doirasida Dastur tuzgan ekan, shu dastur asosida yoshlar bilan uchrashuv o'tkazar ekan. Bu uchrashuvlar faqat Toshkent hududidamidi yoki boshqa viloyatlarda ham o'tkazilganmi? Hali ham davom etayapdimikan?
2)Doim yoshlar bachkanalikda ayblanadi, asosan Jahongir Poziljonov(uni yoqlamoqchimasman, misol). Yaqindan televizorda "Jiblajibon" seriali berib borilayapdi. Savolim shu film haqida. Bu filmda hurmatli, el suygan aktyorlarni o'ta bachkana qiyofada chiqishlari erish tuyuldi. Yoshlarku yoshlik qilibdi, ularga nima deysiz. So'ramoqchi bo'lganim: suratga olish jarayonida rejissyor so'ragan qiyofada chiqish aktyorlardan talab qilinganmi, yoki ijroda oshirib yuborilganmi? Yoki yaxshi ijro hisoblaysizmi?

Nigora Umarova 25.04.2011 13:40

Бугун Тошкент ислом университети қошидаги академик лицейда Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўқувчиларим учрашувдан жуда манун бўлишди.

https://img.uforum.uz/images/athsgmz1883438.jpg

https://img.uforum.uz/images/jerbctd2453408.jpg

https://img.uforum.uz/images/mtvjwxp701486.jpg

https://img.uforum.uz/images/xxpbibs4139927.jpg

https://img.uforum.uz/images/mfuaxko2440519.jpg

https://img.uforum.uz/images/yjzhkgk2215134.jpg

Husen 26.04.2011 17:47

1 Актёр сифатида ўз потенциалимни тўла намоён қила олдим ҳисоблайсизми? Умуман, актёр потенциалини тўла намоён қила олиши кимга боғлиқ? Ўзигами ёки режиссёрларга? Масалан, Фармон биби ролини орзу қилган актрисаларимиз бисёр бўлишига қарамай, Зайнаб Садриева ушбу ролни партнёрсиз ўйнаган. Демоқчиманки, актёрнинг ўзи ҳам режиссёрларнинг таклифига интиқ тургунча ўзи кутган ролни олиш учун курашиши керакдир... кўплаб актёрларимиз нолиб қолишади, мени таклиф қилишмаяпти, менбоп рол йўқ ва хок... (Натижада, ўзлари режиссурага қўл уришади :))
2 Бугунги кунимизда санъат дарғалари номига путур етказмасдан келаётган ҳамкасбларингиз сифатида кимларни эътироф этасиз?
3 Тасаввур қилинг, “Ўзбеккино” ёки “Ўзбектеатр”нинг раҳбарисиз! Ишни нимадан бошлар эдингиз?
4 Ҳусан Шарипов режиссурага қўл уриш ҳақида ўйлаб кўрганми?
5 Сизни бир гал “Шўрданак”да кўриб қолдик. Шўрданакчилар шогирдларданми? Умуман, ишончингизни оқлай олган шогирдлар ҳақида тўхталсангиз. Бугун театрда, кинода “Уста-шогирд” анъанаси (таълим тизимини назарда тутаётганим йўқ) қанчалик мавжуд?

Дарвоқе, учрашув қачон?

Anvar Atakhanov 26.04.2011 18:19

Эсимда, ёшлигимда "Экран хандаси" курсатуви бошланганда хамма ишни ташлаб тв каршисида ултирардик, чунки унда Хусан Шарипов билан рахматли Хасан Йулдошевлар чикишарди. Хусан ака, Хасан Йулдошев билан кандай ишлагансизлар (ахир икита кучкорнинг боши... деганларидек) хозирги замон тили билан айтилганда "конкуренция" буганми?
Иккинчи саволим: Хусан Шариповни якиндан бир марта-яъни ёш болалигимда-велосипед миниб уйнаб юрганимда Намангандаги "Наманган" мехмонхонаси олдидаги скамейкада утирганларида курганман. Ушанда Хусан аканинг юзидан кахр-газаб ёгилиб турарди. ТВда доим кулиб турган инсонни хаётда бундай ахволда курсанг галати буларкан. Ёш болалигимда курганим учунми, качон телевизорда у кишини курсам уша пайтдаги ахволлари эсимга тушади. Агар сир булмаса, уша пайтларни эслаёлсангиз, нима булганди ушанда? (Билмасам булмайди)
Аллох у кишининг умрларини зиёда килсин!

Tulqin Eshbekov 27.04.2011 06:46

Жуда одамохун, тилидан бол томиб турадиган инсон, севимли актёримиз Ҳусан Шарипов билан суҳбат қурмабсиз, дунёга келмабсиз, дегим келади. Менимча, у киши "салбий қаҳрамон" бўла олмаса керак. Ижобий роллари саҳнада қандоқ бўлса, ҳаётда Ҳусан аканинг ўзлари ундан ҳам олижаноб эканини биламан.

Maulen 30.04.2011 16:00

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 543570)
Цитата:

Сообщение от Maulen (Сообщение 543539)
Кискаси яна Хусан акамларнинг суз остида суз борлигини яхши англаганларидан далолат эмасми.

Саволларингизни етказаман ва ўзингизга тегишли жавобни оласиз деб умид билдираман.

Сиз мисол қилиб келтирган кино ва театр талқинида актёрлар ижросида ўзига хос талқин бор. Уларни асло солиштириб бўлмайди: Зайнаб Садриева ва Турсуной Жаъфарованинг Фармонбибиси ўзига хос, "Темир хотин" фильми ва спектаклидаги талқин ҳам мана шундай, Мамасоли Юсупов ҳам. Мурод Ражабов ҳам ўз ижро услубига эга.

Нигорахон сизга ташаккур.Мени тугри тушунибсиз.Театр кино бу маънавият ишларини ташвику таргибот килиш билан бирга ёзувчи. режиссёр ва актёрларнинг мехнатини очикдан очик холис бохаланишига сабаб булишини хам эсдан чикармаслик даркор.

Sean 30.04.2011 21:07

Нигора, ждем продолжения!!!

Nigora Umarova 03.06.2011 11:33

Бугун эрталаб Ҳусан Шарипов хонадонларига саволларингизга жавоб олиш учун бордим. Хатирахон ая хушмуомалалик билан кутиб олдилар.
Халқимизнинг ардоқли санъаткори Ҳусан Шарипов форумдошларимизнинг саволларига қуйидагича жавоб бердилар:
Цитата:

Сообщение от Maulen (Сообщение 543504)
1) Сиз "Жибилажибон"да рол ижро этиб сизни севиб ардокловчи мухлисларингизнинг совуб кетмаслигига ишончингиз кай даражада деб биласиз?

Цитата:

Сообщение от Sirim (Сообщение 543980)
2)Doim yoshlar bachkanalikda ayblanadi, asosan Jahongir Poziljonov(uni yoqlamoqchimasman, misol). Yaqindan televizorda "Jiblajibon" seriali berib borilayapdi. Savolim shu film haqida. Bu filmda hurmatli, el suygan aktyorlarni o'ta bachkana qiyofada chiqishlari erish tuyuldi. Yoshlarku yoshlik qilibdi, ularga nima deysiz. So'ramoqchi bo'lganim: suratga olish jarayonida rejissyor so'ragan qiyofada chiqish aktyorlardan talab qilinganmi, yoki ijroda oshirib yuborilganmi? Yoki yaxshi ijro hisoblaysizmi?

Цитата:

Ҳусан Шарипов:
Мен қизиқчи эмасман. "Жиблажибон"да ҳам бачкана роль ўйнаганим йўқ. Сценарийни ўқиб кўриб роль менга маъқул келсагина ўйнайман. Кимдир мени қизиқчи деса, чўчиб тушаман. Армен Жигарханян, мен хамирман, мендан режиссёр манти қилса мантиман, бўғирсоқ қилса, бўғирсоқман, деган эди. Мен ҳам мана шу гапга амал қиламан. Мен хамирман. Агар режиссёр менга фожиавий ролни ишониб топширса, ўйнай олиш даражасидаман. Чунки менинг ақл-заковатим, қалбим ва тажрибам бор. Мен қизиқчи актёр эмасман. Актёрлик маҳоратим етарли бўлгани учун кулдира оламан.
"Жиблажибон" эса ҳам кулдириб, ҳам кишини ўйлантирадиган сериал ҳисобланади. Бугунги кунда одамларни алдаб, бировнинг ҳақидан қўрқмай, Алининг телпагини Валига кийдириб пул топиб юрганлар ками ҳаётимизда? Ёки кимгадир яхшилик қиламан деб пул бериб куйиб қолаётганлар-чи, сериалга юзаки эмас, ички тарафидан ҳам қарашингизни хоҳлардим.
"Жиблажибон"даги биргина "Қўй кўр" сюжетини таҳлил қилиб кўринглар.

Nigora Umarova 03.06.2011 11:41

Цитата:

Сообщение от Sirim (Сообщение 543980)
1)O'qib yurganimda kollejimizda uchrashuv bo'lib o'tdi Husan Sharipov bilan. Oradan yillar o'tdi, ishlayotganim kollejda ham uchrashuv o'tkazib ketdi. Keyin eshitishimcha ta'lim muassasalari doirasida Dastur tuzgan ekan, shu dastur asosida yoshlar bilan uchrashuv o'tkazar ekan. Bu uchrashuvlar faqat Toshkent hududidamidi yoki boshqa viloyatlarda ham o'tkazilganmi? Hali ham davom etayapdimikan?

Цитата:

Ҳусан Шарипов:
- "Маънавият-қалб қуёши" дастури асосидаги учрашувларни нафақат, Тошкент шаҳрида, Навоий, Самарқанд, Бухоро вилоятларида ҳам ўтказганман. Соғлиғим туфайли, афсуски, ҳозир бу дастурни ўтказа олмаяпман. Биргина Тошкент ислом университети қошидаги академик лицейда яқинда ушбу дастурни ижро этиб, ўқувчилар билан суҳбат ўтказдим.

Nigora Umarova 03.06.2011 11:56

Цитата:

Сообщение от Husen (Сообщение 546859)
1 Актёр сифатида ўз потенциалимни тўла намоён қила олдим ҳисоблайсизми? Умуман, актёр потенциалини тўла намоён қила олиши кимга боғлиқ? Ўзигами ёки режиссёрларга? Масалан, Фармон биби ролини орзу қилган актрисаларимиз бисёр бўлишига қарамай, Зайнаб Садриева ушбу ролни партнёрсиз ўйнаган. Демоқчиманки, актёрнинг ўзи ҳам режиссёрларнинг таклифига интиқ тургунча ўзи кутган ролни олиш учун курашиши керакдир... кўплаб актёрларимиз нолиб қолишади, мени таклиф қилишмаяпти, менбоп рол йўқ ва хок... (Натижада, ўзлари режиссурага қўл уришади :))

Цитата:

Ҳусан Шарипов:
- Менга бир-иккита режиссёрлар сценарийлар олиб келишди. Ўқидим, ёқди. Бўпти, ўйнайман-десам, пул топишимиз керак, дейишди. Мен пулни қаердан топаман? Бунинг учун обрўйимни ишга солиб, катта ташкилотлар бошлиғи олдига боришим, мана шу фильмни ишлашга шунча пул бериб туринг, деб бўйнимни эгиб туришим керак. Берса, хўп-хўп. Бермаса, яна битта-иккитасига борсам обрўйим тўкилади-ю, мен тиланчилик қилиб юрган бўламан-ку. Бу ишнинг ҳам уддасидан чиқадиганлар бордир, лекин қайси йўл билан ишини битиради мен билмайман. Масалан, бир ишимни битириш учун ҳаётимда бировга бир нима бермаганман ҳам, тушуняпсизми? мен бундай ишларни қилмаганман, қила олмайман ҳам. Ҳозирги кунда кино санъатининг қўштирноқ ичидаги эгалари чиқиб қолди. Ашулачи зўр кино актёр бўлиб қолди. Қошу-кўзи чиройли ойимчалар қаҳрамон ролини ўйнаяпти. Кимдир уларнинг орқасидан тирговучини тираб турибди. Мен ҳозирги киноларни кўриб, шуларга шерик бўлиб ўйнамаганимдан ҳам хурсандман. Лекин шу пайтгача ўйнаган фильмларини бирорта одам ёмон демаган.

Nigora Umarova 03.06.2011 12:09

Цитата:

Сообщение от Husen (Сообщение 546859)
3 Тасаввур қилинг, “Ўзбеккино” ёки “Ўзбектеатр”нинг раҳбарисиз! Ишни нимадан бошлар эдингиз?

Цитата:

Ҳусан Шарипов:
Фараз қилмасам ҳам, раҳбарлик лавозимида ишлаб кўрганман. Мен 1986-87 йилларда Муқиймий номидаги мусиқали драма театрида директор бўлганман. Ўшанда имкон қадар тартиб-интизом ўрнатишга, ҳамма ходимнинг ўз вақтида ишга келиб-кетишини таъминлашга ҳаракат қилдим. Чунки санъат соҳасида тартиб-интизом бўлмаса парокандалик юзага келади. Санъатда битта одам бошлиқ бўлмаса, санъат-санъат бўлмай қолади.

Nigora Umarova 03.06.2011 12:27

Цитата:

Сообщение от Husen (Сообщение 546859)
4 Ҳусан Шарипов режиссурага қўл уриш ҳақида ўйлаб кўрганми?

Цитата:

Ҳусан Шарипов:
1812 йилги Франция-Россия урушида француз халқи Наполеондан, биз сизга қандай ёрдам берайлик, деб сўрашганда, у ҳамма ўз ишини ўз ўрнида қилса, шу менга катта ёрдам, деган экан. Шу маънода ҳамма ўз ишини қилсин. Ашулачи ашулачилигини, актёр актёрлигини, режиссёр режиссёрлигини. Читтакка ўхшаб шохдан шохга сакрамасин, майлими?!.. Илгари аскиялар пардали бўларди. Ҳозир пардалар олиб ташланди.. Ёнимда келиним, қизим, рафиқам ўтиради, мен қанақа қилиб томоша қиламан, телевизорни ўчир дейман, холос. Бир куни "Айтишув" кўрсатувини кўрдим. Залда нуроний отахон-онахонлар ўтирибди. Бир қизиқчи саҳнага чиқиб олиб, эркакча иш қилинг, эркакча иш қилинг, дейди. Унинг айтишича, қўшнининг хотини шундай дермиш. Нима дегани бу?! Ҳеч ким индамас экан деб оғзига келганини гапираверадими?!.. Ёки шаҳар бедарвозами?!.. Ким бунга жавоб беради? Пул топаман, концерт қўйсам одам келар экан деб, валдирайверадими!!!!... Бунинг тагида ким ёки нима турибди. Президентимиз бекорга, Юксак маънавият-енгилмас куч,- демаганлар-ку!
Маънавиятиизнинг бузилишига мана шулар сабабчи бўлмаяптими!

Nigora Umarova 03.06.2011 12:55

Бугунги кун ёшларига қандай насиҳат қилган бўлардингиз?

Цитата:

Ҳусан Шарипов
- 1982 йилда Японияга бордик. Ушбу мамлакатнинг кўчаларида "Олтин йўқотсанг топасан, вақтни йўқотсанг тополмайсан" деб катта-катта шиорлар осиб қўйилган. Улар вақтни олтиндан ҳам баланд қўйишар экан. Ҳақиқатан ҳам вақт олтиндан ҳам қиммат. Яна бир жиҳати у ерда бирор ишчи касал бўлиб қолса, ўрнига бошқа биров келиб ишлай олмас экан. Чунки Японияда ҳар бир ходим ўз ишини шу қадар чуқур эгаллаганки, унинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди. Япония 1945 йилда урушда таслим бўлгач, ё қоринни, ё мияни ўйлайлик, деган умумхалқ сўровини ўтказилганда, кўпчилик онгимизни ўйлаймиз ва ривожлантирамиз, деб овоз берган. Гувоҳи бўлиб турибмиз, эндиликда Япония жаҳон бозорини эгаллаш даражасига етиб келди. Бу бир. Мамлакатнинг нега шундай даражага етиб келганлигини яна бир мисол билан айтиб бераман. Ушбу мамлакатга борганимизда тўрт киши бир коллежга дарс кузатгани кирдик. Уларда бир гуруҳда 17 та талаба ўқиркан, бизда 30 та. Ўқитувчига 25-30 та талабадан кўра, 17 та талаба билан мулоқот қилиш осон-да. Шунинг учун биздаги талабалар бугун мендан ўқитувчи сўради-ю деб, эртага дарсга тайёрланмасдан тараллабедод қилиб келаверади...
Хуллас, бироздан кейин бир талаба келиб киришга рухсат сўради. Ўқитувчи ўзининг тилидан нимага кеч қолдинг, деди. Талаба сабабини айтди. Ўқитувчининг асаби бузилди-да, кечикмасанг бўларди-ю деб, ўтиришга рухсат берди. Бола жойига ўтириши билан, бизнинг кўз олдимизда қолган талабалар ташқарига чиқиб кетди. Биз нимага бундай бўлди, деб ҳайрон бўлдик. Кейин билсак, улар ўқитувчи билан талаба гаплашганида 21 лаҳза вақтимиз бекорга кетди деб чиқиб кетишган экан. Биласизки, бизда 6.30 да ошга айтилади. Биринчи борган одам кечикканларни кутавериб хуноб бўлади. Кап-катта одамлар, ярим соат, бир соат ухлаб қолибман-да, деб кечикиб келаверади...
Агар болаларимиз ўқимишлилиги, тажрибаси билан ўзларини ҳимоя қила олсалар мамлакатимиз янада мустаҳкам бўлади. Авваламбор, улар қимматли вақтларининг қадрига етишсин.

Nigora Umarova 03.06.2011 13:14

Цитата:

Ҳусан Шарипов:
- Шунақа ўғил-қизларимиз кам. Шу ҳолат бизни жуда ҳам ташвишга солаяпти. Кўчада тўда-тўда бўлиб юришади, ҳаракатларида аниқ мақсад-интилиш йўқ. Вақтнинг қадрига етмай ҳо-ҳо қилиб юрибди: у ёқда санғиб, бу ёқда санғиб. Сигарета чекиб. Беш минутда битадиган ишга ярим соат вақт кетказиб. У билан учрашиб, бу билан учрашиб лўттивозлик қилиб. Вақт ҳакам, шундай жазолайдики, ҳеч ким давосини топиб бера олмайди. Вақтнинг жазосини тортишдан Аллоҳнинг ўзи асрасин. Вақтнинг қадрига етмаган одам қартайганда ёшларнинг кулгусига қолади. Ғафур Ғуломнинг "туриб еганга турумтоғ чидамайди" деган гапи бор. Дадасидан қолган бойлиги кўпайтирилмаса, узоққа бормайди.
Яна бир гап. Одамнинг ақли кўзида дейишади. Ақлли болаларнинг кўзига қарасангиз ҳавасингиз келади. Кўзи ёниб туради. Мени ўйлантирадигани баъзи болаларнинг кўзи ёниб турмайди, гапирган гапингизнинг маъносини илғамайди. Чунки улар кам ўқишади. Тик қарашга чўчийди, қўрқади. Бир мақолда қўрқоқнинг душмани бўлмайди, дейилган. Қисиниб-қимтиниб турса, ҳеч ким ҳеч нима демайди-да. Гапирса, ким биландир баҳслашса, ўз фикрини билдирса кимнингдир кўзига ёмон кўриниб қолишдан чўчийди. Шунинг учун гапирмасдан яшайди, кейин шундай ўтиб кетади.
Менимча, бола дўстлари билан қанча кўп баҳслашса, фикрларини айтиб ўқитувчиси билан "ташлашса", шунча "пишиқ" бўлади. Биз болаларимизнинг тили бурро, фикри теран бўлишига эришишимиз даркор.

Nigora Umarova 15.03.2012 15:34

"suyunchi" filmining olinganligiga ham 30 yil bo'larkan.

Husen 11.12.2012 10:54

Бугун Давлат божхона қўмитасидаги навбатдаги маънавий-маърифий машғулотда Ўзбекистон Халқ артисти Ҳусан Шарипов билан ижодий мулоқот бўлиб ўтди.
Йиғилганлар вақтнинг қадрига етиш, ота-онани улуғлаш, касбга садоқат ҳамда бугунги кино ва театр санъати муаммолари хусусида сатирага бой жонли суҳбатнинг гувоҳи бўлишди.
https://img.uforum.uz/images/fuswouy158.jpg
Ўша машҳур сатрлар:
"Она юртим бағридан зуваласи,
Тошкент пиёласи..."

https://img.uforum.uz/images/exikuts1558403.jpg
Эсдалик учун...

Текущее время: 13:32. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»