![]() |
Мактабларда пул йиғилиши тўғрими?
Ассалому алайкум...
Хурматли биладиганлар айтингларчи, мактабларда турли хил сабабларга кўра пул йиғилиши қонунийми, тўғрими? Мана ўқув йили бошидан: 1. Мактаб фондига 2. Синф фондига 3. Фаррошга 4. Обунага (ҳар ой йиғишади) 5. Синфни таъмирлаш учун... 6. Мактабни таъмирлаш учун 7. ва хк. |
мана бу ерда шу тўғрисида гап бўлувди.
http://uforum.uz/showthread.php?t=14707 |
Оффтоп: Цитата:
|
Cалом.
Ота-оналар мактабни хар томонлама ривожлантириш учун моддий томондан ҳомийлик қилиб турилса ёмон бўлмайди. |
Цитата:
|
Цитата:
1. Мактаб фондига: Мактабнинг айрим ҳаражатларини ким қоплайди? Масалан: Янги парталар келганда мардикор олиб келиб ташиттиришади. Директор уларга қайси маблағдан тўлаши керак? Ёки иситиш тизими ишдан чиқди. Тезда таъмирланмаса болалар совуқда қолади. ХТБга мурожаат қилиб, тегишли ташкилотларга пул ўтказиб, улар келиб тузатгунча баҳор келади-ку. 2. Синф фондига: Ҳар бир синфнинг ўз ҳаражатлари бор. швабра, супурги, пол латта, деразага парда, ...ларни синф раҳбари ўз пулига олмайди-ку... 3. Фаррошга: Фаррош текинга ювмайди. Ёки ўқувчилар ўртасида навбатчиликни ташкил қилиш керак. 4. Обунага (ҳар ой йиғишади) : бунисига мен ҳам қаршиман. 5. Синфни таъмирлаш учун...: хонавайрон синфда ўқимаслик учун таъмирга ҳам пул йиғилади. 6. Мактабни таъмирлаш учун: коридорлар, спорт заллари ҳеч қайси синфга тегишли эмас. уни таъмирлашга эса пул керак. Цитата:
Цитата:
|
Nega endi o`qituvchilardan yig`iladigan pul haqida gapirmayapsizlar? Agar bermasak palon idora paloncha jarima solib ketadi, palonchiga bermasak erta-indin komissiyadan boshimiz chiqmaydi va hakazo va shu kabilar. Palon idora British Councilning diskini nusxa olib yaqinda bizga 5000 so`mdan o`tkazdi, qizig`i shunda-ki shu diskni men UzTEA o`tkazgan seminarda tekinga olgan edim. Ular mualliflik huquqini oyoq osti qilib undan nusxa olib majburiy sotishgani kamlik qilganiday, yana qandaydir hech kimga kerakmas qog`ozlarni ham ming so`mga o`tkazishdi, va bahona shu-ku "Buni biz qilmayapmiz bu yuqori idoraning buyrug`i". Arzimagan qog`ozlardan nusxalar olib 5 - 6 barabar qimmat sotishadi :) Shunaqa yo`llar bilan tirikchilik qilib o`zicha odamman deb yurganlar ham bor.
|
Цитата:
Оффтоп: Қайси идора, аниқ гапириб ўтинг?! У идора ким эканки сизни мажбурлаб олдирди. Агар тўғри келган идора сизга шундай қилган бўлса, сиз ҳақиқий ....., шантажчи экансиз :)Цитата:
Цитата:
Оффтоп: Ustoz номига доғ тушуриб, шундай гапларни гапириб юрган, Сизга ачиниб кетяпман. Шунақа йўлларни қилаётган одам олдида жииимгина турасизда, кейин бу ерга чиқиб, юқори ташкилот, вой у ер, вой бу ер деб, аю-ханноз соласиз. Шунчалик гапга уста, ковлашни яхши кўрадиган одам экансиз, нега муаммони жойида ҳал қилмаймиз! :( |
Цитата:
|
Ўқитувчилар қандай аҳволда эканлигини, уларни пул йиғишга нима мажбур этаётганлигини мактаб муҳитида нафас олган, бугунги кунда дарс бераётган одам билади.
|
Цитата:
2010-2011 ўқув йили бошида. 1) Дарс таҳлил дафтари (нархи уже эсимда йўқ) 2) Синф журнали - 1000 сўм 3) Синф бурчагига ёпиштириладиган рейтинг жадвали (нархи уже эсимда йўқ) 4) Фан бўйича иш плани. 5-6-7 синф учун. Ҳаммасига 7 минг сўм. 1 ойдан кейин янги мактаб кутубхонасига янги иш плани келган (буниси текин). 2009-2010 ўқув йили бошида. 1) пед.юклама дафтари (судоку бошқотирмасига ўхшаган дафтар) (нархи эсимда йўқ) 2) Дарс таҳлил дафтари (нархи эсимда йўқ) 3) Синф раҳбарлик дафтари (нархи эсимда йўқ) 4) Синф бурчагига ёпиштириладиган рейтинг жадвали (нархи эсимда йўқ) Рўйхатдаги нарсаларнинг ҳаммаси ХТБдаги айрим ходимлар томонидан (ХТБ томонидан эмас айнан айрим ходимлар томонидан) "сотилган". Олинган нарсаларнинг номи тўғрилигаям гарантия йўқ. Номларини эсимда қолганича ёздим. Ҳар хил театру циркларга сотиладиган билетлар ҳақида: ХТБдан мактабда билетлар келади. Нархи 2000-3000 сўм. Директор уни синф раҳбарларига тарқатади. Синф раҳбари билетларни синфдаги ўқувчиларга сотиб пулини йиғиб бериши керак. Пулини йиғиб бериш шарт эмас. Синй раҳбарининг маошидан ушлаб қолинаверади. Энди савол: агар синфда ҳеч ким билетни сотиб олмаса ўқитувчи нима қилиши керак? Театр ва цирк томошаларига қарши эмасман. Лекин бу мажбурий бўлмаслиги керак. Агар мажбурий бўлса пуллик бўлмаслиги керак. Это все конечно ИМХО. Цитата:
ПС: Прокуратура ёки бошқа органларга жалоба қилиш мумкинлигига ўзлариниям калласи етади. |
Цитата:
Биласизларми, баъзан ҳалоллик-ҳалоллик деймиз-у, бироқ... Ўқитувчи пул йиғганида ўз фойдасини ўйлаб эмас, ишлаш жараёнида керакли шарт-шароитни яратиш учун пул йиғади. Ахир озода, иссиқ, ҳар тарафлама қулайликларга эга хонада кимни дарс ўтгиси келмайди?!.. |
ОмоН келтириб ўтган рўйхат бу иш жараёнида керак бўлган канцелярия буюмларининг айримларинигина рўйхати. Муаллим ўз устида ишлаши учун янги чиққан адабиётларни ҳам мунтазам ўқиб бориши керак. Агар замон билан ҳамнафас бўламан деб уларни сотиб олмоқчи бўлса, унинг пули етмас-о-ов. Сабаби эса китобларнинг қимматлиги.
Биласизми, ўқитувчи ота-оналарнинг фарзандини билим олаётганидан қониқтириши учун хорижий давлатларнинг адабиётларини, методик тавсияларини ўқиб бориши керак. Бироқ қани бунга вақт, қани бунга имконият?!.. Янги пед. технологиялар ҳақидаги Россияда чиққан бир китоб ўртача 50-60 минг турса. Буни устига қоғозбзлик билан бўладиган асаббузарликлар... |
Пул йиғилишига қарши эмасмиз... аммо нега бу нарсалар "тўғри ташкил" қилинмаган, яна бир икки савол туғилади...
1. Давлат синфларни таъмир қилиш бермаяптими? 2. Давлат мактабларни таъмир қилмаяптими? 3. Давлат фаррошга маош бермайдими? 4. Обуналар мажбурийми? 5. Ўзбекистонда ўрта таълим олиш пулликми? Цитата:
Цитата:
p.S Йиғилаётган пуллардан қочаётганимиз йўқ... аммо шу нарсаларнинг ҳуқуқий (қонунийлигини) таърафини билиб қўйсак ёмон бўлмас эди... |
Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
Эсимда бор, мактабда ўқиб юрганимзда (3-синфдалигимизда) комиссия келганида ўқитувчимиз бизни "тайёрлагандилар": Пул йиғасизларми деб сўрашса, йўқ деб жавоб беринглар, деб. Аслида эса, ремонтга ўша пайтда ҳам пул йиғиларди. |
Цитата:
|
Цитата:
1) Парда. 15 метр. 3000 сўмдан. 2) Карниз (15 метр) нархи эсимда йўқ. 3) Карнизни қотириш учун шуруп, пробкалар 4) Эшик учун қулф (17 мингга олгандим) 5) Доскани маҳкамлаш учун шуруп, пробкалар 6) Давлат рамзлари 7) Фанга тегишли плакатлар, баннерлар ва уларни қотириш учун шуруп ва пробкалар 8) Кийим илгичлар (24 минг) 9) ... Янаям ишчи кучи текинга тушди :) Пардани бир ўқувчисининг ойиси тикиб берди (тикувчилик цехи бор экан). Дурадгорлик ишларини мен бажардим. Дам олиш кунимни мактабда ўтказдим. Эшик ҳам, доска ҳам, қийшайган парта-стуллар ҳам тузатилди. Синфхона чиройли бўлиб қолди. Тўпланган синф фонди кетган ҳаражатларни қопламади ҳам (муҳими бу эмас). Энг асосийси ўқувчилар чиройли жиҳозланган синфда ўтирадиган бўлди. Қиссадан ҳисса: ўқитувчи синф фондини ўз фойдаси учун тўпламайди. Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
Ўқитувчи синф журнали ёки тўлдирув қоғозларини иши учун олади. Бу ундан ҳеч қандай манфаатдор бўлмайди. |
Цитата:
Мактабда эндигина иш фаолиятимни бошлаганимда синф хонамни ота-оналарим билан бирга таъмирлагандим. Кўргазмали қуролларни эса ўқиш жараёнимда тайёрлаганман. |
Хаммаси секин секин уз изига тушиб кетади :)
|
1. Давлат синфларни таъмир қилиб бермаяптими?
2. Давлат мактабларни таъмир қилмаяптими? 3. Давлат фаррошга маош бермайдими? 4. Обуналар мажбурийми? 5. Ўзбекистонда ўрта таълим олиш пулликми? Илтимос шу саволлар ҳам жавобсиз қолиб кетмасин... Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
Сиз юқорида кўрсатиб ўтганингизни барчасини ҳозир Бухоро ва Наманган вилоятидаги холис мактаблардан сўраб кўрдим. Бу нарсалар учун ҳеч қандай пул йиғилмайди, ўзлари ҳам сотиб олишмайди. Ҳаммаси бепул келади ва бепул ишлатишади. Ўйламанг, қўрққанидан айтмаган деб, Бухорода Беҳзод онасидан ман 2 та мактабдаги 2 опамдан сўрадим, тўғрисини айтинглар деб. 100 % жаоб бераман гапимга, керак бўлса телефон рақамларини ҳам бераман. Цитата:
Цитата:
Калласи етса, борсин, арз қилсин. Қонуний ҳал қилсин! Бу ерда гапни ичакдек чўзавермасдан. Бу ҳолатни мен ОДДИЙГИНА ҒИЙБАТдан бошқа нарсага ўхшатолмаяпман. :( |
Maktablarda pul yig'ilishi to'g'risida
Men o'zim o'qituvchi.
3 hafta bo'ldi, bizdan pulyig'dilar 2000 so'mdan sababi maktab stol, stullarini tuzatish ko'pchilik norozi bo'ldi va pul bermaymiz deb pul brerishmadi. Endi sizga savol. Pul berish kerakmi yo'qmi? |
Цитата:
Ота-оналар ойига 90 минг ёки ундан ортиқ пул тўлайдиган. Бир нарса бор. Масалан маҳалламизнинг кўчас юриб бўлмайдиган аҳқолда бўлса, маҳалладошлар пул тўлаб кўчамизни таъмирлатамиз. Чунки "Ўз уйингни ўзинг асра" деган шиор остида боқимандалик кайфиятидан қутулганмиз. Бироқ мактабга келсак... Фарзандларимиз қандай мактабда ўқиши барибирми? |
Цитата:
Сўзларни қизишмай бошқачароқ айтишнинг иложи борми? ;) [/MOD] |
Цитата:
Қонуний йўл билан ҳал қилса бўлади... аммо яна "крайний" ўқитувчи бўлиб қоладида... таёқ унинг бошида синади... ҳолбуки унинг айб бўлмасада... |
1. Давлат синфларни таъмир қилиб бермаяптими?
2. Давлат мактабларни таъмир қилмаяптими? 1,2 - маълум бир вакт оралигида давлат томонидан мактабларни жорий, урта, тулик таъмирлаш дастури булади, шунга кура таъмирланади.Лекин хар укув йили йили якунида укитувчилар уз синф хоналари учун укувчилардан пул йигиб таъмирлашади, узлари эса мактабдаги коридор,зал ва шунга ухшаган жойлар учун пул туплашади.(биз томонларда шунака) 3. Давлат фаррошга маош бермайдими? - беради 4. Обуналар мажбурийми? - йук, лекин мажбуран обуна килдирилади. 5. Ўзбекистонда ўрта таълим олиш пулликми? - текин, (пулликлари хам бор) |
Цитата:
Баъзан мактаб таъмирига ажратилган пуллар мактабгача тўлиқ етиб келмаса керак. Бу саволга жавоб беришга ожизман, чунки махсус текширув ўтказмаганман ва мактаб директори эмасман. 3. Мактаб фаррошга маош белгилаган, бироқ баъзан "ўлик жон" сифатидаг фаррошлар фаолият олиб боради, яъни фаррошнинг ҳужжати юритилади, бироқ ўзи ишламайди. 4. ТХТББдан кутубхоначиларга мажбурий қилиб белгиланиб берилади. Кутубхоначи эса буни мактаб раҳбари ёрдамида синф раҳбарларига юклайди. Обуна нафақат ўқувчиларга, балки ўқитувчиларга ҳам мажбурийдир. 5. Ватанимизда Ўрта таълим олиш бепул қилиб белгиланган. Кўз юммаслигимиз керакки, аста-секин хусусий мактаблар ҳам пайдо бўлмоқда. Уларда таълим олиш пуллик. |
Цитата:
Ўша юқори ташкилот сиз истаган нарсани амалга ошириши учун, бирор жойга мурожаат қилишингиз керакми ёки шу ерда ҳал бўладида деб ўтираверасизми? Муаммо деб бирингиз бир нарсани бошласангиз, муаммо деб яна бирингиз бошқасини. Юқорида таъкидлаганимдан бошқа нима бу? |
Цитата:
Цитата:
Цитата:
Цитата:
Цитата:
1) Халқ таълими вазирлиги ва тегишли бошқарма ва бўлимлари ходимларини назорат қилишсин. Ноқонуний пул йиғадиган ходимларини ишдан ҳайдасин. 2)Мактаб/синфларни таъмирлашга, фаррошга маблағ ажратилишини таъминласин ва қандай ишлатилишини назорат қилсин. 3)Ўқитувчилар иш фаолияти учун керак бўладиган журналлар(юқорида номларини санаб ўтдим)нинг текинга берилишини таъминласин (фақат Сиз биладиган холис мактаблардагина эмас балки бутун Республикада). ПС: Балки бу ишлар аллақачон қилингандир. Лекин бу мавзуда ёзилганларга қараганда баъзи муаммолар бор. Ана айтдим. Юриш Сиздан. |
Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
Булар: 1. "Маърифат" 2. "Учитель Узбекистана" ва бошқа ТАЪЛИМ журналлари. Бундан ҳар 5 нафар ўқитувчи 1 дона обуна бўлади. Қолгани узиздан колар гап йук, оддий арифметика.... Ўқитувчи ўз устида ишлаши, янгилклардан хабардор бўлиши лозим. Айнан мана шу жиҳатдан услубан фойдали нашрларга обуна бўлинади. Қолганларига танлаш имконияти ўзида.... |
Цитата:
ПС: Модератор опа, биламан фақат смайлик билан пост қолдириш мумкин эмас. |
Цитата:
|
| Текущее время: 21:43. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2026, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»