![]() |
Юрагида йўлбарс ётган шоира: Ҳалима Худойбердиева
Муҳтарам форумдошим!
Кўпдан бери шоира Ҳалима Худойбердиева билан бўладиган суҳбатни эътиборингизга ҳавола этмоқчи бўлиб юргандим. Ниҳоят ушбу ниятимни амалга ошириш пайти келди. Демак, бизнинг суҳбатдошимиз шоира Ҳалимахоним Худойбердиева. Саволларингиз бўлса марҳамат қилиб уларни мавзуда қолдирсангиз. https://img.uforum.uz/images/wjjpgpz698826.jpg |
Цитата:
|
Ҳалима Худойбердиева шеърлари билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.
|
Halima opa, she'rlaringizni sevib o'qiymiz, ma'naviy ozuqa olamiz... Alloh Sizdan rozi bo'lsin.
Savolim esa quyidagicha: Anchadan beri, balki mening xabarim yo'qdir, kitob chiqarmay qo'ydingiz. Hozir ham she'r yozayapsizmi? Agar yozayotgan bo'lsangiz, muhlislaringizga qachon taqdim qilasiz? |
Saylanma. Halima Xudoybediyeva
http://ziyouz.com/images/books/halim...berdiyeva1.jpg Muallif: Halima Xudoyberdiyeva Hajmi: 1,69 Mb Fayl tipi: pdf, zip http://www.ziyouz.com/components/com...load_trans.gif Saqlab olish Online o'qish |
Ухшатишни сал ухшатиб ёзинглар, илтимос. Одамни юрагида йулбарс ётолмайдику. Муштдеккина юракни майда-майда килиб ташлайди ва натижада инсон улади.
|
Цитата:
|
Цитата:
Мавзунинг бундай номлашимга яна бир асосғ шоира Ҳалима Худойбердиеванинг қуйидаги шеъридир: Цитата:
|
Assalomu alaykum, ustoz. Avvalambor, kelayotgan muborak mohi sharifi ramazon bilan qutlayman!
Sizga bir necha savollarim bor edi: 1. She'rlaringizni nega qaytadan tahrir qilmaysiz, buning sababi. (Bir uchrashuvda bir martaga she'r yozaman degan edingiz)? 2. Kutubxonangizda siz tez-tez murojaat qiladigan kitoblar qaysilar? (Ham mumtoz, ham zamonaviy) 3. Adabiyotshunos tanqidchi olimlarimizning fikri siz uchun qanchalik muhim, munosabatingiz? 4. Hayotda qaysi mezonlarga asoslanib yashaysiz? 5. Ayol timsolini ulug'lab bir-biridan go'zal she'rlar yozgansiz. Hammamiz yaxshi ko'rib o'qiymiz. Umuman, ayoldagi nazokat, ulug'vorlik nimada deb hisoblaysiz? 6. Odatda qaysi paytda ilhom keladi, ba'zan oylab she'riyatga murojaat qilmay ilhom parilari kelishini kutgan damlaringiz bo'lganmi? Javoblaringiz uchun oldindan rahmat, kamoli ehtirom ila muxlisingiz. |
Ассалому алайкум!
Маънавиятимизнинг чуқур, бақувват илдизларидан бири ҳазрат Абдуҳолиқ Ғиждувоний деган эдилар: "Бизнинг тариқатимиз-суҳбатдур". Ижодимга қизиқиш билдириб суҳбатга чорлаганингиз учун ташаккур. |
Цитата:
|
Кечаги ёмғир
Ёғаверсин бугунги ёмғир Кечаги ёмғирни унутманг. Шаксиз, бордир бу кунлар ҳам сир Кечаги шавқ, сирни унутманг. У ёмғирга топинг бугун жой Меҳри билан шаррос қуяди. У ёққанда порлаб кетар ой Ёмғир уни қаттиқ суяди. Қаттиқ қуяр, ҳар бир уруғни Етилтирмай кетмайди нари. У билади ҳар йўл-йўриқни, У тупроқни чин биродари. Енг шимариб у тушса ишга Ундиради бугунгиларни. У чуқурроқ илдиз отишга Кўндиради бугунгиларни. Томчиларин бефарқ сочмасдан Инжу. Терар кечаги ёмғир. Киринг. Сизам киринг дарсига Сабоқ берар кечаги ёмғир. |
Билмаган дарахт
Ўз кучи, ўз бардошини билмаган дарахтман мен Қоқилгандай Битта жойдан жилмаган дарахтман мен. Сершох, сербарг новдалари чақ-чақлатиб қушларни Умри бўйи ўзи бир бор кулмаган дарахтман мен. Ҳолбуки, Шўх шамоллар-ла дайдиб кетсам бўларди, Кўп ишқий қўшиқ билардим, айтиб кетсам бўларди, Қайтиб кетсам бўларди-я, қайтиб кетсам бўларди, Аммо, манглайига қайтмоқ Битилмаган дарахтман мен. Биров пичоқ билан кесди, сўрди шираларимни Бошқа бири каллаклади, кўрди ичим, қаъримни. Баргим пилла қурти еди, биров кийди заримни Мен-чи, Бировлардан бир барг юлмаган дарахтман мен. Ўз кучи, Ўз бардошини билмаган дарахтман мен. |
Ўтга солиб руҳни, танни
Кераксиз сўз демаганни. Кўз ёғингиз емаганни Ҳам қош билинг, ҳам кўз билинг. Ётсирамай бошин қўшса, Ёвғонигга ошин қўшса, Кўз ёшингга ёшин қўшса, Ўзгаларни ҳам ўз билинг. Букилганлар, ёйланганлар Лек осмонга бойланганлар. Кўнгли қушга айланганлар Учар қушларни дўст билинг. Агар вафо топмасангиз, Кўкда бахтни ўпмасангиз, Тупроқ сари қайтаверинг Қорни, музларни дўст билинг. |
Яхши. Бу дунёда нақ нақдли бўлсанг
Ёвқур арслондай шиддат, шаҳдли бўлсанг. Аммо шу дунёнинг дарахти бўлсанг, Ким бахтли бўпти-ки, Сен бахтли бўлсанг. Бахт қуши қўнди Деб яйрарлар бахт ёр. Шунда учмоғига ҳам ишора бор. Келиб қўнса қўнар, юрагинг ёрма Учиб кетса кетар, ортидан борма. Парво қилма гадо, ё тахтли бўлсанг Ким бахтли бўпти- ки, Сен бахтли бўлсанг. Буз ва уз қафасу, занжирчаларни Нима етсин, ўзни тиклаб, шайларга. Озодлик найларин кимлар чалади, Ҳеч ким бас келолмас тоқ тўрғайларга. Томчи кўз ёш тўкма, денгиздай тўлсанг, Ким бахтли бўпти-ки, Сен бахтли бўлсанг. Севганлар ёлғиздир, ёлғиз севилган Озорда ошиқлар жонлари ҳали. Бир севги менинг ҳам дилимни юлган Чак-чак томиб турар қонлари ҳали. Агар шу дарёнинг дарахти бўлсанг Ким бахтли бўпти-ки, Сен бахтли бўлсанг. |
Тишсиз одам фарёди...
Сиз кетдигиз. Дийдорингиз соғинтирди. Маъюс, ғам саҳроларида кечиб юрдим. Айрилиқ – ўқ, юрагимни тешиб кирди Сувми, қонми билмадим не ичиб юрдим. Кетдингизми, Энди сизам тушми Она, Маҳшаргача энди хайру – хўшми Она?! Узилдингиз, Узилмади тилло занжир Тилло занжирчангиз ўша қутичада. Ҳар кўрганда юрагимга ботар ханжар Ҳар кўрганда жизғанакман, ўт ичида. Жон дегани Шунчаям мўрт, бўшми Она, Маҳшаргача энди хайру – хўшми Она?! У борида кўнглим бургут, сор эди-ку, Бугун оғир қордайми, тумандай юрай? Биродарлар, кеча онам бор эди-ку... Бугун У йўқ, Бугун У йўқ, қандай юрай?! Она ҳам бир учар кетар қушми Она. Маҳшаргача энди хайру – хўшми Она?! Хазон олди ўсар эмиш гуллар бўйи Кетар олди қолдингиз сал берман қараб. Оёқларингиз уқалаб тунлар бўйи Оппоқ пахта сочларингиз ювиб-тараб Ўрай десам... Икки қўлим бўшми Она, Маҳшаргача энди хайру – хўшми Она?! Оҳ, дўстларим, бу дунёда қуши борлар Қушингизни асранг! Кўнгил додлари – бу! Эй, дунёда тишламоққа тиши борлар, Тишсиз қолган одамнинг Фарёдлари бу! Она, фарзанд оғзидаги тишми Она, Маҳшаргача энди хайру – хўшми Она?!.. Сиз кетдингиз. Дийдорингиз соғинтирди... |
Отасидан ўзганини билдирмас
Дардин четга чиқаради қайси шер, Она арслон озганини билдирмас. Нодон - “Тақдирни ўзим яратдим”, - дер Қодир Худо ёзганини билдирмас. Сиртдан боқсанг кўнгил овланаверар, Шаҳд олдинга ташлар довланаверар, Товус зийнатланар, товланаверар, Патларининг тўзганини билдирмас. Есир нонни қандай етказади-ю, Гўдагига қандай тутқазади-ю, Есир тунни қандай ўтказади-ю, Етим қандай ўсганини билдирмас. Шарқ боласи, майли ёвқур ё дайди, “Ботир бўлсанг аввал мени енг”,- дейди. Аввал ошиқ бўлган менман, мен!-дейди, Аввал қиз кўз сузганини билдирмас. Шарқ боласи Яссавийнинг боласи. Дунёларни титратса ҳам ноласи, Ундан фақат камсуқумлик оласиз, Отасидан ўзганини билдирмас. 17 декабр, 2009 йил. |
Қуламанг биттангиз ҳам...
Бир барг тушди тупроққа, Сўнг бошқалари қатор. Кўнглим тушди титроққа, Бошланди кузги хатар. Дарахтларим қатор, шан Ёмғир-у, ўтдангиз ҳам. Сабот, куч топиб яшанг, Қуламанг биттангиз ҳам. Менинг юрагим ёмон, Менга бепарво бўлманг. Яшаб юрсин десангиз, Мени аяб – сиз ўлманг! 28 ноябр, 2009 йил. |
Машъала
Ҳақиқат машъаласини Кўтарган қўлларим куйди. Қайта-қайта босилган-у, Кўкарган йўлларим куйди. Қанчалаб ойларим куйди, Қанчалаб йилларим куйди. Сочим тўлқини минг тола Минг тола қилларим куйди. Гоҳ дўстларим тонди ҳақдан, Нажотлар кутдим фалакдан. Бўлолмай ҳақ билан яктан, Айтолмай тилларим куйди. Машраб додлаб елар менда, Усмон бежо кулар менда, Куюк иси келар мендан, Вужуду, дилларим куйди. Бу машъала куйиб кетган Кафтларимда илдиз отган Ўт кўтариб кетаётган Бўйсунмас қўлларим куйди. Шундай яшаб ўламан мен Дейман тушиб чўкка, -қасам! Ерга қасам Кўкка қасам! Қай кун машъал кўтармасам Шул кун кетган бўламан мен. Ҳақиқат машъаласини Кўтарган қўлларим куйди... |
Билмаслар
Кўрдим қишлоқ, гўзал шаҳарлар кўрдим, Оҳорлари кетиб борар, билмаслар. Жамалаксоч пари-пайкарлар кўрдим, Баҳорлари кетиб борар, билмаслар. Тугмак бўлса етмас белбоғ учлари, Дунё молин маҳкам тишлар тишлари- Боғларининг ширинзабон қушлари- Олқорлари кетиб борар, билмаслар. Отлари-я, қорабайир отлари Гижинглайди, деб ўйласам, додлади. Ёли бўрон бўлганлигин ёдлади- Шунқорлари кетиб борар билмаслар. Кузатиб бу дунёнинг ўр-қирини, Билмай қолдим келмак, кетмак сирини. Ёлғон ёрлар ялашиб бир-бирини, Чин ёрлари кетиб борар, билмаслар. Чарсиллаган бир ўт ёнар ичимда, Мен шеър айтсам, айтмадим тил учинда. Бу талотўп, қув-қув, чоп-чоп ичинда, Ҳалима ҳам ўтиб борар, билмаслар. |
Билмаслар
Мен ёниб тугамагунимча, Сиз менинг кимлигимни билмадингиз Имант Зиеденис (“Бир аёл қайғуси” китобидан) Қоронғуда эдингиз Мен чорламоқчи бўлдим. “Тун ютиб кетмасин” деб Кўзи тўрт соқчи бўлдим. Бу дунёни унутиб, Сизга пойлоқчи бўлдим. Э воҳ, Сиз мен тарафга Бир қадам жилмадингиз. Мен ёниб тугаяпман, Сиз ҳамон билмадингиз. Жилғадай гирдингизда Чопганим чопган бўлди. Сиздан мўжизаларни, Топганим топган бўлди. Қадаҳдай қирғоғингиз, Ўпганим-ўпган бўлди. Бўшаган жом экансиз, Қайтиб ҳеч тўлмадингиз. Мен ёниб тугаяпман, Сиз ҳамон билмадингиз. Мен оҳ урдим, оҳ кекса Ёшларни тирилтирди. На кекса-ёш, бори Диндошларни тирилтирди. Сиз тирилмадингиз. Йўқ Ё... ёки ўлмадингиз. Мен ёниб тугаяпман, Сиз ҳамон билмадингиз. Билмадим, мисмидим ё Тилла танга, кетдим ҳайф. Умрим бўйи бесамар, Кирдим жангга, кетдим ҳайф. Қоронғида, ботқоққа Михланганга, кетдим ҳайф. Қай оловларда куйиб Ўтди жон, билмадингиз. Мен ёниб тугаяпман, Сиз ҳамон билмадингиз. |
Баъзан ёнимдаги тоғ...
(“Бир аёл қайғуси” китобидан) Баъзан ёнимдаги тоғ Ҳаддан зиёд чўкади. Чўққилари санчилар, Харсанглари чақади. Баъзан ёнимдаги тоғ Пастлагандан пастлайди. Қоялари бадқовоқ, Жилғалариям дайди. Баъзан ёнимдаги тоғ Сарғайтар гул, бутоқни. Не қилай чўнг тоғларга Ўхшамаган бу тоғни. Тошлариям ютоққан Ҳолим тайин, Худойим- Ўзинг суя. Шу тоққа Суянмайин Худойим.. 26 март, 2008 йил. |
Кимсан, нимасан...
Бир қарасам чапдаст отга ўхшадинг, Бир қарасам енгил сузар кемасан. Мен сен билан жуда узоқ яшадим, Бироқ тушунмадим кимсан, нимасан? Бир не десам бўлди харобот ҳолим, “Соқов” деб ном олдим, бир не демасам. Бошимга кўтардим тожим мисоли, Бироқ тушунмадим, кимсан, нимасан? Тутдинг. Ичдим ишқни тахиригача, Шунда ҳам дўқ урдинг,- “Ўйин қима сан!” Бирга бордим йўлнинг охиригача, Бироқ тушунмадим, кимсан, нимасан? 26 март, 2008 йил |
Маҳкам ушланг
Кексаларга Маҳкам ушланг бир-бирингизни, Айирмасин қишнинг қорлари. Биродарлик асрайди сизни, Асрар эски ишқнинг зорлари. Ҳазир бўлинг, кетманг тойиниб, Қаттиқ ерни қайириб босинг. Кўнглингизнинг унут ойини Тез-тез эсланг. Хаёли боссин. Бу маслаҳат ё эмас бир дарс, Бирга бўлинг, бўлмай ҳоли танг. Жар лабида кексайган йўлбарс Бир-бир босиб юради аранг. Маҳкам ушланг бир-бирингизни, Бола-чақа... баридан ортиб. Тишда тишланг бир-бирингизни, Токи тупроқ олмасин тортиб. 28 декабр, 2009 йил. |
Мўъжиза
З.....га Мўъжиза излайсиз, кўнгил беэга, Сарғайиб боради сабрнинг юзи. Нега англамайсиз, сезмайсиз нега, Ахир мўъжиза-ку аёлнинг ўзи! Камситманг бетартиб ҳаёти билан, Шамолдай суринса, шамолдай чопса. Фақат мўжиза у – эр зоти билан Фақат мўъжиза у –эгасин топса! |
Ҳайф...
Эсиз зилол дарёлар, Биз қониб ичмасак, ҳайф. Эссиз мовий маъволар Биз қониб учмасак ҳайф. Ирмоқ пастлаб, қиялаб Кетса, учқур тоғ, эссиз. Кўрмай ўтса биялар Учқур арғумоқ эссиз! Дунёсига ўт кетсин, Дунёсига эртак ҳайф. Унда кўнгли аёлсиз Кетаётган эркак ҳайф. |
Карвон йўлга чиққунича
Карвон йўлга чиққунича Бўлар бир шов-шув. Ўшангача тинглаш мумкин арзу додларни, Ўшангача нон ғамланар, ғамланади сув, Алмаштирмоқ мумкин бўлар қўтир отларни. Карвон йўлга чиққунича... Танланади дўст, Фарқланади тили биру, дили иккини. Ўз деганинг то сўнгги дам бўладими Ўз, Ўзга чиқиб қолмайдими дилга туккани. Карвон йўлга чиққунича... Бўлгай тадорик, Сарбонини сартлари тан оладиларми? Ё беписанд кўрарларми ҳамма қатори, Ўлим келса ундан олдин ўладиларми? Карвон йўлга чиққунича... Чиқдими аён, Ҳаёт кечирмас сўнг шумлик, гўлликларини. Ё бирлашиб Мурод Тоғин Олурлар шоён, Ё тарқалиб қумлар босар ўликларини. Қарвон йўлга чиққунича Бўлар бир бор шов-шув... 6 июн, 2007 йил. |
Сув билан сирлашган куним
Онам маъюс мажнунтол эди, Шохчалари ер томон боққан. Туришлари сиру, фол эди, Тўлқинларга қўшилиб оққан. Япроқлари сувга ёзди хат, Бошлаб қайдан қайтди билмадим. Шивирлашди сув билан фақат Аммо, нима айтди билмадим. Овоз олиб демади “Ёҳу”, На йиғлаб, На бағрин тиғлади. Фақат сувга дардин айтди у “Сирқирашиб сувлар йиғлади”. Билмаганман, Чиқмаган уни. Қай юк босган босиқ тошимни. Шу сув билан Сирлашган куни Кўтаролмам манам бошимни. 3 ноябр, 2007 йил. |
Сезиб қолдим
Кетдим. Ўйладим-ки сендан қутулдим. Энди сенсиз кутгум ҳар тонготарни. Исмингни кўксимдан чечакдай юлдим, Ёраб, чечак шундай илдиз отарми? Ёраб, ўлим-ку бу ишқ дегани, а Наҳот ҳар ҳужайранг эгаллаб борса?! Наҳот ҳар чин ошиқ ишқ деганида Пешонасин ўлим гурзиси ёрса... Қаёқданам сенга кўнгил очдиму Ўзимни умрлик ўтга солдим мен. Ўлимдан қочгандай сендан қочдиму, Сенсиз, ўларимни сезиб қолдим мен. Излаб тополмайман бирорта тафтни, Сенсиз ҳар қадамда урилиб тошга. Кўксимда ҳеч нарса илдиз отмапти, Эгаллаган ўша чечакдан бошқа. |
Мен йўқласам
Кампирларнинг камайди сафи, Яна бирин қаро ер ютди. Ёқалари ёпиқ, арабий- Кўйлак кийган бир кампир ўтди. Ғимир-ғимир онам Боёвут Аввалгидан маъюсроқ энди. Ҳовлимизга соя солган тут- Балки онам у билан тенгдир. У ўлганда зор кишнаган от Чақноқ кўзи тўниб бормоқда. Балки у ҳам мен каби ҳайҳот, Айрилиққа кўниб бормоқда. Аммо онам ёқиб кетган шам Тураверар кўнглим тўрида. Мен йўқласам, йиғласам у ҳам Ағдарилса керак гўрида. Кампирларнинг камайди сафи... |
Йўл бирдан кенгайди...
Йўл... Одамдай олислаб бораётган йўл, Бизга умидми, не бераётган йўл, Ёмғирга ботган йўл, чангга ботган йўл, Биз кетамиз, Бу йўл қолаверади. Карвонлар суришиб ўтган чоғлари, Дунёни бузгандир қўнғироқлари. Қамчи излари-ю, кўнгил доғлари, Биз кетамиз, Бу йўл қолаверади. Кўзимизни алдаб, буралиб қайтиб, Кўклам чечакларга ўралиб қайтиб, Ёзда тоши қизиб, жизғанак пайти, Биз кетамиз, Бу йўл қолаверади. Бу йўлда ким кимни тунаб кетганди, Ким кимнинг юрагин тирнаб кетганди, Отам шу йўлларда жўнаб кетганди, Биз кетамиз, Бу йўл қолаверади. Тобут йўлга чиқди. Ғам жонга етди, Йўл бирдан кенгайиб, каттариб кетди. Шунда кўрдим, бу йўл, бутун бир халқни, Йиғлаётган халқни Кўтариб кетди! Одамдай олислаб бораётган йўл, Отамдай олислаб бораётган йўл. |
Қитмир юлдуз етакласа...
Қитмир юлдуз етакласа, Кетаверган ойлар бор. Ул ойларни хизматкорга Айлантирган бойлар бор. Ул ойларнинг нурларини Чил-чил қилар жойлар бор. Мен уларнинг ҳаётини Кўрмаганим яхшийди. Аслида бу шеърга қалам Урмаганим яхшийди. Синчков боқсам кўнгли синиқ, Кўнгли дарё, жим, жим, тиниқ. Соғ жойи йўқ, тегмаган тиғ, Қанча қоши ёйлар бор. Билмайди у, дунё беҳишт, Ўзи оҳу, билмас у. Билгани шу, баланд уй, ғишт, Шу қафасдан жилмас у. У сир тутар дил доғини, Сезмас гулни, қиёғини. Сезмас икки туёғини, Ўпмоққа зор сойлар бор. Яна бу ўртада турган, Кўнглига зирапча кирган. Айтмай ўзин еб битирган, Мендек ҳоли войлар бор. Қитмир юлдуз етакласа, Кетаверган ойлар бор... 8 феврал, 2009 йил. |
Тирик юрганлар алвидо
Биз ётибмиз. Билмай заволлар Тирик юрганлар алвидо. Кўксига салқин шамоллар Уриб юрганлар, алвидо. Биров ўтганда унимиз йўқ, Кутамиз. Қизимиз, улимиз йўқ. Гина қиларга тилимиз йўқ, Тирик юрганлар, алвидо. Сулукни сулук тушунади, Ўликни ўлик тушунади. Онаси қизини тушунмасдан Тирик юрганлар, алвидо. Ётибмиз. Қабримиз чим ёпиб – Кетса-да бир-бировни топиб – Ўғил отани итдай қопиб Тирик юрганлар, алвидо. Қипчоқдансизми, қиётдан Гоҳо сизнинг қора ниятдан, Ўлган қайта ўлар уятдан, Тирик юрганлар, алвидо. Ўлик сен зўр, мен зўр демас, Бу ер пойгак, бу ер- тўр демас. Улар бир-бирига бўримас, Тирик юрганлар алвидо. Ахир одамсиз-ку, қутурманг, Маҳшаргача отиб тошу санг. Бир-бирингиз еб битирманг, Тирик юрганлар, алвидо. Ётибмиз ерларга бош қўйиб, Дийдорга оч кўздан ёш қуйиб, Ўлмасдан бир-биридан тўйиб, Тирик юрганлар, алвидо! |
Қуръон тараф борурман...
Бугун борман, эртага йўқ, Бугун эшит сўзимни. Бугун ерман, эртага кўк, Тополмассан ўзимни. Кўзларимга бугун қара, Агар ногоҳ ўчмасам. Кўнглимдаги тугунни қара, Ечилмас сен ечмасанг. Ечмоқ йўлин бугун топ, Эрта ё мен, ё сен йўқ. Ўртамизда мингта китоб, Нега Қуръон, Ёсин йўқ. Кетдим. Кетдим сувдай оқа, Ҳақ деб, Ё Раб, борурман. Бораяпман Ёсин ёққа, Қуръон тараф борурман. 20 июн, 2007 йил. |
Ўлган шоир учун йиғланг...
Ўлган шоир учун йиғланг, Қолган шоир учун йиғланг. Етти ётнинг ғам шаробин, Ичолган шоир учун йиғланг. Дунё билан йўқдир иши, Сувдир иши, чўғдир иши. Бу дунёда ғам идиши, Бўлган шоир учун йиғланг. |
Ватандир бу...
Оллоҳ, Оллоҳ эранларнинг Сўзи қолган Ватандир бу. Бўзлаб ўтган тўрғайларнинг Бўзи қолган Ватандир бу. Юрт деб отга қамчи урган Ўққа учган не руҳу, тан. Кўзимга тик қараб турган Кўзи қолган ватандир бу. Кечиб, сарҳад, уммонларни Кўрсам-да тик иймонларни. Кишан узган арслонларни Изи қолган ватандир бу. Гарчанд жаранг, гарчанд сукут... Қон, шон билан олинган юрт. Тишларида курашнинг ўт, Музи қолган ватандир бу. Бу ер кимнинг, бу кўк кимнинг Эгаси бор ҳар ўт, чимнинг. Ўз ерида Ўзбегимнинг Ўзи қолган Ватандир бу. |
Мен бир куни
Мен бир куни Ташлаб кетаман Бўз либосим, сийму заримни Қор ивитар, Шамол варақлар Ортда қолган дафтарларимни. Гарчанд тишга босиб тишимни Ўз елкамдан ўзим босиб тек Гунгдай кетдим Сўнг бекатгача. Лек ортимдан қолган шеърларим бу дунёнинг ёлғонларидан Қаҳ-қаҳ урар қиёматгача. |
Цитата:
Саволингизга келсак, шеърларимни таҳрир қилишга одатланмаганман. Балки таҳрир жараёнида дастлабки мазмунига жиддий таъсир кўрсатади деб ўйласам керак. Дстлабки қоғозга тушгани қлб ҳайқириғи билан қоғозга тушади. |
Цитата:
Насрий асарлардан Абдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар", Войничнинг "Сўна", турк адиби Рашод Нури Гунтекиннинг "Чолиқуши", Габриэл Гарсиа Маркеснинг "Танҳоликнинг юз йили", "Ошкора қотиллик қиссаси"ни ҳар гал ўқиш мароқли. |
Цитата:
Лоқайд қабул этавер Мадҳу туҳмат барисин. |
| Текущее время: 00:59. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2026, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»