![]() |
|
Цитата:
Айрилиққа кўним йўқдир, Наҳот, ишққа ўлим йўқдир. Кўз ёшингни артмоқликка Қўлим йўқдир, Кўнглим йўқдир... Усмон Азим |
Рўмолни бозорда сотмай қўйишди,
Излайман совғага зарур кезлари. Ё балки нархими шунчалик ошди? Нега тақмай қўйди ўзбек қизлари? Катталар ҳурматин айтмайин, майли, Ерга қарашни ҳам билмас кўзлари Сақичин эринмай чайнайди кулиб, Қаёққа кетяпти ўзбек қизлари? Қаерда юрмасин хаёлда сериал, “Упа-элик, кийим....”- шулдир сўзлари. Билимга, зиёга ҳаттогина сал, Қизиқмай қўйишди ўзбек қизлари. Терс жавоб қайтарар, нени сўрсангиз, Уятдан қизармас гулгун юзлари. Тарбия сўзидан йўқ бирон бир из Шаддодроқ чиқдими ўзбек қизлари? Саҳарлар қўймайди ўсма қошига, Ҳовлидан келмайди райҳон ислари. Каломи мос эмас асло ёшига, Мозийни эсламас ўзбек қизлари... Балки танқидларим ранжитди бироз, Ҳурмат этгум, албат, қалбнинг ҳисларин. Гапларим барисин этманг эътироз, Чини ҳам бор жиндек, ўзбек қизлари. Йўқ, аввали, Оллоҳ инсофни берсин, Кўзимга суртаман босган изларин, Ҳаё, ибо, иффат, одоб дунёсин Қайтадан забт этса ўзбек қизлари. ...Рўмолни баҳона қилдим, аслида, Аччиқроқ туюлар дўстнинг сўзлари. Миллатнинг шаънини тутмоқ васлида Уни қалбга ўранг, ўзбек қизлари! (c) 2007 |
Ишқни эсламоққа бўлди жуда кеч,
Топмайсиз қалбимда ундан нишонлар. Энди соғинмайман, ўйламайман ҳеч, Унутганман сизни аллақачонлар... Энди ҳаёт – гўзал, боғларим – сўлим, Йўлимда парвона қанча инсонлар. Соғинчингиз билан ўтмайди туним, Унутганман сизни аллақачонлар... |
Цитата:
Наҳотки осуда энди тунингиз? Менмасми ул муштоқ зор кутганингиз Наҳотки рўёдир шеър битганингиз? Битилган мактублар сони адоқсиз, Кўрганим туш эмас, сўзим алдоқсиз. Сиз менинг кўксимда унган гуноҳсиз, Ой чиққан кечалар ишқим гувоҳсиз.. Ч.Б |
Цитата:
Албатта ёнингга бораман, кутгин! Мактубинг оғритар ҳар кун бошларни, Бўлди қил!, жонга ҳам тегдинку буткил. Унутганим ёлғон, ишонма асло, Мактубинг тунимни қилади бедор. Мен ҳам олисларда ўзимман танҳо, Ҳадеб нолийвериб, қилдинг-ку безор! ;):) (с) Жўқий |
Цитата:
Ғанимат тунларни ўтказсанг бедор? Сенда на юрак бор, на қалб, на бир ҳис Эй, Жўқий сўзлаган сўзларинг бекор! Мактуб-ку, қўлингда, кўнглингга -етмас, Ҳақиқий муҳаббат дилни тарк этмас. Майлига сен чўлни бўстон айлаб қайт-http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif Кут дебсан, кутаман, қалбим унутмас... Жўқийнисоhttp://uforum.uz/images/icons/icon7.gif http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif |
Соғинаман, тушимда ҳам йўқсан бироқ...
Ўртамизда сарсон бўлди бахт-у фироқ. Юрагимни куйдиради ушбу сўроқ: Кетар бўлиб келганмидинг юрагимга? |
Цитата:
Аёқим қўлингда қуйгил бодани, Мен ҳам бўлай сендек гулнинг ҳамдами, Ҳаёт бода берса, гул бўлса кафан, Жаннат шу эмасми, қоларми ками. *** Армон ҳижрон билан боғлади оғуш, Дардларим номини билмам фаромуш, Қартайган дунёдан ёшлик изладим, Дил қувонч билмади ўтдим кўп хомуш. (С) |
Шу умидга боғланган
Дилнинг Етмиш икки ҳаёт риштаси. Ҳаёлингни ўғирлар яна Қалбингдаги Ой фариштаси... Секин-аста ёришади тонг... Заррин офтоб таратар ёғду. Бу Тонг – Сени кўрмоқ умиди Кўзларимга бермади уйқу... |
'Shaxnoza Eshmirzayeva; Кўзларимга бермади уйқу...
Уйқу билмас кўзларим сайёрадай, Кафтдаги сувдай хаёл қалқиб турар. Фикрин излаб юрган ул овворадай, Шеър бўлиб дафтар узра бошин қўяр. *** Уйқу бу ўлимнинг бир қиёфаси, Ҳамма бўлавермас Оллоҳ Ёфаси, Биримиз пайғамбар,бошқамиз осий, Омонат, банданинг жону нафаси. (С) |
| Текущее время: 18:02. Часовой пояс GMT +5. |
|
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»