![]() |
Цитата:
Яширмайин сен боринг кўрсат, Менга ҳам сал, саал зоринг кўрсат... Безор бўлдим келмасларингдан. Тупроқ бўлдим, чанг бўлдим - қара, Самонларга ранг бўлдим - қара, Борми умид? жиндек, ним зарра!? Безор бўлдим келмасларингдан. (C) |
Нетайки, бу кўнгил-кўнглингга пайванд
Нетайки, бу хаёл хаёлинг-ла банд. Нетайки. Тушунмас, қулоқсиз юрак- Сени дер, сени дер, сени дер фақат!. Ч.Б ** |
Цитата:
Тўлдиргайман очунни куйга. Деразамни чертиб ўтирмай, Нурдек ошкор кириб кел уйга. Сени кўриб чекинсин зулмат, Ўргимчакнинг тўрларини уз. Ерга сингиб кетмайин, қутқар, Зиндонимнинг эшикларин буз. Қўлларингга берай измимни, Энди қўйиб юборма зинҳор. Бағрингга бос... оташ бағрингни, Жуда-жуда соғиндим-Баҳор!!! Ҳ.Умматқулова |
Цитата:
*** Ривоят қилишар қадим мозийдан, Эҳромлар, масжидлар, буту калисо. Тинмайин сиғинмоқ фақат лозимдай, Ваҳий олиб келар Муҳаммад, Исо. Тавба, саждамизни буюрган ўзи, Ўлчаб қўйган ахир ризқу рўз, нонни. Товуқ сўймоққа ҳам қўймайди кўзи, Гумонлар комига отган иймионни. Алҳол бу дунёни ўткинчи атаб, Эзгулик боғига чорлайди хоним. Сабоқ керак десак йўқ бирор мактаб, Саждага бош қўйсам қайнар гумоним. Ҳайҳот, бу дунёни ўткинчи дедик, Аммо абадликнинг йўқдир иложи. Кетмоқ мақсад бўлса биз нега келдик, Ахир биз ҳаётнинг ердаги тожи. (С) |
Цитата:
Муҳаббатда ҳаётнинг боши, Одамларга баҳш этади жон , Инсонларнинг меҳр қуёши. А. Орипов |
Цитата:
Илму амалим бор - кўз-чироғим бор, Гулшани кўнглимда чаман боғим бор. Тортмасман эртанинг ташвишин асло, Қаноат аталган суянч тоғим бор! Сайид Ҳасан Ғазнавий |
Цитата:
Ранг олами мафтун айлаган, Рангларга мот кўнглим дилбари. Бу дунёнинг шаклин англамам, Маъносини англаган сари. Бир қатра нур беради жило, Мен билмаган кўнглим рангига. Нур нелигин билмайман асло, Сиғинаман тинмай Толега. Ранг изладим “рангсиз бир ҳолат”, Шаклларни англамоқ бўлдим. Учиб юрган тинмай хаёлот, Имконсизлик бўғади ҳалқум. Маъно излаб ҳатто шаклни Англамайман, ўтиб бораман. Танимадим энг азиз ҳурни, Шаклим дору ўзим дордаман. (с) |
Не сирларнинг маконидирсиз?
Сизда қайси фаришта кўнгли? Иболарга яширинган қиз, Кўзларингиз бунчалар мунгли? Куз таъсирин ўтказмиш юзга, Тунни ташлаб ўтинг кундузга, Шудринг тушмиш кипригингизга, Кўзларингиз бунчалар мунгли? Оғридими ичингиз ногоҳ? – Маъюсликка бурканган нигоҳ, Не бўлсаям қилингиз огоҳ, Кўзларингиз бунчалар мунгли? Чеҳрангизда гарчи табассум, Ботинингиз йиғларми сим-сим? Узоқларга термулганча жим, Кўзларингиз бунчалар мунгли? Ўрин борми озгина арзга? Малҳам айланг юраги дарзга, Қарашингиз берингиз қарзга, Кўзларингиз бунчалар мунгли? Чашмингизнинг икки соҳили, Ёмғирларнинг бўлмиш дохили. Андуҳингиз недир охири? Кўзларингиз бунчалар мунгли? Ўйингизга тушиб кетсайдим, Ўзим бирла меҳр элтсайдим, Жиндек қувонч ҳадя этсайдим, Кўзларингиз бунчалар мунгли? Боқишингиз бу қадар ғамгин, Кўзларингиз бунчалар мунгли? (c) |
Цитата:
Дардлар кетди палаклаб. Йўқлаб келай демайсиз сиз, Мен бормайман дараклаб. Соғинчингиз сочингиздан, Оқ байроқлар ясабди. Соғинчларим йўл-йўл бўлиб, Манглайимни ясатди. Энди менинг сиздан яқин, Сиздан узоқ кишим йўқ. Кўнгил дейди "оқ байроқли, Элчи билан ишим йўқ!" Х.Умматқулова |
Цитата:
Қачонгача, айтгин, мақтаб яшаймиз, Қурбақа ватани лой ботқоғини, Оппоқ, деб қўнғизни ҳамон мақтаймиз, Юмшоқ, деб тошбақа тош чаноғини. (С) |
Текущее время: 08:31. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»