Баходир кушаков |
11.01.2013 04:16 |
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov
(Сообщение 846082)
Ҳаёт сўқмоқларида кимлар билан учрашиб қолмайди киши?
|
Севги изҳори қайси тилда ижро этилмасин,самимий бўлсагина бирор маъно касб этади,акс ҳолда носамимий севги изҳори,бу бир ҳиёнатдек гап.
Бир йигит,бир қизни севиб қолиб анчагача ортидан юрди.Аҳири айтишга жазм қилиб ,қиз ишҳонасидан чиқиб бекатда турганида,қизнинг ёнига келиб гаплаша бошлади.Йигит шўрлик анчадан бери қизни севишини,уйланмоқчи эканлигини айтиб қизнинг қўлини сўради.Қиз эса унчалик писанд қилмагандек,йигитга:-Бирор ерда ишлайсизми?Машинангиз борми?Агар сизга тегсам мени боқа оласизми?-деб савол берган эди,йигит ҳали жавоб беришга улгурмай,уларнинг рўпарасига бир "мерседес-бенс"тўҳтади.Қиз машина томон юрар экан йигитга:-Менга мана бунқанги машинаси бор йигилар кўпроқ ёқади,ҳафа бўлмайсиз- деб,машинанинг эшигини очиб олди ўриндиққа ўтира бошлади.Машинани ҳайдаб келган йигит:-Яхши қиз,мен сиз учун тўҳтаганим йўқ,орқангизда турган анави йигит учун тўҳтадим,мен унинг ҳайдовчисиман-деди.Энди қизнинг ҳолатига баҳо бериш ўзингизга ҳавола муҳтарам форумдош.
Юқоридаги 87 тилда севги изҳорини ёзган дўстимиз,яна ўша 87 тилда "БАХТ БОЙЛИКДА ЭМАС"деган иборани ҳам ёзиб қўйганларида,менимча фойдадан ҳоли бўлмас эди.Очиғи биз ҳам ёшликда севгининг дунё тилларида қандай айтилишига қизиққан эдик,насибни қаранг,бугун шу қизиқишимизга жавоб олдик,раҳмат.
|