![]() |
Цитата:
Цитата:
Адабиёт ва она тили дарсларида сузнинг грамматик ва лугавий маъноси урганилади. Бундан ташкари шеърлардаги, бадиий асарлардаги сузларни тахлил киламиз. Дарс жараёнида дам олиш дакикасини утказганда болалар узи ёктирган шеър ёки кушикни айтиб бериб ёккан тарафини, мохиятини айтиб беради. 5-6-синфларда ва академик лицейларнинг I курсида кушик мавзуси утилади. |
Nigora Umarova, Сиз она тили ва адабиёти укитувчисимисиз?
|
Ха, аввал бошлангич синф укитувчиси сифатида, бугунги кунда адабиёт укитувчиси сифатида фаолият олиб бормокдаман.
|
РЭП-бу санъат
Менимча, ўзбекча рэп - болалар онгини заҳарламайди, чунки у ерда гапирилаётган беъмани гаплар-у, бесўнақай қофияларни болалар уёқда турсин, катталар ҳам тушуниши амри-маҳол
"Баландда-дамда, ҳаёт ачиганда, кераги йўқ экан нафас очилганини"... :blink: ...Энг машҳур ўзбек рэппери Лекин, АҚШда машҳур рэпперлар айтаётган ашулаларга ва кўрсатаётган мусиқавий видеоклипларга балоғат ёшидаги болаларнинг кўпчилиги тақлид қилиб, "заҳарланиш" ҳолатларини кузатиш мумкин. Мисол сифатида қуйидаги фактларга эътиборингизни қаратинг: 50 cent'нинг "Get rich or die tryin'" (2003) альбомида "gun"сўзи 58 марта, "bitch" сўзи 47 марта, "nigga" сўзи 119 марта, "fuck" сўзи 152 марта тилга олинади. Dr. Dre'нинг "2001" (2001) номли альбомида bitch" сўзи 92 марта, "nigga" сўзи 140 марта, "fuck" сўзи 110 марта қайтарилади. Ушбу санъаткорлар Амриқои-Азимнинг энг машҳур рэпперлари ҳисобланади. |
Цитата:
|
Husen Tangriyev фикрларида жон бор. Хўш, рэп йўналишидаги қўшиққа олинган исталган клипни олинг! Унда нима акс эттирилади? Албатта, гўзал табиат манзаралари ёки ота-онага яхшилик қилиш ёки бағрикенглик мавзуси эмас.. Инглиз тилидан оз-моз хабари борлар билишади, хорижий тилларда ижро этилаётган "рэп" қўшиқларнинг матнини ўзимизнинг тилга бир ўгириб кўринг. Аскарида зўравонлик, полиция ходимлари билан бўлган тўқнашувлар, ўқотар қуроллар, наша, героин каби гиёҳванд моддалар истеъмоли, очиқ ва ошкора фаҳш ишлар, қўшиқчининг суюқ "girl-friend" ёки "baby" билан дон олишиб юриши, дискотекама-дискотека, маст қилувчи ичимликлар, кайфу-сафодан иборат ҳаёт.. Баданлар намойиши (male ва female, аралаш) ва албатта "ишкал"сиз иш битмайди, ва ниҳоят қотиллик ҳам. Ўша 2PAC дея атаётганингиз, бу йўналишнинг асосчиси ҳам ниманинг қурбонига айлангани билан бир қизиқиб кўринг. У ҳам мана шундай "тўда"лар ўртасидаги ўзаро "разборка" туфайли келиб чиққан отишмада, ўқ еб ҳалок бўлган эди!
Бизда яхши ҳамки, сал-пал бўлса ҳам, норасмий тарзда "худ.совет" (бадиий кенгаш) деган нарсалар бор, қолаверса халқимиз ичида ор-номусли, авлод тарбияси учун жон куйдирувчи миллатнинг асл инсонлари ҳали ҳам (оз миқдорда бўлса-да) мавжуд. Акс ҳолда ўша Шоҳруҳ бойвачча ёки Шаҳриёрларнинг бир тўда яланғочлар қуршовида сакраб алжираётганини кўриб турган бўлармидик?.. Аммо, Худога шукр, ЎЗБЕК халқи ЎЗлигини йўқотганича йўқ.. Миллат ташвишида юрган инсонлар бор ҳали.. Улар ҳар доим бўлади. Бир-биридан бемаза қўшиқчилар эса бир порлаб, сўниб кетаверади. Цитата:
|
Цитата:
Бир порлаб сунган юлдузлардан бири "Дадо" гурухи эди, узбек экранларига илк бора улар уз клипларида ярим яланогич кизлар билан кириб келишди. Гурухни бугун эслашмайди, аммо, ярим-ялангоч кизларни клипларга олиб чикиш анъанаси улардан бошка кушикчиларга "меърос" булиб колди. Гурух "Мазмун эмас, шакл мухим" шиори остида ишлади. Кушикларида биронта хам тайинли матнлар йук эди. Карангки, бугунги кушикларда хам худди шу хол. Оз муддатли фаолияти доирасида гурух миллий эстарадага шу кадар катта таъсир утказа олди-ки, хали хеч кандай кушикчи бу даражада таъсир утказа олмади. Хаттоки, ёш санъатшунослардан бири миллий эстрадани урганаётганда "Дадо"дан олдинги давр ва кейинги давр сифатида урганаётганини кайд этди. |
Запретить слушать РЭП, смотреть клипы, не пить кока-колу, и не одевать шаравары запретить вы не сможете. Вы же не будете всю жизнь контролировать каждый шаг ребёнка. Это отдаст обратным эффектом :dash2: , как гриЦЦа "запретный плод...". Пусть слушает, пусть одевает. Со временем надоест! Всё приедаеЦЦа. Сейчас РЭП уже не в моде. Щас клубная музыка рулит! А там слов-то никаких нет :evillaugh:
Если хотите повысить духовный и интеллектуальный потенциал детишек, не запрещайте (в пределах разумного конечно), а предоставляйте альтернативу, а может даже и допонительное. Тем более наш "РЭП" на мой взгляд самый безобидный:baby: . Вы бы андеграундовскую читку послушали! Уши увядают!!! :248: Так что, не забивайте себе голову всякой проходящей ерундой! :girl_haha: |
Цитата:
Оффтоп: РЕП эшитишга,клип томоша қилишни,шим кийишни, кока-кола ичиш ёки ичмаслик харким ўз ихтиёрига хавола.Ҳечкимга хали менимча хеч ким буларни тақиқлагани йўқ.Тақиқлаб қуйолмайди хам,инсон эрки ўз қулида.Айтмоқчи булганим мавзу муалифининг сарловхасига эътибор беришингизни сўрардим :protest: |
Бу мавзуда анчадан бери тухталмадик. Сабаби, бир куни тасодифан Узбекистонда РЭП га багишланган сайтга кириб колдим: www.rap.uz
Аввалига РЭП ишкибозлари алохида бир олам экан-да деб уйладим. Чунки, WWW.UZ рейтинггида мазкур сайт 23 уринда турганининг узи хам унга купчилик киришидан далолатда! Демак, РЭП Узбекистонда хам каттагина аудиторияни эгаллабдими, яхши томонлари хам бордир-да деб хулоса килгандим. Аммо, сайтнинг форумига кириб яна эски фикримга кайтдим. Хакикатдан хам РЭП деганлари тарбияга салбий таъсир килади-ёв. Форумдаги бир-бирига хурматсизларча ёзилган жавоблар, махаллий одамларни тап тортмай "Колхозник" деб аташга бориш (Хатто, шу номда мавзу очилган - КОЛХОЗНИКИ!, Только наши люди!!!) Хуллас, хамон РЭП нинг бирон фойдали жихатини кашф этолмай халакман. Балки, сиз ёрдам берарсиз, форумдошлар? |
Текущее время: 15:06. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»